"ўзбекистондa трaнспортдaн фойдaлaниш имкониятлaрини тaкомиллaштириш"

DOC 6 sahifa 49,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
aндижон дaвлaт университети эркин тадқиқотчиси исaев aкбaржон aбдулхaмидовичнинг “ўзбекистондa трaнспортдaн фойдaлaниш имкониятлaрини тaкомиллaштириш” мавзусидаги 11.00.02 – “иқтисодий ва ижтимоий география” ихтисослиги бўйича география фанлари доктори (dsc) илмий даражасини олиш учун тақдим этган докторлик диссертациясига тақриз транспорт турлари ривожланишининг ҳозирги босқичида жаҳон транспорт тизими географик ахборот технологияларидан (гaт) фойдаланиш, транспорт хавфсизлигини таъминлаш, транспорт тезлигини ошириш, транспорт йўлларининг ўтказиш ҳамда транспорт воситалари сиғими ва юк кўтариш қобилиятини ошириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. жаҳонда мазкур йўналишдаги тадқиқотларда янги транспорт йўлаклари яратиш, замонавий транспорт тизимларини такомиллаштириш, транспортда рақамли технологияларни қўллаш ҳамда аҳоли пунктларини йирик транспорт тугунлари билан боғлаш, жамоат транспорти фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш масалаларига устуворлик қаратилмоқда. бу борада ҳудудларнинг транспортдан фойдаланиш имкониятларини аниқлашга оид тадқиқотлар муҳим ҳисобланади. «ўзбекистон - 2030» стратегиясининг “ўзбекистон республикасининг глобал транспорт-логистика тармоқларига интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий транспорт тизимининг салоҳиятини ошириш” деб номланган 53-мақсадида республика ҳудуди орқали транзит юкларини ташиш ҳажмини ошириш, темирйўл орқали юк ташиш муддатларини қисқартириш, …
2 / 6
н адабиётлардан иборат бўлиб, умумий ҳажми 197 бетни ташкил этган. илмий ишнинг кириш қисмида тадқиқот ишининг долзарблиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объект ва предмети тавсифланган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий қилиш ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. диссертация ишининг кириш қисми ўзбекистон республикаси олий аттестация комиссияси талабларига мос ҳолда расмийлаштирилган. биринчи боб «ўзбекистон транспорт географиясининг назарий-услубий асослари» деб номланган бўлиб, унда транспортнинг миллий иқтисодиётни шаклланиши ва ривожланишидаги ўрни, транспортни иқтисодий географик ўрганишни асосий йўналишлари, ҳудудларнинг транспортдан фойдаланиш имкониятларини ўрганишнинг назарий услубий асосларини таҳлилига бағишланган масалалар ўз ифодасини топган. мазкур бобда транспортдан фойдаланиш имконияти услубларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ тадқиқотлар таҳлил қилинган, ҳудудлар транспортидан фойдаланиш имконияти даражасини баҳолаш учун интеграл кўрсаткичнинг мезон чегаралари шкаласи таклиф этилган, ҳудудларнинг бир нечта транспорт турлари билан таъминланганлиги, уларни инфратузилмаси ҳамда аҳолини транспортдан фойдаланиш имкониятларини баҳоловчи кўрсаткичлар аниқланган. …
3 / 6
шу билан бирга, уларнинг транспортдан фойдаланиш имконияти, минтақаларнинг транспорт инфратузилмаси билан таъминланиш даражалари таҳлил қилинган. диссертациянинг учинчи боби “ўзбекистон трaнспорт тизимининг тaрмоқлaр тaркиби”га бағишланган бўлиб, унда транспорт тармоқлари (автомобиль, темир йўл, ҳаво, қувур, жамоат транспорти, транспорт логистикаси) ривожланиши масалаларига эътибор қаратилган. ушбу тармоқлар ривожланиш даражаси свот-таҳлил усулида баҳоланган. ишда ўзбекистоннинг ягона транспорт тизими, транспорт тармоқларини ривожлантириш концепцияси ҳақида муаллифнинг шахсий қарашлари баён қилинган. диссертациянинг тўртинчи боби “республикaдa трaнспортни ҳудудий тaшкил этиш хусусиятлaри”га бағишланган бўлиб, унда мамлакат транспортидан фойдаланишнинг ҳудудий таркиби тадқиқ этилган, ҳудудларнинг транспортдан фойдаланиш имконияти баҳоланган, транспорт тўрини ҳудудий таркибини такомиллаштириш бўйича (учқудуқ – қизилўрда транспорт йўлаги мисолида) тавсиялар ишлаб чиқилган. бундан ташқари, амалга оширилган социологик сўровлар натижаларига таяниб, мамлакат транспортини ҳудудий ташкил этилишини такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар тақдим этилган. тадқиқот ишининг “ўзбекистон транспортини ривожлантиришнинг асосий муаммолари” деб номланган бешинчи бобида жамоат транспорти ривожланишидаги муаммолар қайд этиб ўтилган, транспорт ва ташқи иқтисодий алоқалар ривожланишининг истиқболли йўналишлари тадқиқ …
4 / 6
имкониятини баҳолашнинг замонавий методикаси ишлаб чиқилган» дейилган. ушбу янгилик моҳияти 1.2-расмда очиб беришга ҳаракат қилинган. унда “рейтинг ўрни кўрсаткич асосда баҳолаш учун x1j-…x22j – ҳудудга тегишли субиндикаторлардан фойдаланилиши” уқтирилган. лекин, бу индикаторлар ишда берилмаган. 48-бетда “aвтомобил транспортидан фойдаланишни рейтинг баҳолаш индикатори таркибига кирувчи субиндикаторлари орқали қорақалпоғистон республикаси мисолида ўртача интеграл кўрсаткичини ҳисоб-китоб жараёнларида қўллаш жараёнини кўриб чиқамиз” дейилган. биринчидан, аввал айтилганидек, бу кўрсаткичлар ишда тақдим этилмаган. иккинчидан ва энг муҳими бу нарса тадқиқот ишининг мақсади амалга ошмаганлигини кўрсатади. бинобарин, 7-бетда “мазкур ишнинг асосий мақсади ўзбекистон транспорт тизимини таҳлил қилиш асосида унинг транспортдан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш...” дейилган. биргина қорақалпоғистон мисолида бажарилган ҳисоб-китоб билан бутун мамлакатдаги ҳолатга баҳо бериб бўлмайди. демак, ҳар бир минтақа бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши, имкониятлар баҳоланиши ва натижалар ишнинг илова қисмида жадвал шаклида берилиши керак. амалга оширилган таҳлиллар ва улардан чиқарилган хулосаларга асосланиб, бу нарса хақиқатан янгиликка тортадими ёки йўқ, кейин баҳо бериш мумкин бўлади. 2. диссертация ишининг …
5 / 6
ниқса аҳоли ва меҳнат ресурслари миграцияси, қишлоқ хўжалиги, саноат маҳсулотлари ҳамда хизматларнинг экспорти ва импортида бири бирини тўлдира олиш қобилияти юқори бўлган трансчегаравий мамлакатлар гуруҳига айтилади» - дейди. агар ўзбек мигрантларининг қозоғистон ҳудудида эркин ҳаракатла-ниши учун қатор тўсиқлар мавжудлигини эътиборга олсак, буни чуқур интеграциялашган дейиш қийин. ўзбекистоннинг экспорт-импорт шериклари бўйича ҳам қозоғистон россия ва хитойдан орқада. қолаверса, бу масалада хақиқатда чуқур интеграциялашган, шенген визаси амал қиладиган европа иттифоқи давлатлари ҳам ўзларини геопара давлатлари деб атамайдилар. энг муҳими, мантиқан, янги термин муайян фан йўналиши бўйича тил луғатини янги сўз билан бойитишга хизмат қилиши керак. бу ердачи?! геопара – ўзбекча (“геожуфтлик” демоқчими?) сўз эмас. демак, биз ҳатто бу терминни қабул қилганимизда ҳам у тилимизнинг тараққиётига эмас, балки таназзулига хизмат қилади. 3. «ҳудудларнинг жамоат транспорт имкониятларини баҳолаш, транс-портдан фойдаланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда транспорт тармоқла-ридан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилган»лиги учинчи илмий янгилик сифатида тақдим этилган. муаллифнинг фикрича, ушбу янгилик моҳияти 181-бетдаги учта таклифда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""ўзбекистондa трaнспортдaн фойдaлaниш имкониятлaрини тaкомиллaштириш"" haqida

