yangi o'zbekistonning ta'lim-tarbiya tizimidagi tub islohatlar

DOC 9 pages 78.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 9
мавзу: тараққиётимизнинг тўрт босқичли ренессансида ўзаро юксалиш даврини таълим-тарбиядаги имкониятлари. режа: 1.янги ўзбекистоннинг таълим-тарбия тизимидаги туб ислохатлари. 2.янги ренессанс педагогикаси қонун ва қонуниятларига асосланган ҳолда педагогика соҳасини ривожлантириш. 3.тараққиёт стратегияси лойиҳасининг кенг жамоатчилик муҳокамасида таълим-тарбия масалалари. таянч иборалари: ренессанс шароитида, янги ренессанс педагогикаси, рақамли кўникмалар, . кредит-модул тизими, рақамли технологиялар. 1.янги ўзбекистоннинг таълим-тарбия тизимидаги туб ислохатлари. бугун янги ўзбекистонни яратиш мақсадида барча соҳалар қатори таълим тизимида ҳам туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. республикамиз президентининг 2020 йил 30 сентябрда “ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи”да “биз кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали ўзбекистонда янги уйғониш даври, яъни учинчи ренессанс пойдеворини яратишни ўзимизга асосий мақсад қилиб белгиладик. бу ҳақда гапирар эканмиз, аввало, учинчи ренессанснинг мазмун-моҳиятини ҳар биримиз, бутун жамиятимиз чуқур англаб олиши керак”, тарзида стратегик вазифа белгилаб берилди. таълим ислоҳотлари орқали ўзбекистонда янги уйғониш даври учун пойдевор яратиш ўз-ўзидан янги ренессанс шароитида педагогика таълим соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб …
2 / 9
, заҳириддин муҳаммад бобурларнинг фаолияти ва илмий-педагогик қарашлари ғоят таҳсинга сазовордир. мирзо улуғбек ўз даврида учта (бухорода, самарқандда, ғиждувонда) мадраса қурдириб, олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилган. мирзо улуғбек мадрасаларидаги таълим олиш уч босқични (анда, ауст, аъло) ўз ичига олиб, диний ва дунёвий билимларни мукаммал ўргатувчи чинакам маънодаги олий таълим муассасаси намунаси бўлган. эътибор қаратилса, бугун жаҳонда олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш босқичларининг (бакалавр, магистр, докторантура) ёрқин намунасини мирзо улуғбек томонидан илк бор амалга оширилганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. алишер навоийнинг “ҳайрат ул-аброр”, “маҳбуб ул-қулуб, “назмул жавоҳир” каби асарлари чинакам маънодаги педагогик асарлардир. ҳазратнинг ўз даврида мактаб ва мадрасалар қурилишига ҳомийлик қилиши бугунги кун таъбири билан айтганда, таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикликнинг ёрқин намунасидир. юртбошимиз таъкидлаб ўтганларидек, мамлакатимизда “учинчи ренессансни йигирманчи асрда маърифатпарвар жадид боболаримиз амалга оширишлари мумкин эди. нега деганда, бу фидойи ва жонкуяр зотлар бутун умрларини миллий уйғониш ғоясига бағишлаб, ўлкани жаҳолат ва қолоқликдан олиб чиқиш, миллатимизни ғафлат ботқоғидан қутқариш …
3 / 9
унаввар қори абдурашидхоновларнинг издоши сифатида абдулла авлоний жадид маърифатчилигини янада юқори босқичга кўтариш, илмий педагогикани миллий таълим-тарбия қонуниятлари ва тамойиллари билан бойитиш, таълимнинг халқчиллиги ва оммавийлигига эришиш каби масалаларга эътибор қаратганлиги янги ренессанс педагогикасининг устувор йўналишлари билан ҳамоҳангдир. абдулла авлоний 1913 йилда нашр эттирилган “туркий гулистон ёҳуд ахлоқ” асарида “педагогка”, яъни бола тарбиясининг фани демакдир” деб, педагогика фанига ўзбек зиёлилари орасида биринчи бўлиб, аниқ ва тўғри таъриф берди. маълумки, педагогика фани жамият томонидан белгиланган талаблар асосида инсон капиталини яратишга хизмат қилади. бунинг учун эса, педагогика фани жамият ривожининг стратегияси ва устувор йўналишларига тўлиқ мос келадиган таълим-тарбия мазмуни, шакл, метод, восита ва технологияларини ишлаб чиқиши ҳамда уни амалга ошириш механизмларини аниқ белгилаб бериши лозим. афсуски, мустақиллик йилларида, яъни 2017 йилга қадар педагогика фани ва илмига маълум даражада ўзгартиришлар киритишга уринишлар бўлсада, аксарият ислоҳотлар ўзини оқламади. бунинг асосий сабаби миллий педагогика фанининг янги концептуал асосларининг ишлаб чиқилмаганлиги, янгиликларни киритишда фаннинг қонун, қонуниятлари, …
4 / 9
хс ҳаётий тажрибасига асосланган (витаген) таълимнинг устуворлиги. қуйидагилар эса, янги ренессанс педагогикасининг қонуниятлари сифатида хизмат қилади: таълим-тарбиянинг мақсади янги ўзбекистонни ривожланиш суръати, жамиятимизнинг замонавий эҳтиёжларига мос бўлиши; таълим-тарбия мазмуни рақамли педагогиканинг тараққиёти билан уйғун тарзда белгилаб олиниши; таълим-тарбия сифати педагогик таъсирнинг интенсивлиги ва таълим натижаларининг шаффофлигига асосланиши; таълим-тарбия методлари интерфаоллик, кооперативликка асосланиши; таълим-тарбия жараёнини бошқаришда субъект-субъект муносабатлари доирасида коррекцион таъсирнинг жадаллигини ҳисобга олиш; таълим-тарбия жараёнида рағбатлантириш беш таянч устуннинг (тарбиячи, ўқитувчи, профессор-ўқитувчи, илмий-ижодий зиёлилар, ота-оналар) виртуал-педагогик назорати ва янги ҳаёт субъектларининг (тарбияланувчи, ўқувчи, талаба) интернал (ички) мотивларига боғлиқлиги. 2.янги ренессанс педагогикаси қонун ва қонуниятларига асосланган ҳолда педагогика соҳасини ривожлантириш. айни пайтда юқорида қайд этиб ўтилган янги ренессанс педагогикаси қонун ва қонуниятларига асосланган ҳолда педагогика таълим соҳасини ривожлантиришда қуйидаги муаммоларга жиддий эътибор қаратилиши ҳамда уларни ҳал этиш йўллари жадал тарзда ишлаб чиқилиши лозим: 1. бугунги кунда педагогика таълим соҳасида ҳам кредит-модул тизими асосида ўқув жараёни амалга оширилмоқда. бироқ мазкур жараённи ташкил …
5 / 9
айди. юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, педагогика таълим соҳасига жорий этилаётган янги тизимга мос равишда ўқитиш мазмуни ҳам тубдан ўзгариши керак. шу ўринда яна бир жиҳатга эътиборни қаратиш лозим. илғор хорижий тажрибалар шуни кўрсатадики, кредит-модул тизимига асосланган ўқув режаларида талабаларнинг 1 семестр давомида ўқийдиган фан (модул)лари сони 4-5 тадан ошиб кетмайди. амалдаги мавжуд ўқув режаларида эса, талабаларнинг бир семестрда ўқийдиган фанлари сони 10-12 тагачани ташкил этади. фан(модул)лар сонининг сунъий оширилиши ўз навбатида, талабаларнинг ўқув фаолияти натижаларига ҳам салбий таъсир кўрсатади. 2. талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш кредит-модуль тизимининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. кредит-модул тизимининг бош ғояси – “ўрганишга ўргатиш”, “бажаришга ўргатиш” мустақил таълим орқали амалга ошади. чунки кредит тўплаш ва кўчиришнинг европа тизими (эуропеан цредит трансфер анд аццумулатион сйстем – эцц) талабларига кўра, модуллар бўйича ўқув юкламасининг 60 фоизини мустақил таълим ташкил этиши лозим. шунингдек, талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш бўйича муваққат низомнинг ҳам ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ. 3. педагогика таълим соҳасига …

