tish protezlari

PPTX 79 sahifa 245,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 79
андижон давлат тиббиёт институти. стоматология факультети. andijon davlat tibbiyot instituti stomatologiya fakulteti 409-guruh talabasi sobirova odinaxonning qisman olib qo’yiladigan tish protezlari fanining tayanch ushlab turuvchi ilmoqning tayanch qismi uchun okklyuzion yuzadan joy charxlash mavzusidan tayyorlagan mustaqil ishi. tekshirdi :ataxanov a.a bajardi :sobirova odinaxon кламмер протезларни фиксациясида махсус механик мосламалар – фиксаторлар (бевосита ва билвосита) муҳим ўрин тутади. бевосита фиксаторлар тишларда жойлаштирилиб, протезни ушланишини ва вертикал йўналишда сурилишини олдини олиш мақсадида қўлланилади. буларга кламмерлар ва барча тизимларга хос бўлган аттачменлар киради. бевосита фиксаторлар қоплама ичи (интракоронар) ва қоплама ташқариси (экстракоронар) турларга бўлинади. интракоронарга аттачменлар – “қулф-калитли” бирикмалар, экстракоронарга – кламмерлар киради. билвосита фиксаторлар эса, протез “ағдарилиши”ни олдини олади ва уларга базис ёки каркас ўсиқлари, узлуксиз кламмерлар, елка (накладка)лар ва бошқа мосламалар киради. протезлар фиксация учун кламмерлар энг кўп қўлланилади. қисман олинадиган протезларни бириктириш жудаям мураккаб биотехник масалаларни хал қилишни талаб этади. биринчидан, кламмер тизими таянч тишлар пародонтига зарарли таъсир ўтказмаслиги лозим. …
2 / 79
ни ва мустаҳкамлигида, антагонист тишлар-нинг окклюзион муносабатларида ва хок. да, протезни ишонарли тарзда турғунлигини таъминлаши лозим. учинчидан, кламмерлар конструкцияси тузишда, энг мураккаб бўлган эстетик мутаносибликни ҳал қилиш муаммоси хам кўндаланг туради. кламмер қисмларини таянч тишларда жойлаштириш, уларнинг одатий кўринишини ўзгартиради. кламмер қисмлари кулиш ва сўзлашиш вақтида кўринади, тишнинг ташқи юзасининг хажми ва шаклини катталаштиради, шу билан бир қаторда, протезга мослашиш(ўрганиш) жараёни тезлигини секинлаштиради. шундай қилиб, протезни оптимал тарзда функция-ланишини таъминловчи кламмерли фиксацияни ҳосил қилиш, кламмерларни тузилмавий ўзига хослигини хамда, протез майдони тўқималарини функционал қиймати ва қисман тишсизликнинг клиник кўрини-шини мукаммал ўрганишни талаб этади. шу билан, мураккаб клиник масалаларни хал қилишга йўнал-тирилган, кламмерларнинг турли хилларини шакллан-тириш вазифаси ечим топади. барча кламмер турларини белгиларига қараб қуйидаги гуруҳларга: тайёрланиш услубига қараб (эгиб тайёрланувчи ва қуйма); кўнда-ланг кесимининг шаклига қараб (думалоқ, ярим думалоқ, тасмасимон); тишни ушлаб туриш даражаси ва ушлаб турган тишлар сонига қараб (бир елкали, икки елкали, “сакраб ўтувчи”, иккилантирилган(иккига ажратилган), кўп звеноли); …
3 / 79
ъминлайди. кламмер тиш қаттиқ тўқималари ва пародонтига зарарли таъсир кўрсатмаслиги, оғиз бўшлиғида ўзининг хоссаларини ўзгартирмаслиги, антагонистланувчи тишлар муносабатига монъелик қилмаслиги, эстетикани бузмаслиги ва активлашиш хусусиятига эга бўлиши лозим. кламмерларнинг асосий турларига тавсиф беришдан аввал таянч, стабиллаш ва фиксациялаш вазифалари тушунчаларига аниқлик киритиб олиш лозим. таянч вазифаси деганда, тушаётган чайнов босимини, кламмерларнинг махсус мосламалари ёрдамида таянч тишларга узатиш, протезни протез майдонидаги шиллиқ қаватига ботиб кетишини олдини олиш тушунилади. стабиллаш вазифаси тушунчаси остида, протезни ён томонларга силжишини олдини олиш, ва нихоят, фиксациялаш(ушлаб туриш) вазифаси деганда, кламмерларни, протез майдонида протезни ушлаб туриш хусусияти тушунилади. юқоридаги уччала вазифани, кламмер-ларнинг замонавий конструкцияси, масалан, таяниб-ушлаб турувчи клам-мерларгина бажара олади. қисман оли-надиган тиш протезлари билан протез-лаш вақтида, думалоқ симли эгиб тайёр-ланадиган ушлаб турувчи кламмерлар кенг тарқалган. ушлаб турувчи кламмерлар. қисман олинадиган тиш протезларини фиксациялашда энг кенг қўлланиладиган, кламмернинг энг содда тузилмаси бу- бир елкали сим кламмерлардир. бу кламмерлар бир неча қисмлардан – елка, тана ва ўсимтадан ташкил …
