тиш-жағ системаси

DOC 52 pages 305.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 52
клинические и функциональные изменения при деформациях зубных рядов тиш-жағ системаси тузилишининг ўзига хослиги. 1. чпжб тузилиши ўзига хослиги. чайнов мураккаб тиш-жағ соҳаси аъзоларининг биргаликда фаолияти туфайли юзага келади. пастки жағнинг ҳаракатли йўналишлари чакка-пастки жағ бўғими туфайли, чайнов мушаклари ёрдамида юзага келади. чакка-пастки жағ бўғими ўзида пастки жағ билан чакка суягини бирлаштиради. бу бўғим бошқа бўғимларга ўхшамайди: ҳар бир бўғимда кўндаланг ва тик ўқлари бўйича турли йўналишларда ҳаракат содир этиши мумкин. бўғим тузилишини бўғим чуқурчаси, бўғим бошчалари, бўғчм диски ва халтаси таш­ кил этади. пастки жағнинг қўзғалмайдиган юқори жағга нисбатан сурилиб ҳаракат қилиб туриши шу бўғим воситасида чайнов мушакларининг қисқариши оқибатида бўлади. мушаклар жағнинг пастга тушиши, олдинга сурилиши, кўтарилишини ва ҳар хил томонларга сурилишини ва олдинги ҳолатга қайтишини таъминлайди. бир гуруҳ мушаклар қисқариши пастки жағни юқори жағга нисбатан маълум бир йўналишда- пастга, юқорига, олдинга, орқага, ўнгга, чапга сурилишига олиб келади. ҳамма ҳаракатларда бевосита иштирок этадиган чайнов мушакларига қуйидагилар: чайнов, чакка ушаклари, …
2 / 52
й туриб, улар орасида 2-3 мм, масофа қолади. шу жараёнда барча чайнов ва имо мушаклари бўшашган бўлиб, улар таранглиги физиологик тинч ҳолатда бўлади. бу эса барча бўғим воситасида бўладиган ҳаракатларнинг бошланғич нуқтаси бўлиб ҳисобланади. пастки жағ кўп вазифаларни чайнаш, ютиш, сўзлашиш кабиларни бажаради. у уч йўналишда ҳаракат қилади: 1) юқори ва пастга (вертикал). 2 ) олдинга ва орқага (сагиттал). 3) ўнга-чапга (трансверзал). 2. пастки жағ вертикал харакати. оғизнинг очилиши ва тушишида қатнашувчи мушаклар? вертикал ҳаракат пастки жағни кўтарувчи (m. masseter, m. temporalis, m. pterygoideus medialis) ва туширувчи (m. mylohyoideus, m. geniohyoideus, venter anterior m. digastricus) мушакларнинг ўзгариб турадиган таъсири остида юзага келади. оғиз очилиши пастки жағ суягининг ўз оғирлиги ва уни пастга йўналтирувчи ияк-тил ости ва икки қоринли мушакларнинг қисқаришида юзага келади. оғиз очилганда - бўғим бошчалари бўғим дўмбоғи нишабидан олдиндан пастга сирпанади. оғиз максимал очилиш пайтида юқори ва пастки тиш қаторлари оралиғидаги масофа ўртача - 4,4см га тенг бўлади. …
3 / 52
сагиттал бўғим йўли деб аталади. бу йўл маълум бурчак - сагиттал бўғим йўли деб аталади. бурчак сагиттал бўғим йўли давомида ётувчи чизиқнинг жипслашув юза билан кесишишидан ҳосил бўлади. жипслашув юза деганда курак тишлар кесувчи қирраси билан катта озиқ тиш дўмбоғидан ўтган чизиққа айтилади. сагиттал йўли бурчаги турлича 20°-40° бўлади. пастки жағ олдинга сурилганда ортогнатик тишловда пастки кесувчи тишлари юқори кесувчи тишларни қоплаб туришдан холи бўлгандагина улар олдинга чиқишлари мумкин. бу ҳаракат пастки кесувчи тишларнинг юқориги кесувчи тишлар танглай юзасидан сирпаниб жипслашишларигача давом этади. пастки кесувчиларнинг жағ олдинга сурилганда босиб ўтган йўли сагиттал кесувчи йўл деб аталади. сагиттал кесувчи йўл жипслашув юза билан кесишганда бурчак ҳосил қилади. уни сагиттал кесувчи йўл бурчаги деб юритилади. бу бурчакнинг катта-кичиклиги тишларнинг қопланиб туриш тасвирига боғлиқ. олдинги жипслашувда тишлар нинг ўзаро боғланиши уч нуқтада бўлиши мумкин. биттаси олдинги тишларда, иккитаси учинчи катта озиқ тишларнинг орқа дўмбоғида бўлади. буни биринчи бўлиб аниқлаган муаллиф номи билан бонвил …
4 / 52
° га тенг. пастки жағ трансверзал ҳаракатида кесувчи тишлар ҳам жипслашув сатҳига нисбатан эгриликлар ҳосил қилади. у трансверзал кесувчи йўл бурчаги деб аталади ва у 100 - 110 ° га тенг. жағнинг ён томонга сурилишларида чайнов тишларининг ўзаро муносабатлари ўзгариши мумкин ва бу икки йўналишда юзага келади. бир томонда чайнов тишлар бир хил номли дўмбоқлар билан боғланиб туради (ишчи томон). иккинчи то­ монда лунж дўмбоқ танглай дўмбоқ томон (мувозанат сақловчи томон) билан боғланишда бўлади. чайнов фақат ишчи томонда содир бўлади 5. окклюзия турлари. окклюзия (лотинча occlusus - ёпик)- тиш каторлари ёки алохида гурухдаги антогонист тишлар жипслашуви. окклюзия беш асосий турга булинади: -марказий; -олд; -ёнлама(унг ва чап); -орқа. 6. марказий окклюзия белгилари. марказий жипслашув тиш қаторларининг жипслашган- лиги, пастки жағ тиш қаторларининг ўрта чизиқда жойлашган- лиги билан тавсифланади. унинг белгилари куйидагича: i) пастки марказий кесувчилар ва юқори жағнинг учинчи катта озик тишлари биттадан қарама-қарши турган тишлар билан боғланишда бўлади. қолган тишлар …
5 / 52
хар бир тиш ўзига хос белгиларга эга, булар орқали уларнинг қайси жағга тегишли эканлиги билиб олинади. бунинг учун қўйидаги белгилари мавжуд - илдиз белгиси; тиш тожидаги бурчак белгиси; тиш тожи бўртиғи белгиси. тиш илдизи белгиси - илдизнинг вертикал ўтказилган чизиқда бирор тарафга қайилгани билан аниқланади. қайилиш бурчаги тишнинг дистал тарафига йўналган бўлади. тиш тожидаги бурчак белгиси - тишнинг чайнов юзасидаги қирраси дистал йўналишда каттароқ бурчак ҳосил этади, мезиал юзасида эса бурчак ўткирроқ бўлади. тиш тожи эгрилик белгиси - вестибуляр бўшлиқга қараган юзадаги қабариқлик медиал қисмида кўпроқ, дистал тарафда эса яссироқ бўлади. бундан ташқари тишларнинг юқори ёки пастки жағда жойлашуви тиш тожининг шакли ва унинг илдизларининг миқдори билан фарқланиши мумкин. 9. тишнинг анатомик тузилиши. тишнинг қисмлари тишларнинг қуйидаги қисмлари бўлади: 1) тож қисми - coronа dentis; 2) бўйин қисми - collum dentis; 3) илдиз қисми - radiх dentis. тишларнинг тож қисми альвеоляр ўсимталардан чиқиб турса, тишларнинг бўйин қисми милк билан ўралган …

