yuridik texnika va yuridik hujjat turlari

DOC 14 стр. 93,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 14
1-мавзу: юридик техника ва юридик ҳужжат турлари мавзусида маъруза матни маълумки, қонунлар миллий-ҳуқуқий тизимнинг асосини ташкил қилади. ҳар қандай давлат шу тизим асосида ривожланиб боради. бинобарин, қонун жамият ва давлат қурилишининг асоси, халқ иродасининг олий ифодаси ҳамда мамлакатда ҳуқуқий тартиботни таъминловчи муҳим восита ҳисобланади. мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёни умум эътироф этилган тамойиллар ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий тизим асосида амалга оширилмоқда. юридик техника – норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тузиш бўйича қоида ва усуллар йиғиндиси, ҳужжатнинг ички тузилиши, унинг тили ва услуби, ҳуқуқий атамашунослик (юридик терминология), қонун лойиҳаларини бир тилдан иккинчи бир тилга таржима қилиш санъати ҳақидаги билимлар мажмуидир. маълумки, “техника” атамаси юнонча “tehne” сўзидан олинган бўлиб, бирон-бир ишда қўлланиладиган кўникмалар ва усуллар мажмуини, ўқув, маҳорат, санъат кабиларни англатади. қонунчилик технологиялари (юнонча: технология – санъат, маҳорат, кўникма ҳақидаги таълимот) – юридик амалиётда яратилган қоидалар, усуллар ва воситалар бўлиб, уларнинг қўлланилиши маълум ижтимоий гуруҳларга ёки бутун жамиятга зарур бўлган …
2 / 14
каси, суд медицинаси, суд психатрияси, суд бухгалтерияси ва бошқалар) · халқаро ҳуқуқнинг турли соҳаларини ўрганувчи юридик фанлар (халқаро оммавий ҳуқуқ, халқаро хусусий ҳуқуқ, халқаро космик ҳуқуқ, халқаро гуманитар ҳуқуқ ва бошқалар). қадимги даврда юридик техниканинг вужудга келиши. таъкидлаш жоизки, юридик техника қоидалари ҳуқуқ юзага келган даврдан бошлаб қўлланила бошланган. ҳуқуқий ривожланишнинг дастлабки босқичида қонунларни тузиш қоидалари содда кўринишга эга бўлган. архаик ҳуқуқ асосан оғзаки шаклда ифода этилган. зеро, ибтидоий жамият давридан кейинги юз йиллар давомида ёзма нутқ мавжуд бўлмаган. архаик ҳуқуқ - бу авлоддан-авлодга муайян казусли масалаларни ечишга оид ҳикоя ва ривоятлар кўринишида ўтадиган ёзилмаган қоидалар йиғиндиси. ўрта асрларда европада юридик техниканинг шаклланиши. қадимги рим ҳуқуқи манбалари ўрта аср ҳуқуқий тизимлари ривожланишида муҳим манба сифатида аҳамиятга эга бўлганлиги учун ҳам кўплаб буюк мутафаккирлар, даҳолар, саркарда ва подшолар ўз қонунлари ҳамда кодексларига рим қонунчилик услубини асос қилиб олганлар ва ўз қонун тузувчиларидан рим қонун тузиш услубиятини ўрганишни, унинг энг муҳим зарур …
3 / 14
иллик йилларида республикамизнинг етакчи ҳуқуқшунос олимлари томонидан муайян даражада ўрганилиб келинмоқда. хусусан, ҳ.т.одилқориев томонидан эълон қилинган қатор илмий изланишларда қонун ижодкорлиги жараёнининг илмий-назарий муаммолари тадқиқ этилган. уларда, ўзбекистонда қонун ижодкорлигининг бир қатор назарий ва амалий масалалари, хусусан, қонун ижодкорлиги жараёнининг моҳияти, мазмуни, принциплари, асосий босқичлари, уларни демократик тарзда ислоҳ қилишнинг долзарб жиҳатлари таҳлил этилади. юридик техника предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари. юридик техникага нисбатан соф амалий ёндашув унинг фақат норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишга қаратилган амалий фаолияти билан тавсифланади. л.м.бойко юридик техникага қуйидагича таъриф беради: “юридик техника деганда-норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашнинг соф техник жиҳатлари яъни ҳуқуқий ҳужжатларни расмийлаштириш ва тузиш билан боғлиқ услубиётга тегишли барча масалаларни тушуниш лозим” . а.х.саидов ва ш.н.кўчимовларнинг фикрича, “юридик техника - норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тузиш бўйича қоида ва усуллар йиғиндиси, ҳужжатнинг ички тузилиши, унинг тили ва услуби, ҳуқуқий атамашунослик (юридик терминология), қонун лойиҳаларини бир тилдан иккинчи бир тилга таржима қилиш санъати ҳақидаги билимлар мажмуидир. …
