pedagogik diagnostika darajalari va tamoyillari

PPTX 25 стр. 71,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 25
презентация powerpoint педагогик диагностика даражалари ва тамойиллари режа: 1. компонентлик диагностикаси. 2. тузилмавий диагностика. 3. тизимли диагностика. 4. педагогик диагностика (ташхис) тамойиллари. 5. педагогик диагностика (ташхис қилиш) технологиялари. 6. диагностик ёндашув таълим муассасаси методик ишини бошқаришнинг илмий асоси сифатида. 7. таълим муассасалари эҳтиёжлари диагностикаси. таянч иборалар: педагогик диагностика, компонентлик диагностикаси, тузилмавий диагностика, тизимли диагностика, диагностика (ташхис қилиш) технологиялари, педагогик диагностика (ташхис) тамойиллари, эҳтиёжлари диагностикаси. амалиётда педагогик диагностика турли босқичларда амалга оширилади. олимлардан н.к. голубев ва б.п. битинас педагогик диагностика қилишнинг қуйидаги даражаларини умумий шаклда таърифлайдилар. биринчи босқич – компонентлик диагностика. маълумки, ҳар қандай педагогик ҳолат ва педагогик жараён кўп сонли хусусиятлар, белгилар, ўлчамлар билан тавсифланади. объектнинг алоҳида компонентларини ажратиб, кейин уларнинг баъзиларини тавсифини олганда, педагог компонентлик диагностикани амалга оширади. бироқ компонентлик диагностика берадиган истиқболлар ҳар доим ҳам тўла амалга ошавермайди ва паст амалий кўрсаткичларга эга бўлади. диагностика амалий аҳамиятга эга бўлиши учун уни давом эттириш лозим. иккинчи босқич – тузилмавий …
2 / 25
чи босқич – тизимли диагностика. бу диагностика тури педагогик жараён алоҳида тарафларининг вазифасини бутун тизимли ҳолат ҳамда ушбу жараённи ривожлантириш вазифаси сифатида аниқлашга имкон беради. ушбу босқичда нафақат алоҳида компонентлар орасидаги алоқаларнинг тўла кўриниши намоён бўлади, балки турли педагогик тизимости ҳолатларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш вазифаси ҳам қўйилади. педагогик диагностика (ташхис) тамойиллари. умуман олганда, педагогик диагностика тамойилларини қуйидагича таърифлаш мумкин. бутунлик тамойили. педагогик диагностиканинг ушбу тамойилига риоя қилишда объектни маълум ўзаро боғлиқ компонентлардан ташкил топган бутун бир тизим сифатида кўриш лозим, чунки бундай ёндашув объектнинг амал қилиш механизмига киришга, унинг таркибий қисмлари ўзаро таъсир алоқаларининг кўринишини тузишга, уни тугалланган бир нарса сифатида кўришга имкон беради. бош занжир (бўғин) тамойили. педагогик жараён ва уни бошқариш шу қадар кўп қиррали ва мураккабки, уларнинг ҳар бир тарафини ёки алоқаларини диагностика қилиш мумкин эмас. қабул қилиш, педагогик далилларни ёзиб олиш ўзининг аҳамияти ва ҳаққонийлиги бўйича кўп сонли хулосаларга олиб келади. маълумки, педагогик жараёнга кўпгина, баъзан …
3 / 25
умот мавжуд бўлганлиги сабабли ушбу тамойилга риоя қилиш муҳимдир. шунинг учун педагог ўзига нисбатан ўта талабчан бўлиши, ҳолатларни баҳолашда, фикрларини ифодалашда илмий ёндашувни қўллаши, уларни ҳар томонлама текшириши керак. детерменизм тамойили: бу тамойил педагогик ҳолатларнинг сабаб-шартларини, улар орасидаги алоқалар ва боғлиқликларнинг турли қонуниятларини таъкидлайди. педагогик ҳолат баъзида бошқа аниқ ҳолатларнинг таъсири натижаси сифатида пайдо бўлишини тан олиш керак. эҳтимол, сабаб ва оқибат орасидаги алоқа битта ҳолатнинг иккинчисини келтириб чиқаришидадир. шунинг учун ушбу алоқани излаб топиш педагогик диагностика қилишда сабабларни аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. таҳлил ва синтез тамойили. педагогик диагностика объекти бир қатор омиллардан ташкил топганлиги сабабли унинг негизигача дарҳол етиб бориши мушкул. бунинг учун таҳлил ўрганилаётган объектнинг хаёлан тақсимланиб кетиши сифатида қўлланилади. таҳлил ёрдамида диагностика қилинаётган объект қандай мустақил элементлардан тузилганлиги, қандай алоқалар, муносабатлар билан тавсифланиши аниқланади. бу ҳаракатлар турли тавсифлар, белгилар, хусусиятларни аниқлашга қаратилган. тақсимланиш натижасида тузилмавий бирликлар, алоқалар, ўзаро таъсирлар, ўзгаришлар мақсадли ўрганилаётган предметга айланиб қолади. …
