қуёш иссиқлик таъминоти тизимлари

PPTX 41 стр. 1,3 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 41
8-мавзу: қуёш энергиясидан фойдаланиб бетонга иссиқлик ишлови бериш усуллари, гелиотехник тизимлар ва қурилмалар. 9-мавзу: қуёш қурилмалари ва бетонга иссиқлик билан ишлов бериш тизимларининг аналоги сифатида паст салоҳиятли қуёш иссиқлик таъминоти тизимларидан фойдаланиш.: режа: бир қатламли шаффоф қоплама остида бетоннинг қаттиқлашишини ўрганиш. икки қатламли шаффоф қоплама остида бетоннинг қотишини тадқиқ этиш натижалари. 3. гелиотехник ускуналарнинг ишлаш ҳолатларини экспериментал тадқиқотлари. 4. гелиотехник ускуналарнинг иссиқлик режимига тўсиқлар радиация тавсифларининг таъсири. оддий ускуналар (свитап). 5. гелиокамералар ва технологик тизимлар. қуруқ иссиқ иқлимли зоналарда темир бетон конструкцияларига иссиқлик ишлови беришда қуёш энергиясидан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. кесим қалинлиги 100мм дан 400мм гача, м150 ва ундан юқори маркада бўлган оғир бетонлар учун нур шаффоф иссиқликни ҳимояловчи свитап қопламали гелиоформаларда темир бетон маҳсулотларига иссиқлик ишлови бериш унумдорлиги юқори.қуёш энергияси-бу ер юзасига тушадиган қуввати 20 млд квт дан ортиқ туганмас энергия манбаидир. бу қувват ер планетаси учун талаб қилинаётган қувватдан 100 марта кўпдир, устига-устак қуёш …
2 / 41
лари яратилди ва амалга тадбиқ этилди, очиқ цехлар ва полигон ларда нур-шаффоф плёнкали иссиқликни ҳимоя қилувчи свитап қопламалари ёрдимида гелио иссиқлик ишлови бериш йўлга қўйилди. ундан ташқари иссиқликни аккумуляция қиладиган жиҳозга эга гелиоформалар ишлатила бошланди ҳамда махсус плёнка ҳосил қиладиган таркибли гелио қиздириш усуллари ишлатилмоқда. ана шу усуллар ва аралаш усулларни бетон ва темирбетон конструкцияларига гелио иссиқлик ишлови бериш жараёнига тадбиқ этиб йил давомида қуёш энергиясидан фойдаланиш имкониятлари яратилди. гелио иссиқлик ишлови беришнинг ушбу усулларини турли хилдаги конструкцияларга иссиқлик ишлови бериш учун қўллашда энг кам чиқимли, иқтисодий арзон ва оптимал усуллари танланади. гелиотехнология бетон қотишини тезлаштиради ва энергиядан фойдаланиш коэффициентини оширади, маҳсулотни паст режимда қиздириш ва совутиш цемент экзотермиясига олиб келади ҳамда қиздарилаётган маҳсулотни юқори сифатли бўлишини таминлайди.шунга қарамасдан қуёш энергиясидан фойдаланиб бетонга иссиқлик ишлови беришнинг кўп сирлари очилмаган ва ишлаб чиқаришга тўлиқ тадбиқ этилмаган. бунга сабаб қилиб гелио иссиқлик ишлови бериш усулларининг янги уйлаб топилганлиги ва бу ҳақда маьлумотнинг …
3 / 41
б чиқарадиган металл қолип; -свитап махсус гелио қоплама, қайсики тоза қўйилган бетон билан ўртада аниқ ўлчам бўйича ўрнатиладиган хаво қатламини ташкил қиладиган герметик гелио қоплама. гелио қоплама икки қаватли ўртада хаво қатлами ҳосил бўладиган нур шаффоф материалдан тайёрланади. темир бетон махсулотларини гелио иссиқлик ишлови бериш ускуналарида ишлаб чиқаришда боғловчи материал сифатида 400 ва ундан юқори маркадаги цементлардан фойдаланиш мумкин, гелио иссиқлик бериш ускуналарининг талаби ва белгиланган вақтида улгуриб сифатли махсулот ишлаб чиқариш учун пуццоланли цемент ҳамда бошқа хилдаги боғловчилар ишлатиш чекланади. қуёш энергияси ёрдамида бетонга иссиқлик ишлови беришнинг энг самарали усуллари булар бетон таркибидаги боғловчилар тез қотадиган портландцемент ҳамда шлакли портландцементдан иборат бўлмоғи лозим, парланишга актив иштирок қиладиган қўйидаги маркали цементлар ишлатилиши мумкин: 400----------25мпа; 500----------29мпа ; 550,600-----34мпа бетон таркибидаги тўлдирувчилар(табиий тошлардан олинган чақиқтош, шағал, шағалдан олинган чақиқтош, қум) гост 10268-80 талабларини қаноатлантириши лозим. изотермик қиздириш ҳарорати 30-70юқори бўлганда фойдали ишлайдиган бетон қотишини тезлаштирадиган кимёвий қўшимчалар; бетон қотишини сусайтирмайдиган пластификатор ва …
4 / 41
бўлиши керак. гелиоқоплама (покритие свитап) ўрнатиш ва ечиб олиш, иш давомида деформацияларга дош бера олиши керак, унга жойлаштириб тортилган орасида хаво бўшлиғи ҳосил бўладиган икки қатламли нур шаффоф материал( мисол учун полимер плёнка) ораси очиқ решёткаларга тортиб маҳкамланган бўлади. . тоза қўйилган бетон ва гелиоқопламанинг пастки қисм орасидаги хаво қатлами ўлчами 20-30мм бўлиши ва ундан ошмаслиги лозим, акс ҳолда у ерда содир бўладиган физик ўзгаришлар бетон деструкциясига олиб келади ва унинг натижасида бетон мустаҳкамлиги пасаяди. свитап қопламасидаги нур шаффоф материалнинг (полимер плёнка) остки қисми осилиб бетон юзасига ёпишишига қўл қўймаслик лозим, акс ҳолда бетон мустаҳкамлигининг ошиши сезиларли миқдорда пасайиши мумкин. свитап қопламасидаги икки қатламли нур шаффоф материаллар орасидаги хаво бўшлиғи қатлам 15-20мм бўлиши лозим.свитап қопламаларини тайёрлашда нур шаффоф материал сифатида қўйидаги материалларни қўллаш тавсия этилади: -поливинилхлорид плёнкалари-(техник маркаси гост16272-79), қалинлиги 230мкм-пвх. –полиэтилен плёнкалари (гост 10354-82), қалинлиги 100-200мкм. –шиша ва бошқа материалларни қўллаш мумкин. свитап қопламаларда бетондаги иссиқликни ушлаб туриш унумдорлиги …
5 / 41
ламаларини эса 2 ойдан кам бўлмаган муддатда ишлатиш мумкин ва ундан кейин пвх ҳамда полиэтилен плёнкаларни янгилашга тўғри келади. плёнкаларни бир текис тутиб турувчи қовурға (решётка) сифатида капрон ва нейлон лескалар, ип, шнурларни ишлатиш мумкин. металл симлардан фойдаланиш сим ва плёнка туташган жойларни йиртилишига ,эришига ҳамда ёрилишига олиб келиши мумкин. каркаснинг плёнкага тегиб турадиган металл қисмларини плёнкани бузилишига олиб келмаслиги учун оқ рангга бўяб қўйиш керак бўлади. махсулотларга свитап қопламаси билан гелио иссиқлик ишлови бериш. махсулотларга свитап қопламали ускуна ёрдамида иссиқлик ишлови бериш ишлари ускунанинг суткалик айланишини таьминлаш учун эрталаб соат 6.00 да ишни бошлаб кечқурун соат 11.00 гача давом эттириш керак, чунки қолипланган махсулот 20-22 соатдан кейин лойиха мустаҳкамлигини ололмаслиги мумкин. махсулотни қолипга яхши зичланган ҳолда жойлаштириб бўлгандан сўнг узоғи билан 10 минутда очиқ юзани гелио қоплама билан герметик тарзда ёпиб қўйиш лозим. меьёрий қоидаларга асосан бетон юзасини сувга эрийдиган қора рангли бўёқлар билан ранглаб қўйиш мумкин, қачонки свитап …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 41 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қуёш иссиқлик таъминоти тизимлари"

