moliyaviy hisobot tu'zish va uni tashkil e'tish

DOC 27 sahifa 385,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
12.3. молиявий ҳисобот тузиш ва уни ташкил этиш молиявий ҳисоботни тузиш тамойиллари. молиявий ҳисоботни тузиш жарёнида хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодиётнинг қайси тармоғига тегишлилигидан қатъий назар бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида белгиланган қуйидаги тамойилларга амал қилиши лозим: *ҳисоблаш тамойили; икки ёқлама қайд этиш усули билан ҳисоб юритиш; узлуксизлик; хўжалик муомалалари, активлар ва пассивларни баҳолаш, ишончлилик, эҳтиёткорлик, мазмуннинг шаклдан устунлиги, кўрсаткичларнинг қиёсийлиги, молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги, актив ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоси, ҳисобот даври даромаддари ва харажатларининг мослиги, тушунарлилик, аҳамиятлилик, муҳимлик, ҳақиқий холис тақдим этиш, тугатилганлик, изчиллик, ўз вақтидалик, офсеттинг (моддаларнинг ўзаро қопланиши), холислик. бухгалтерия ҳисоботларини тузишдан олдин тайёргарлик ишлари ўтказилади. тайёргарлик ишларига ҳисобварақлардаги ёзувлар айланмаларини аниқлаш ва қолдиқларини ёзиш, аналитик ҳисобварақлар бўйича айланмаларни аниқлаш ҳамда синтетик ҳисобварақдаги ёзувларни бош дафтарга ёзиш ишлари киради. ҳисоботлар тўғрилигини таъминлашда хўжаликмаблағлари инвентаризацияси алоҳидааҳамиятга эгадир. молиявийҳисоботи календарь даврининг маълум бир вақтлари учун (чорак, йил) тузилади. чоракда тузиладиган ҳисоботлар даврий, йиллик тузиладиган ҳисоботлар эса йиллик ҳисоботлар дейилади. чет эл инвестициялари …
2 / 27
к ва чораклик молиявий ҳисоботлар қуйидаги шакллар ҳажмида тақдим этилади: а) бухгалтерия баланси - 1-сон шакл; б) молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл. изоҳ: 2018 - 2019 йилларда йиллик ва чорак ҳисоботлари фақат “бухгалтерия баланси ” (1-шакл) ва “молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” (2-шакл)да тақдим этилган. йиллик молиявий ҳисоботга ҳисобот йилида корхона фаолиятининг якуний натижаларига таъсир кўрсатган асосий омиллар баён этилган тушунтириш хати илова қилинади. агар баланс йил бошида ўзгартирилган бўлса, тушунтириш хатида ўзгартириш сабаблари тушунтирилади. унда кейинги йил учун қабул қилинган ҳисоб сиёсати ҳам келтирилади. агар асосий фондларни қайта баҳолаш ҳисобот йилининг биринчи санаси ҳолатига ўтказилса, қайта баҳолаш натижаларининг кўрсаткичлари ҳисобот йилининг бошига шаклланадиган молиявий ҳисоботга қабул қилинади. бунда ўтган йилнинг охиридаги кўрсаткич ҳисобот йилининг бошидаги кўрсаткичга мос келмаслиги, асосий воситаларни ҳисобот йилининг биринчи санасига ўтказилган қайта баҳолашнинг натижаси деб тушунилади ва жорий даврнинг молиявий ҳисоботидаги тушунтириш хатида баён этилади. ўзр "аудиторлик фаолияти тўғрисида" қонуннинг 10-моддасида кўрсатилган юридик шахслар …
3 / 27
ифут (окэд)га кўра иқтисодий фаолият коди кўрсатилади; в) “ташкилий-ҳуқуқий шакл” реквизити - корхонанинг ташкилий- ҳуқуқий шакли ва тхшт (копф)га кўра ташкилий-ҳуқуқий шаклнинг коди кўрсатилади; г) "мулкчилик шакли" реквизити - корхонанинг мулкчилик шакли ва мшс (кфс)га кўра мулкчилик шаклининг коди кўрсатилади; д) “вазирликлар, идоралар ва бошқалар” реквизити - ихтиёрида корхона турган (агар у мавжуд бўлса) ва унга молиявий ҳисобот йўналтириладиган органнинг номи ҳамда дбибт (соогу)га кўра ушбу органнинг коди кўрсатилади; е) “солиқ тўловчининг идентификация рақами” реквизити - стир (инн) бўйича корхонанинг идентификация рақами кўрсатилади; ж) “ҳудуд” реквизити - мҳобт (соато) бўйича код кўрсатилади; з) “манзил” реквизити - корхонанинг тўлиқ юридик манзили кўрсатилади. молиявий ҳисоботни тузиш чоғида ўзрнинг “бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуни, ўзрнинг фуқаролик кодекси, бҳмс, шунингдек бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш масалалари бўйича бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиш лозим. корхона ва ташкилотлар барча алоҳида мустақил балансга ажратилмаган бўлинмаларининг фаолият кўрсаткичлари молиявий ҳисобот шаклларининг кўрсаткичларига киритилиши керак. молиявий ҳисоботни тузиш чоғида …