4 / 25
к диагностика технологияси қуйидаги кўринишга эга бўлади: 1. объектни, педагогик диагностиканинг мақсади ва вазифаларини аниқлаш. 2. ўтказиладиган диагностикани мезонларини ишлаб чиқиш, уни ўтказиш муддатини режалаштириш. 3. қулай диагностик воситаларни (омил, даража, усул) танлаш. 4. диагностика қилинадиган объект тўғрисида маълумот йиғиш (аниқ ва муқобил, қулай ҳолатларнинг нисбати). 5. ўтказилган диагностика натижасида олинган маълумотни қайта ишлаш, таҳлил қилиш. 6. ҳаққоний маълумотни таҳлил қилиш асосида диагностика қилинаётган объект компонентларини янги бирликка синтезлаш: - объектнинг ривожланиш истиқболлари; - педагогик ташхисни асослаш ва баҳолаш; - педагогик ташхис натижаларини амалда қўллаш. 7. объектни ўзгартириш мақсадида педагогик жараённи бошқариш коррекцияси (тўғрилаш)ни амалга ошириш. таълим муассасалари ва педагогларнинг методик эҳтиёжлари диагностикаси. таълим муассасалари ва педагогларнинг методик эҳтиёжлари диагностикаси асосида узлуксиз методик хизмат кўрсатиш таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, сифатини оширишда асосий омиллардан ҳисобланади. таълим муассасалари ва педагогларнинг методик эҳтиёжлари диагностикасини ўтказишдан мақсад: • жараён тўғрисида аниқ ва яққол вазиятни аниқлаш; • методик диагностика орқали аниқланган эҳтиёжлар асосида методик хизматни амалга …
5 / 25
аҳорати; • тарбиялаш маҳорати; • ўқув-тарбия жараёнида гуманитар омилни таъминлайдиган шахсий сифатлари; • таълим олаётганларнинг билимларини холисона назорат қилиш ва баҳолаш маҳорати; • илғор педагогик ва замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш маҳорати. • инновацион ва таълим технологияларни амалиётга татбиқ этиш маҳорати. диагностик ёндашув таълим муассасаси методик ишини бошқаришнинг илмий асоси сифатида ўз фаолиятини таҳлил қилиш, диагностикалаш ва ўзини-ўзи диагностика қилишнинг янги усуллари, педагогларнинг фаолияти ва шахсини ўрганиш – методик ишларнинг сифати ва самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларини ишлаб чиқиш. педагогларнинг бошқарув-методик фаолиятининг оралиқ ва якуний натижаларини холисона баҳолаш, бу борада халқаро баҳолаш дастуридан кенг фойдаланишни жорий этиш. ижодий (креатив) фаолиятни ривожлантириш учун қулай шароитларни вужудга келтиришнинг истиқболларини аниқлаш. таълим жараёнини диагностик қилиш ишларни ташкил этишда касбий билимларни эгаллашдаги ўзаро ёрдам муаммосини, балки кичик ижодий гуруҳлар, илғор тажриба таълим ташкилотиларини тузишда психологик мослашувнинг хусусиятларини эътиборга олиш. таълим муассасалари эҳтиёжлари диагностикаси: • эҳтиёж диагностикасининг асосий шакл ва усул-кадрлар билан таъминланганлиги ва уларнинг сифат таркиби; …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 25 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "pedagogik diagnostika darajalari va tamoyillari"

презентация powerpoint педагогик диагностика даражалари ва тамойиллари режа: 1. компонентлик диагностикаси. 2. тузилмавий диагностика. 3. тизимли диагностика. 4. педагогик диагностика (ташхис) тамойиллари. 5. педагогик диагностика (ташхис қилиш) технологиялари. 6. диагностик ёндашув таълим муассасаси методик ишини бошқаришнинг илмий асоси сифатида. 7. таълим муассасалари эҳтиёжлари диагностикаси. таянч иборалар: педагогик диагностика, компонентлик диагностикаси, тузилмавий диагностика, тизимли диагностика, диагностика (ташхис қилиш) технологиялари, педагогик диагностика (ташхис) тамойиллари, эҳтиёжлари диагностикаси. амалиётда педагогик диагностика турли босқичларда амалга оширилади. олимлардан н.к. голубев ва б.п. битинас педагогик диагностика қилишнинг қуйидаги даражаларини умумий шаклда...

Этот файл содержит 25 стр. в формате PPTX (71,6 КБ). Чтобы скачать "pedagogik diagnostika darajalari va tamoyillari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: pedagogik diagnostika darajalar… PPTX 25 стр. Бесплатная загрузка Telegram