poliomiеlit kasaligini ta'kiklash, saqlash va laboratoriya tekshiruvi

DOC 8 sahifa 105,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
приложение №___ ўзбекистон республикаси соғлиқни cақлаш вазирининг 2015 йил “___” ________даги ______ сонли буйруғига 7-илова ўткир бўшашган шол касаллигига чалинган беморлардан олинган намуналарни йиғиш, сақлаш ва лабораторияга етказиш бўйича услубий кўрсатма кириш. ахолини полиомиелит касаллигига қарши режали эмлаш ва қўшимча эмлаш тадбирларини юқори сифатли ўтказилганлиги натижасида ўзбекистон республикасида, 1995 йилдан буён полиомиелит касаллиги қайд этилмади. аммо шуни таъкидлаш жоизки, ўзбекистон республикаси полиомиелит касаллиги бўйича нохуш (эндемик) худуд бўлган афғонистон давлати билан чегарадош ва шу сабабли касаллик қўзғатувчисининг ёввойи штаммларини давлатимиз худудига кириб келиш хавфи доимий сақланиб қолмоқда. шу сабабли, ўткир бўшашган шол синдроми кузатилганда эпидемик назоратни олиб бориш ва албатта хар бир ҳодиса учун лаборатория текширувларини ўтказиш, касалликни вақтида аниқлаш, профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни кучайтириш жуда муҳим ахамият касб этади. ўбш бу – 15 -ёшгача бўлган болалар танасининг баъзи қисмларида тўсатдан пайдо бўлган ҳолсизланиш ва фалажланиш ёки врач томонидан полиомиелит касаллигига шубҳа қилинган барча ёшдаги беморларда кузатилган фалажланиш холатлари …
2 / 8
диагностиканинг “олтин стандарти” ҳисобланади. ўбш синдромли беморлардан вирусологик текширувлар учун ахлат намуналари олиш тартиби: · беморларда ўбш синдроми аниқлангандан сўнг 3 кун давомида, 24 соат оралиғи билан 2та ахлат намунаси олинади. · ҳар бир намуна махсус шпатель ёрдамида 8-10 грамм миқдорда, зич ёпиладиган қопқокли, бир марта ишлатиладиган алоҳида флаконларга солинади. · ҳар бир флакон ёрлиғида беморнинг исми-шарифи, намунанинг тартиб рақамлари (1чи ёки 2чи) кўрсатилади. · кейин флаконлар алоҳида полиэтилен пакетларга солинади ва пакетлар пухта ёпилади. · йўлланма расмийлаштиришда беморнинг исми, фамилияси ва туғилган санаси, яшаш манзили, фалажлик бошланган сана, биринчи ва иккинчи намуналар олинган саналар, клиник ташхиси, тиббиёт муассасасининг номи ва телефон рақамлари, даволовчи шифокорнинг исми, шарифи каби маълумотлар тўлиқ кўрсатилади. · агар беморда полиомиелит касаллигига хос клиник белгилар яққол кузатилса ёки у таҳликали гуруҳга (бемор полиомиелит касаллиги бўйича эндемик худудларда яшаган, ёки қочоқ, ёхуд яшаш манзили аниқ бўлмаган) кирса, у холда бемор билан мулоқатда бўлган шахслар (3 – 5 …
3 / 8
лари орасида ресдсэнм вирусология лабораториясига йўлланма ва ўбш ҳолатини эпидемиологик текшириш картаси билан етказилади. ахлат намуналарини лабораторияга етказилиши. · биринчи ахлат намунаси олингандан сўнг 72 соат ичида намуналар вирусология лабораториясига етказилиши шарт; · намуналарни ташишда термоконтейнер, термос ёки пенопласт қутилардан фойдаланилади; · тегишли хужжатлар тўпламини (текширув йўлланмаси ва х.к.) полиэтилен пакетга жойлаштирилиб, термоконтейнер ёки термос қопқоғи остига жойлаштирилади; · агар совутгич элементлардан фойдаланилса (улар музлатилган бўлиши лозим), уларни контейнер тубига, ёнига қўйиб, орасига намуналар жойлаштирилади ва устига яна совутгич элемент ёпилади; · намуналар лабораторияга етказилганда, қабул қилувчи ходимга етказилган вақти ва намунани ташиш усули хақида ахборот берилади. намуналарни сақлаш ва ташишда биологик хавфсизлик қоидаларига амал қилинади! текширувлар ўтказиш полиомиелит касаллигида ўтказиладиган вирусологик текширувлар ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги республика дсэнм вирусология лабораториясида – яни, полиомиелит диагностикаси бўйича ўзбекистон республикаси миллий лабораториясида амалга оширилади. вирусологик текширувларни ўтказиш учун хона ҳарорати 18 – 25 градусни таъминлайдиган, камида 3та алоҳида бокс типидаги хоналар …
4 / 8
и зарур. фойдаланилаётган термометрлар, ва микропипеткалар (дозаторлар) 1 йилда бир марта “ўзстандарт” агентлигида текширувдан ўтказилиши лозим. тўқима ҳужайраларига юқтириш хоналарида қуйидаги тиббий жихозлар, асбоб- анжом ва материаллар бўлиши шарт: · биологик ҳавфсизлик шкафи · микроскоп; · совутгич; · музлатгич; · харорати ўзгарувчан камерага эга бўлган термостат (инкубатор); · хажми 20-200 мкл, 100-1000 мкл. ўзгарувчан хажмли микропипеткалар (дозаторлар); пробирка ва наконечниклар учун штативлар. совутгич, музлатгич ва термостатларда термометрлар бўлиши керак, термометрларнинг кўрсаткичлари масъул ходимлар томонидан хар куни махсус журналда қайд этилиши, фойдаланилаётган термометрлар, ва микропипеткалар (дозаторлар) 1 йилда бир марта “ўзстандарт” агентлигида текширувдан ўтказилиши лозим. намуналарга бирламчи ишлов бериш. 1. иш лабораториянинг бокс хонасида олиб борилади. 2. иш бошланишидан 20-30 дақиқа олдин бактериоцид лампалар ёқилади. 3. ишни ташкил этишда, стериль реагент ва материалларни текширилувчи намуналар билан учрашмаслигини таъминлаш зарур. (масалан суюқ чиқиндилар учун идиш – чап томонда, стерил мухитлар – ўнг томонда, намуналар билан ишлаш ўртада олиб борилади). 4. центрифуга пробиркаларини …
5 / 8
шаффоф бўлмаса, у ҳолда хлороформ билан ишлов такрорланади). 11. бир флакон – 200с, иккинчиси +4 - 8 0с ҳароратда сақланади. текширилувчи материални хўжайраларга юқтириш. 1. тўқима ҳўжайраларини микроскопда кўрилади . 2. ўстириш озиқа муҳити олиб ташланади (ом), у таъминловчи муҳит билан (тм) алмаштирилади. 3. флаконлар/пробиркалар маркировка қилинади (намуна рақами, сана, юқдириш рақами). 4. назорат флаконлар/пробиркалари (юктирилмаган) маркировка қилинади. 5. пробиркага 0,2 мл микдорида текширув намунаси экстракти киритилади. 6. пробиркалар 360с ҳароратида стационар эгилган ҳолатда (50) термостатга (инкубатор) қўйилади. 7. тўқима ҳужайраси ҳар куни микроскопда кўрилади. 8. назорат пробиркалари ва юқдирилган пробиркалардаги кузатувлар натижалари махсус дафтарда қайд этиб борилади, бунда цитопатоген эффекти (цпэ) ривожланишига баҳо берилади. баҳо бериш схемаси: 1+ - 25%, 2+ - 25-50%, 3+ - 50-75%, 4+ - 100%, (шунингдек, токсичность, дегенерация, контаминация.) 9. 75% хўжайраларда характерли (3+цпэ) цитопатогенлик хусусиятлари пайдо бўлганда пробирка -20 0с ҳароратда кейнги пассажгача сақланади. ушбу пассаж материали тип ичидаги дифференциация ( втд) ва идентификация …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"poliomiеlit kasaligini ta'kiklash, saqlash va laboratoriya tekshiruvi" haqida

