ёшлар кuni mavzusidagi ma'ruza

DOC 17 стр. 80,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 17
ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси қадрли ёшлар, азиз фарзандларим! сизларни ва бутун ўзбекистон ёшларини бугунги қутлуғ байрам – ёшлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. ҳеч шубҳасиз, ушбу айём ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида бўлиб ўтаётгани унга янада чуқур мазмун ва кўтаринки кайфият бағишламоқда. шу кунларда энг улуғ ва энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олиш мақсадида бутун мамлакатимиз бўйлаб катта бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. янги-янги саноат корхоналари, замонавий уй-жойлар, коммуникация ва инфратузилма тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари барпо этилмоқда. албатта, бутун халқимиз қатори сизлар ҳам ушбу жараёнларда фаол иштирок этмоқдасиз. юртимиз бўйлаб 6 миллионга яқин ғайрати баланд, интилувчан ўғил-қизларимиз иштирокида “янги ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган фестиваллар барча ёшларимиз учун етуклик ва ҳақиқий ватанпарварлик кўриги бўлди. ушбу фестиваллар бундан буён нафақат вилоят марказларида, балки ҳар бир туман ва шаҳарда ўтказиб борилади ва уларда кўтарилган масалалар ечими бўйича ҳар йили ҳукумат алоҳида дастурлар …
2 / 17
сизларнинг ёшингизда яратганларини ҳаммамиз яхши биламиз ва бу билан фахрланамиз. бизнинг томирларимизда ана шундай улуғ боболаримизнинг қони оқар экан, уларнинг муносиб ворислари бўлиш, улар каби юксак мақсадлар сари интилиб яшаш барчамизнинг эзгу бурчимиздир. бугун биз давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этган ҳолда, мамлакатимизда учинчи ренассанс пойдеворини яратиш йўлида катта қадамлар қўймоқдамиз. бу борада юртимизда мутлақо янгича шакл ва мазмундаги президент мактаблари, ижод ва ихтисослашган мактаблар тизими яратилганини таъкидлаш лозим. ушбу мактабларда таълим олаётган кўплаб ўқувчилар нуфузли халқаро танловларда юқори натижаларни қўлга киритмоқдалар. мисол учун, андижондан дурдона мухторхўжаева, бухородан фирдавс собиров, дониёр исмоилов, сирдарёдан илғор қодирқулов, набихон набихонов, тошкент шаҳридан нодира саъдуллаева, искандар бўриев, дилшод хўжақулов, раил хашаев физика, математика ва кимё бўйича халқаро олимпиадаларнинг олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлдилар. бундай зукко ва билимдон фарзандларимиз билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди. фурсатдан фойдаланиб, уларнинг ана шундай ютуқларга эришишига катта ҳисса қўшган жонкуяр ота-оналарига, заҳматкаш устоз ва мураббийларига …
3 / 17
0 ёшгача бўлган инсонлар ташкил этса-да, бутун дунё бўйича ёш депутатларнинг улуши 2,6 фоизга ҳам етмас экан. олий мартабали меҳмон ўзбекистонда бу кўрсаткич 6 фоиздан ошганини юқори баҳолади. бу – катта эътироф, албатта. биз бу ғоят муҳим йўналишдаги ишларимизни давом эттирган ҳолда, парламентлараро иттифоқ кўмагида “биз парламентда ёшларни қўллаб-қувватлаймиз!” деган эзгу ташаббусни амалга оширамиз. ушбу тизим асосида сиёсий етук ва фаол ёш йигит-қизларимизни миллий парламентимиз ва маҳаллий кенгашлар фаолиятига янада кенгроқ жалб этамиз. халқ депутатлари кенгашлари тавсияси асосида ёш, ғайратли, фидойи ўғил-қизларимиз бундан буён олий мажлис депутати ва сенаторларига бириктирилади. шу билан бирга, маҳаллий кенгашларда ҳам, худди сенат ва қонунчилик палатасидаги каби, ёшлар парламенти вакиллари мактаби ташкил этилади. шунингдек, иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – “келажак лидерлари”ни шакллантирамиз. бугун шуни мамнуният билан таъкидлашни истардимки, бундай ёшларимизнинг кўпчилиги жонбозлик кўрсатиб хизмат қилмоқда. масалан, шерзод раҳмонов – нарпай туманида, сарварбек султонов – ширин шаҳрида ва элбек шукуров – сергели туманида …