4 / 27
барпо этилган корхоналарга татбиқ этилмайди). корхона балансининг моддалари активлар ва мажбуриятларнинг пухта ўтказилган инвентаризацияси билан асосланган бўлиши керак. инвентаризация ўзр 19-сон бҳмс “инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш” белгилаган тартибда ўтказилади. бунда йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишга қадар доимий ишлаб турган инвентаризация комиссиялари томонидан инвентаризация давомида аниқланган, бойликлар ҳақиқий мавжудлигининг бухгалтерия ҳисоби маълумотларига қараганда тафовутлари тартибга солиниши керак. дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентаризациялашлар ҳам ўтказилиши керак, улар ўзаро ҳисобкитоблар сальдосини тасдиқлайдиган солиштириш далолатномалари ёки хатлар билан расмийлаштирилади. ўтказилган инвентаризациялар сони ва натижалари, шунингдек уларни ўтказмаслик сабаблари йиллик молиявий ҳисоботга илова қилинадиган тушунтириш хатида акс эттирилиши керак. молиявий ҳисобот шакллари раҳбар ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланади. агар раҳбар бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини ўз зиммасига олган бўлса, у бош ҳисобчиўрнига ҳам имзо қўяди. молиявий ҳисоботда ўчириш ва устига ёзишлар бўлмаслиги керак. хатолар тузатилган тақдирда тегишли қайдлар қилинади, уларни молиявий ҳисоботларга имзо чеккан шахслар тасдиқлаб, …
5 / 27
бўлмаган харажатларни давр харажатларига (ёки муомала чиқимларига) киритиш натижасида молиявий натижаларни камайтириб кўрсатиш аниқланган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва ўтган йил учун молиявий ҳисоботга тузатишлар киритилмайди, балки жорий йилда ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдаси сифатида акс эттирилади. молиявий ҳисоботлар орасидаги боғлиқлик. бухгалтерия баланси моддалари ва бўлимлари ўртасидаги боғлиқлик. айтиб ўтилганидек, бухгалтерия балансида корхона маблағлари ва уларнинг манбалари муайян санага (чорак ва йил боши ҳамда охирига) кўрсатилади. бу актив маълумотлари пассив маълумотлари билан бевосита боғлиқлигини ва ўзаро тенг бўлиши кераклигини англатади. бухгалтерия баланси моддаларининг умумий ички ўзаро боғлиқлигини кўриб чиқамиз: 1. баланс активинииг барча бўлимлари суммаси унинг пассиви барча бўлимлари суммасига тенг: 1ба + 2ба = 1бп + 2бп корхоналар маблағининг бир хил суммаси икки кўринишда: таркибига ва жойлашувига кўра, шунингдек юзага келиш манбалари бўйича кўрсатилади. таркибига кўра - корхона маблағларини ташкил этган қисмлар, яъни асосий воситалар, товар заҳиралари, пул маблағлари ва шу кабиларнинг жамулжамини англатади. маблағларнипг жойлашувига кўра - маблағларнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"moliyaviy hisobot tu'zish va uni tashkil e'tish" haqida

12.3. молиявий ҳисобот тузиш ва уни ташкил этиш молиявий ҳисоботни тузиш тамойиллари. молиявий ҳисоботни тузиш жарёнида хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодиётнинг қайси тармоғига тегишлилигидан қатъий назар бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида белгиланган қуйидаги тамойилларга амал қилиши лозим: *ҳисоблаш тамойили; икки ёқлама қайд этиш усули билан ҳисоб юритиш; узлуксизлик; хўжалик муомалалари, активлар ва пассивларни баҳолаш, ишончлилик, эҳтиёткорлик, мазмуннинг шаклдан устунлиги, кўрсаткичларнинг қиёсийлиги, молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги, актив ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоси, ҳисобот даври даромаддари ва харажатларининг мослиги, тушунарлилик, аҳамиятлилик, муҳимлик, ҳақиқий холис тақдим этиш, тугатилганлик, изчиллик, ўз вақтидалик, офсеттинг (моддаларнинг ўзаро қопланиши)...

Bu fayl DOC formatida 27 sahifadan iborat (385,5 KB). "moliyaviy hisobot tu'zish va uni tashkil e'tish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: moliyaviy hisobot tu'zish va un… DOC 27 sahifa Bepul yuklash Telegram