4.52.01.04-ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича) касбининг малака талаби

DOC 21 sahifa 269,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 21
ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 4.52.01.04-ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича) касбининг малака талаби тошкент- 2020 сўз боши 1. педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқлашга тақдим этилди. 2. ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил ”____” ___________да​​​​ги ______-сон йиғилишида маъқулланган ва вазирликнинг 2020 йил ”____” _______________ да​​​​ги ______ - сон буйруғи билан тасдиқланди ва жорий этилди. мазкур малака талаби ўзбекистон республикаси ҳудудида расмий чоп этиш ҳуқуқи ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тегишли. мундарижа 1. қўлланиш соҳаси 4 2. касбий таълим хусусияти 4 3. битирувчиларнинг касбий фаолияти тавсифи 5 4. таълим …
2 / 21
рофессионал таълим муассасаларининг битирувчиларига профессионал таълимнинг тегишли даражасини олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилиши учун асос ҳисобланади. малака талаби таълимни бошқариш давлат органлари ва таълим фаолияти субъектлари томонидан, идоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, тадбиқ этилиши мажбурийдир. ушбу малака талаби ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича) ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича) 2020 йил ......... апрелдаги №...-сон билан тасдиқланган профессионал стандарт талаблари асосида ишлаб чиқилди. 2. касбий таълим хусусияти 2.1. 4.52.01.04 - ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича) касби доирасида бериладиган квалификациялар: 1 ахборот тизимлари техниги 2. ахборот тизимлари мутахассиси. умумтаълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 2 йиллик. камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда танланган квалификациялар сонидан келиб чиқиб ўқиш муддати белгиланади. бу гуруҳларда касб доирасида бериладиган квалификациялардан бирортасини муваффаққиятли ўзлаштирган шахсларга белгиланган намунадаги диплом берилади ва меҳнат бозорида ишлаш ҳуқуқи берилади. эгалланмаган квалификацияларни қайта ўзлаштиришга рухсат берилади ва мазкур квалификацияни муваффақиятли ўзлаштирганларга белгиланган тартибда сертификат берилади. 2.2. руҳий-физиологик фазилатлар …
3 / 21
ишга қабул шартлари. ўқишга қабул шартлари амалдаги қонунчилик асосида амалга оширилади. 3. битирувчиларнинг касбий фаолияти тавсифи 3.1. битирувчининг касбий фаолият соҳаси: таълим йўналиши бўйича мутахассислар касбий фаолиятининг сохалари давлат ва нодавлат корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, ўрта ва кичик шунингдек, қишлоқ хўжалиги корхоналарида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаларидаги ишларни меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилган ҳолда бажариш. 3.2. битирувчининг касбий фаолият объектлари: 3.2.1. ахборот тизимлари техниги квалификацияси бўйича: бизнес-иловаларнинг дастурлари ва дастурий компонентлари; бизнес дастур дастурлаш тиллари ва тизимлари; ҳужжатлаштириш воситалари; ахборот тизимларида ахборот-коммуникация жараёнларини тавсифлаш ва моделлаштириш; лойиҳа бошқариш воситалари; корхоналарда бошқарув, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш стандартлари ва усуллари; тизимларнинг ахборот билан ўзаро таъсири стандартлари ва усуллари; бирламчи меҳнат коллективлари. 3.2.2. ахборот тизимлари мутахассиси квалификацияси бўйича: ахборот тизимларини ишлаб чиқувчи ат -компаниялар; тижорат корхоналари ва бюджет муассасаларини ташкилий бошқариш вазифаларини автоматлаштирувчи ахборот тизимлари ахборот тизимларининг аппарат-дастурий таъминоти; автоматлаштирилган ахборот тизимлари; ахборотни ишлаш, сақлаш ва улар химоясининг таъминоти; ахборотни дастурий ва …
