to'ldiruvchilar ishlash va qo'llashning iqtisodiy samaradorligi

DOCX 8 pages 38.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
30-мавзу: to’ldiruvchilаr ishlаb chiqаrish vа qo’llаshning iqtisоdiy sаmаrаdоrligi. жамиятда ҳар қандай техникага оид масалаларнинг ечимида, авваламбор унинг замирида иқтисодий самарадорлик деган савол туғилади. шу сабабли техник ҳисоб - китоб ишларида иқтисодий анализ бажарилади. иқтисодий анализ ечими, конкрет ишлаб чиқариш шароитини, пул харажатларини камайтиришга йўналтирилган мехнат унумдорлигини ошириш ва ташқари масофадан маҳсулот келтириш ҳажмини камайтиришни инобатга олади. натижада халқ хўжалигида транспорт воситаларидан айниқса темир-йўл транспортидан кераклича фойдаланиш имконини беради. воситаларни иқтисод қилиш, бетон учун тўлдирувчилар ишлаб чиқаришда ва қўллашда энг асосий талаб ҳисобланади. тўлдирувчиларнинг таннархи бетоннинг умумий таннархининг ўртача ярмини ташкил этади, бироқ бетон учун материаллар сарфида тўлдирувчилар улуши ўртача 70% ни ташкил этади. шундай қилиб, бетон қоришмасининг энг қиммат қисми бўлиб цемент эмас, балки тўлдирувчилар-оддий табиий қум, шаҳал, чақиқ тош ҳисобланади. бу қўйидагилар билан тушунтирилади: биринчидан, бетонда тўлдирувчилар цементга нисбатан кўп сарфланади. хозирги вақтда бетоннинг мустаҳкамлигига бўлган талаб ортмоқда, бироқ 1м бетон учун ўртача цемент сарфи камаяди, тўлдирувчилар сарфи эса …
2 / 8
қиммат бўлади. натижада, катта қувват билан ишлайдиган корхоналарда 1 чақиқ тошнинг ўртача таннархи кам қувватли корхоналарга нисбатан икки марта арзон бўлади. қум ва шағални катта миқдорда қазиб олиш ва қайта ишлашда унинг таннархини пасайтириш учун конларни қайта ишлашнинг гидромеханизациялашган усулини кенг жорий этиш керак, натижада меҳнат маҳсулдорлиги қуруқ усулга нисбатан 3-5 баробар ортади ва маҳсулотнинг таннархи икки марта ва ундан ортиқ камаяди. энг муҳими конлардан комплекс фойдаланилган ҳолда чиқинди чиқишига йўл қўймаслик керак. қум-шағалли конларни қайта ишлашда бетон учун қум ва шағал билан бир қаторда сувоқ қоришмаларига майда қумлар қўшиш мумкин. йирик шағални майдалашда олинадиган чақиқ тошга нисбатан арзон тушади. шағал ишлаб чиқариш корхоналарида чиқадиган майда фракциялар кўпинча ишлатилмай, чуқурларга кўмилади. бироқ бундай саноат чиқиндиларидан яхши майда тўлдирувчи- майдаланган қум ҳамда тош кукуни олиш мумкин. айниқса тош кукуни қиммат маҳсулот бўлиб, асфальтобетон ва битумли мастикалар (тўлдирувчи сифатида) ишлаб чиқаришда қўлланилади. карбонат жинсларини майдалашда олинадиган тош кукуни қишлоқ хўжалигида минерал ўғит …
3 / 8
иссиқлик йўқотиш, тўлдирувчиларни эритиш ва иситишдаги ёнилғининг сарфи учун сарфланадиган маблағ кам ва тўлдирувчини қайта ишлаш таннархи анча пастдир. шунинг учун янги заводларни лойиҳалашда ярим бункер ва айланма силосли омборхоналарнинг ёпиқ тури унумли. завод шароитида ёпиқ ярим бункерли омборхоналар кенг кўламда фойдаланилади. ҳозирги замонда тўлдирувчиларни сақлаш омборхоналарини ёпиқ ва очиқ турлари лойиҳаланган. тўлдирувчилар омборхонасини лойиҳалашда 1 м3 бетон қоришмасига тўлдирувчиларнинг тўғри келадиган сарфи: жадвал-8.1. бетон турлари ва қоришмалар тўлдирувчилар сарфи, 1 м3 бетон қоришмага, м3 қум шағал (чақиқ тош) оғир бетон: кассета технологиясидан бошқа ҳамма технология 0,45 0,9 учун кассета технология учун 0,6 0,75 енгил бетон: - 1,05 иссиқ ўтказмайдиган: йирик ғовакли майда заррали 1,20 - - 1,1 конструкцион-иссиқ ўтказмайдиган: зич ва ғовакли қумда, қумсиз 1,2 0,55 0,8 конструкцион қоришмалар 1,1 - ғовак тўлдирувчилар. маҳаллий хомашёлар асосида ишлаб чиқарилган сунъий ғовак тўлдирувчилар ёки ғовак тоғ жинсларини майдалашда олинадиган енгил ғовак тўлдирувчилар келтириладиган оғир тўлдирувчиларга нисбатан арзон ҳисобланади. уларни бетонда қўллаш …
4 / 8
амаяди; кран воситаларида ўрнатиладиган йиғма элементлар катталашади; пастки конструкцияларга тушадиган юк камаяди; конструкциянинг юк кўтариш қобилияти ортади; эгилувчан конструкцияларда керакли юк кўтариш қобилиятини сақлаган ҳолда арматура сарфи иқтисод қилинади ва бошқа. ўртача бетон зичлигининг 10% камайиши конструкция таннархини 3% га арзонлаштиради. юқори мустаҳкамликдаги енгил бетонларнинг зичлиги 1700-1800 кг/ , улар оддий оғир бетонларга нисбатан 25-30% енгил бўлади. юқори мустаҳкамликдаги енгил бетонларни барча турдаги ғовак тўлдирувчилар асосида олиш мумкин. масалан, девор панеллари ишлаб чиқаришда керамзитни қўллаш ёки конструкцион бетонларда аглопоритни қўллаш яхши самара беради. керамзит мустаҳкамлигини ошириш учун кўпчиш коэффициентини камайтириш керак, фақат унинг таннархи ўзгаради. агар уйма зичлиги 400 кг/ бўлган ҳолда уйма зичлик 300 кг/ бўлган 1 керамзит шағалининг таннархи тахминан 20% га камаяди, агар уйма зичлик 500 кг/ бўлган 1 керамзит шағ алининг таннархи тахминан 20% га ортади, уйма зичлик 700 кг/ бўлган 1 керамзит шағалининг таннархи икки баробар ортади. керамзит қанчалик оғир бўлса, у шунчалик қимматга тушади. …
5 / 8
лидир. масалан , 1 м3 перлит ёки вермикулит тоғ жинсларини кўпчитишда 10 ёки 20 м3 тўлдирувчи чиқади, шу сабабли хомашёни ишлатиш жойига олиб келиш ва кўпчитиш арзонга тушади. сунъий ғовак тўлдирувчилар ишлаб чиқариш такомиллашгани билан бир қаторда керамзит шағалини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга бир томонлама ёндашилмоқда. яъни кондицион гилли хомашёлар тақчил бўлиб, юқорида келтирилгани каби яхши кўпчийдиган хомашёни қўллаш керамзит олишда харажатларни оқлайди. керамзит олишда катта ёқилги сарфи кузатилади, ёқилғининг айланма печларда ишлатиш коэффициенти эса 30% дан ортмайди. айланма печдан чиқадиган иссиқликни хом гранулаларни қуритишда ишлатиш ҳам кўпинча бу муаммони ечмайди. керамзит ва бошқа ғовак тўлдирувчиларни олишда саноат чиқиндилари кам ишлатилади. шу сабабли сунъий ғовак тўлдирувчилар ишлаб чиқариш структурасини саноат чиқиндилари, айниқса ёқилғи таркибли хомашёлардан олинадиган аглопорит, шлакли пемза ва бошқа тўлдирувчилар ишлаб чиқариш орқали яхшилаш мумкин. саноат чиқиндиларини қўллаш. турли саноат чиқиндиларини саноатда қўллаш ҳақида 5.4-бандда келтирилган. саноат чиқиндиларидан унумли фойдаланишда қўйидагиларга эришилади: саноат чиқиндиларидан фойдаланмаслик уларни ташлаш, чуқурларга кўмишда …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "to'ldiruvchilar ishlash va qo'llashning iqtisodiy samaradorligi"

