korxona mahsuloti tavsiflash

DOC 8 sahifa 66,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
7-мавзу:корхона маҳсулотини тавсифлаш режа 1.корхона маҳсулотининг умумий тавсифи ва уни баҳолаш. 2.маҳсулотни баҳолаш усуллари. 3.маҳсулот (товар) нинг ҳаётийлик даври. 1.корхона маҳсулотининг умумий тавсифи ва уни баҳолаш. корхона маҳсулоти (иши, хизмати) беш тавсифномага – сифат даражаси, хусусиятлар йиғиндиси, ўзига хос безаги, марка номи ва ўзига хос ўровига эга бўлиши лозим. бизнес-режада маҳсулотни тавсифлаш бозорга сотувга киритилаётган товар каби ифодаланиши лозим. товарни ўз истеъмол қиймати билан одамларнинг у ёки бу эҳтиёжларини қондирувчи товар ҳақида тушунча эканлиги ҳақида тасаввур пайдо бўлишининг олдини олиш керак. товарнинг бу хусусиятлари унинг бозор тушунчаси сифатидаги хусусиятларининг ярмини ташкил қилади, холос. иккинчи ярми маҳсулотни яратиш ва истеъмолга тайёрлаш, унги техник хизмат кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, товар белгиси, ўрови ва ҳоказолардан иборат бўлади. маҳсулотни баҳолашда таклиф қилинаётган товарнинг ҳаётийлик циклини аниқлаш ҳам муҳим аҳамият касб этади. ҳар қандай товарнинг ҳаётийлик даври маълум бир қонуниятларга бўйсунади ва бир қатор босқичлардан (намойиш этиш, ўсиш, тарқалиш, тўйиниш, сўниш) иборат бўлади. товарнинг …
2 / 8
мараси; · товардан фойдаланишнинг универсаллиги, билвосита фойда, иккинчи даражали қўллаш соҳалари (масалан, чангютгичдан биноларни оҳаклашда фойдаланиш имконияти); · товарнинг ўзига хослиги таъминловчи омиллар. 2. сифат кўрсаткичлари маҳсулот хусусиятларига унинг қуйидаги сифат кўрсаткичлари бевосита боғлиқ бўлади: узоқ муддат хизмат қилиш, ишончлилик, оддийлик, хавфсизлик ва ҳоказо. айрим сифат кўрсаткичлари миқдорий жиҳатдан баҳоланиб, мос келувчи маълумотлар бизнес-режада келтирилиши мумкин. хусусиятлар йиғиндисини худди сифат даражаси каби харидорлар тасаввурига мос келувчи тушунчалар сифатида ўлчаш зарур. 3. иқтисодий кўрсаткичлар иқтисодий кўрсаткичлар қуйидагилар: · истеъмол нархи; · битта маҳсулот бирлиги таннархи ва у келтирувчи фойда. истеъмол нархи товарнинг хизмат қилиш муддати давомида унга сарфланувчи харажатларни акс эттириб, қуйидагилардан биорат бўлади: · сотув нархи; · транспорт харажатлари; · ўрнатиш харажатлари; · ходимларни ўқитиш харажатлари; · эксплуатация харажатлари; · техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш харажатлари; · солиқлар; · суғурта бадаллари ва ҳоказо. 4. товарнинг ташқи безалиши товарнинг ташқи безалишини тавсифлашда унинг замонавий дизайн ва истеъмолчилар талабларига мос келиши акс …
3 / 8
ган товар хусусиятлари ўртасидаги фарқлар кўрсатилади. янги ёки мавжуд товарнинг рақобатчилар товарларидан фарқи аниқ кўрсатилиши лозим. агар корхона таклиф қилаётган товарнинг ўзига хос хусусиятлари бўлмаса, у бозордаги бошқа товарлардан ажралиб турмаса бу белгилаб қўйилиши ҳамда бизнес-режада харидорларни нима ҳисобига жалб қилиш мўлжалланаётганлиги кўрсатилиши лозим. бу хислатлар ёки харидор учун қўшимча фойдалар бизнес-режанинг маркетингга бағишланган бўлимида батафсил кўрсатиб ўтилади. 7. патент ҳуқуқлари ушбу қисмда корхонанинг бозорга рақобатчилар кириб келишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган турли хил ихтироларга эгалик ҳуқуқи тавсифланади: · фойдали моделлар; · товар белгилари; · товарнинг келиб чиқиш жойи номланиши. ушбу объектларга, «ноу-хау»га эгалик лицензиялари кўрсатилади. 8. экспорт кўрсаткичлари ва унинг имкониятлари маҳсулотнинг айрим турлари ташқи бозорга чиқариладиган бўлса, экспортни тавсифловчи асосий кўрсаткичлар: мамлакат, сотув ҳажми, валюта тушумини кўрстаиш лозим. бошқа товарлар бўйича ички бозорга мўлжалланган маҳсулотни чет эллик истеъмолчилар талабларига мослаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ва имкониятлари кўрсатилади. 9. маҳсулотни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ушбу бўлимда истеъмолчилар сўровларини кўпроқ қондириш мақсадида маҳсулотни …
4 / 8
тўғри бўлсада, товарни пулга айирбошлашдаги ролини эмас, ундан фойдаланиш имкониятларининг аҳамиятини кўрсатиш муҳим: товар бу – маълум бир эҳтиёжни қондириш воситасидир. товарнинг бошқа яна бир таърифига кўра – бу буюмнинг фойдали хусусиятлари йиғиндисидир. шу сабабли у истеъмолчилар эҳтиёжларини моддий қондириш учун зарур бўлган барча таркибий элементларни автоматик равишда қамраб олади. товарнинг истеъмол қиймати товарнинг ўзи ва унга қўшимча хизматлар билан боғлиқ хусусиятлар йиғиндиси бўлиб хизмат қилади. корхонанинг барқарор муваффақияти учун доимий мижозлар тўғрисида ғамхўрлик қилиш зарурлиги сабабли рақобатли бозорда товар нархи, ўрови, дизайни, эргономик хусусиятлари ва унга тегишли ҳужжатларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. шу билан бирга автомобиль, трактор ёки станок дизайнининг ажойиблиги уни бозорда муваффақиятсизликка учрашидан ҳимоя қила олмайди. товарларни тадқиқ этишнинг пировард мақсади бозордаги товарлар сифати ва техник-иқтисодий кўрсаткичларининг харидорлар сўров ва талабларига мос келиши, шунингдек уларнинг рақобатбардошлигини таҳлил қилиш ҳисобланади. товарларни тадқиқ этиш истеъмолчи нимага эга бўлмоқчилиги, у маҳсулотнинг қайси истеъмол кўрсаткичларини (дизайн, ишончлилик, нарх, эргономика, сервис, функционаллик) …
5 / 8
шлаб чиқиш, патентларни ҳимоя қилиш усулларини аниқлашга имкон беради. корхона томонидан ишлаб чиқарилган товар ёки маҳсулотни тўғри кўрсата билиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. бу ерда товарнинг тахминий нархи ва уни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган харажатлар миқдорини кўрсатиш тавсия қилинади. уларга кўра ҳар бир товар бирлиги келтириши мумкин бўлган фойда ҳажмини аниқлаш мумкин. товарнинг асосий хислатларини, унинг дизайни ва ўровининг афзалликларини аниқ тавсифлаш катта аҳамиятга эга. буларнинг барчаси ташқи ва ички бозорда сотиш учун мўлжалланган товарлар учун муҳим аҳамият касб этади. агар товар харидорлар талабларини қондира олмаса уни сотиш учун ҳеч қандай ҳатти-ҳаракатлар кўнгилдагидек тижорат натижаларини бермайди. ишлаб чиқарилаётган товарнинг бозор талабларига мос келмаслиги ҳозирги кун шароитларида катта молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкин. товарнинг «сотилувчанлиги»ни баҳолашнинг энг самарали усули танланган бозорларда синов тариқасида сотиш ҳисобланади. бу биринчи навбатда шахсий истеъмол товарларига тааллуқлидир. бозор синовларини ташкил қилишнинг қийинлиги ва қимматлиги сабабли ишлаб чиқариш йўналишидаги товарларни синов тариқасида сотиш камдан-кам амалга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"korxona mahsuloti tavsiflash" haqida

