қонун ижодкорлиги фаолиятини ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш

DOC 82,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1546873187_73632.doc қонун ижодкорлиги фаолиятини ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш режа: 1.қонун ижодкорлиги фаолиятида прокурор иштироки. 2.қонунларни тарғибот қилиш - прокуратура фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир. қонун ижодкорлиги фаолиятида прокурор иштироки. ўзбекистон республикасининг “прокуратура тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасида белгиланган прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бу- қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш ҳисобланади. ўзбекистон республикаси бош прокурорининг ваколатлари ўзбекистон республикасининг “прокуратура тўғрисида”ги қонунининг 13-моддасида белгиланган бўлиб, ўзбекистон республикаси бош прокурори ўзбекистон республикасининг олий мажлисига қонунчилик ташаббуси билан мурожаат этиши мумкинлиги қайд этилган. прокуратура идоралари ўзбекистон республикаси конституцияси ва «прокуратура тўғрисида»ги қонунга асосан ўзбекистон республикаси ҳудудида қонунларни аниқ ва бир ҳилда бажарилиши устидан назоратни амалга оширади. ушбу фаолиятни амалга ошириш борасида амалиётда қонун ва қонун ости ҳужжатларининг қай даражада замон талабларига жавоб бериши, қонунларнинг қайси жиҳатлари такомиллаштиришга муҳтож эканлиги, қонунларни тўлиқ ва баркамол ижро этилиши учун ушбу қонунларга қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши зарурлиги ва яна …
2
олияти билан боғлиқ бўлган қонунларни қўллаш амалиётига оид тушунмовчиликлар бўлса, ўзбекистон республикаси олий суди пленуми ва ўзбекистон республикаси олий ҳўжалик суди пленумига қонунларга тушунча бериш учун мурожаат қилиши мумкин. қонун ижодкорлиги фаолиятида прокурорларнинг иштирок этиши бир вақтни ўзида уларнинг ўз вазифа ва функцияларини яъни, ҳуқуқни муҳофаза қилиш функцияси ва қонун устуворлигини таъминлаш вазифасини амалга ошириш билан бирга бажарилади. қуйидан тортиб, юқоригача барча ижро хокимияти органлари томонидан қонуности ҳужжатларини қабул қилинишидаги қонун устуворлигини таъминлаш бўйича назоратни амалга ошириши ҳамда қонун чиқарувчи олий органда-ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси ва сенати мажлисларида иштирок этиши ва бу мажлисларда ўз фикр-мулоҳазаларини билдириши, қонунларни талқини бўйича ўзбекистон республикаси олий суди ва олий ҳўжалик суди пленуми мажлисларида иштирок этиши ва қонунлар талқини бўйича ўз фикр ва нуқтаи-назарини ифода этиши қонун ижодкорлиги фаолиятининг кўринишидир. 2.§. қонунларни тарғибот қилиш - прокуратура фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир. ҳуқуқий янгиланиш даврида прокуратура ўз вазифасини амалга ошириш, ўз вақтида фуқаро, жамоатчилик, меҳнат …
3
бликасининг «прокуратура тўғрисида»ги қонуни 13-моддасига асосан б у ю р а м а н: 1. ўзбекистон республикаси бош прокуратурасининг «қонунчилик тарғиботи бўлими тўғрисида»ги низом тасдиқлансин. 2. низом ижросини таъминлаш учун бош прокуратуранинг таркибий тармоқлари, қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорларга юборилсин. 3. ўзбекистон республикаси прокуратураси ҳайъатининг 1993 йил 2 апрелдаги 17-сонли қарори билан тасдиқланган ўзбекистон республикаси прокуратураси «қонунларни мужассамлаш ва ҳуқуқ тарғиобти бўлими ҳақида»ги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 4. мазкур буйруқ прокуратура органларининг барча ходимларига эълон қилинсин. ўзбекистон республикаси бош прокуратурасининг «қонунчилик тарғиботи бўлими тўғрисида»ги н и з о м умумий қоидалар: 1.1. қонунчилик тарғиботи бўлими (бундан кейин матнда бўлим деб юритилади) ўзбекистон республикаси бош прокуратурасининг мустақил таркибий тармоғи ҳисобланади. бўлим таркибида бош прокуратуранинг масъул ходимларидан иборат матбуот маркази фаолият кўрсатади. 1.2. бўлим фаолиятига бош прокурор томонидан тайинланадиган бўлим бошлиғи раҳбарлик қилади. бўлим бошлиғи айниқ вақтда бош прокуратура матбуот хизматининг раҳбари ҳисобланади. бўлимда катта прокурор, прокурор …
