kўp qatlamlı temir beton konstruktsiyalar

PPT 21 pages 10.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 21
26-мавзу: кўп қатламли темир бетон конструкцияларни лойиҳалаш ва ишлатиш. 26-мавзу: кўп қатламли темир бетон конструкцияларни лойиҳалаш ва ишлатиш. режа: 1. кўп қатламли темирбетон конструкцияларни лойиҳалаш. 2. кўп қатламли темирбетон конструкцияларни ишлатиш. ташқи ва ички юк кўтарувчи бетон қатламларини бир–бирига боғловчи элементлар сифатида ушбу маҳсулотлар учун «нуқтали» боғланишларни қўллаш мумкин. улар эластик боғловчилар ёки "ҳаво кўприкчалари" ни ҳосил қилмайдиган, дискрет – жойлаштирилган бетонли арматураланган шпонкалар бўлиб, иккаласи ҳам гост 11024–84* "турар жой ва жамоат бинолари учун бетон ва темирбетон девор панеллари" талабларига жавоб беради. бизнинг республикамизда ҳам мазкур йуналишда тадқиқотлар ишлари олиб борилмокда. республикада қмқ 2.09.15–97 "қурилиш иссиқлик техникаси" меъёрий ҳужжати амалда жорий этилди ва унда тўсиқ конструкцияларига қўйиладиган талаблар собиқ иттифоқ давридаги меъёрларга нисбатан янада оширилди. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2000 йил 9 октябрь, 389–сонли қарори билан республика давархитект- қурилиш зиммасига биноларни иссиқлик изоляцияси бўйича меъёрлар ишлаб чиқиш топширилган. уй жой цнииэп (россия) да олиб борилган тадқиқотлар ҳозирги даврда бир …
2 / 21
нида иссиқлик сақловчи қатламнинг термик қаршилиги ҳисобига девор ва томлар қалинлигини (2–3 марта) камайтирилган тақдирда ҳам уларнинг иссиқлик ўтказувчанликка бўлган қаршилигини 2–2,5 марта оширишга, материал сарфини камайтиришга, эксплуатацион талаблар нуқтаи назаридан келиб чиқадиган омиллар, яъни берилган иқлим ҳал қилувчи аҳамият касб этадиган хоналардаги иссиқлик–намлик режимини мўътадиллаштиришга эришилади. қурилишда уч қатламли конструкцияларни қўллашнинг техник авфзаллиги тўсиқ конструкцияларни енгиллаштириш (ўртача 4–5 марта) имконияти билан ифодаланиб, таянч конструкциялари оралиғини ошириш ва турар–жой бинолари, жамоат ва саноат иншоотлари ичида эркин режалаштиришда қулайлик яратади, инерцион массасининг камайиши ҳисобига зилзилага қарши турғунлиги ортади. уч қатламли конструкцияни қўллаш қурилиш сифатининг ошишига – иншоотларнинг иссиқ сақлаш ҳусусиятини яхшиланишига; конструкцияларнинг овоз ўтказмаслик ҳусусиятини ошишига; декоратив ва бадиий сифат жиҳатидан қўйиладиган талаблар асосида бино ва иншоотларга замонавий кўриниш беришга хизмат қилади. кейинги даврларда уч қатламли панелларни қурилишда тажриба сифатида қўллаш ва тадқиқ қилиш бўйича ишланмалар ҳажми ошди. бир вақтнинг ўзида бетон қовурға шаклидаги ташки қатламлари темирбетондан ва ўрта қатлами минералватадан …
3 / 21
ларга эга. қатламларни мустаҳкам боғловчи туташ қовурғалар ташқи панелнинг ҳарорат остида деформацияланишига қаршилик кўрсатади. бир вақтнинг ўзида бинонинг ички конструкциясига боғланган панел ва тугунлар ишлай бошлайди. мавсумий ва суткалик ҳарорат ўзгаришлари сабабли ташқи деворларда сезиларли ҳарорат кучланишлари содир бўлади ва улар мустаҳкам қовурғалар ҳамда панелнинг ташқи сиртида ёрилишларни юзага келтиради. эътироф этилган камчиликлар туфайли қовурғали уч қатламли панелларни ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада қисқарди. вақт ўтиши билан мамлакатимизда уч қатламли панеллардаги бириктирувчи туташ қовурғаларни ташқи қатламни бириктирувчи эластик металл боғланишларга алмаштириш билан такомиллаштирилди. бу ҳолда бикр иссиқлик сақловчи материалларга афзаллик берилиб, уларни тайёрлашда панелнинг лойиҳавий қалинлигини таъминлаш имконини беради. кучеренко номидаги цнииск бошқа ташкилотлар билан бир қаторда саноат ва жамият бинолари деворлари учун уч қатламли лентасимон кесим юзадаги панелларни ишлаб чиқган. бу панеллар совуқ ўтказмайдиган қатлами зичлиги 40–60 кг/м3 бўлган фенолли пенопластдан ва эластик. плитанинг ташқи қатлами 40 ва 50, ички қатлами эса 80мм бўлиб, в15 синф бетондан, а–1 синфдаги …
4 / 21
а ёки бошқа маҳаллий материалларга алмаштириш; - пўлат арматура сарфини 20–25% га камайтириш билан мустаҳкамликни ошириш; - панелнинг ички қатлами юзасидан талаб этиладиган ҳароратни ва янада ишончлироқ иссиқлик сакланишини таъминлаш; - тайёрлашнинг юқори даражада технологиялаштирилиши ва маҳсулотга шакл бериш жараёнида плитанинг иссиқлик сақловчи қатлами "сизиб чиқиши"ни олдини олиш; - иш кучини 30% дан кам бўлмаган миқдорда камайтириш; - темирбетон шпонкаларда занглашдан ҳимоялаш қопламасини талаб этмайдиган оддий пўлат арматураларни қўллаш имконияти; - бетон сарфининг 25–30% га камайтириш; - панелларнинг узунлиги бўйича ва уларни транспортга ортиш, ташиш ҳамда туширишда мустаҳкамлигини таъминлаш. фойдаланилган адабиётлар ва манбаалар: 1. акрамов х.а. трехслойные изгибаемые железобетонные стеновые панели с гибкими связями и эффективным утеплителем. ташкент: фан, 1999 г. 2. кмк 2.03.01–96 «бетон ва темирбетон конструкциялар»/ўзбекистон республикаси давархитектқурилишқўми.–тошкент ш.,1996, 215 б. 3. байков в.н., сигалов э.е. железобетонные конструкции. м.: строиздат, 1985г. 4. бондаренко в.м., судинцин а.и., назаренко в.г. расчет железобетонных и каменных конструкций. м.: высшая школа. 1988г. 5. …
5 / 21
kўp qatlamlı temir beton konstruktsiyalar - Page 5