Want to read more?

Download all 52 pages for free via Telegram.

Download full file

About "тиш-жағ системаси"

клинические и функциональные изменения при деформациях зубных рядов тиш-жағ системаси тузилишининг ўзига хослиги. 1. чпжб тузилиши ўзига хослиги. чайнов мураккаб тиш-жағ соҳаси аъзоларининг биргаликда фаолияти туфайли юзага келади. пастки жағнинг ҳаракатли йўналишлари чакка-пастки жағ бўғими туфайли, чайнов мушаклари ёрдамида юзага келади. чакка-пастки жағ бўғими ўзида пастки жағ билан чакка суягини бирлаштиради. бу бўғим бошқа бўғимларга ўхшамайди: ҳар бир бўғимда кўндаланг ва тик ўқлари бўйича турли йўналишларда ҳаракат содир этиши мумкин. бўғим тузилишини бўғим чуқурчаси, бўғим бошчалари, бўғчм диски ва халтаси таш­ кил этади. пастки жағнинг қўзғалмайдиган юқори жағга нисбатан сурилиб ҳаракат қилиб туриши шу бўғим воситасида чайнов мушакларининг қисқариши оқибатида бўлади. мушаклар жағн...

This file contains 52 pages in DOC format (305.0 KB). To download "тиш-жағ системаси", click the Telegram button on the left.

Tags: тиш-жағ системаси DOC 52 pages Free download Telegram