Want to read more?

Download all 9 pages for free via Telegram.

Download full file

About "yangi o'zbekistonning ta'lim-tarbiya tizimidagi tub islohatlar"

мавзу: тараққиётимизнинг тўрт босқичли ренессансида ўзаро юксалиш даврини таълим-тарбиядаги имкониятлари. режа: 1.янги ўзбекистоннинг таълим-тарбия тизимидаги туб ислохатлари. 2.янги ренессанс педагогикаси қонун ва қонуниятларига асосланган ҳолда педагогика соҳасини ривожлантириш. 3.тараққиёт стратегияси лойиҳасининг кенг жамоатчилик муҳокамасида таълим-тарбия масалалари. таянч иборалари: ренессанс шароитида, янги ренессанс педагогикаси, рақамли кўникмалар, . кредит-модул тизими, рақамли технологиялар. 1.янги ўзбекистоннинг таълим-тарбия тизимидаги туб ислохатлари. бугун янги ўзбекистонни яратиш мақсадида барча соҳалар қатори таълим тизимида ҳам туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. республикамиз президентининг 2020 йил 30 сентябрда “ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда...

This file contains 9 pages in DOC format (78.0 KB). To download "yangi o'zbekistonning ta'lim-tarbiya tizimidagi tub islohatlar", click the Telegram button on the left.

Tags: yangi o'zbekistonning ta'lim-ta… DOC 9 pages Free download Telegram