4
берилади ва бўлимнинг иш режаси тузилади. иш режасига киритилган тадбирлар ижроси белгиланган муддатларда таъминланади. 1.5. бўлимда ишни ташкил этиш ходимлар ўртасида вазифаларни соҳа-минтақа ва ўриндошлик асосидаги иш тақсимотига биноан амалга оширилади. 1.6. бўлимда қонунчилик тарғиботи юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича таҳлилий ҳужжатлар тайёрланади ва бу ҳақда бош прокуратура раҳбариятига ахборот бериб борилади. қуйи прокуратураларга соҳа фаолиятини яхшилашга қаратилган услубий тавсиялар ишлаб чиқилади ва жойларга юборилади. 1.7. бўлимда тезкор йиғилишлар ўтказиб борилади ва уларда соҳага тааллуқли, шунингдек бевосита ходимларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинади. 1.8. бўлимда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда ҳисобот тузилиб, ташкилий-назорат ва таҳлилот бошқармасига топширилади. ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги учун масъулият бўлим бошлиғи зиммасида бўлади. зарурат туғилганда вилоят прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралардан соҳага оид таҳлилий ахборотлар талаб қилиб олинади. 1.9. бўлим фаолиятини бош прокурорнинг соҳа бўйича ўринбосари назорат қилади ва соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан бош прокурорга ахборот бериб боради. 1.10. бўлим бош …
5
ўлим ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширади: 1.13. қонунчиликни тарғиб қилишни ташкиллаштириш. 1.14. жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, фуқароларни қонунларга ҳурмат ва қонунбузилишларга муросасизлик руҳида тарбиялаш ишларида қатнашиш. 1.15. прокуратура органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятига ошкоралик бериш. 1.16. бош прокуратуранинг матбуот хизмати сифатидаги фаолиятини амалга ошириб, бош прокурор топшириғига асосан оммавий ахборот воситалари учун расмий хабарлар тарқатади ва матбуот конференциялари ташкил этади. 1.17. бу соҳада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар, давлат ва нодавлат, ўзини-ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш. 1.18. прокуратура органларида қонун ҳужжатларини мужассамлаш ва тартибга солиш, уларга қўшимча ва ўзгартишлар киритилишини таъминлаш. 1.19. қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этишни ташкиллаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан билдирилган таклифларни ўрганиб, умумлаштириш ва бош прокуратура раҳбариятига таклифлар тақдим этиш. 1.20. бош прокуратуранинг таркибий тармоқлари, солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қонун ижодкорлиги фаолиятини ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш" haqida

1546873187_73632.doc қонун ижодкорлиги фаолиятини ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш режа: 1.қонун ижодкорлиги фаолиятида прокурор иштироки. 2.қонунларни тарғибот қилиш - прокуратура фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир. қонун ижодкорлиги фаолиятида прокурор иштироки. ўзбекистон республикасининг “прокуратура тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасида белгиланган прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бу- қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш ҳисобланади. ўзбекистон республикаси бош прокурорининг ваколатлари ўзбекистон республикасининг “прокуратура тўғрисида”ги қонунининг 13-моддасида белгиланган бўлиб, ўзбекистон республикаси бош прокурори ўзбекистон республикасининг олий мажлисига қон...

DOC format, 82,5 KB. "қонун ижодкорлиги фаолиятини ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.