агрономик токсикология асослари

PPT 16 стр. 20,8 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 16
2 - мавзу: агрономик токсикология асослари маърузачи: қ.х.ф.д., доцент ю.ч.кенжаев * режа 1. ўсимликларни ҳимоя қилишда агрономик токсикологиясининг аҳамияти. 2.пестицидлар ҳақида тушунча, заҳарланиш пестицидларга организмнинг чидамлилик ҳосил қилиши, пестицидларнинг биоценозга таъсири (биоценознинг бузилиши). 3.пестицидларнинг нормаси, қуввати ва экспозицияси (ҳолатига қараб) организмга таъсири 4.пестицидларнинг самарадорлигига ташқи муҳитнинг таъсири. * * таъриф: токсикология (toxicon-заҳар, logоs- таълимот) - заҳарли моддалар ва уларнинг организмга таъсирини ўргатувчи фандир. таъриф: агрономик токсикология эса, шу фаннинг бир бўлими бўлиб, қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган пестицидларнинг хоссаларини, уларнинг иссиққонли ҳайвонларга, ҳашаротларга, бактерия, замбуруғларга, ўсимликларга биоценоз, экологик системага таъсирини ўргатади. пестицидларнинг бир организмга таъсир этиб иккинчи бир организмга зарар келтирмаслигини инобатга олиб, қишлоқ хўжалигида ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилишда улардан кенг фойдаланилади. агрономик токсикология фанининг асосий вазифаси - пестицидларнинг янги самарали формаларини яратишда илмий йуналишларни ишлаб чиқиш, уларни қўллашнинг одамлар, иссиққонли ҳайвонлар, атроф муҳитга зарарсиз усулларини яратишдан иборат. 2. заҳарли моддалар, заҳарланиш, пестицидларнинг тасирчанлиги ҳақида тушунча. тариф: заҳарли модда деб - организмга …
2 / 16
ўғридан-тўғри организм ичида ҳосил бўлади. заҳарлилик - деганда тирик организм билан моддалар ўртасидаги ўзаро таъсирга айтилади. заҳар- бу доимо кимёвий моддадир. бу моддалар ўзи ёлғиз, якка олинганда ёки ўлик организмга таъсир этдирилганда- заҳарлилик хусусиятини йуқотади ва заҳарлилик кобилиятига эга булмай қолади. айрим пайтларда организмга бериладиган миқдорини аста-секинлик билан камайтириб, озайтириб берилганда пестицидлар организмга содир бўладиган паталогик ўзгаришларни сусайтира бориши хатто йўқотиши мумкин; шунга асосланиб хулоса қилиш мумкинки, организмнинг пестицидларга бўлган сезгирлиги уларнинг миқдори билан аниқланади. мисол: айрим кишилар ҳатто заҳарли моддаларни аста-секин истеъмол қилиб, касалликни даволайдилар. организмнинг пестицидларга чидамлигини пайдо бўлиши ва ортиб бориши; бу организмнинг ўзига хос биологик хусусиятларидан бири бўлиб, пестицидларнинг заҳарлаш қобилиятига тескари ҳаракатидир. чидамли организм, заҳарли модда бўлган шароитда ҳам нормал ўсиб, нормал ривожланиб, кўпайиб бориши мумкин. * добавить нижний колонтитул добавить нижний колонтитул чидамлилик ва чидамсизлик пестициднинг заҳарлилиги билан боғлиқ, айниқса бунда танлаб таъсир этиши катта аҳамиятга эга. чидамлилик ўз навбатида табиий ва сунъий ёки …
3 / 16
фақат ўсимлик битларига, карбин фақат курмакларга айримлари эса, кенг қамровли бўлади. (фозалон, ҳашарот ва каналарга, нитрафен, днок ҳашарот, замбуруғ, каналарга ва ҳоказо). шундай қилиб пестицидларни танлаб, ўрнига қўйиб қўллаганда турлараро чидамлиликка барҳам берилади. ҳашаротлар мисолида кўрадиган бўлсак, пестицидларга урғочи жинсдагилари эркакларидан чидамлироқ бўлади, худди шу ҳодисани ҳайвонларда ҳам кузатиш мумкин. бундай жинсий чидамлилик пестицидларнинг қўллаш дозаларини топиш йули билан йуқотилади. ҳашаротларнинг қуртлари, катта ёшдаги даврлари, замбуруғларнинг конидияларининг униб чикаётган, ўсимликларнинг кўкариб чиққан даврлари пестицидлар таъсирига чидамсиз бўлади. ҳашаротларнинг тухумлари (тухумлик даври), ғумбаклик даври, диапауза ҳолатлари, замбуруғларнинг, бактерияларнинг қишловчи споралари, ўсимликларнинг уруғлик даврлари ўта чидамли ҳисобланади. бундан ташқари чидамлилик ҳашаротларнинг ривожланиш даврларига қараб ҳам ўзгаради. масалан қуртлар биринчи иккинчи ёшларда пестицидлар таъсирига чидамсизроқ бўлса, пўст ташлашдан олдин анча чидамлилиги ошади ёки ўсимлик кемирувчи ҳайвонларни олсак, уларда ҳам худди шу ҳолатни кузатиш мумкин. даврий чидамлиликка яна бир мисол. ҳашаротлар агарда катта ёшдаги ҳолатида ёки личинкалари қишлаб қолса, даврий чидамлилик кучлироқ бўлади чунки …
4 / 16
, қирилиб ташланганда, аста-секин чиниқиб, чидамлилик ҳосил қилиб кўпайиши, урчиши, яшаш қобилиятига эга бўла боради, яъни резистентлик ҳосил қилади. 1915-1916 йиллари калифорния қизил қалқондорининг синил кислотасига резистентлиги аниқланган, кейинчалик ҳашаротларнинг қўрғошин арсенатига, олтингугуртга ўсимликдан олинган пестицидларга- перетрумга чидамлилиги аниқланган. камроқ эътибор берилди, чунки ўзлаштирилган чидамлилик секин-аста пайдо бўла бошлади. лекин кейинчалик янги-янги махсус (специфик) пестицидларнинг пайдо бўлиши ҳозирги кунга келиб, резистентлик 200 дан ортиқ турдаги ҳашаротларга аниқланган. айрим ҳолларда резистентлик ҳашаротларнинг 5-10 - авлодларида ривожланади. шунинг учун ҳам айрим минтақаларда айрим пестицидларни қўллаш имконияти бўлмай қолди. масалан: метилмеркаптофос деган фосфорорганик пестицидга ўргимчакканани чидамлилиги 100-150 мартага, жанубий минтақаларда дўлана канасининг фосфорорганик акарицидларга чидамлилиги 30-40 мартага ошгани аниқланган. беномил фунгициди сурункасига қўлланганда замбуруғларнинг чидамлилиги 3-12 марта ошиши мумкин. бегона тариқсимон ўтларнинг атразинга чидамлилиги, каламушларники антикоагулянтларга чидамлиги ошганлиги фикримизни далилидир. организм мавсумда қанча кўп авлод берса шунча резистентлик орта боради, чунки гетерогенлик юқори бўлади. ўзлаштирилган чидамлилик ўз вақтида: а) якка(индивидуал) б) гуруҳли(группавая) в) …
5 / 16
унинг олдини олиш мақсадида эса қўйидагиларга риоя қилиш керак: биринчидан - пестицидларнинг нормасига, иккинчидан - ишлаш муддатига, учинчидан - пестицидларнинг тез-тез алмаштириб туришига тўртинчидан - синергентларни пестицидларга қўшиш йули билан. синергентлар - пестицидлар таъсирни кучайтириб чидамлиликни олдини олади. 3.пестицидларнинг нормаси, қуввати, экспозицияси. таъриф: пестицидларнинг маълум бир ҳажмдаги миқдорини, маълум бир юзага, ҳажмга сарфига дозаси деб айтилади. нормаси деб эса пестицидларнинг таъсир этувчи моддаси ёки препаратив миқдорига маълум бир юзага, ҳашаротга, жониворга, ҳайвонга сарфланган миқдорига айтилади. ишчи аралашмада пестицидларнинг концентрацияси қуввати берилиб, фоиз кўрсаткичида берилади. заҳарлилик (токсичность) - пестициднинг кичик бир миқдорда ҳар бир организмдаги нормал ҳолатни ўзгартириб заҳарланиш ёки ўлимни содир этишига айтилади. кучли ва хроник заҳарланиш мавжуд бўлиб: кучли заҳарланиш пестицидларни бир марта таъсир эттиришдан кўпгина ҳолларда ўлим билан тугалланади, касалликнинг кучли бориши билан белгиланади. хроник заҳарланиш пестицидларнинг кам миқдори билан аста-секин бир неча сурункали заҳарланиш оқибати билан характерлидир. пестицидларнинг заҳарлилиги ҳар хил ва улар пестициднинг миқдорига, ўтиш йулларига, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 16 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "агрономик токсикология асослари"