8-мавзу: қуёш энергиясидан фойдаланиб бетонга иссиқлик ишлови бериш усуллари, гелиотехник тизимлар ва қурилмалар. 9-мавзу: қуёш қурилмалари ва бетонга иссиқлик билан ишлов бериш тизимларининг аналоги сифатида паст салоҳиятли қуёш иссиқлик таъминоти тизимларидан фойдаланиш.: режа: бир қатламли шаффоф қоплама остида бетоннинг қаттиқлашишини ўрганиш. икки қатламли шаффоф қоплама остида бетоннинг қотишини тадқиқ этиш натижалари. 3. гелиотехник ускуналарнинг ишлаш ҳолатларини экспериментал тадқиқотлари. 4. гелиотехник ускуналарнинг иссиқлик режимига тўсиқлар радиация тавсифларининг таъсири. оддий ускуналар (свитап). 5. гелиокамералар ва технологик тизимлар. қуруқ иссиқ иқлимли зоналарда темир бетон конструкцияларига иссиқлик ишлови беришда қуёш энергиясидан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан б...

Этот файл содержит 41 стр. в формате PPTX (1,3 МБ). Чтобы скачать "қуёш иссиқлик таъминоти тизимлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қуёш иссиқлик таъминоти тизимла… PPTX 41 стр. Бесплатная загрузка Telegram