tuproqlarni agrokimyoviy va radiologik izlanish natijalaridan o'git qo'llash uchun foydalanish

DOCX 8 sahifa 164,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
4-мавзу. тупроқларни агрокимёвий ва радиологик изланиш натижаларидан ўғит қўллаш учун фойдаланиш ( 9 -ма ъ руза. тупроқлар таркибидаги мис, бор ва марганецнинг миқдори ва уларнинг ўзгариши ) маълумки, ҳар бир ҳудуднинг тупроқ қатламлари ва иқлим шароитлари ҳам ҳилма хилдир. бу ҳол турли табиий шароитда ўсилик ва ҳайвон организмларига микроэлементларнинг таъсирини чуқур ўрганишни талаб этади. битта микроэлементни турли тупроқларга қўлланилиши кутилган натижани бермаслиги мумкин. масалан: маълум бир микроэлемент чимлиподзол тупроққа яхши таъсир этиши мумкин, лекин қоратупроққа ѐки бўз тупроқларга шундай таъсир эта олмайди, ва аксинча бир хил тупроқларнинг ўзига турли микроэлементлар ҳар хил таъсир этади. борли микроэлементлар керак бўлган тупроққа марганец керак бўлмаслиги мумкин, ва аксинча. демак дастлаб тупроқларнинг кимѐвий таркибини ва айниқса ҳар бир микроэлементнинг таъсир этиш хусусиятини билиш зарур. тупроқдаги микроэлементнинг миқдори уларнинг нормал, керагидан ортиқча бўлиши ѐки етишмаслиги она жинсларга, ўсимликларга тупроқнинг маданийлашганлик даражасига, органик ва минерал ўғитлар ҳамда ѐғин сочинлар билан бирга микроэлементларнинг тупроқ таркибига қўшилишига боғлиқ. …
2 / 8
ен 0,20-0,25 мг дан кам бўлгандагина микроэлементлардан фойдаланиш тавсия этилади. тупроқларнинг микроэлементлар билан таъминланиш даражаси 49-жадвалда берилган. е.к.круглова маълумотларига асосан, бир турга мансуб тупроқларда ҳам, турлича бўлиши мумкин. шу нуқтаи назардан, ҳар бир туман ва хўжалик бўйича микроэлементлар миқдорини аниқлаб, агрокимѐвий харитограммалар тузиш ва минерал ўғиларни айнан харитограммалар асосида тупроққа солиш мақсадга мувофиқдир. тупроқ таркибидаги микроэлементлар миқдорини бир меъѐрда ушлаб туриш учун далаларни органик ўғитлар (гўнг) билан ўғитлаб туриш яхши натижа беради. чунки, гўнг таркибида деярли ҳамма турдаги, макро ва микроэлементлар мавжуд. тажрибалар шуни кўрсатадики, аксарият кўп ҳолларда гўнг солинмай макроўғитлар катта миқдорда берилиб, юқори ҳосил олиш мўлжалланган далаларда, ўсимликларнинг ва тупроқнинг микроэлементларга бўлган мухтожлиги яққол сезилади. бор (в) адабиѐтлардан маълумки, енгил механик таркибли чим-подзол, чим-глеели, ботқоқланган тупроқларда бор жуда кам бўлади. тундра тупроқларининг таркибида 1 кг тупроқда 1-2 мг, чим подзол тупроқларда 1 кг тупроқда 2 -5 мг бор учрайди. агар ноқоратупроқ зонада 1 кг тупроқдаги борнинг миқдори 0,2-0,5 …
3 / 8
тупроқларда анча кенг чегараларда ўзгариб туради ва бир кг тупроқ ҳисобида 0,1 мг дан 150 мг гача бўлган миқдорни ташкил этади. мисга торфли тупроқлар, болтиқ бўйининг чим-карбонатли тупроқлари, ботқоқ ва ботқоқланган тупроқлари, қум ва қумоқ тупроқлари жудва камбағал бўлади. нордон тупроқларни охаклаш ўсимликларга тупроқдан миснинг келиб тушишини камайтиради, чунки азот унинг тупроқда мустаҳкамланишини таъминлайди. оҳак миснинг адсорбенти сифатида таъсир этади, ҳамда ишқорлаш йўли билан комплекс бирикма ҳосил бўлиши учун шароит яратади. ҳудди шу вақтда ўсимлик мисга нисбатан танқисликни сезади, тупроқда эса мис миқдорининг камлиги кузатилади. ноқоратупроқ зонада миснинг миқдори ҳар кг тупроқ ҳисобига 1,5-3,0 мг дан, қора тупрқларда 2,0-5,0 мгдан, ўрта осиѐнинг бўз тупроқларида 1,5-4,0 мг дан кам бўлган ҳолларда ўсимликларнинг мисга бўлган эҳтиѐжи кучаяди. марганец (мп) тупроқда марганецнинг миқдори бир мунча юқори бўлишига (сариқ тупроқларда 1% гача ва ундан зиѐд, чим подзол тупроқларда ва қора тупроқларда 0,1-0,2%) қарамай, бу элементнинг кўп қисми тупрқда қийин эрийдиган оксид ва гидрооксидлар тарзида …
