koreya falsafasi

DOC 120 sahifa 616,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 120
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги page ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти м.а. ахмедова корея фалсафаси (қўлланма) тошкент-2008 ушбу очерк корейс фалсафаси тарихи бўйича нафақат ўзбекистонда балки мдҳ давлатларида ҳам биринчи бор нашр этилган қўлланмадир. қўлланмада корейс фалсафасининг тарихи қадимий кореянинг дастлабки қарашларидан бошлаб хх аср фалсафий қарашларигача бўлган жараён ўрганилади. қўлланма талабалар, аспирантлар, ўқитувчилар, ва умуман, узоқ шарқ минтакаси ҳалқлари маънавий дунёсининг шаклланиши билан қизиқувчи китобхонлар учун мўлжалланган. к и р и ш совет китобхони учун корейс фалсафаси том маънода terra incognita эди. г.д. тягайнинг ёзишича: «ижтимоий фикр у ҳар қанча ривожланган бўлишига қарамасдан тадқиқот объекти сифатида совет қурияшунослари назаридан четда қолиб келган» [24:9]. совет давридан кейин ҳам бундай ҳолат сақланиб қолаверди. агар ғарб китобхонида корейс фалсафасига оид адабиётлар сони юзлаб бўлса рус тилидаги шунга оид нашрлар умумий маълумот тарзида бўлиб уларнинг сони бармоқ билан санарли даражададир. корейс фалсафий ва …
2 / 120
iv асрдан xix асрнинг охиригача бўлган тарихий даврни ўз ичига олганини ҳисобга олсак, табиийки, у ҳам умумий маълумотлардан иборат эканлигини англаш мумкин. тадқиқотчиларга фикр билдириш учун бир-икки жумлалик кўпи билан бир абзацгина жой берилган. а.м. ушков “корея фалсафаси ва ижтимоий фикр” номли мақоланинг [31] ҳамда 5 жилдлик “фалсафа қобуснома”сига киритилган кореялик файласуфлар ҳақидаги мақолаларнинг ҳам муаллифидир. [28; 29; 30; 32; 33; 34; 35; 36]. 1982 йилда яна унинг муаллифлигида шарқнинг утопик қарашлари жумладан, хитой, япония, корея ва вьетнам каби мамлакатларга оид моддийлар асосида бир рисолани нашр эттиради. [28]. рисола мутахассисларга мослангани учун унда корейс файласуфларининг фақат ижтимоий-сиёсий қарашларигина ёритилган. г.д. тягай [24; 25] асарларида ҳам корейс ижмтимоий фикрлари асосан айнан шу жихатдан ёритилган. корейс фалсафаси тарихи билан тўлиқроқ танишишда корейс тилидан рус тилига ўгирилган кхдр фа қошидаги фалсафа институти ходимлари томонидан яратилган рисоланинг аҳамияти каттадир. [37]. унда қадимги чосондан хх асрнинг биринчи ярмигача бўлган корейс фалсафасининг барча мактаблари ва маълум …
3 / 120
қадимий мифлардан бири бу “тангун ҳақида афсона” бўлиб у корейс ҳалқи ва давлатининг қадимийлигини ифодаловчи мифдир. ушбу мифга кўра, осмон маъбудининг ўғли шаҳзода хванун тхэбоксан тоғида “маъбудлар макони”ни қурган. у одамларни фойдали ишларга ва билимларга, жумладан, деҳқончилик, табибчилик, дурадгорлик ва тикувчилик санъатларига ҳамда балиқчиликка ўргатади. у пайтларда тоғда инсонга айланиб қолиш хоҳишидаги айиқ ва йўлбарс яшар эдилар. шунда хванун уларга агар сиз ғор ичида юз кун саримсоқ пиёз ва доривор ўтлар истеъмол қилиб яшасангиз истагингиз амалга ошади деб айтган экан. айиқ бу шартни бажарган ва бир аёлга айланган. аёлга айланган айиқ хванунга турмушга чиқиб бир тангун исмли ўғилни туққан ва эр.ав. 2333 йилда пхеньянда у чосон ёки қадимий чосон давлатига асос солган. [17:16]. айиқдан ташқари корейсларда яна бошқа ҳайвонлар билан боғлиқ бўлган ривоятларни ҳам кузатиш мумкин. қадимий силла қабиласининг асосчиси саналган онабоши ривоятларга кўра товуқ тумшуғи билан туғилган эмиш, силла қабиласининг “асосчиси” бўлган унинг фарзандини эса хўроз қўриқлар экан. бошқа …