7-мавзу:корхона маҳсулотини тавсифлаш режа 1.корхона маҳсулотининг умумий тавсифи ва уни баҳолаш. 2.маҳсулотни баҳолаш усуллари. 3.маҳсулот (товар) нинг ҳаётийлик даври. 1.корхона маҳсулотининг умумий тавсифи ва уни баҳолаш. корхона маҳсулоти (иши, хизмати) беш тавсифномага – сифат даражаси, хусусиятлар йиғиндиси, ўзига хос безаги, марка номи ва ўзига хос ўровига эга бўлиши лозим. бизнес-режада маҳсулотни тавсифлаш бозорга сотувга киритилаётган товар каби ифодаланиши лозим. товарни ўз истеъмол қиймати билан одамларнинг у ёки бу эҳтиёжларини қондирувчи товар ҳақида тушунча эканлиги ҳақида тасаввур пайдо бўлишининг олдини олиш керак. товарнинг бу хусусиятлари унинг бозор тушунчаси сифатидаги хусусиятларининг ярмини ташкил қилади, холос. иккинчи ярми маҳсулотни яратиш ва истеъмолга тайёрлаш, ...

Bu fayl DOC formatida 8 sahifadan iborat (66,0 KB). "korxona mahsuloti tavsiflash"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: korxona mahsuloti tavsiflash DOC 8 sahifa Bepul yuklash Telegram