moliya bozoridagi huquqiy va me'yoriy asoslar

PPTX 33 sahifa 98,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 33
аудитнинг моҳияти.зарурлиги ва аҳамияти мaвзу: молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг тузилиши ва таснифи режа: 1. молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг мазмуни ва моҳияти. 2. молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳуқуқий ва меъёрий асослари. 3. халқаро амалиётда молиявий натижаларни шакллантириш қоидалари 4. молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот кўрсаткичларининг тавсифи. 5. халқаро амалиётда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда даромад, харажат, фойда ва зарарларни киритиш усуллари бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг барқарор фаолият юритиши кўп жиҳатдан уларнинг ижобий молиявий натижаларга эришишига боғлиқ. молиявий натижалар – хўжалик юритувчи субъектнинг маълум ҳисобот даврида тадбиркорлик фаолияти жараёнида ўзига қарашли маблағнинг ошиши ёки камайишидир. бухгалтерия ҳисобида бундай фаолият натижаси ҳисобот давридаги барча фойдалар ва зарарларни ҳисоблаш йўли билан аниқланади. юқоридаги таърифдан кўриниб турибдики, молиявий натижаларни аниқлаш учун маълум бир даврдаги олинган даромадлар билан қилинган харажатларни таққослаш, яъни олинган даромадлардан қилинган харажатларни айириш лозим. молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг мазмуни ва моҳияти молиявий натижалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. ижобий молиявий натижада олинган …
2 / 33
қуйидаги асосий бўлимлар бўйича гуруҳланади: 1. маҳсулот сотишдан олинган соф тушум; 2. асосий фаолиятнинг бошқа (операцион) даромадлари; 3. молиявий фаолиятдан олинган даромадлар; 4. фавқулодда даромадлар. даромадларнинг бундай гуруҳланиши, корхонанинг турли хил фаолиятидан олинган даромадларини ҳисоботда алоҳида кўрсатиш зарурати билан изоҳланади. бу корхона фаолияти билан қизиқувчи томонлар учун зарур маълумотларни шакллантириш имконини беради. корхона фаолиятининг соф молиявий натижасини аниқлаш учун ҳисобот даврида қилинган барча сарф ва харажатлар тўғри тақсимланиши лозим. барча харажатлар, ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулотлар таннархига киритиладиган харажатларга ва таннархга киритилмайдиган, аммо давр харажатларига киритиладиган харажатларга бўлиниши зарур. давр харажатлари, солиқ тўлагунча бўлган фойдани ҳисоблашда инобатга олинади. бундан ташқари молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда молиявий фаолият ва фавқулодда ҳолат бўйича харажатлар ҳам алоҳида кўрсатилади . молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда даромадлар олиш билан боғлиқ харажатларни қуйидаги гуруҳлар бўйича кўрсатиш мумкин: 1. маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи; 2. давр харажатлари; 3. молиявий фаолият бўйича харажатлар; 4. фавқулодда зарарлар. юқорида келтирилган даромад ва харажат …
3 / 33
«маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом»га мувофиқ хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг молиявий натижалари фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари билан таснифланади: 1. маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тавофут сифатида аниқланади: яф= сст-мт бунда, яф - ялпи фойда; сст - сотишдан олинган соф тушум; мт - сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи. 2. асосий фаолиятдан кўрилган фойда, бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тавофут ва плус асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар ёки бошқа зарарлар сифатида аниқланади: афф = яф-дх+бд-бз, бунда, афф – асосий фаолиятдан олинган фойда; яф - ялпи фойда; дх – давр харажатлари; бд - асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар; бз – асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар. 3. умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарарлар), бу асосий фаолиятдан олинган фойда суммаси плус молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус зарарлар …
