meva sharbatlari brendini shakllantirishning marketing strategiyalari

DOC 5 sahifa 101,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи “тасдиқлайман” тошкент кимё технологиялар институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори х.л. пулатов ___________________ 2022 йил “_____” __________ тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил изланувчиси одилова ситора сайфитдин қизининг «mева шарбатлари брендини шакллантиришнинг маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш» мавзусида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация иши ва автореферати муҳокамаси бўйича етакчи ташкилот томонидан берилган хулоса 1. диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти ва уни республика илмий тадқиқот ишларининг асосий устувор йўналишлари билан боғлиқлиги. жаҳон бозорида истеъмол товарларининг рақобат устунлигини таъминлашда брендинг стратегияларидан фойдаланиш тобора кенг тус олмоқда. мазкур стратегиялар миллий компанияларнинг халқаро бренд даражасига кўтарилишига қулай имкон яратиб, глобал рақобатда устунликка эришишинг асосий воситасига айланмоқда. истеъмолчиларни соғлом овқатланиш ва турмуш тарзини таъминлашга бўлган талабининг ошиши жаҳон мева ва сабзавот шарбатлари брендини шакллантиришнинг маркетинг стратегияларини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда. жаҳонда истеъмол бозорларида кoрxoнaларнинг самарали брeндинг сиёсaтини шакллантириш ва …
2 / 5
жиҳатдан янгилаш ва модернизациялаш сиёсати натижасида мева шарбатлари бозори жадал тарзда кенгайиб, ишлаб чиқарувчилар сонининг сезиларли ошиб бориши рaқoбaтнинг аҳамиятли даражада кучайишига олиб келмоқда. «барқарор иқтисодий ўсишнинг энг муҳим гарови – рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, улар учун янги халқаро бозорлар топиш ва экспортни кўпайтириш» ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган «2026 йилга бориб озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини 7,4 млн. тоннага, қайта ишлаш даражасини сут бўйича 32 фоиз, гўшт - 25 фоиз, мева-сабзавот - 28 фоизга етказиш» вазифалари озиқ -овқат саноати, хусусан, мева шарбатлари ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш, миллий бозордаги ички эҳтиёжларни тўлиқ ва сифатли қондириш билан бир қаторда, ташқи бозорда ҳам мустаҳам мавқега эга бўлиб боришни кўзда тутади. бу эса мева шарбат маҳсулотлари миллий брендлари таркибини кенгайтириш, компанияларнинг самарали нарх сиёсатини шакллантириш, маркетинг коммуникация харажатларини тежаш ва самарадорлигини ошириш, мева шарбатлари брендини шакллантириш маркетинг стратегияларини …
3 / 5
“2019-2021 йилларда ўзбекистон республикаси инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” фармонлари, 2020 йил 11 ноябрдаги пқ-4887-сон “аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, 2019 йил 29 июлдаги пқ-4406-сон “қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари, вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 4 мартдаги вмқ-119-сон “мева ва сабзавотлардан олинган шарбат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ва соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади. 2. диссертация баён этилган натижаларни олишда муаллифнинг аниқ шахсий иштироки. диссертация ишида муаллиф ўз шахсий фикр-мулоҳаза, таклиф ва хулосаларини тўлиқ баён қилган, кўрсатилган илмий тадқиқот натижалари бевосита диссертант томонидан ишлаб чиқилган. илмий тадқиқот ишини бажариш жараёнида муаллиф томонидан мавзуга оид турли адабиёт манбалари ва ахборот ресурслари ўрганилган, назарий умумлаштирилган ва тегишли хулосалар чиқарилган, олинган илмий натижалар тизимлаштирилиб, таҳлилдан ўтказилган. тадқиқот ишининг асосий мазмунини акс эттирувчи анжуман тезислари ва илмий мақолалар шахсан …
4 / 5
