hodimlarni tibbiy kўrikdan ўtkazish tartibi haqida nizom

DOC 46 sahifa 767,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 46
ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида 08.09.2012 ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида (ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) [ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 29 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2387] ўзбекистон республикаси меҳнат кодексига (ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова), ўзбекистон республикасининг «давлат санитария назорати тўғрисида»ги (ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 355-модда), «меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ва «фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги (ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 128-модда) қонунларига мувофиқ буюраман: 1. ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2000 йил 6 июндаги 300-сон «ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) (ўзбекистон …
2 / 46
рия назорати тўғрисида»ги (ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 355-модда), «меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ва «фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги (ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 128-модда) қонунларига асосан ташкилотларда ходимларни дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан (бундан буён матнда вақти-вақти билан деб юритилади) тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди. i боб. умумий қоидалар 1. мазкур низом тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган лавозимларга эга бўлган ташкилотларга тааллуқлидир. 2. мазкур низом талаблари бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказиладиган ходимлар тоифаси учун қўлланилмайди. 3. тиббий кўриклар юқумли ва паразитар касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишига йўл қўймаслик, шунингдек касб касалликлари, заҳарланишлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилади. 4. ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг 214-моддасига асосан иш берувчи ушбу кодексга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимларни, шу жумладан мазкур низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларида келтирилган рўйхатларда назарда тутилган ишлардаги …
3 / 46
а ўртача иш ҳақи сақланади. ii боб. тиббий кўрикни ўтказиш 8. иш берувчи ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари (бундан буён матнда ҳудудий дсэнм деб юритилади) ва ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 декабригача ташкилотдаги тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган ходимларнинг лавозим бўйича контингентини аниқлаши ва бу ҳақда мазкур низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузиши лозим. 9. иш берувчи тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган ходимларнинг лавозим контингентидан келиб чиқиб ҳудудий дсэнм ва ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимларнинг рўйхатини тузади ва тиббий кўрикни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасасига тақдим этади. тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимларнинг рўйхатида ташкилот номи, ходимнинг касби, у ишлаётган цех ёки бошқа бўлинма номи, ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари ҳамда ходимнинг ушбу омиллар таъсиридаги иш стажи кўрсатилади. 10. ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида тиббий кўрикни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасасининг раҳбари томонидан ҳудудий дсэнм билан келишилган ҳолда мазкур низомнинг …
4 / 46
врач-терапевт, невропатолог, офтальмолог, дерматовенеролог, отоларинголог, психиатр, акушер-гинеколог ва жарроҳ ҳамда бошқа мутахассислардан иборат бўлиб, уларнинг тиббий комиссия таркибига киритилиши врач-терапевт томонидан мазкур низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларида белгиланган талаблардан келиб чиқиб ҳал этилади. тиббий кўрикларни ўтказиш бўйича тузилган тиббий комиссиянинг раиси профпатология ёки касб касалликлари бўйича касбий тайёргарликдан ўтган врач бўлиши лозим. 14. аёллар йилда камида бир марта акушер-гинеколог кўригидан ўтиши лозим. 15. аллерген моддалар таъсирига дучор бўлувчи шахслар терапевт, отоларинголог, дерматовенеролог кўригидан ўтиши ҳамда улар қонининг клиник таҳлили ўтказилиши лозим. 16. ходимлар дастлабки тарзда тиббий кўрикдан ўтишда дерматовенеролог кўригидан мажбурий равишда ўтказилади, вақти-вақти билан дерматовенеролог тиббий кўригидан ўтишда эса, врач-терапевтнинг кўрсатмаси бўлгандагина ўтказилади. тиббий кўрикдан ўтувчи ходимларда психик касалликлар (шизофрения, эпилепсия, олигофрения) мавжудлигини текширишда ходимларнинг яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг врач-психиатри томонидан амалга оширилади. туман врач-психиатри бўлмаган тақдирда психиатрик текшириш туманлараро ёки вилоят (шаҳар, республика) психоневрология диспансерининг врач-психиатрлари томонидан амалга оширилади. агар ходим психик касалликлар бўйича диспансер ҳисобида турса, унга …
5 / 46
лиқ танишиб чиқиши лозим. тиббий кўрикни ўтказувчи врач ва мутахассислар ишлаб чиқариш соҳасининг хусусиятлари ва ходимларда кузатилиши мумкин бўлган касбий патологияни чуқур билишлари шарт. 19. тиббий комиссия томонидан ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ барча маълумотларни, шунингдек уларнинг касбий фаолият йўналишига оид маълумотларни қайд этиш мақсадида ҳар бир ходимга амбулатор тиббий карта (025-у шакли) юритилади. амбулатор тиббий картада тиббий кўрикни ўтказишда иштирок этган ҳар бир врач ва мутахассисларнинг ходимнинг касбга яроқлилик тўғрисидаги хулосалари кўрсатилиши керак. 20. тиббий кўрикдан ўтган ходимнинг иш жойи ўзгарган тақдирда, ходимни тиббий кўрикдан ўтказган даволаш-профилактика муассасаси томонидан унинг амбулатор тиббий картаси (025-у шакли) ходимнинг янги иш жойига тиббиёт хизматини кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасасига, агар у бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасасига юборилади. 21. тиббий кўрикни ўтказишда мазкур низомнинг 7-иловасида келтирилган хавфли, зарарли моддалар, ноқулай омиллар таъсири билан боғлиқ ишларга қўйиш учун қаршилик кўрсатувчи умумий тиббий монеликлар инобатга олиниши лозим. 22. тиббий кўрикдан ўтказилган ходимнинг касбга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 46 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"hodimlarni tibbiy kўrikdan ўtkazish tartibi haqida nizom" haqida

ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида 08.09.2012 ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида (ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) [ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 29 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2387] ўзбекистон республикаси меҳнат кодексига (ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова), ўзбекистон республикасининг «давлат санитария назорати тўғрисида»ги (ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 355-модда), «меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ахборотномаси, 1993 й....

Bu fayl DOC formatida 46 sahifadan iborat (767,0 KB). "hodimlarni tibbiy kўrikdan ўtkazish tartibi haqida nizom"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: hodimlarni tibbiy kўrikdan ўtka… DOC 46 sahifa Bepul yuklash Telegram