4 / 33
сф = стф-дс-бс бунда, сф – соф фойда; стф - солиқ тўлагунгача олинган фойда; дс – даромад (фойда)дан тўланадиган солиқ; бс – бошқа солиқлар ва тўловлар. республикамиздаги барча корхоналар мулкчилик шакллари ва қайси тармоққа тегишлилигидан қаътий назар молиявий натижаларни аниқлашда ушбу тартиб қўлланилади. молиявий натижаларни шакллантириш ҳисоби ва улар тўғрисидаги ҳисобот: - «ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» номли 1-сон бҳма, - «асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар» номли 2-сон бҳма, - «молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» номли 3-сон бҳма, - «товар-моддий захиралар» номли 4-сон бҳма, - «инвентаризатсияни ташкил этиш ва ўтказиш» номли 19-сон бҳма, - «хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» номли 21-сон бҳмалар - ҳамда тегишли мҳхслари меъёрий асос сифатида қўлланилиши мумкин. молиявий натижалар ҳисоби ва ҳисоботи бозор иқтисодиёти шароитида марказий масала ҳисобланади. халқаро амалиётда молиявий натижаларни аниқлаш халқаро комитет ҳамда европа ҳамкорлигининг тўртинчи директиваси томонидан тавсия этилган «харажатлар ишлаб-чиқариш» усули асосида аниқланади. …
5 / 33
зими хусусиятларини мужассамлаган ҳолда молиявий натижаларни аниқлашнинг икки хил варианти қўлланилади. француз вариантида корхона фаолиятининг умумий натижаси эксплуатацион молиявий ва фавқулодда натижаларни қўшиш орқали аниқланади. (1-чизма). мазкур усулда фавқулодда фаолиятга асосий воситалар, «ноу-хау», муаллифлик ҳуқуқи кабиларни сотиш билан боғлиқ фаолият киритилади. француз вариантида ҳар бир фаолият тури бўйича харажатлар ишлаб чиқариш билан таққосланади француз вариантида корхона фаолияти молиявий натижасининг аниқланиши эксплуатацион фаолият молиявий фаолият натижаси фавқулодда фаолият натижаси ишлаб чиқариш, савдо, қурилиш, транспорт, таъминот ва бошқалар молиявий, банк хизмати, акциялар чиқариш, бошқа корхоналар фаолиятида молиявий қатнашиш, кредитлар олиш ва бериш ва бошқалар 2 йилдан 5 йилгача давомийликка, яъни узоқ муддатли тавсифга эга бўлган муомилалар 1-чизма. молиявий натижаларнинг француз вариантида аниқланиши тартиби. инглиз-саксон вариантида эса молиявий натижалар корхона функциялари бўйича аниқланади: ишлаб чиқариш, реализация ва маъмурий бошқариш, масалан, канада фирмалари қуйидаги таснифлашни ишлатадилар: ишлаб чиқариш, транспорт, таъминот, реализация, молия ва бухгалтерия, персонал, маъмурий бошқариш. лекин иккала вариантда ҳам молиявий натижаларни ҳисоблаш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 33 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"moliya bozoridagi huquqiy va me'yoriy asoslar" haqida

аудитнинг моҳияти.зарурлиги ва аҳамияти мaвзу: молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг тузилиши ва таснифи режа: 1. молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг мазмуни ва моҳияти. 2. молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳуқуқий ва меъёрий асослари. 3. халқаро амалиётда молиявий натижаларни шакллантириш қоидалари 4. молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот кўрсаткичларининг тавсифи. 5. халқаро амалиётда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда даромад, харажат, фойда ва зарарларни киритиш усуллари бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг барқарор фаолият юритиши кўп жиҳатдан уларнинг ижобий молиявий натижаларга эришишига боғлиқ. молиявий натижалар – хўжалик юритувчи субъектнинг маълум ҳисобот даврида тадбиркорлик фаолияти жараёнида ўзига қарашли маблағнинг ошиши ёки...

Bu fayl PPTX formatida 33 sahifadan iborat (98,0 KB). "moliya bozoridagi huquqiy va me'yoriy asoslar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: moliya bozoridagi huquqiy va me… PPTX 33 sahifa Bepul yuklash Telegram