4 / 17
тасдиқлайди. жорий йилдан бошлаб, бундай иқтидорли ёшларимиз “эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан чет элларда стажировка ўтайди. шунингдек, республикамизда ишлаётган, халқаро нуфузли рейтингларда мингталикка кирган олийгоҳни тугатган ва чет элда илмий иш қилган ёш мутахассисларга қўшимча ҳақ тўланади. ҳар бир вилоят ҳокими ва вазир йил бошида ўз ҳудуди ва тизимига ана шундай ёш мутахассисларни ишга олиб келиш режасини тасдиқлайди ҳамда уларга бериладиган иш ҳақи, уй-жой ва рағбатлантириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади. муҳтарам анжуман қатнашчилари! ўтган йили декабрь ойида мамлакатимизда биринчи марта ўтказилган ёшлар форуми миллионлаб ўғил-қизларимиз ҳаётида ёрқин из қолдирди. барча шаҳар ва туманларда ташкил этилган бундай анжуманларда ёшларимиз томонидан илгари сурилган ташаббус ва таклифларнинг аксарияти “ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастуридан жой олди. азиз ёшлар, шу ўринда бир фикрни алоҳида таъкидлаб айтишни истардим. биз ўзбекистонда ҳар бир йилга қандай ном беришимиздан қатъи назар, ёшларнинг билим ва касб-ҳунар эгаллаши, улар учун муносиб иш ва турмуш шароити яратиш …
5 / 17
ломов, хўжаободда – нуриддин абдураҳмонов, ҳазораспда – дилшодбек ҳожиев сингари изланувчан ёшларимиз ҳавас қилса арзийдиган натижаларга эришмоқда. бугунги байрам муносабати билан мана шундай салоҳиятли ёшларимизнинг бир гуруҳи юксак давлат мукофотлари билан тақдирлангани албатта барчамизни мамнун этади. албатта, бундай ўғил-қизларимиз – замонамизнинг ёш қаҳрамонларидир. уларнинг дастлабки, аммо умидбахш ютуқлари ҳақида оммавий ахборот воситаларида кўрсатувлар, мақола ва суҳбатлар ташкил этиб, амалга ошираётган ибратли ишларини кенг жамоатчилик, аввало, тенгдошлари ўртасида тарғиб этиш айни муддао бўлади. қадрли ёшлар! хабарингиз бор, кейинги пайтларда келажагимиз эгалари бўлган ўғил-қизларимиз билан ишлашнинг мутлақо янги тизими – “ёшлар дафтари” ва “ёшлар дастурлари” ҳаётга татбиқ этилмоқда. олиб борилган амалий ишлар натижасида ўтган 8 ой мобайнида “ёшлар дафтари”га кирган 430 минг нафар йигит-қизнинг муаммоларини ҳал этиш учун 300 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. жумладан, “темир дафтар”даги оилалар фарзандлари бўлган 2 мингдан зиёд талабанинг контракт пули тўлаб берилди. бундан буён ҳар қандай инвестиция лойиҳасининг бош мақсади, аввало, ёшлар бандлиги масаласини ҳал этишга қаратилиши …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 17 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ёшлар кuni mavzusidagi ma'ruza"

ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси қадрли ёшлар, азиз фарзандларим! сизларни ва бутун ўзбекистон ёшларини бугунги қутлуғ байрам – ёшлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. ҳеч шубҳасиз, ушбу айём ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида бўлиб ўтаётгани унга янада чуқур мазмун ва кўтаринки кайфият бағишламоқда. шу кунларда энг улуғ ва энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олиш мақсадида бутун мамлакатимиз бўйлаб катта бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. янги-янги саноат корхоналари, замонавий уй-жойлар, коммуникация ва инфратузилма тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари барпо этилмоқда. албатта, бутун халқимиз қатори сизлар ҳам ушбу жараёнларда фаол иштирок этмоқдасиз. юртимиз бўйла...

Этот файл содержит 17 стр. в формате DOC (80,0 КБ). Чтобы скачать "ёшлар кuni mavzusidagi ma'ruza", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ёшлар кuni mavzusidagi ma'ruza DOC 17 стр. Бесплатная загрузка Telegram