kimyo laboratoriyasini jihozlash uchun kerakli asboblar

DOCX 4 sahifa 942,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
лабораторияда техника ҳавфсизлиги қоидалари. лаборатория асбоб-ускуна ва жиҳозлари билан танишиш ҳамда улардан фойдаланишни ўрганиш. кимё лабораториясини жиҳозлаш. замонавий лаборатория хоналари қуйидагича жиҳозланган бўлиши лозим 1. печь 2. музлатгичлар 3. тупроқ майдалигич ва чанг ютувчи қалпоқчалар. 4. сиқилган ҳаво 5. намуналар столи 6. ўсимлик намуналари учун тортмалар 7. фильтрловчи вакуум қурилма 8. азот дистилловчи ва титрловчи қурилма 9. солиштирма ўтказгич ўлчовчи асбоб 10. фотометр 11. кислотали муҳитни ўлчовчи асбоб 12. ионлар анализатори. 13. спектрофотометр 14. автомат равишда эритмаларни қуйиб берадиган асбоб 15. совутгич. 16. комьютер. 17. атом абсорбцион спектрометр. 18. муфель печи 19. титрлаш учун стол. 20. термостат. содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатлари. 1. ёнғинга қарши жиҳоз ва асбоблар олиш осон мумкин бўлган хонада ёки йўлакларда жойлаштирилган бўлиши керак. 2. биринчи ёрдамда кўрсатиладиган ҳамма дори воситалари мавжуд бўлиши ва ходимлар улар билан ишлашни билишлари шарт. ишлатиб бўлинган дори воситалари ўрни тўлдириб турилиши лозим. 3. кимёвий моддалар билан кучли контакт ҳолатларида, …
2 / 4
бсорбцион спектрофотометр атмосферага чиқадиган туйнукка эга бўлиши керак. горелкани ёқишдан олдин дренаж бочкаси сув билан тўлалигига ишонч ҳосил қилиш лозим. 24. центрифуга қопқоғини у батамом тўхтамагунча очмаслик керак. авария ҳолатлари 1. авария ҳолатларида бажариладиган ишлар билан олдиндан таншиб олиш лозим. ўт ўчириш анжомлари олиш қулай бўлган жойларга ўрнатилиши лозим. 2. авария ҳолатларида биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларини ҳамма билиши лозим. биринчи ёрдам кўрсатиш учун биринчи ёрдам кўрсатиш қутичаларида керакли медикаментлар етарли бўлиши керак. 3. сув кранлари фойдаланиш учун қулай ҳолатда жойлаштирилиши лозим. техника хавфсизлиги қоидалари лаборатория машғулоти ёки анализларни бошлашдан олдин, талаба лаборатория хоналарида ишлашнинг техника хавфсизлиги коидалари билан танишиб чикиши зарур. лабораторияда пала – партиш ишлаш, эътиборсизлик, асбобларда ишлаш принципи ва лаборатория хавфсизлик коидаларини яхши билмаслик бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин. лаборатория хоналарида ишлаш вақтида риоя килиниши зарур бўлган энг асосий қонун коидаларни келтириб ўтишни маъкул топдик: 1. лаборатория ишларини бажаришга киришишдан олдин, анализ билан албатта танишиб чиқиб, ўқитувчидан ушбу …
3 / 4
ни (инструкция) диққат билан ўқиб чикиш ёки реактив солинган идишнинг устида ёзилган маълумот бўлган ҳолдагина ишлатиш мумкин. 6. лабораторияда ишлатиладиган реактивларнинг кўпчилиги зарарли эканлигини эсдан чиқармаслик лозим. шу сабабли реактивларнинг мазасини билиш мақсадида татиб кўриш, ҳидлаш, шунингдек кимёвий идишларда сув ичиш умуман мумкин эмас. 7. кимё лабораторияларида кимёвий моддаларни қўл билан олиш қатъиян ман этилади! 8. кислота ва ишқорларни ўз идишларидан бошқа идишларга қуйиш мумкин эмас. суюқликлар иситилаётганда, реактивларни қуяётганда, уларнинг томчилари юзга сачрамаслиги учун идиш устига эгилиб қараш ман этилади. 9. лаборатория хоналарида эса албатта мўрили шкаф бўлиши лозим. чунки учувчан кучли кислоталар ёки ишқорлар билан ишлаш шундай шкафлар ичида бажарилиши хафсизлик коидаларидан биридир. албатта бундай шкафларда бир нечта газ плиталари ҳам мавжуд бўлиши керак. газ плиталарининг устига кўйиш учун темир сетка ёки асбестдан фойдаланилади. бу анжомлар колбалардаги суюқликни қиздириш ёки қайнатиш лозим бўлганда ишлаш учун қулайлик туғдиради. заҳарли ва ўткир ҳидли реактивлар билан ишлаганда ишни махсус мўрили шкафда …
4 / 4
ан такдирда ўтни қум ёки махсус мосламалар билан ўчирилади. бундай мосламалар ҳар бир лабораторияда мавжуд бўлиши лозим. 14. агар кислота тўкилиб кетса, қум сепиб, сўнг тозалаб артилади. 15. концентрланган кислоталарни суюлтириш учун сувни кислотага эмас, балки кислотани сувга оз-оздан идиш девори бўйлаб қуйиб, чайқатиб туриш керак, акс ҳолда кислота терига сачраши ёки идиш кизиши окибатида синиб кетиши мумкин. 16. учувчан реактив ва кислота қолдиқларини раковинага тўкиш мумкин эмас. бундай чикиндиларни солиш учун алоҳида яхши беркитиладиган идишлар бўлиши керак. 17. газ горелкалари ёкилган вақтда газнинг тўлиқ ёнишига эътибор бериш керак.электр анжомлари билан қилинадиган тажрибаларда белгиланган қоидаларга амал қилиш керак. 18. газ, сув ва электр билан ишлаётганда иш тугаши билан газ ва сув жўмракларини беркитиш ва электр асбобларини ўчириш эсдан чиқармаслик лозим. 19. лаборатория ишларини бажарувчи ҳар бир талаба лаборатория тартибларига риоя қилишлари яъни иш тугагандан сўнг электр асбобларини газ, сувни ўчириб, иш жойларини тартибга келтиришлари керак. (машкура. расм) кимёвий лабораторияларда рўй …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"kimyo laboratoriyasini jihozlash uchun kerakli asboblar" haqida

