fuqarolik ishlari bo'yicha yuridik masalalar

DOC 10 sahifa 67,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
казус №13 фуқаролик ишлари буйича тошкент шаҳар миробод туманлараро суди 2019 йил май ойининг 20 куни ўз биносида, ёпиқ суд мажлисида, раислик этувчи: судья а.а.баходиров, судья ёрдамчиси а.б.бойтемированинг котиблигида, тарафлар ва адвокат с.собиров иштирокида, даъвогарлар батирова хулкар абдуллаевна ва батирова зулҳаё кобуловнанинг жавобгар батирова ҳақиқат юлдаш қизига нисбатан хона эшигига қўйилган қулфни олиб ташлаш, хонага кириб ундан фойдаланишга қаршилик қилмаслик мажбуриятини юклаш хақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган №4-1000-1918/30400/19) - сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар аниқланди, даъвогарлар батирова хулкар абдуллаевна ва батирова зулҳаё кобуловнанинг жавобгар батирова ҳақиқат юлдаш қизига нисбатан хона эшигига қўйилган қулфни олиб ташлаш, хонага кириб ундан фойдаланишга қаршилик қилмаслик мажбуриятини юклаш хақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат этган. дастлабки суд мажлисида жавобгар ҳ.батирова даъвони тан олмади, ундаги важлар асоссиз эканлигини, у низоли уйга келин бўлиб тушганлигини, ҳозирда низоли уйда ижарачилари яшаб келаётганлиги боис уйнинг 1 та хонасига қулф осганлигини, ўзи кун давомида ишда бўлишини, ўзининг мулкларини хавфсизлигини …
2 / 10
б фойдалана олмаётганлигини баён қилиб, суддан батирова ҳақиқат зиммасига тошкент шаҳар, яшнобод тумани, м.риёзий кўча, аа-уй, 10 хонадоннинг 1та хонаси эшигига қўйилган қулфини олиб ташлаш, ушбу хонадан ўзи фойдаланишига қаршилик қилмаслик мажбуриятини юклашни сўради. савол? · масала матнидаги хатоликни топинг? · иш бўйича сайёр суд мажлиси ўтказиш мумкинми? · ушбу ишга уй ижарачиси жалб этилиши мумкинми? ким сифатида? · доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби қандай ҳал қилинади? · ижарада яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби қандай ҳал қилинади? жавоб юқоридаги казусни таҳлил қилишда қуйидаги қонун ҳужжатларига мурожаат қилиш мумкин: 1. ўзбекистон республикасининг уй-жой кодекси; 2. ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодекси; 3. ўзбекистон республикасининг фуқаролик кодекслари; шу ўринда казусни бевосита таҳлилига ўтсак. казус таҳлилини юқоридаги муаммолар асосида амалга оширамиз. биринчидан, фуқаролик ишлари буйича тошкент шаҳар миробод туманлараро суди 2019 йил май ойининг 20 куни ўз биносида, ёпиқ суд мажлисида, раислик этувчи: судья а.а.баходиров, судья ёрдамчиси а.б.бойтемированинг котиблигида, …
3 / 10
даъво ариза билан фуқаролик ишлари бўйича судга даъво ариза билан мурожаат қилиш керак эди. мисол учун қуйидаги тартибда даъво ариза билан мурожаат қилиши керак эди. фуқаролик ишлари бўйича _________________ туманлараро судига даъвогар: ф.и.ш, манзил: ____________________ жавобгарлар: ф.и.ш. ва унинг оила аъзолари манзил: _____________________ даъво ариза (хонадондан мажбурий тартибда кўчириш ҳақида) мен юқорида кўрсатилган манзилда оила аъзоларим билан бирга яшаб келганман. ______________________ (хонадон манзили) сонли хонадон менга _____________ шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идораси томонидан _____________ куни олди-сотди шартномасига асосан тегишли бўлиб, ушбу хонадон бўйича менга эгалик ҳуқуқини белгиланган ва гувоҳнома берилган. менга тегишли бўлган юқоридаги хонадонда ҳозирги кунда жавобгарлар (ф.и.ш) ва унинг фарзандлари (ф.и.ш) ва (ф.и.ш)лар ноқонуний равишда яшаб, уйни бўшатиб бермасдан келмоқда. мен жавобгарларга бир неча марта оғзаки мурожаат қилишимга қарамасдан, менга тегишли бўлган уйни жавобгарлар бўшатиб бермасдан келмоқда. ушбу фуқаролар ўзбекистон республикаси уй-жой кодексининг 32-моддасида кўрсатилган уй-жой мулкдорининг, яъни менинг оила аъзоларим ҳисобланмайдилар. ҳозирги кунда уй-жойга киришим …
