korruptsiyaga toqatsizlik

DOC 10 sahifa 118,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
15-mavzu: huquqshunos faoliyatida korruptsiyaga toqatsizlik rеja 1- §. коррупция: унинг тарихий илдизлари, коррупцияга қарши кураш усуллари. 2- §.коррупциянинг келиб чиқиш илдизи қаерда? 3-§.коррупция – мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат 4- §.адлия вазирлигида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлари 1- §. коррупция: унинг тарихий илдизлари, коррупцияга қарши кураш усуллари коррупция –– бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради. таъкидлаб ўтиш ўринлики, ушбу зарарли ҳодиса катта ва кичик, бадавлат ва камбағал бўлишидан қатъий назар, барча мамлакатларда учрайди. ушбу зарарли иллатни бартараф этиш бўйича жаҳон ҳамжамияти томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилаётган бўлсада, ҳанузгача у бартараф этилмаяпти. биз қуйида коррупциянинг тарихий илдизларига ва унга қарши курашиш хусусида фикр юритмоқчимиз. коррупция …
2 / 10
буси билан ўзбекистон республикасининг “коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ишлаб чиқилди. “коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинган, сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган, ўзбекистон республикаси президенти томонидан 2017 йил 3 январда имзоланган ва 2017 йил 4 январда матбуотда эълон қилинган бўлиб, 6 боб, 34 моддадан иборат. ушбу қонуннинг 3-моддасидакоррупцияга қуйидагича таъриф берилган: коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш. коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: қонунийлик; фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги; очиқлик ва шаффофлик; тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги; коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги; жавобгарликнинг муқаррарлиги. ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги расмий сайтида ёзилишича, «коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат …
3 / 10
н. бироқ давлат аппаратининг мураккаблашуви ва марказийлашуви коррупциянинг давлат ривожланишига катта тўсиқ эканлигини кўрсатди. коррупцияга қарши курашган биринчи давлат сифатида қадимги шумер давлати тан олинади. қадимги давлатларни айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг порахўрлиги қаттиқ ташвишга солганлиги бизгача сақланиб қолган манбалардан маълум. чунки бу ҳолат давлатнинг обрўсига жуда қаттиқ путур етказарди. дунёнинг етакчи динларида ҳам биринчи навбатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг порахўрлиги қаттиқ қораланади. жумаладан, инжилда “совғаларни қабул қилма, чунки совға кўрни кўрадиган қилади ва ҳақиқатни ўзгартиради” дейилган бўлса, қуърони каримда “бошқаларнинг мулкини ноҳақ йўл билан олмангиз ва бошқаларга тегишли бўлган нарсаларни олиш учун ўз мулкингиздан ҳокимларингизга пора қилиб узатмангизлар” дейилган. xviii асрнинг иккинчи ярмига келиб жамият давлат бошқарув аппаратининг иш сифатига тоборо кўпроқ таъсир кўрсата бошлади. бу ўша даврда қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатларида ўз аксини топган. жумладан, 1787 йилда қабул қилинган ақш конституциясида пора олиш ақш президентини импечментга тортиш мумкин бўлган икки жиноятнинг бири сифатида кўрсатиб ўтилган. ушбу …
4 / 10
вбатда аҳоли онгида ҳаётда юксак турмуш даражасига эришишнинг асосий усули қонунга хилоф фаолият билан боғлиқ, деган мутлақо ахлоққа зид нуқтаи назар шаклланишига олиб келади. бу эса ўз навбатида коррупцияга қулай шароит яратади. ижро ҳокимиятининг бирлиги тамойилинининг бузилиши — айнан битта фаолиятнинг турли инстанциялар томонидан тартибга солиниши: аҳолининг давлатни назорат қилишдаги суст иштироки; давлат секторидаги хизмат қилаётган хизматчилар даромадларининг хусусий секторда топиш мумкин бўлган даромадлардан камлиги; иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши; инфляциянинг юқори даражаси; мамлакат юқори бошқарув органларининг аҳолидан узилиб қолганлиги; мамлакатдаги диний ва ахлоқ қоидалари. жаҳон мамлакатларида коррупцияга қарши курашнинг қуйидаги усуллари мавжуд. ички назорат —бу усул бошқарув аппаратининг ўзида назоратни кучайтирувчи тузилмалар (ҳар хил ички инспекциялар ва бошқа назорат органлари тузиш орқали) яратишни тақазо этади. бу тузилманинг асосий вазифаси ходимларнинг ички этикет қоидаларига риоя қилишини назорат қилишдир. ҳозирги кунда бизнинг юртимизда ҳам бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида айнан шу вазифани бажарувчи ички тузилмалар яратилган. ташқи назорат — бу …
5 / 10
аллайди. бунда конституциявий назорат органлари, ҳуқуқ-тартибот органларининг аҳамияти ортади. яъни, коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган нормаларни конституциявий назорат органи томонидан конституцияга зид деб топиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш каби методлардан унумли фойдаланиш ушбу давлатларни коррупция даражаси жуда паст бўлган давлатлар қаторига олиб чиққан. биз қуйида сингапур давлатида коррупцияга қарши курашда қўлланилган усуллар ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз. сингапур давлати 1965 йил мустақилликка эришгач коррупция даражаси энг юқори бўлган давлатлар қаторида турар эди. лекин бу иллатга қарши ўтказилган бир қатор тадбирлар бу давлатда коррупциянинг минимал даражага тушишига олиб келди. биринчи навбатда бу ерда бюрократик жараёнлар енгиллаштирилиб суд тизимининг мустақиллиги оширилди (судьяларнинг даромадлари ва имтиёзларини ошириш эвазига). шу билан бирга коррупция жиноятлари учун санкциялар оғирлаштирилиб, фуқароларга коррупцияга қарши жиноятларни тергов қилишда ҳамкорлик қилишда бош тортганлиги учун жуда катта молиявий санкциялар белгиланди. бир қатор давлат идораларида оммавий “тозалашлар” ўтказилиб бу жараёнлар телеканаллар орқали бутун мамлакатга намойиш қилинди. юқорида санаб ўтилган омилларнинг ҳаммаси сингапурни қисқа …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"korruptsiyaga toqatsizlik" haqida

15-mavzu: huquqshunos faoliyatida korruptsiyaga toqatsizlik rеja 1- §. коррупция: унинг тарихий илдизлари, коррупцияга қарши кураш усуллари. 2- §.коррупциянинг келиб чиқиш илдизи қаерда? 3-§.коррупция – мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат 4- §.адлия вазирлигида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлари 1- §. коррупция: унинг тарихий илдизлари, коррупцияга қарши кураш усуллари коррупция –– бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яра...

Bu fayl DOC formatida 10 sahifadan iborat (118,0 KB). "korruptsiyaga toqatsizlik"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: korruptsiyaga toqatsizlik DOC 10 sahifa Bepul yuklash Telegram