лабораторияда техника ҳавфсизлиги қоидалари. лаборатория асбоб-ускуна ва жиҳозлари билан танишиш ҳамда улардан фойдаланишни ўрганиш. кимё лабораториясини жиҳозлаш. замонавий лаборатория хоналари қуйидагича жиҳозланган бўлиши лозим 1. печь 2. музлатгичлар 3. тупроқ майдалигич ва чанг ютувчи қалпоқчалар. 4. сиқилган ҳаво 5. намуналар столи 6. ўсимлик намуналари учун тортмалар 7. фильтрловчи вакуум қурилма 8. азот дистилловчи ва титрловчи қурилма 9. солиштирма ўтказгич ўлчовчи асбоб 10. фотометр 11. кислотали муҳитни ўлчовчи асбоб 12. ионлар анализатори. 13. спектрофотометр 14. автомат равишда эритмаларни қуйиб берадиган асбоб 15. совутгич. 16. комьютер. 17. атом абсорбцион спектрометр. 18. муфель печи 19. титрлаш учун стол. 20. термостат. содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатлари. 1. ёнғин...

Bu fayl DOCX formatida 4 sahifadan iborat (942,5 KB). "kimyo laboratoriyasini jihozlash uchun kerakli asboblar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: kimyo laboratoriyasini jihozlas… DOCX 4 sahifa Bepul yuklash Telegram