4 / 10
ннинг 2-моддаси талабига кўра, хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир. хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. юқоридагиларга асосан жавобгарлар (ф.и.ш) ва унинг фарзандлари (ф.и.ш) ва (ф.и.ш)ларни менга тегишли бўлган ______________________ (хонадон манзили) хонадондан мажбурий тартибда бошқа турар жой бермаган ҳолда кўчириш ҳамда давлат божи учун тўланган суммани ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишингиз сўралади. илова: фуқаролик паспорти нусхаси, турар бино-иншоотга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома нусхаси, олди-сотди шартномаси, уйнинг кадастр ҳужжатлари, давлат божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжатлардан нусхалар. даъвогар: (ф.и.ш) имзо сана иккинчидан, иш бўйича сайёр суд мажлиси ўтказиш мумкинми деган масаласини таҳлил қилсак. ўзбекистор республикаси фуқаролик процессуал кодексининг 208-моддасига асоан иш муҳокамаси ишда иштирок этувчи шахсларни албатта хабардор қилган ҳолда суднинг очиқ мажлисида ўтади. ёпиқ суд мажлислари қонунда назарда тутилган ҳолларда ишда иштирок этувчи шахсларнинг талабига ёки суднинг ташаббусига кўра ўтказилади. демак юқоридаги моддага …
5 / 10
сиз деб топган сабабларга кўра суд чақируви бўйича келмаса, шунингдек кўрсатувлар беришдан бўйин товласа, у ушбу кодекснинг 146-моддасида белгиланган тартибда жаримага тортилиши мумкин. _______________________________________ ўзбекистон республикасининг уй-жой кодекси; ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодекси; жарима солиниши гувоҳни судга келиш ва кўрсатувлар бериш мажбуриятидан озод этмайди. била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлик учун гувоҳ ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 238-моддасига мувофиқ жавобгар бўлади. шу кодекснинг 229-моддасида кўрсатилган холатлар бўйича ҳар бир гувоҳ алоҳида сўроқ қилинади. сўроқ қилинмаган гувоҳлар ишни муҳокама қилиш вақтида суд мажлиси залида бўлиши мумкин эмас. раислик қилувчи гувоҳни сўроқ қилишдан олдин унинг шахсини, ёшини, машғулоти турини, ушбу ишга алоқасини ҳамда тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар билан ўзаро муносабатларини аниқлайди, шунингдек уни била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 238-моддасига мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантиради. шундан кейин раислик қилувчи гувоҳга: «иш юзасидан ўзимга маълум бўлган барча маълумотларни судга айтиб беришга қасамёд қиламан. фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни гапириб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"fuqarolik ishlari bo'yicha yuridik masalalar" haqida

казус №13 фуқаролик ишлари буйича тошкент шаҳар миробод туманлараро суди 2019 йил май ойининг 20 куни ўз биносида, ёпиқ суд мажлисида, раислик этувчи: судья а.а.баходиров, судья ёрдамчиси а.б.бойтемированинг котиблигида, тарафлар ва адвокат с.собиров иштирокида, даъвогарлар батирова хулкар абдуллаевна ва батирова зулҳаё кобуловнанинг жавобгар батирова ҳақиқат юлдаш қизига нисбатан хона эшигига қўйилган қулфни олиб ташлаш, хонага кириб ундан фойдаланишга қаршилик қилмаслик мажбуриятини юклаш хақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган №4-1000-1918/30400/19) - сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар аниқланди, даъвогарлар батирова хулкар абдуллаевна ва батирова зулҳаё кобуловнанинг жавобгар батирова ҳақиқат юлдаш қизига нисбатан хона эшигига қўйилган қулфни олиб ташлаш, хонага кириб у...

Bu fayl DOC formatida 10 sahifadan iborat (67,0 KB). "fuqarolik ishlari bo'yicha yuridik masalalar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: fuqarolik ishlari bo'yicha yuri… DOC 10 sahifa Bepul yuklash Telegram