o'zbekiston qishloq xo'jaligi va agrar soha haqida qonun hujjatlari, islohatlar va natijalar

DOCX 6 sahifa 31,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
мустақиллик йилларида ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва аграр соҳага оид қабул қилинган қонун ҳужжатлари, ислоҳатлар ва натижалар норқўчқаров хушвақт эшназарович тошкент давлат аграр университети термиз филиали “ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси ўқитувчиси бегамова насиба холмирзаевна тошкент давлат аграр университети термиз филиали “ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси ўқитувчиси қадимдан меҳнаткаш халқимизга қишлоқ хўжалигининг турли соҳалари билан шуғулланиш уларнинг турмуш тарзи билан уйғунлашиб кетган эди. аммо, мустабит тузум даврида жамоалаштириш ва колхозлаштириш натижасида бутун халқдан аждодлари фойдаланиб келган ерлар тортиб олинди. дастлаб жамоа мулки сифатида берилиши ваъда берилган қишлоқ хўжалиги чорва моллари ва экин ерлари доимий равишда марказга пахта ва бошқа маҳслотлар бўйича белгиланган тонналарни мажбурий бажариш манбасига айлантирилди. ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгандан сўнг барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ислоҳатлар, янгиланишлар ва ушбу соҳани бозор иқтисодиёти муносабатларига мослаштириш жараёни бошланди. иқтисодий ислоҳатларнинг ҳал қилувчи бўғини сифатида қишлоқ хўжалигида ислоҳат ўтказиш, уни жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди. бунга сабаб ўзбекистон аҳолисининг …
2 / 6
инг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмади. иқтисодий таназзул туфайли бу соҳа аста-секин инқироз ёқасига келди. мустақилликнинг илк давриданоқ қишлоқ хўжалигида барқарорликни таъминлашга, шахсий томорқа хўжаликларини ривожлантириш, мулкчиликнинг турли шаклларини жорий этиш, аграр муносабатларнинг янги типини вужудга келтириш ва уларнинг қонуний асосларини яратишга алоҳида эътибор қаратилди[footnoteref:2]. [2: аҳмедова у.м. ўзбекистонда фермерлик фаолиятини модернизация қилиш-тараққиёт омили. “ўтмишга назар” журнали, № 15, 2019 й. б. – 20-25. ] мустақилликнинг дастлабки қадамларидан бошлаб қабул қилинган меъёрий ҳужжатларда, хусусан “ер тўғрисида” ги (20 июн, 1990 йил) ва бошқа қонунларда ва президент фармонларида қишлоқ хўжалигидаги туб ислоҳатларнинг ҳуқуқий асослари яратилди[footnoteref:3]. 1991 йил 21 декабрда қабул қилинган “деҳқон (фермер) хўжаликларини янада мустаҳкамлаш ва тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини замон талаблари асосида ташкил қилишда катта аҳамиятга эга бўлди. 1992 йил 3 июлда “деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонун қабул қилинди[footnoteref:4]. 1992 йилдан атиги уч йил ичида мавжуд 1137 давлат хўжалигидан 1066 таси мулкчиликнинг …
3 / 6
ноябрда республика ҳукумати қишлоқ ва сув хўжалигини бошқаришнинг, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган янги тизимини яратиш мақсадида “қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида” қарор қабул қилди. бундан олдинроқ 1996 йил 3 апрелида президент “қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаб, унда қишлоқда ислоҳатларни чуқурлаштиришга қаратилган қатор тадбирлар кўзда тутилган эди. мамлакат олий мажлиси 1996 йил 29 августида “уруғчилик тўғрисида”, “селекция ютуқлар тўрисида” қонунларни қабул қилди. ушбу қонунлар республикада уруғчилик масалаларига доир давлат сиёсатини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосини яратди[footnoteref:6]. [3: муртазаева р.х. ўзбекистон тарихи. – тошкент, “ўажбнт” маркази, 2003. б. - 589.] [4: н.жўраев, т.файзуллаев. ўзбекистонннинг янги тарихи. учинчи китоб. мустақил ўзбекистон тарихи. – т.: “шарқ” нашриёт-матбаа коцерни бош таҳририяти, 2000. б. – 355-357.] [5: муртазаева р.х. ўзбекистон тарихи. – тошкент, “ўажбнт” маркази, 2003. б. - 589-590.] [6: н.жўраев, т.файзуллаев. ўзбекистонннинг янги тарихи. учинчи китоб. мустақил ўзбекистон тарихи. – …