30-мавзу: to’ldiruvchilаr ishlаb chiqаrish vа qo’llаshning iqtisоdiy sаmаrаdоrligi. жамиятда ҳар қандай техникага оид масалаларнинг ечимида, авваламбор унинг замирида иқтисодий самарадорлик деган савол туғилади. шу сабабли техник ҳисоб - китоб ишларида иқтисодий анализ бажарилади. иқтисодий анализ ечими, конкрет ишлаб чиқариш шароитини, пул харажатларини камайтиришга йўналтирилган мехнат унумдорлигини ошириш ва ташқари масофадан маҳсулот келтириш ҳажмини камайтиришни инобатга олади. натижада халқ хўжалигида транспорт воситаларидан айниқса темир-йўл транспортидан кераклича фойдаланиш имконини беради. воситаларни иқтисод қилиш, бетон учун тўлдирувчилар ишлаб чиқаришда ва қўллашда энг асосий талаб ҳисобланади. тўлдирувчиларнинг таннархи бетоннинг умумий таннархининг ўртача ярмини ташкил этади...

This file contains 8 pages in DOCX format (38.6 KB). To download "to'ldiruvchilar ishlash va qo'llashning iqtisodiy samaradorligi", click the Telegram button on the left.

Tags: to'ldiruvchilar ishlash va qo'l… DOCX 8 pages Free download Telegram