fuqarolik hujjatlari, ruxsatnomalar

DOC 21 стр. 120,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 21
1-масала тошкент ахборот технологиялари университети раҳбарияти жанубий кореянинг инха университети билан ўзаро ҳамкорлик доирасида ушбу университетнинг профессори жанубий корея фуқароси мин сонгни тошкент ахборот технологиялари университетида 6 ой мобайнида маъруза машғулотларини олиб боришга жалб этди. профессор минг сонг ўзбекистонга келиб тошкент ахборот технологиялари университетида педагогик фаолиятини бошлаганидан 1 ой ўтгач ички ишлар органи томонидан фуқаро минг сонгни яшаш манзили бўйича паспорт режими бўйича текширилиши натижасида унинг хатти-ҳаракатига ўзбекистон республикаси ҳудудида рухсатномасиз меҳнат фаолиятини амалга ошириш сифатида баҳоланиб уни иш берувчи маблағлари ҳисобига ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги органлари томонидан ўзбекистон республикасидан чиқариб юбориш талаби қўйилди. мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. 2-масала тошкент шаҳридаги нодавлат “profi education” ўқув маркази инглиз тилини ўқитиш бўйича буюк британия фуқароси raymond murphy ни юқори малакали кадр сифатида 10 ой муддатга ишга жалб қилди. “profi education” ўқув маркази раҳбари ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигидан фуқаро raymond murphy ни ўзбекистон республикасида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи …
2 / 21
и, фуқаро а. ўзининг юнусобод тумани ҳокимига қилган мурожаатига жавоб ололмади. натижада фуқаро а. мазкур ҳолат бўйича вилоят ҳокимига мурожаат қилди. мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. 4-масала фуқаро в. тошкент шаҳридаги жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “халқаро муносабатлар” факультетига давлат тест маркази томонидан ўтказилган имтиҳон натижаларига кўра ўқишга қабул қилинди. ўқув йили бошлангач талаба в. университетга қарашли талабалар турар жойида жой етишмаганлиги боис юнусобод туманидаги қариндоши фуқаро а.нинг уйида вақтинча рўйхатдан ўтмаган ҳолда истиқомат қила бошлади. орадон бир ой муддат ўтгач юнусобод туманидаги фуқаро а.нинг уйи жойлашган ҳудуд участка инспектори томонидан паспорт тизими бўйича текширув ўтказилиши натижасида талаба в. ўз қариндоши фуқаро а.нинг уйида яшаши паспорт тизими қоидаларини бузиш деб топилиб фуқаро а.га ва талаба в.га нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланди. мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. 5-масала фуқаро м. туман прокуратурасига шикоят билан мурожаат қилиб, туман ииб паспорт бўлими томонидан унга фуқаролик паспортидаги доимий яшаш жойи ҳақидаги маълумотлар қайд этувчи …
3 / 21
исмининг ижара шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси зарурлигини билган ҳолда ижара шартномаси учун мазкур ҳудуд паспорт ишларни юритиш бўйича ходимга “17-шакл” маълумотномасини олиш мурожаат қилди. паспорт ишларни юритиш бўйича ходим “17-шакл” маълумотномасини тўлдириб берди ва тасдиқлатиш учун муҳрни хумш (хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати) ходимида эканлигини айтди. фуқаро с. “17-шакл” маълумотномасини тасдиқлатиш учун хумш ходимига мурожаат қилган вақтда хумш ходими фуқаро с.га чилонзор туман шарқ кўчаси, 8-уй, 12-хонадоннинг коммунал тўловлардан қарздорлиги борлиги учун муҳр босиб бермаслигини билдирди. мазкур ҳолатдан норози бўлган фуқаро с. қарздорлиги бор хонадонларга маълумотномани тасдиқлаб бермасликнинг ҳуқуқий асосини сўраганида хумш ходими юқоридан шундай топшириқ берилганлиги ва хумш ходими чилонзор туман шарқ кўчаси, 12-хонадон, 8-уй жойлашган маҳалла фуқаролари йиғини ва хумш нинг ўзаро келишган ҳолда тасдиқланган ҳужжатини кўрсатиб асослайди. мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. 7-масала турмуш ўртоғи тошкент шаҳар чилонзор тумани тиббиёт бирлашмасида даволовчи-врач бўлиб ишлаётган фуқаро носиров ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали соғлиқни сақлаш вазирлигига электрон тарзда …
