неолиберализмга оид аҳамиятли таҳлилий китоб

PPTX 25 sahifa 6,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
pptxgenjs presentation 13-мавзу: неолиберализм ғояларининг моҳияти ва аҳамияти. номукаммал рақобат бозори назариялари 1. неолиберализм консепсияси 2. ижтимоий бозор хўжалиги консепсияси 3. монетаризм консепсияси ва унинг асосий қоидалари 4. ф.хайек ва унинг ижтимоий -иқтисодий ғоялари 5. в.ойкен “иқтисодий тизим” типлари тўғрисида 6. л.эрхарднинг иқтисодий ислоҳотлари, . э.чемберлиннинг монополистик рақобат назарияси, ж.робинсоннинг иқтисодий таълимоти режа: неолиберализм кейнсчилик билан деярли бир вақтда пайдо бўлди ва хх асрнинг 30- йилларида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг мустақил қарашлар мажмуасидан иборат. илмий назария ва амалий ҳаётда неолиберал иқтисодий жараёнларга давлатнинг маълум даражада аралашуви туфайли чекланмаган эркин рақобат ғоясининг устуворлигига асосланади. агар кейнсчилик иқтисодиётда давлатнинг фаол аралашувини бошиданоқ зарур деб қараса, неолиберализм давлатнинг нисбатан пассив тартибга солишини қўллайди. кейнсчилик моделларида иқтисодиётнинг турли соҳаларини инвестициялаш, ҳукумат буютма ва ҳаридлари ҳажмини кенгайтириш, солиқ сиёсатини кучайтириш бўйича давлат чора- тадбирлари мажмуасига устуворлик берилади. бу сиёсатнинг ўнта кенг қўлланилиш оқибатлари иқтисодий тарихдан маълум бўлган давлат бюджети камомади ва инфляцияга олиб келишида …
2 / 25
абииий тизими» маъносини берувчи мазмунга эга эди. неолиберилизм fарбий германия доктринаси «ойкен мактаби» таъсири остида ҳатто «ордолиберализм» деб атала бошланди. 1.неолиберализм консепсияси неолиберализм- бу эркин рақобат механизми билан давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиб туришни бирга қўшиб олиб бориш зарурлигини асослаб беришга қаратилган иқтисодий назария ва хўжалик амалиётидаги замонавий йўналишлардан бири. неолиберализмнинг хусусиятлари 1.неолиберализм бозор муносабатлари тизими хўжалик юритишнинг анча самарали шакли эканлиги, у иқтисодий ривожланиши ва ўсиши учун энг қулай шарт- шароит яратиб бериши тўғрисидаги қоидага асосланади. 2. неолибераллар иқтисодиётни эркинлаштириш, баҳонинг эркин шаклланиши принципларидан, иқтисодиётда хусусий мулкнинг ва нодалат хўжалик тузилмаларининг етакчилик ролидан фойдаланиш тарафдори ҳисобланади. 3. неолибераллар давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишдаги ролини футболни бошқариб турадиган, лекин ўйинда иштирок этишга ҳаққи бўлмаган ҳакамга ўхшатади. 1 2 3 неолиберализмнинг асосий белгилари: бозор механизми ва эркин рақобат устунлигини эътироф этгач, неолибераллар рақобат муҳитини шакллантириш ва унга амал қилишни назорат қилиш бўйича давлатнинг иқтисодиётга аралашуви мумкин деб ҳисоблайди. замонавий иқтисодиётнинг самарадорлигини таъминлашда иқтисодий …
3 / 25
да ўз фуқаролари ҳисобига давлат муаммоларини ечишга уринади. хх асрнинг 30-йиллари германияда вужудга келган неолиберализм йўналиши асосчиларидан бири валтер ойкен ҳисобланади асосий асари: миллий иқтисодиёт асослари (1947) асосий ғоялари хўжалик фаолиятининг барча турлари иккита – марказий бошқарув ёки эркин бозор хўжалиги –тизимларида амал қилади. хўжалик тизимларининг икки тури тажрибада ҳеч қачон соф ҳолда учрамайди, улар муайян синтезлашган кўринишда номоён бўлади. марказлашган иқтисодиётда кўрсатмалар юқоридан берилади, эркин бозор хўжалигида ҳеч ким ўз амрини ўтказмайди; халқ қанча маданийлашган бўлса, у шунча марказлашмаган иқтисодиётни танлайди. иқтисодий сиёсат соҳсида икки йўналиш – тартиб сиёсати ва тартиблаб туриш сиёсати ажратиб кўрсатиб берилади: биринчиси иқтисодий тартиб ва унинг шаклларини шакллантиради ва такомиллаштиради, иккинчиси иқтисодий ўсиш ва ривожланиш жараёнига таъсир кўрсатади. ижтимоий бозор хўжалигига хос хусусиятлар ижтимоий бозор хўжалиги атамасини биринчи бор кёлн университети қошидаги иқтисодий сиёсат институти директори алфред мюллер - армак илмий оборотга киритди. ижтимоий бозор хўжалиги моделининг кенг тарқалишига асосий сабаб, юқори ўсиш суръати …
4 / 25
хўжалик –ишлаб чиқариш фаолияти билан эса шуғулланмаслиги керак,деб кўрсатиб ўтади. давлат тўғридан–тўғри тартиблаш йўли билан ҳал қилиб бўлмайдиган вазифаларни, иқтисодиётга доимо аралашувни ўз зиммасига олмаслиги керак. ижтимоий адолат ва эркин рақобат принциплари мужассамлашган “ижтимоий йўналтирилган бозор хўжалиги”га асос солган иқтисодчилардан бири л. эрхард (1897-1977й.) ҳисобланади. lyudvig erxard (1897-1977) асосий асари “барча учун фаровонлик л.эрхарднинг иқтисодий ислохатлари қуйидагилар германия иқтисодиёти “жиддий тузилмавий қайта қуришга муҳтож” деб кўрсатиб беради ва реал вазиятдан келиб чиққан ҳолда тўғри иш юритиш зарурлигини таъкидлайди. бозор иқтисодиётидан режали иқтисодиётга ўтиш асосий муаммо ҳисобланмайди, чунки “баланслашувга мойил иқтисодиётдан қайтиш осон”, аммо “режали иқтисодиётни эркин бозор иқтисодиётига айлантириш жуда катта қийинчиликлар билан боғлиқ”, чунки табиий мувозанатдан четга чиққан иқтисодиётга бирдан, ўтиш даврисиз, эркин бозор имкониятларини яратиб бериш қийин, - деб кўрсатади. л.эрхарднинг иқтисодий ислохатлари қуйидагилар 1948 йили мамлакатда ўтказилган пул ва банк ислоҳоти кейинги барча чора - тадбирларнинг негизи ҳисобланади. баҳонинг ўсиши олти ойдан кейин тўхтатилди. 1950 йилнинг бошига …
5 / 25
замин яратиб берди ҳамда у иқти-содий қўлланмаларга киритилди ва унга қарорларни реализатсия қилиш, қайта ташкил этиш воситаларидан, методларидан самарали фойдаланиш учун қулай механизмларни ишлаб чиқиш намунаси сифатида қаралди. ижтимоий бозор хўжалигига хос бўлган асосий томонлардан, германия тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, қуйидагиларни таъкидлаш зарур: хўжалик тизими асосида эркин бозор иқтисодиёти ва рақобатли бозор ётади, лекин улар автоматик тарзда амал қилмайди: унга жамиятнинг иқтисодий жараёнини бевосита тартиблашни истисно этувчи, иқтисодиётнинг самарали амал қилиши учун шарт–шароитларни яратиб беришга қаратилган давлат фаолияти таъсир кўрсатиши керак. ижтимоий йўналтирилган бозор хўжалигининг энг асосий вазифаларидан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: иқтисодиётни монополлаштиришга мойилликка қарши курашиш; кичик ва ўрта бизнесга ёрдам бериш; кам таъминланган оилалар фойдасига даромадларни қисман қайта тақсимлаш ва бир қатор ижтимоий дастурларни молиялаштириш йўли билан даромадлар ўртасидаги катта фарқни тугатиш; ҳар бир индивидга ўзининг ижодий қобилиятини номоён этиш учун шароит яратиб бериш; рақобатни ҳар томонлама ривожлантиришга шароит яратиб бериш. милтон фриедманнинг пул назаряси режа: 1. монетаризм …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"неолиберализмга оид аҳамиятли таҳлилий китоб" haqida

