2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур

DOC 11 pages 49.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида ҳужжатлартанлаш рўйхатдан ўтинг чоп этиш 20:57 / 12.05.2022 ўзбекистон республикаси президентининг фармони мактаб ўқувчиларининг билими ва кўникмаларини шакллантириш, уларни миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, ўқитувчи касби нуфузини ва педагогларнинг сифат таркибини ошириш, дарсликлар ва ўқув методик мажмуаларни замон талаблари асосида такомиллаштириш, халқ таълими муассасаларининг халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий моделларини барпо этиш мақсадида, шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ: 1. 2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур (кейинги ўринларда – ривожлантириш дастури) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. қуйидагилар ривожлантириш дастурининг асосий йўналишлари этиб белгилансин: мактаб таълимига илғор халқаро тажрибалар асосида ишлаб чиқилган миллий ўқув дастурини тўлақонли жорий этиш ҳамда маҳаллий ва хорижий муаллифлар томонидан яратилган замонавий дарсликларни амалиётга киритиш; жамиятда ўқитувчи касби нуфузини ошириш, педагоглар учун қулай ижтимоий шароитлар яратиш ва меҳнатини муносиб …
2 / 11
лоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг халқ таълими тизимига интеграциясини кучайтириш ҳамда инклюзив таълим жараёнларини жадаллаштириш; умумий ўрта таълимда барча маълумот алмашинуви жараёнларини халқ таълими тизимини бошқаришнинг ягона дастурий мажмуаси орқали амалга оширилишини ҳамда ушбу соҳада электрон давлат хизматлари кўламини кенгайтириш; умумий ўрта таълим муассасаларининг навбатлилик коэффициентини оптимал даражага етказиш, замонавий моделлар бўйича мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда зарур жиҳозлар билан таъминлаш. 3. халқ таълими вазирлиги томонидан халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида миллий ўқув дастури яратилганлиги ва 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб 1- ва 2-синфларда 252 номдаги янги замонавий дарсликлар, ўқувчи машқ дафтарлари ҳамда педагоглар учун ўқув қўлланмалар жорий қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин. халқ таълими вазирлиги (б.саидов): а) 2024 йил 1 сентябрга қадар миллий ўқув дастурининг таълим жараёнига тўлиқ жорий этилишини, шу жумладан, 2022 йил якунига қадар 3-, 6-, 7- ва 10-синфлар учун, 2023-2024 йилларда 4-, 5-, 8-, 9- ва 11-синфлар учун дарсликлар, машқ дафтарлари ҳамда ўқув қўлланмалар яратилишини …
3 / 11
, давлат таълим стандартлари доирасида ўқув дастурларига ўзгартириш киритиш ҳамда дарсликларни танлашга (она тили, адабиёт, тарих, тарбия ва ҳуқуқ фанларидан ташқари) рухсат этилсин. халқ таълими вазирлиги (б.саидов): бир ой муддатда давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқув жараёнига халқаро тан олинган таълим дастурларини жорий қилиш тартибини тасдиқласин; икки ой муддатда халқаро тан олинган таълим дастурлари рўйхатини шакллантирсин ҳамда ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин; умумий ўрта таълим муассасаларига уларнинг ўқув жараёнига халқаро тан олинган таълим дастурларини жорий қилишга кўмаклашсин, шу жумладан, таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи хорижий ташкилотлар билан музокаралар олиб борсин ҳамда дастурларни сотиб олиш ва амалиётга татбиқ этиш учун зарур маблағларни ажратсин. 5. халқ таълими вазирлигидан ташқари бошқа вазирлик ва идораларга умумий ўрта таълимнинг ўқув-режалари ва дастурларига ўзгартириш киритиш ва мактабларда янги фан жорий қилишни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ташаббус билан чиқиш тақиқлансин. вазирлар маҳкамаси вазирлик ва идоралар томонидан мазкур бандда назарда тутилган тақиққа амал қилиниши устидан қатъий назорат …
4 / 11
турларни ишлаб чиқишда етакчи олий таълим муассасаси этиб белгилансин. 7. халқ таълими вазирлигининг педагог кадрларни компетенцияларга асосланган ва касбий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган методикалар (кейинги ўринларда – замонавий методикалар) бўйича ўқитиш амалиётини жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. халқ таълими вазирлиги (б.саидов) олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (а.тошкулов), мактабгача таълим вазирлиги (а.шин) ҳамда таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (у.ташкенбаев) билан биргаликда педагог кадрларни замонавий методикалар асосида ўқитиш амалиётини жорий қилиш учун: а) педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишида: 2022 йил 1 сентябрга қадар педагогика марказларига аниқ ва табиий фанлар бўйича малакали хорижий мутахассисларни жалб қилсин; 2022 йил 1 июлга қадар педагогика марказлари ҳузурида хорижий мутахассислар, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари ҳамда педагогика марказларининг малакали ходимларидан иборат бўлган тренерлар гуруҳларини шакллантирсин; 2022 йил якунига қадар тренерлар гуруҳлари билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда камида 20 фоиз умумий ўрта таълим муассасаларида педагоглар учун замонавий методикаларга асосланган …
5 / 11
нт давлат педагогика университети ҳамда педагогика марказларининг ўқув-режалари ва дастурларини тўлиқ қайта кўриб чиқсин ҳамда халқаро талаблар асосида такомиллаштирсин; 2023 йил 1 сентябрга қадар республика таълим маркази ҳамда тошкент давлат педагогика университети билан биргаликда таълим жараёнини миллий ўқув дастури асосида ташкил этишга қаратилган методикаларни ишлаб чиқсин ва ушбу методикаларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари, педагогика йўналишидаги профессионал ва олий таълим муассасалари ҳамда педагогика марказларида жорий қилинишини таъминласин; в) педагог кадрларни тайёрлаш йўналишида: 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб тошкент давлат педагогика университетининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари “4+2” тартибида, шу жумладан, дарсларнинг 4 куни олий таълим муассасасида, 2 куни умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида олиб борилишини таъминласин; президент таълим муассасалари агентлиги билан ҳамкорликда тошкент давлат педагогика университети талабаларининг танишув ва малакавий амалиётларини, умумий ўрта таълим муассасалари билан бирга президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳам ташкил этиш чораларини кўрсин; тошкент давлат педагогика университетида …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур"

2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида ҳужжатлартанлаш рўйхатдан ўтинг чоп этиш 20:57 / 12.05.2022 ўзбекистон республикаси президентининг фармони мактаб ўқувчиларининг билими ва кўникмаларини шакллантириш, уларни миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, ўқитувчи касби нуфузини ва педагогларнинг сифат таркибини ошириш, дарсликлар ва ўқув методик мажмуаларни замон талаблари асосида такомиллаштириш, халқ таълими муассасаларининг халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий моделларини барпо этиш мақсадида, шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ: 1. 2022-2026 йилларда халқ таъли...

This file contains 11 pages in DOC format (49.5 KB). To download "2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур", click the Telegram button on the left.

Tags: 2022-2026 йилларда халқ таълими… DOC 11 pages Free download Telegram