4 / 21
ни ишлаб чиқувчи ат – компаниялар, тижорат корхоналари ва бюджет муассасаларини ташкилий бошқариш вазифаларини автоматлаштирувчи ахборот тизимларини бошқариш; · автоматлаштирилган ахборот тизимлари дастурий таъминотини ўрнатиш; 3.3.2. ахборот тизимлари мутахассиси квалификацияси бўйича: · ахборот тизимларининг ишлаши ва модификацияси; · вазифаларни автоматлаштирувчи ахборот тизимларини яратиш ва улардан фойдаланиш; · тижорат компаниялари ва бюджет муассасаларини ташкилий бошқариш; · ахборот тизимлари ва бизнес дастурларига қўйиладиган талаблар таҳлили; · ахборот тизимлари ва бизнес дастурларини ишлаб чиқиш усуллари ва воситалари тўплами; · лойиҳа хусусиятлари ва бизнес дастур архитектурасини амалга ошириш; · ахборот тизимларини ўзгартириш, оптималлаштириш ва ривожлантириш қоидалари техник ва маълумотнома ҳужжатлар билан ишлаш. 4. таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг умумий ва касбий компетенцияларига қўйиладиган талаблар 4.1. ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича) касби битирувчилари умумий компетенциясига қўйиладиган талаблар: қхк битирувчиси қуйидаги умумий компетенцияларга эга бўлиши керак: ук-1. касбий фаолият доирасида вужудга келадиган турли масалалар ечимини топиш усулларини танлай олишни; ук-2. раҳбар томонидан белгиланган мақсадга эришиш учун жамоада ишлай …
5 / 21
техникаси ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилиш кўникмаларига эга бўлишни. 4.2. ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича) касби таълим дастурини ўзлаштирган битирувчи қуйидаги касбий компетенцияларга эга бўлиши керак. 4.2.1. ахборот тизимлари техниги квалификацияси бўйича: кк-1.1. техник вазифани ишлаб чиқишда иштирок этиш; кк-1.2. техник вазифа талабларига мувофиқ дастурлашни амалга ошириш; кк-1.3. ишлаб чиқилган иловалар учун тест усулларини қўллаш; кк-1.4. иш натижалари бўйича ҳисобот ҳужжатларини ишлаб чиқиш; кк-1.5. қабул қилинган стандартларга мувофиқ дастурий ҳужжатларни бажариш; кк-1.6. ахборот тизимининг сифати ва ишончлилигини баҳолаш мезонларидан фойдалана олиш; кк-1.7. ахборот тизимини янгилаш, техник хизмат кўрсатиш ва маълумотларни қайта тиклаш қоидаларига риоя қилиш, техник ҳужжатлар билан ишлаш. 4.2.2. ахборот тизимлари мутахассисик валификацияси бўйича: кк-2.1. ахборот тизимидан фойдаланиш ва фаолиятини таҳлил қилиш учун маълумотлар тўплаш, ҳисобот ҳужжатларини тайёрлашда иштирок этиш; кк-2.2. ахборот тизимини ўзгартириш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш; кк-2.3. ахборот тизимларини ўз ваколати доирасида ўрнатиш ва созлашни амалга ошириш; кк-2.4. касбий фаолият объектларини қўллаш усуллари, воситалари ва технологияларини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 21 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"4.52.01.04-ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича) касбининг малака талаби" haqida

ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 4.52.01.04-ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича) касбининг малака талаби тошкент- 2020 сўз боши 1. педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқлашга тақдим этилди. 2. ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил ”____” ___________да​​​​ги ______-сон йиғилишида маъқулланган ва вазирликнинг 2020 йил ”____” _______________ да​​​​ги ______ - сон буйруғи билан тасдиқланди ва жорий этилди. мазкур малака талаби ўз...

Bu fayl DOC formatida 21 sahifadan iborat (269,0 KB). "4.52.01.04-ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича) касбининг малака талаби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: 4.52.01.04-ахборот тизимлари (т… DOC 21 sahifa Bepul yuklash Telegram