pptxgenjs presentation 13-мавзу: неолиберализм ғояларининг моҳияти ва аҳамияти. номукаммал рақобат бозори назариялари 1. неолиберализм консепсияси 2. ижтимоий бозор хўжалиги консепсияси 3. монетаризм консепсияси ва унинг асосий қоидалари 4. ф.хайек ва унинг ижтимоий -иқтисодий ғоялари 5. в.ойкен “иқтисодий тизим” типлари тўғрисида 6. л.эрхарднинг иқтисодий ислоҳотлари, . э.чемберлиннинг монополистик рақобат назарияси, ж.робинсоннинг иқтисодий таълимоти режа: неолиберализм кейнсчилик билан деярли бир вақтда пайдо бўлди ва хх асрнинг 30- йилларида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг мустақил қарашлар мажмуасидан иборат. илмий назария ва амалий ҳаётда неолиберал иқтисодий жараёнларга давлатнинг маълум даражада аралашуви туфайли чекланмаган эркин рақобат ғоясининг устуворлигига ас...

Bu fayl PPTX formatida 25 sahifadan iborat (6,8 MB). "неолиберализмга оид аҳамиятли таҳлилий китоб"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: неолиберализмга оид аҳамиятли т… PPTX 25 sahifa Bepul yuklash Telegram