Want to read more?

Download all 21 pages for free via Telegram.

Download full file

About "kўp qatlamlı temir beton konstruktsiyalar"

26-мавзу: кўп қатламли темир бетон конструкцияларни лойиҳалаш ва ишлатиш. 26-мавзу: кўп қатламли темир бетон конструкцияларни лойиҳалаш ва ишлатиш. режа: 1. кўп қатламли темирбетон конструкцияларни лойиҳалаш. 2. кўп қатламли темирбетон конструкцияларни ишлатиш. ташқи ва ички юк кўтарувчи бетон қатламларини бир–бирига боғловчи элементлар сифатида ушбу маҳсулотлар учун «нуқтали» боғланишларни қўллаш мумкин. улар эластик боғловчилар ёки "ҳаво кўприкчалари" ни ҳосил қилмайдиган, дискрет – жойлаштирилган бетонли арматураланган шпонкалар бўлиб, иккаласи ҳам гост 11024–84* "турар жой ва жамоат бинолари учун бетон ва темирбетон девор панеллари" талабларига жавоб беради. бизнинг республикамизда ҳам мазкур йуналишда тадқиқотлар ишлари олиб борилмокда. республикада қмқ 2.09.15–97 "қурилиш иссиқлик те...

This file contains 21 pages in PPT format (10.5 MB). To download "kўp qatlamlı temir beton konstruktsiyalar", click the Telegram button on the left.

Tags: kўp qatlamlı temir beton konstr… PPT 21 pages Free download Telegram