tashxisizliklar va tibbiy körishlar

DOC 76 sahifa 801,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 76
2387 29.08.2012  [окоз: 1.05.00.00.00 меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 тиббий кўриклар. касбий касалликлар. меҳнат жароҳатлари; 2.14.00.00.00 соғлиқни сақлаш. жисмоний тарбия. спорт. туризм / 14.01.00.00 соғлиқни сақлаш / 14.01.08.00 аҳолининг санитария-эпидемиологик соғломлиги / 14.01.08.01 умумий масалалар] [тсз: 1.ижтимоий-маданий масалалар / меҳнат. аҳолининг бандлиги; 2.ижтимоий-маданий масалалар / соғлиқни сақлаш. санитарияга оид қонун ҳужжатлари] pdf-файлидаги расмий манба ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида [ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 29 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2387] олдинги таҳрирга қаранг. ўзбекистон республикаси меҳнат кодексига (ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова), ўзбекистон республикасининг «аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги, «меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ва «фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги (ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 128-модда) қонунларига мувофиқ буюраман: (муқаддима ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг …
2 / 76
исоблансин. 3. мазкур буйруқ ўзбекистон республикаси адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради. вазир а. икрамов тошкент ш., 2012 йил 10 июль, 200-сон ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сонбуйруғига илова ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом олдинги таҳрирга қаранг. мазкур низом ўзбекистон республикаси меҳнат кодекси (ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова), ўзбекистон республикасининг «аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги, «меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ва «фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги (ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 128-модда) қонунларига асосан ташкилотларда ходимларни дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан (бундан буён матнда вақти-вақти билан деб юритилади) тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди. (муқаддима ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 28 декабрдаги 44-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2387-2, 07.01.2016 й.) таҳририда — ўр қҳт, 2016 й., 1-сон, 11-модда) i боб. умумий …
3 / 76
ишли равишда меҳнат шартномаси тузиш вақтида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт. 5. тиббий кўриклар ташкилотга тиббиёт хизмати кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилади. вақти-вақти билан ўтказиладиган тиббий кўриклар ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария, гигиена ва касб касалликлари институти ҳамда тошкент тиббиёт академиясининг тегишли клиникаларида ҳам ўтказилиши мумкин. 6. вақти-вақти билан ўтказиладиган тиббий кўриклар иш давомида ўтказилади. 7. тиббий кўрикларни ўтказиш пайтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланади. ii боб. тиббий кўрикни ўтказиш 8. иш берувчи ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари (бундан буён матнда ҳудудий дсэнм деб юритилади) ва ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 декабригача ташкилотдаги тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган ходимларнинг лавозим бўйича контингентини аниқлаши ва бу ҳақда мазкур низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузиши лозим. 9. иш берувчи тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган ходимларнинг …
4 / 76
лендарь режаси тузилади. 11. агар ходим ўз соғлиғининг ҳолати меҳнат шароити билан боғлиқ ҳолда ёмонлашган деб ҳисобласа, у навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 12. дастлабки тарзда тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимлар ташкилот томонидан тиббий кўрикни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасасига мазкур низомнинг 6-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ тақдим этилган йўлланма асосида тиббий кўрикдан ўтказилади. ходим тиббий кўрикдан ўтиш учун паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати билан келиши лозим. 13. тиббий кўрикларни ўтказиш учун тиббий кўрикни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тиббий комиссия ташкил этилади. тиббий комиссия таркиби врач-терапевт, невропатолог, офтальмолог, дерматовенеролог, отоларинголог, психиатр, акушер-гинеколог ва жарроҳ ҳамда бошқа мутахассислардан иборат бўлиб, уларнинг тиббий комиссия таркибига киритилиши врач-терапевт томонидан мазкур низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларида белгиланган талаблардан келиб чиқиб ҳал этилади. тиббий кўрикларни ўтказиш бўйича тузилган тиббий комиссиянинг раиси профпатология ёки касб касалликлари бўйича касбий тайёргарликдан ўтган врач бўлиши лозим. 14. аёллар йилда камида бир марта акушер-гинеколог кўригидан …
5 / 76
диспансерининг врач-психиатрлари томонидан амалга оширилади. агар ходим психик касалликлар бўйича диспансер ҳисобида турса, унга бу ҳақда белгиланган намунадаги маълумотнома берилади. агар ходим психик касалликлар бўйича ҳисобда турмаса ва унда руҳий бузилишлар аниқланмаса, унга врач-психиатрнинг имзоси қўйилган белгиланган намунадаги маълумотнома берилади. маълумотномалар ушбу даволаш-профилактика муассасасининг муҳри ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланади. 17. юқумли ёки паразитар касаллик ташхисини аниқлаш учун врач-инфекционист ёки бошқа мутахассислар жалб этилади. 18. тиббий комиссия тиббий кўрикни ўтказишда ходимнинг касбий фаолияти хусусиятлари, тегишли касб ва мутахассислик ҳамда меҳнат шароитлари билан тўлиқ танишиб чиқиши лозим. тиббий кўрикни ўтказувчи врач ва мутахассислар ишлаб чиқариш соҳасининг хусусиятлари ва ходимларда кузатилиши мумкин бўлган касбий патологияни чуқур билишлари шарт. 19. тиббий комиссия томонидан ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ барча маълумотларни, шунингдек уларнинг касбий фаолият йўналишига оид маълумотларни қайд этиш мақсадида ҳар бир ходимга амбулатор тиббий карта (025-у шакли) юритилади. амбулатор тиббий картада тиббий кўрикни ўтказишда иштирок этган ҳар бир врач ва мутахассисларнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 76 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tashxisizliklar va tibbiy körishlar" haqida

2387 29.08.2012  [окоз: 1.05.00.00.00 меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 тиббий кўриклар. касбий касалликлар. меҳнат жароҳатлари; 2.14.00.00.00 соғлиқни сақлаш. жисмоний тарбия. спорт. туризм / 14.01.00.00 соғлиқни сақлаш / 14.01.08.00 аҳолининг санитария-эпидемиологик соғломлиги / 14.01.08.01 умумий масалалар] [тсз: 1.ижтимоий-маданий масалалар / меҳнат. аҳолининг бандлиги; 2.ижтимоий-маданий масалалар / соғлиқни сақлаш. санитарияга оид қонун ҳужжатлари] pdf-файлидаги расмий манба ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида [ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 29 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақа...

Bu fayl DOC formatida 76 sahifadan iborat (801,0 KB). "tashxisizliklar va tibbiy körishlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tashxisizliklar va tibbiy köris… DOC 76 sahifa Bepul yuklash Telegram