aндижон дaвлaт университети эркин тадқиқотчиси исaев aкбaржон aбдулхaмидовичнинг “ўзбекистондa трaнспортдaн фойдaлaниш имкониятлaрини тaкомиллaштириш” мавзусидаги 11.00.02 – “иқтисодий ва ижтимоий география” ихтисослиги бўйича география фанлари доктори (dsc) илмий даражасини олиш учун тақдим этган докторлик диссертациясига тақриз транспорт турлари ривожланишининг ҳозирги босқичида жаҳон транспорт тизими географик ахборот технологияларидан (гaт) фойдаланиш, транспорт хавфсизлигини таъминлаш, транспорт тезлигини ошириш, транспорт йўлларининг ўтказиш ҳамда транспорт воситалари сиғими ва юк кўтариш қобилиятини ошириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. жаҳонда мазкур йўналишдаги тадқиқотларда янги транспорт йўлаклари яратиш, замонавий транспорт тизимларини такомиллаштириш, транспортда рақ...

Bu fayl DOC formatida 6 sahifadan iborat (49,5 KB). ""ўзбекистондa трaнспортдaн фойдaлaниш имкониятлaрини тaкомиллaштириш""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "ўзбекистондa трaнспортдaн фойд… DOC 6 sahifa Bepul yuklash Telegram