4 / 79
рга ажратилади. бироқ, бу юзалар турли гуруҳ тишларида турличадир. бу соҳалар орасидаги чегара сифатида тиш экватори ёки оралиқ чизиқ қабул қилиниб, кламмер тузилмаси унинг топографиясига асосланади. чунончи, фронтал тишлар экватори кесув қиррага яқин жойлашган бўлиб, тишнинг бўйин қисми хажмини кенгайтиради. бундан ташқари, бу соҳа курак тишларда бўйин қисмини бирдан торайиши ҳисобига ўзига хос ноодатий тузилишни касб этади. курак тишларда кламмер тузилмасини тузишда эстетикани ҳисобга олишни талаб этади. кулганда, сўзлашганда ёки бошқа вазифалар бажарилиш вақтида, кўплаб беморларда курак тишлар тўлиқ кўринади. шу сабабли, кламмер елкаси курак тишларда бўйин соҳасида, милк четига параллел тарзда, милк четидан 0.5 – 1мм масофада шакллантириш талаб этилади. бу ўз навбатида, кламмерни кўринмас бўлишига ёрдам беради. сим кламмер қалинлигини юпқалаштирилиши, кламмерни “яшириш”га ёрдам беради. кламмерлар елкасини жойлаштириш учун энг мақбул тишлар қозиқ тишлар ва премолярлар ҳисобланади. улардаги экватор ёки оралиқ чизиқ, курак тишларга нисбатан, тож қисмининг ўртасида жойлашиб, тиш тож қисмини тенг иккита – окклюзион ва бўйин …
5 / 79
ши лозим. кламмер елкасининг қисман ёки айрим нуқталарда тегиши эса, протез силжиганда босимни тиш юзасида бир хилда тарқалмаслигига ва тиш эмалининг некрозига сабабчи бўлиши мумкин. кламмер нотўғри тайёрлаш, ноодатий йўналишда кучланиш пайдо бўлишига ва шу тарздаги йўналишда травматик окклюзия келиб чиқишига сабаб бўлади. протез силжиган вақтда, кламмер елкаси пружиналаниши лозим. сим кламмерлар бошқа кламмерларга нисбатан эластикроқ ҳисобланади. бу зарурий қайишқоқ деформация қотишмалар хоссалари билан, унинг термик ишлови тартибига, шунингдек, узунлиги, диаметри ва кўндаланг кесими шаклига боғлиқ. универсал қайишқоқлик хоссаларига кўндаланг кесими думалоқ бўлган елкали кламмерлар эгадир. пружиналаниш хоссалари юқори бўлган кламмерларга, олтин билан платина қотишмасидан тайёрланган кламмерлар киради. кламмер танаси деганда, кламмер елкасини ўсимтасига ўтиш қисми тушунилади. клам-мер танаси кламмернинг қаттиқ қисми ҳисоб-ланиб, тишнинг медиал ёки дистал томон-ларида, тиш экватори соҳасида ёки ундан бироз юқорироқда жойлаштирилади. клам-мер танаси тиш экватори ёки параллеломет-рик ўлчовлар ёрдамида аниқланган оралиқ чизиқдан пастда жойлаштирилмаслиги керак. агарда, кламмер танаси шу соҳада жойлаш-тирилса, протезни жойлаштириш имкони бўлмайди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 79 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tish protezlari" haqida

андижон давлат тиббиёт институти. стоматология факультети. andijon davlat tibbiyot instituti stomatologiya fakulteti 409-guruh talabasi sobirova odinaxonning qisman olib qo’yiladigan tish protezlari fanining tayanch ushlab turuvchi ilmoqning tayanch qismi uchun okklyuzion yuzadan joy charxlash mavzusidan tayyorlagan mustaqil ishi. tekshirdi :ataxanov a.a bajardi :sobirova odinaxon кламмер протезларни фиксациясида махсус механик мосламалар – фиксаторлар (бевосита ва билвосита) муҳим ўрин тутади. бевосита фиксаторлар тишларда жойлаштирилиб, протезни ушланишини ва вертикал йўналишда сурилишини олдини олиш мақсадида қўлланилади. буларга кламмерлар ва барча тизимларга хос бўлган аттачменлар киради. бевосита фиксаторлар қоплама ичи (интракоронар) ва қоплама ташқариси (экстракоронар) турларга бўл...

Bu fayl PPTX formatida 79 sahifadan iborat (245,1 KB). "tish protezlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tish protezlari PPTX 79 sahifa Bepul yuklash Telegram