4 / 14
оирасида ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида, ҳусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда қўлланиладиган усул, услуб ва воситалар йиғиндиси сифатида қаралади. юридик техника фани тармоқ юридик фанлар конституциявий ҳуқуқ, жиноят процессуал ҳуқуқи, фуқаролик процессуал ҳуқуқи, хўжалик процессуал ҳуқуқи каби фанлар билан ҳам узвий алоқада бўлади. юридик техниканинг функциялари. юридик техниканинг фан сифатидаги асосий функцияларини унинг қуйидаги асосий вазифаларида кўриш мумкин: · норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнларида ҳуқуқ нормаларини ифода этиш ва қонун ижодкорлиги жараёнига ҳуқуқий характерга эга бўлмаган омилларнинг таъсирини олдини олиш; · ижтимоий муносабатларни қонунчилик асосида тартибга солинишини таъминлаш ва ҳуқуқдаги бўшлиқларни бартараф этиш; · ижтимоий муносабатлар иштирокчилари, яъни ҳуқуқ субъектларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунини тўлиқ ва аниқ англашларига имконият яратиш; · қонунчиликнинг яхлитлиги ва тизимлилигини таъминлаш ҳамда ундаги зиддиятларни бартараф этиш; · қонунчилик тизимини унинг тартибга солиш имкониятларини йўқотмаган ҳолда такомилаштириш имкониятларини яратиш ва таъминлаш. юридик воситалар тушунчаси. юридик техника воситалари – норматив ҳужжатни тузиш учун қўлланиладиган мантиқий-тил, формал-атрибутив (реквизитлар) ва махсус-юридик (конструкциялар, презумпциялар, фикциялар, ҳаволалар, …
5 / 14
и. ўтган асрда юридик ҳужжат “ҳар қандай ҳақиқатни тасдиқловчи ҳужжат” сифатида баҳоланган. ҳозирда эса оав ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши юридик ҳужжат ва ахборот тушунчаларини тубдан ўзгартириб юборди. ҳужжатларнинг янги шакли (электрон) ҳужжат айланишини янада самарали ва тезкор усуллари тақдим этилиши билан бирга юридик ҳужжатларнинг янги даврини ҳам бошлаб берди. қоғоз ва электрон ҳужжатлар ҳар хил характерга ва маълумотлрга эга бўлиши мумкин. масалан, матн, графика, видео-графика, фотосурат, график, овоз ва бошқалар. юридик ҳужжатлар бизнинг таасавуримиз бўйича асосан қоғозда акс эттирилиши ва ўзига хос реквизитларга эга бўлиши кўпчилик томонидан бирдек қабул қилинади. бироқ амалиётда бу аксинча. шу ўринда, юридик ҳужжат тушунчасига таъриф берадиган бўлсак, юридик ҳужжат – бу юридик маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатдир. юридик ҳужжатнинг моҳияти қуйидагиларда намоён бўлади. 1. юридик ҳужжатлар ёрдамида ҳуқуқий тартибга солиш воситалари (нормалар, битимлар, индивидуал қарорлар ва бошқалар) объектив бўлиб, бошқа жисмоний ва юридик шахслар учун маълумот олиш учун қулайлик яратади; 2. улар ҳуқуқий муносабат иштирокчилари …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 14 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "yuridik texnika va yuridik hujjat turlari"

1-мавзу: юридик техника ва юридик ҳужжат турлари мавзусида маъруза матни маълумки, қонунлар миллий-ҳуқуқий тизимнинг асосини ташкил қилади. ҳар қандай давлат шу тизим асосида ривожланиб боради. бинобарин, қонун жамият ва давлат қурилишининг асоси, халқ иродасининг олий ифодаси ҳамда мамлакатда ҳуқуқий тартиботни таъминловчи муҳим восита ҳисобланади. мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёни умум эътироф этилган тамойиллар ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий тизим асосида амалга оширилмоқда. юридик техника – норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тузиш бўйича қоида ва усуллар йиғиндиси, ҳужжатнинг ички тузилиши, унинг тили ва услуби, ҳуқуқий атамашунослик (юридик терминология), қонун лойиҳаларини бир тилдан иккинчи бир тилга таржима қилиш санъати ҳақидаги ...

Этот файл содержит 14 стр. в формате DOC (93,0 КБ). Чтобы скачать "yuridik texnika va yuridik hujjat turlari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: yuridik texnika va yuridik hujj… DOC 14 стр. Бесплатная загрузка Telegram