приложение №___ ўзбекистон республикаси соғлиқни cақлаш вазирининг 2015 йил “___” ________даги ______ сонли буйруғига 7-илова ўткир бўшашган шол касаллигига чалинган беморлардан олинган намуналарни йиғиш, сақлаш ва лабораторияга етказиш бўйича услубий кўрсатма кириш. ахолини полиомиелит касаллигига қарши режали эмлаш ва қўшимча эмлаш тадбирларини юқори сифатли ўтказилганлиги натижасида ўзбекистон республикасида, 1995 йилдан буён полиомиелит касаллиги қайд этилмади. аммо шуни таъкидлаш жоизки, ўзбекистон республикаси полиомиелит касаллиги бўйича нохуш (эндемик) худуд бўлган афғонистон давлати билан чегарадош ва шу сабабли касаллик қўзғатувчисининг ёввойи штаммларини давлатимиз худудига кириб келиш хавфи доимий сақланиб қолмоқда. шу сабабли, ўткир бўшашган шол синдроми кузатилганда эпидемик ...

Bu fayl DOC formatida 8 sahifadan iborat (105,5 KB). "poliomiеlit kasaligini ta'kiklash, saqlash va laboratoriya tekshiruvi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: poliomiеlit kasaligini ta'kikla… DOC 8 sahifa Bepul yuklash Telegram