2 - мавзу: агрономик токсикология асослари маърузачи: қ.х.ф.д., доцент ю.ч.кенжаев * режа 1. ўсимликларни ҳимоя қилишда агрономик токсикологиясининг аҳамияти. 2.пестицидлар ҳақида тушунча, заҳарланиш пестицидларга организмнинг чидамлилик ҳосил қилиши, пестицидларнинг биоценозга таъсири (биоценознинг бузилиши). 3.пестицидларнинг нормаси, қуввати ва экспозицияси (ҳолатига қараб) организмга таъсири 4.пестицидларнинг самарадорлигига ташқи муҳитнинг таъсири. * * таъриф: токсикология (toxicon-заҳар, logоs- таълимот) - заҳарли моддалар ва уларнинг организмга таъсирини ўргатувчи фандир. таъриф: агрономик токсикология эса, шу фаннинг бир бўлими бўлиб, қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган пестицидларнинг хоссаларини, уларнинг иссиққонли ҳайвонларга, ҳашаротларга, бактерия, замбуруғларга, ўсимликларга би...

Этот файл содержит 16 стр. в формате PPT (20,8 МБ). Чтобы скачать "агрономик токсикология асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: агрономик токсикология асослари PPT 16 стр. Бесплатная загрузка Telegram