4 / 6
ига эришди[footnoteref:8]. [7: муртазаева р.х. ўзбекистон тарихи. – тошкент, “ўажбнт” маркази, 2003. б. - 589-590.] [8: аҳмедова у.м. ўзбекистонда фермерлик фаолиятини модернизация қилиш-тараққиёт омили. “ўтмишга назар” журнали, № 15, 2019 й. б. – 20-25.] ўзбекистон республикаси олий мажлисининг i чақириқ х сессияси (7 декабр, 1997 йил) аграр ва иқтисодий муносабатларни тубдан ўзгартириш юзасидан қатор қонунлар қабул қилди. “ер кодекси”, “қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”, “деҳқон хўжалиги тўғрисида”, “ер кадастри тўғрисида”ги қонунлар қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлади[footnoteref:9]. [9: муртазаева р.х. ўзбекистон тарихи. – тошкент, “ўажбнт” маркази, 2003. б. - 590-591.] аграр ислоҳатларнинг дастлабки йилларида совхоз ва колхозлар жамоа хўжаликларига айлантирилган эди. аммо улар хўжалик юритишда ўзларини тўла-тўкис оқламаганликлари туфайли мулк пайлари асосида ширкатларга айлантирилди. 1999 йил 898 та, 2000 йилда 856 та қишлоқ хўжалиги корхоналари ширкатларга айлантирилди. уларнинг умумий сони 2003 йил 1 январ ҳолатига кўра, республика бўйича 1900 тага етди, уларда 1 млн. 400 минг киши …
5 / 6
бга солувчи бир қатор қонунлар, фармонлар, қарорлар ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. 2003 йил 27 октябрдаги № пф-3342- сонли “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида”ги фармони, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 476-сонли қарори, ўзбекистон республикаси президентининг “2005-5007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантиришга қаратилган таклифлар тайёрлаш бўйича махсус таклифлар тузиш тўғрисида”, 2004 йил 4 ноябрдаги ф-2069-сонли фармойиши, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сонли “2005-5007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида яқин йилларда фермер хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. ўзбекистон республикаси биринчи президентининг 2008 йил 6 октябрдаги “фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонини муқобуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-3077-сон ва 2009 йил 22 октябрдаги “фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонини янада муқобуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-3287-сон фармойишлари асосида 2008 йилдан бошлаб фермер хўжаликларининг ер майдонларини муқобуллаштириш борасида йирик тадбирлар амалга оширилган. ўзбекистон республикаси …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbekiston qishloq xo'jaligi va agrar soha haqida qonun hujjatlari, islohatlar va natijalar" haqida

мустақиллик йилларида ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва аграр соҳага оид қабул қилинган қонун ҳужжатлари, ислоҳатлар ва натижалар норқўчқаров хушвақт эшназарович тошкент давлат аграр университети термиз филиали “ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси ўқитувчиси бегамова насиба холмирзаевна тошкент давлат аграр университети термиз филиали “ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси ўқитувчиси қадимдан меҳнаткаш халқимизга қишлоқ хўжалигининг турли соҳалари билан шуғулланиш уларнинг турмуш тарзи билан уйғунлашиб кетган эди. аммо, мустабит тузум даврида жамоалаштириш ва колхозлаштириш натижасида бутун халқдан аждодлари фойдаланиб келган ерлар тортиб олинди. дастлаб жамоа мулки сифатида берилиши ваъда берилган қишлоқ хўжалиги чорва моллари ва экин ерлари доимий равишда марказга пахта ва бошқа маҳслотлар бўйич...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (31,2 KB). "o'zbekiston qishloq xo'jaligi va agrar soha haqida qonun hujjatlari, islohatlar va natijalar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbekiston qishloq xo'jaligi v… DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram