stomatologiya va yuz-jag jarrоhligi

DOC 19 sahifa 2,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
3 ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси кафедра: юз-жағ жарроҳлиги ва стоматология курси. фан: стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги мавзу : юз жаг сохасини текшириш асослари. стоматологик беморларни текшириш усуллари. тиш касалликлари : кариес, пульпит,периодонтит. огиз бушлиги шиллик кавати ва пародонт касалликлари. ўқув услубий қўлланма (ямс) (ўқитувчилар ва талабалар учун) ташкент-2016 й. мавзу: юз жаг сохасини текшириш асослари. стоматологик беморларни текшириш усуллари. тиш касалликлари : кариес, пульпит,периодонтит. огиз бушлиги шиллик кавати ва пародонт касалликлари. 1. машғулот ўтиш жойи ва жиҳозлар - кафедра, аудитория, шифохона. - талабалар учун услубий қўлланма, слайдлар, тарқатма материаллар, китоблар, банерлар, расмлар, беморлар. 2. дарсни давомийлиги. ушбу амалий машғулот мавзусига 6 соат ажратилади. 3. машғулотнинг мақсади умумий амалиёт шифокорларини юз-жағ соҳасини текшириш, тиш касалликлари : кариес, пульпит,периодонтит, огиз бушлиги шиллик кавати ва пародонт касалликларини турлари, уларни кечиши, тугри ташхис куйиш, вақтинчалик ёрдам кўрсатиш усулларига ўргатиш. фанни вазифаси. талаба билиши лозим: 1. юз-жағ …
2 / 19
ббиёт ушбу касалликларини алоҳида эмас, балки комлекс даво чораларини қўллашни талаб қилади. 5. ушбу фанни фанлар ичида ва фанлар аро боғлиқлиги. тиш касалликлари , огиз бушлиги шиллик кавати ва пародонт касалликлари кўриш, нафас олиш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш аъзолари, нерв ва овкат хазм килиш системаси функциясини бузулиши билан бирга кечганлиги учун гастроэнтерология,тери-таносил касалликлари, офтальмология, оториноларигология, ревматология, гинекология неврология фанлари билан узвий боғлиқлик бор.ушбу фанда ўрганган билимларни оилавий ва махсус поликлиникаларда, тиббий муассасаларни қабул бўлимларида кулланилади. 6. машғулотни баёни назарий қисми кўриб чиқилиши лозим бўлган саволлар. 1. юз-жаг сохаси,тиш ва огиз бушлиги шиллик каватини анатома-физиологияси, ўзига хослиги. 2. . юз-жағ соҳасини текшириш усуллари( объектив, субъектив ва махсус текшириш усуллари ёрдамида) 3. кариес касаллиги этиология,патогенези, клиника ,ташхислаш, киёсий ташхислаш ва даволаш . 4. пульпит касаллиги этиология,патогенези, клиника ,ташхислаш, киёсий ташхислаш ва даволаш. 5. периодонтит касаллиги этиология ,патогенези, клиника ,ташхислаш, киёсий ташхислаш ва даволаш. 6. пародонт касалликлари (пародонтит,пародонтоз). 7. огиз бушлиги шиллик …
3 / 19
р стомотологияси. терапевтик стомотология тиш ва огиз бушлиги шиллик каватининг касалликларини консерватив йул билан даволаш ва шу касалликларни олдини олиш тадбирларини ишлаб чикиш ва амалга ошириш билан шугулланадиган стомотологияни бир булаги. бундан ташкари тиш ва огиз бушлиги шиллик каватидаги касалликлар билан соматик яъни ички касалликлар уртасидаги узвий богланишлар ва уларни бир-бирига курсатадиган таъсирини урганиш билан хам шугулланади. тиш касалликлари ва огиз бушлиги шиллик кавати касалликлари булган беморлар овкатни тула равишда механик майдалай олмайдилар, натижада яхши механик ишланмаган, мйдаланмаган овкат медага тушади ва меда хамда ичакларни иш фаолиятини бузулишига олиб келади. ички касалликлар хам уз навбатида огиз бушлиги шиллик кавати холатига таъсир курсатади. огиз бушлиги шиллик кавати холати жуда катта диагностик ахамиятга эга. огиз бушлиги шиллик каватидаги 90-95% узгаришлар симптоматик узгаришлардир, яъни кандайдир касалликни белгиси аломатлари хисобланади. факат 5-10% узгаришларгина махаллий сабаблар натижасида пайдо булади. абу али ибн сино ибораси билан айтганда: «огиз бушлиги шиллик кавати ички аъзолариниг кузгусидир». танандаги аксарият …
4 / 19
аррохлиги 2. юз жаг бушлиги ва буйин сохаларини йирингли жаррохлиги. 3. хавсиз ва хавфли усмалар ёки онкостоматология. 4. юз жаг жарохаталри травматологгияси. 5. тугма ва ортирилган юз жаг сохасидаги нуксонлар. 6. юз жаг сохасини тиклаш ва кайта тиклаш жаррохлиги. тиш жаррохлик стомотологияси куйидаги даволаш усулларини уз ичига олади: 1. тиш илдизи учини кесиш. 2. гемесексия: куп илдизли тишларни даволашда кулланилади яъни касалланган тиш илдизини тиш тожи билан бирга кесиш. 3. реплантатция олинган тишларни уз катакчаларига кайтариб экиш. уз навбатида бирламчи реплантация кечиктирилган реплантация бевосита реплантация фаркланади. 4. трансплантация-бу тишни олиб утказиш, экиш. 5. имплантация-жаг суяклари ичига сунъий тишларни махкамлаш учун таянч жисмларни утказиш. юз жаг сохасини йирингли жаррохлиги юз- жаг, буйин ва огиз бушлиги сохаларидаги яллигланиш касалини жаррохлик усули билан даволайди. онкостоматология юз жаг сохасидаги усмаларни даволайди. юз жаг тромотологияси юмшок тукима жарохати ва юз жаг суякларини шикастланишлари даволаш биринчи тиббий ёрдам курсатиш билан шугулланади. тиклаш ва кайта тиклаш юз …
5 / 19
угри богланган аностомозларга эга томирларда клапанлар йук .бу эса уз навбатида яллигланиш жароёнлари киска муддатда мия асоратлари келтириб чикариши мумкин . n.fasialis ва n.trigeminus нерв шохлари юзни мимик , харакат ва сезувчи толаларга эга. юз ташкаридан караганда рельеф тузилишга эга. юзда мимик мушаклар борлиги ва фасциялар йуклиги унинг узига хос тузилишини курсатади. стоматологик касаллик билан огриган беморлар мурожаат килганда маълум бир тартибда текширувлар утказилиб тугри ташхис куйилади ва мутахасислашган даво муолажалар утказилади. стоматологик беморларни текшириш тартиби а.i. шикоятлари: а.огрик б.шиш в.юзда деформация ёки нуксонларни борлиги ii.анамнез iii.ташки курик iv.пальпация v.огиз бушлиги органлари ва тукималарини куриги б. махсус усуллар: vi. электроодонто ташхислаш vii.рентген текширувлар: а.дентал рентгенграфия б.юсупов буйича тишлар рентгенграфияси в.оддий рентгенграфия (юз-жаг суяклари) г.ортопантомография д.телерентгенография е.электрорентгенография ж.ангиография з. фистулография (окмалар) viii.морфологик текширувлар а) цитологик усул б) гистологик усул ix. радиологик текшириш x. ph- метрия xi. ултратовуш xii. термометрия xiii.биофотометрия xiv. реография xv. электромиография xvi.фотоплетизмография шикоятлар- беморлар асосан , шиш ,нуксон …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"stomatologiya va yuz-jag jarrоhligi" haqida

3 ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси кафедра: юз-жағ жарроҳлиги ва стоматология курси. фан: стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги мавзу : юз жаг сохасини текшириш асослари. стоматологик беморларни текшириш усуллари. тиш касалликлари : кариес, пульпит,периодонтит. огиз бушлиги шиллик кавати ва пародонт касалликлари. ўқув услубий қўлланма (ямс) (ўқитувчилар ва талабалар учун) ташкент-2016 й. мавзу: юз жаг сохасини текшириш асослари. стоматологик беморларни текшириш усуллари. тиш касалликлари : кариес, пульпит,периодонтит. огиз бушлиги шиллик кавати ва пародонт касалликлари. 1. машғулот ўтиш жойи ва жиҳозлар - кафедра, аудитория, шифохона. - талабалар учун услубий қўлланма, слайдлар, тарқатма материаллар, китоблар, ба...

Bu fayl DOC formatida 19 sahifadan iborat (2,1 MB). "stomatologiya va yuz-jag jarrоhligi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: stomatologiya va yuz-jag jarrоh… DOC 19 sahifa Bepul yuklash Telegram