4 / 8
ган эҳтиѐж ―мдҳ‖ давлатларининг асосан украина, ўрта осиѐдаги мамлакатлар ҳамда кавказ бўйи давлатлари тупроқларида сезилади. борли ўғитлар. борли микроўғитлар ҳар хил тупроқлардаги турли ўсимликлар учун жуда зарур ўғитлардан бири ҳисобланади. бунда бор бирикмалари жуда кам миқдорда (1 гектар ерга 1-1,5 кг) солиниб, кўпинча жуда яхши натижаларга эришилади. бор кислотасидан борли микроўғит сифатида фойдаланилса бўлади. бор кислотаси баъзи иссиқ булоқ сувларида, нефть скважинаси сувида ва барча тошкўмир куллари таркибига кирадиган натрий бор тузида, шунингдек борнинг бошқа табиий бирикмаларида учрайди. бор магнийли ўғит-бор кислотаси корхоналари чиқити энг кўп тарқалган. бу ўғитнинг афзаллиги шундаки, тупроққа бирданига 2 хил кимѐвий элемент-ўсимлик учун зарур бўлган бор ва магний солинади. бундан ташқари бор ѐғоч кулида, торфда ва гўнгда анча кўп бўлади. в.р.вильямс номидаги ем-хашак институти ходимлари азот, фосфор, калийли ўғитлар солинган қумоқ-оҳакли тупроқларда тажриба ўтказдилар. бор бирикмалари ишлатилмаганда 1 гектар ердан 0,5 центнер беда уруғи олинди. гектарига 1,5 кг бор бирикмаси солинган даладан эса 3 баробар …
5 / 8
а қарамасдан зиғирдан кўп вақтгача юқори ҳосил олинмаган, бунинг устига ўсимлик бактериоз билан касалланиб унинг юқори қисми қурий бошлаган. я.в.пейве тупроққа озгина миқдорда борли ўғитларни хўжаликлардан бирига солишни тавсия этди. натижада кескин ўзгариш юз берди. уруғ ҳосили 2 мартадан зиѐдроққа кўпайди, тола сифати яхшиланди. бундан ташқари микроэлемент қўлланган участкаларда зиғир эрта гуллади ва тезроқ пишиб етилди. кейинчалик бундай тажриба бошқа хўжаликларга ҳам тарқалди ва олдинги йилларга қараганда зиғир уруғи ва толасидан юқори ҳосил олина бошланди. борнинг яна бир ажойиб хусусиятларидан бири тупроққа (n:р:к) нотўғри нисбатларда солинса, бор бирикмалари бу тенгсизликни баробарлаштирувчи сифатида таъсир этади. азотли алмашиниш тикланади. шу нарса жуда муҳимки, бор бирикмалари ва оҳак солинган участкаларда ўстирилган зиғирнинг уруғи биринчи йилдагина эмас, балки бундан кейинги йилларда ҳам юқори ҳосил бериш имкониятига эга бўлўди. зиғирдан бошқа элементларга ҳам бу микроўғит ижобий таъсир кўрсатади. кўпгина ҳолларда қанд лавлагиси ―ўзак чириши‖ касаллиги билан касалланиб туради. бу касаллик бошланиш пайтида ўсимликнинг ўрта қимсмида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tuproqlarni agrokimyoviy va radiologik izlanish natijalaridan o'git qo'llash uchun foydalanish" haqida

4-мавзу. тупроқларни агрокимёвий ва радиологик изланиш натижаларидан ўғит қўллаш учун фойдаланиш ( 9 -ма ъ руза. тупроқлар таркибидаги мис, бор ва марганецнинг миқдори ва уларнинг ўзгариши ) маълумки, ҳар бир ҳудуднинг тупроқ қатламлари ва иқлим шароитлари ҳам ҳилма хилдир. бу ҳол турли табиий шароитда ўсилик ва ҳайвон организмларига микроэлементларнинг таъсирини чуқур ўрганишни талаб этади. битта микроэлементни турли тупроқларга қўлланилиши кутилган натижани бермаслиги мумкин. масалан: маълум бир микроэлемент чимлиподзол тупроққа яхши таъсир этиши мумкин, лекин қоратупроққа ѐки бўз тупроқларга шундай таъсир эта олмайди, ва аксинча бир хил тупроқларнинг ўзига турли микроэлементлар ҳар хил таъсир этади. борли микроэлементлар керак бўлган тупроққа марганец керак бўлмаслиги мумкин, ва аксинча...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (164,4 KB). "tuproqlarni agrokimyoviy va radiologik izlanish natijalaridan o'git qo'llash uchun foydalanish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tuproqlarni agrokimyoviy va rad… DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram