toshdtu rektoring boshqarish bo'yicha qarorlar

DOC 5 стр. 41,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 5
тошдту ректорининг “____” ___________ 2020 йилдаги № _______________-сон буйруғига 1-илова тошкент давлат техника университетида талабаларни рағбатлантириш кенгаши тўғрисида низом i-боб. умумий қоидалар 1.1. мазкур низом олий таълим муассасаси – тошкент давлат техника университети (кейинги ўринларда - университет) талабаларни рағбатлантириш кенгаши (кейинги ўринларда - кенгаш) фаолиятини тартибга солади. 1.2. кенгаш ушбу низомда белгиланган мақсад-вазифаларини университет миқёсида амалга оширадиган, университетдаги ўқув семестри якуни бўйича фанларни ўзлаштираётган, иқтидорли, жамоат ишларида фаол бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларга моддий рағбатлантиришни белгилайдиган коллегиал орган ҳисобланади. 1.3. кенгаш ўз фаолиятида ўзбекистон республикаси конституцияси ва қонунларига, ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг қарорларига, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва университет томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида фаолият юритиш, уларда белгиланган тартиб-қоидаларга, ушбу низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади. 1.4. кенгаш университетнинг коллегиал органи ҳисобланади ҳамда университетда ўқув семестри якуни …
2 / 5
верситет раҳбарияти ҳамда университет кенгаши томонидан мувофиқлаштириб борилади. 1.7. кенгашнинг тўлиқ номи: давлат тилида кирилл ёзувида – тошкент давлат техника университетида талабаларни рағбатлантириш кенгаши; давлат тилида лотин ёзувида – toshkent davlat texnika universiteti talabalarni rag’batlantirish kengashi. ii-боб. кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари 2. қуйидагилар кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади: белгиланган тартибда тасдиқланган университетда ўқув семестри якуни бўйича фанларни ўзлаштираётган, иқтидорли, жамоат ишларида фаол бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш тартибига қатъий риоя этган ҳолда меъёрлари, қоидалари ва мезонларига сўзсиз риоя қилишини таъминлаш ва назорат қилиш; белгиланган семестр якуни бўйича моддий рағбатлантиришга даъвогар талабаларнинг аризасини кўриб чиқиш; моддий рағбатлантиришга даъвогар талабалар университетда ўқув семестри якуни бўйича фанларни ўзлаштираётган, иқтидорли, жамоат ишларида фаол бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш тартиби ва мезонларининг барча талабларга риоя этишларини таъминлаш ва назорат қилиш; белгиланган семестр якуни бўйича моддий рағбатлантиришга даъвогар талабаларнинг фаолиятини баҳолаш ва белгиланган стипендияси миқдорига нисбатан устама белгилаш. …
3 / 5
уни бўйича фанларни ўзлаштираётган, иқтидорли, жамоат ишларида фаол бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш тартиби ва мезонларига асосланган ўзгартиришлар киритилишига, уларни такомиллаштиришга қаратилган ҳамда кенгаши ваколатига кирувчи масалалар юзасидан таклифлар киритади; университет талабаларини моддий рағбатлантириш тартиб ва мезонларини асосланган ҳолда ўзгартириш, ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви органлари, университет бўлинмалари, талаба-ёшлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифларини кўриб чиқади ҳамда асосланган таклифлар асосида университет кенгашига тавсиялар киритади; iii-боб. кенгашнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 4. кенгаш ўзига юкланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга: вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш ва уларда ишлаш учун мутахассисларни жалб этиш; университетнинг тегишли бўлинмаларидан кенгаш фаолиятига доир ҳужжатларни сўраб олиш; университет талабаларини рағбатлантиришни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида факультетлар ва талабалар кенгаши ҳамда тегишли бўлимлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш; кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 5. кенгаш ушбу низом ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб …
4 / 5
тет илмий ишлар ва инновациялар ҳамда ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари – кенгаш раисининг ўринбосарлари ҳисобланади. 7. кенгаш аъзолари: кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этадилар; университет талабаларини рағбатлантиришнинг долзарб масалалари бўйича кенгашга таклифлар киритадилар; кенгаш муҳокама қиладиган масалалар бўйича хулосалар берадилар; кенгаш аъзолари кенгашдаги фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар. 8. кенгаш мажлислари қоида тариқасида ҳар семестрда бир марта ва зарур бўлган ҳолатларда бир неча маротаба ўтказилади. кенгаш мажлисини ўтказиш вақти, жойи ва кун тартиби тўғрисида кенгаш аъзолари мажлисни ўтказиш кунидан уч кун олдин хабардор қилинади. 9. кенгаш мажлисини унинг раиси олиб боради. кенгаш раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг биринчи ўринбосари бошқаради. кенгаш мажлиси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади. мажлисни ўтказиш учун кворум бўлмаганда кенгаш янги мажлис ўтказиш санасини эълон қилади. 10. кенгаш мажлисига унда кўриб чиқилаётган масалалар аҳамиятидан келиб чиқиб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбар ва мутахассислари …
5 / 5
ёнларини расмийлаштириш ва тасдиқланган баёнларнинг кенгаш аъзолари ва бошқа манфаатдор университет бўлинмалари ва ташкилотларга юборилишини ташкил этиш; кенгаш қарорлари ижроси мониторингини олиб бориш ва унинг якунларини кўриб чиқиш учун кенгаш мажлисига киритиш. vi-боб. кенгаш томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш 12. кенгаш қарори кенгаш мажлисида қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. овозлар тенг бўлган тақдирда кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эга. 13. кенгаш аъзоси йиғилишда иштирок этмаган бўлса ариза (аризалар) кенгаш аъзоси вакили бўлган бўлинма билан келишилган деб ҳисобланади (узрли сабабларга кўра ҳолатлар бундан мустасно). бундай ҳолатларда ушбу бўлинма ваколатидаги масалалар бўйича масъулият вакили иштирок этмаган бўлинмага юкланади. 14. кенгаш қарорлари кенгаш мажлиси баёни билан расмийлаштирилади. кенгаш мажлиси баёни кенгаш котиби томонидан имзоланади, кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва уч кун муддатда кенгаш аъзолари ҳамда манфаатдор ташкилотларга юборилади. баёнда кўриб чиқилган моддий …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 5 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "toshdtu rektoring boshqarish bo'yicha qarorlar"

тошдту ректорининг “____” ___________ 2020 йилдаги № _______________-сон буйруғига 1-илова тошкент давлат техника университетида талабаларни рағбатлантириш кенгаши тўғрисида низом i-боб. умумий қоидалар 1.1. мазкур низом олий таълим муассасаси – тошкент давлат техника университети (кейинги ўринларда - университет) талабаларни рағбатлантириш кенгаши (кейинги ўринларда - кенгаш) фаолиятини тартибга солади. 1.2. кенгаш ушбу низомда белгиланган мақсад-вазифаларини университет миқёсида амалга оширадиган, университетдаги ўқув семестри якуни бўйича фанларни ўзлаштираётган, иқтидорли, жамоат ишларида фаол бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларга моддий рағбатлантиришни белгилайдиган коллегиал орган ҳисобланади. 1.3. кенгаш ўз фаолиятида ўзбекистон республикаси конституцияси ва қонунлар...

Этот файл содержит 5 стр. в формате DOC (41,5 КБ). Чтобы скачать "toshdtu rektoring boshqarish bo'yicha qarorlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: toshdtu rektoring boshqarish bo… DOC 5 стр. Бесплатная загрузка Telegram