иги ва мойиллигининг pi=+10;20;30;40%→ rc =-19,6;28,2;34;45,2% даражадаги «фаол таъсир диапазони»ни аниқлаш асосида мева шарбат маҳсулотлари нарх сиёсатини такомиллаштириш таклифи асосланган; миллий бозорда мева шарбатлари брендлари учун истеъмолчилар таъсирчанлиги ва мойиллигининг ўрта ва узоқ муддатли тенденциялари асосида чакана савдо айланмасининг 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган; миллий бозорда мева шарбатлари брендларини шакллантиришнинг турли босқичлари бўйича истеъмолчилар доираси торайиб боришининг ўртача даражаси (crl=86,4%)да маркетинг коммуникация харажатларини истеъмолчиларни йўқотиш нисбатан юқори бўлган харид (lcp=56,8%) ва такрорий харид (lcrp=13,6%) босқичларига мутаносиб тарзда табақалаштириш орқали тежаш асосланган; мева шарбатлари бозори болалар сегменти талабларига мослашишнинг сотув ҳажмига аҳамиятли таъсири (k=1,18–1,2)га кўра «сочная долина» ҳамда «tip-top» шарбатларининг турли ёшдаги болалар гуруҳларига мўлжалланган қадоқлаш харажатларини пасайтирувчи, истеъмол учун қулай, тежамкор ҳажми ва шакллари ишлаб чиқилган. 5. тадқиқот натижаларинг илмий ва амалий аҳамияти. тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти брендинг асосида мева шарбатлари ишлаб чиқарувчи корхоналар рақобатбардошлигини оширишнинг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш, корхоналарда брендни бошқариш, брендинг стратегияларини ишлаб чиқиш, маҳаллий …
5 / 5
брендларни шакллантириш бренд архитектурасини режалаштириш ва маркетинг фаолиятини амалга ошириш, бренд архитектурасини яратиш имконини беради. шу билан бирга, тадқиқот натижаларидан «брендни бошқариш», «брендинг», «менежмент ва маркетинг асослари», «инновацион менежмент» фанлари бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалар тайёрлашда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади. 6. диссертация ишининг ихтисосликка мувофиқлиги. диссертант томонидан ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар, эришилган натижалар ўзбекистон республикаси олий аттестация комиссиясининг 08.00.11 – маркетинг ихтисослигига тўла мос келади. 7. диссертация материалларинг муаллиф томонидан эълон қилинган илмий ишлар тўлиқ баён этилганлиги. диссертация мавзуси бўйича жами 14 та илмий иш, жумладан, ўзбекистон республикаси олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган республика илмий журналларида 3 та илмий мақола ва хорижий журналларда 2 та илмий мақола, республика ва халқаро илмий амалий анжуман тўпламларида 2 та халқаро ва 7 та маъруза тезислари чоп этилган. 8. илмий иш натижаларининг қўлланилиши. илмий-тадқиқот натижасида олинган хулоса ва таклиф ва тавсияларнинг ни шакллантиришда фойдаланилган (қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 ноябрдаги 05/032-4657-сон …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"meva sharbatlari brendini shakllantirishning marketing strategiyalari" haqida

тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи “тасдиқлайман” тошкент кимё технологиялар институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори х.л. пулатов ___________________ 2022 йил “_____” __________ тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил изланувчиси одилова ситора сайфитдин қизининг «mева шарбатлари брендини шакллантиришнинг маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш» мавзусида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация иши ва автореферати муҳокамаси бўйича етакчи ташкилот томонидан берилган хулоса 1. диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти ва уни республика илмий тадқиқот ишларининг асосий устувор йўналишлари билан боғлиқлиги. жаҳон бозорида истеъмол товарларининг рақобат ус...

Bu fayl DOC formatida 5 sahifadan iborat (101,5 KB). "meva sharbatlari brendini shakllantirishning marketing strategiyalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: meva sharbatlari brendini shakl… DOC 5 sahifa Bepul yuklash Telegram