4 / 21
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни талабларига мос келмаслиги сабабли жавоб берилмаслиги ҳақида жавоб берилди. шундан сўнг, фуқаро ўз мурожаатини мазкур қонун талаблари асосида қайта ёзиб юборди. аммо икки ой ўтгандан сўнг ҳам фуқарога тегишли жавоб берилмади. мазкур ҳолатдан норози бўлган фуқаро давлат солиқ инспекцияси ҳаракатлари юзасидан судга шикоят қилди. мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. 9-масала сил касалига чалинган фуқаро тошев унга бепул тиббий хизмат кўрсатиши мумкин бўлган тиббиёт муассасалари ҳақида маълумот беришни сўраб ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилди. бошқарма томонидан бошқармада аҳолига бепул тиббий кўрсатувчи муассасалар ҳақидаги маълумот реестри шакллантирилмаганлиги сабабли фуқаро бевосита тиббиёт муассасаларнинг ўзига мурожаат қилиши лозимлиги ҳақида жавоб берилди. фуқаро тошев бошқарма ҳаракатидан норози бўлиб соғлиқни сақлаш вазирлигига шикоят қилди. мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. 10-масала фуқаро хакимов ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ишлаб чиқариш корхонаси учун бино қуришга рухсат беришни сўраб тошкент шаҳар давлат архитектура …
5 / 21
қилиб мурожаатга жавоб берилмаганлигини маълум қилди. бундан норози бўлган фуқаро набиев вилоят ҳокимлигига шикоят қилди. мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. 12-масала фуқаро саидов олий таълим муассасига (кейинги ўринларда отм) абитуриент сифатида тегишли ҳужжатларни топширди. кириш имтиҳонларидан ўтолмаган абитуриент кейинчалик ҳужжатларни қайтариб олиш учун ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳужжатларини қайтариб беришни сўраб отмга мурожаат қилди. аммо орадан 2 ой ўтсада ҳужжат топширган отмдан мурожаат бўйича жавоб берилмади. шундан сўнг, фуқаро отмга оғзаки мурожаат қилди. отм масъул ходими тошев хеч қандай электрон мурожаат олмаганлигини, агар шундай мурожаат қилинганда ҳам ҳужжатни шахсан ўзи келиб паспортини кўрсатган ҳолда олиши лозимлигини айтди. агар фуқаро шахсан келмаса ҳужжатлар берилмаслигини маълум қилди. бундан норози бўлган фуқаро саидов ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига шикоят қилди. мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. 13-масала тошкент шахри олмазор туманида яшовчи фуқаро комилов к. ўзига қарашли ер участкасида 6 хонадан иборат турар-жой биноси қурди. орадан 10 йил …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 21 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "fuqarolik hujjatlari, ruxsatnomalar"

1-масала тошкент ахборот технологиялари университети раҳбарияти жанубий кореянинг инха университети билан ўзаро ҳамкорлик доирасида ушбу университетнинг профессори жанубий корея фуқароси мин сонгни тошкент ахборот технологиялари университетида 6 ой мобайнида маъруза машғулотларини олиб боришга жалб этди. профессор минг сонг ўзбекистонга келиб тошкент ахборот технологиялари университетида педагогик фаолиятини бошлаганидан 1 ой ўтгач ички ишлар органи томонидан фуқаро минг сонгни яшаш манзили бўйича паспорт режими бўйича текширилиши натижасида унинг хатти-ҳаракатига ўзбекистон республикаси ҳудудида рухсатномасиз меҳнат фаолиятини амалга ошириш сифатида баҳоланиб уни иш берувчи маблағлари ҳисобига ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги органлари томонидан ўзбекистон республикасидан чиқа...

Этот файл содержит 21 стр. в формате DOC (120,0 КБ). Чтобы скачать "fuqarolik hujjatlari, ruxsatnomalar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: fuqarolik hujjatlari, ruxsatnom… DOC 21 стр. Бесплатная загрузка Telegram