4 / 120
шаманизм корейс ҳалқининг мифологик дунёсида алоҳида аҳамият касб этади. анимизм асоратлари корея ҳудудидаги турли қадимий жойларнинг қазилмаларида топилган. [8:42]. ўзининг кўп асрлик тарихи давомида корейсм ҳалқи доим табиатни илохийлаштириб уни саноқсиз сирли руҳлар ва ёвуз кучлар билан боғлаб келган. руҳлар ва ёвуз кучлар ҳар ерда мавжуддир. “улар ҳар бир дарахт тагида, ҳар бир ташландиқ ерда, оқаётгн сувда ва тоғ бағрида яшайди. ҳар бир том, бурчаклар, кувурлар, хонадонлар, ошхоналар улар билан тўлган. улар ҳар бир кўзада ва токчаларда мавжуд. корейс хонадонининг ҳар бир бурчаги ёвуз кучларга бўйсунган. улар ҳар бир корейсни умр бўйи кузатиб юради”.[20:402]. руҳлар ва ёвуз кучлар истаган қиёфага, шу жумладан ғаройиб ҳайвонлар қиёфасига ҳам кира олиш хусусиятига эгадир. корейс мифлологиясида ғаройиб ҳайвонлардан аждаҳо, бир шохли кирин, какнус қуши ва бошқалар мавжуд. энг олий даражада шаклланган, аёл ва эркак синтезини ўзида тўлиқ акс эттирган ҳайвон “кирин” ҳисобланади. («ки» - эркак, «рин» - аёл»). у танаси пўстлоғи билан ўралган ва …
5 / 120
рганишда муҳим бир омилдир, чунки бу таълимот уларнинг яшаш тарзида, ҳаётнинг муҳим босқичларида, турли масалаларни ҳал қилишида бутун умри давомида алоҳида аҳамият касб этади. тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, корейслар танадан алоҳида равишда мавжуд бўлган руҳ тушунчасини тан олмайдилар. улар тушунчасида руҳ инсоннинг тириклигини таъминловчи омилдир. руҳнинг бу хусусияти инсон оламдан ўтиши билан тугайди ва фақат буюк шахсларнинггина руҳи ўлганидан кейин ҳам сақланиб қолади. [7:167-168]. xix асрнинг охирида кореянинг зиёрат қилган тадқиқотчи н.г. гаринанинг таъкидлашича, корейсларнинг руҳ ҳақидаги анъанавий тушунчаларини қуйидагича таърифлаш мумкин. инсонда бир эмас учта руҳ мавжуд экан. бири инсон ўлганидан кейин самога олиб кетилади (ханыр); уни учта фаришта (яхшилар руҳи) гўзал боққа(син-тён) олиб кетади. боғ раҳбари оконшанте уни сўроқ қилади, ерда қилган гуноҳлари ва яхшиликларига қараб уни яна қайта ерга ўша танага юборади ёки гўзал боғда қолдиради, ёки бирон бир ҳайвон қиёфасига киритади. иккинчи руҳ эса тана кўмилган ерда қолади ва уни дўзахга (уни ҳам уч фаришта) олиб кетадилар. учинчи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 120 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"koreya falsafasi" haqida

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги page ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти м.а. ахмедова корея фалсафаси (қўлланма) тошкент-2008 ушбу очерк корейс фалсафаси тарихи бўйича нафақат ўзбекистонда балки мдҳ давлатларида ҳам биринчи бор нашр этилган қўлланмадир. қўлланмада корейс фалсафасининг тарихи қадимий кореянинг дастлабки қарашларидан бошлаб хх аср фалсафий қарашларигача бўлган жараён ўрганилади. қўлланма талабалар, аспирантлар, ўқитувчилар, ва умуман, узоқ шарқ минтакаси ҳалқлари маънавий дунёсининг шаклланиши билан қизиқувчи китобхонлар учун мўлжалланган. к и р и ш совет китобхони учун корейс фалсафаси том маънода terra incognita эди. г.д. тягайнинг ёзишича: «ижтимоий фикр у ҳар қанча ривожланган бў...

Bu fayl DOC formatida 120 sahifadan iborat (616,5 KB). "koreya falsafasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: koreya falsafasi DOC 120 sahifa Bepul yuklash Telegram