терминлар унификацияси – тезаурус талаби

DOCX 3 pages 18.7 KB Free download

Page preview (3 pages)

Scroll down 👇
1 / 3
терминлар унификацияси – тезаурус талаби гулнорагулямова тдюу доценти ўзбек тилшунослиги, унинг тармоқлараро ривожи мустақиллигимиз шарофати билан янада ошди. тилимизга бўлган эътибор тубдан ўзгарди, яъни миллий тус олди, тилимиз мавқеини кўтариш, унинг имкониятларини кенг очиб бериш давлат сиёсатига оид масалалардан бири бўлиб қолди. тилшуносликнинг барча йўналишлари, жумладан, соҳалар терминологияси равнақи учун ҳам кенг имкониятлар яратилди. ўзбекистонимиз суверенитети она тилимизга бўлган эътиборни тубдан ўзгартирди. истиқлол ўзбек терминологияси фани учун ҳам янги даврни бошлаб берди. шундай экан, бунда давлат тили ва терминология масалалари ҳам алоҳида аҳамият касб этади. кейинги йилларда ўзбек тилшунослиги муаммоларига бағишланган қатор тадқиқотларда она тилимизнинг таркибий қисми бўлмиш юридик терминологиянинг истиқлол даври тараққиёти, унинг ривожланиш қонуниятлари ва тамойиллари, шунингдек, бу борадаги айрим муаммоларни илмий таҳлил қилишга ҳаракат қилинмоқда. ҳар бир илмий соҳа учун зарур бўлган терминология долзарб ҳисобланади. чунки у ёки бу соҳа учун муайян тушунчани англатган термин ижтимоий ҳуқуққа эга бўлиб, муайян муносабатни англатади. мустақиллигимиз туфайли ўзбек тилининг қатор …
2 / 3
й ишлаб чиқариш тармоқлари, қонун устуворлигини таъминлаш, тадбиркорлик каби фаолиятлар ривожи билан боғлиқ бўлган масаладир. ҳозирги куннинг энг долзарб, ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларидан бири соҳа тилининг тезаурусини тузишдир.тўғри, илм-фан соҳа тили терминологиясига бағишланган кўплаб луғат ва қомуслар яратилган. уларнинг ҳар бири ўзига хос аҳамиятга эга. ушбу манбаларнинг мақсади битта - ўзбек тилининг терминологиясини тартибга солиш. маълум даражада мазкур вазифа бажарилди ҳам, яъни соҳаларда ишлатилаётган тушунчаларни тўғри ифодаловчи кўплаб терминлар яралди. бироқ кузатишлар натижасида нашр этилган қатор луғат ва қомусларга хос камчиликлар мавжудлиги аниқланди. бу ноаниқликлар қуйидагилардан иборат: 1. луғатшуносликда у ёки бу лексик бирликни, хусусан, терминни таърифлашда бирхиллик тамойили қоида сифатида эътироф этилган. шундай бўлса ҳам, айрим луғатларда бир маънони ифодаловчи терминлар турли тарзда изоҳланган. масалан, биргина кодекс терминининг 6 хил тарзда изоҳланганини учратиш мумкин. яъни: “ҳуқуқ нормаларининг ягона системага солинган қонун акти”, “ҳуқуқнинг бирор соҳасига оид тартибга солинган қонунлар тўплами”, “қонунлар тўплами”, “ҳуқуқнинг бирор соҳасини системага солувчи қонунлар …
3 / 3
нимлари билан талқин қилинган. ваҳоланки, терминологияда синонимия ҳодисаси салбий маъно касб этади. чунки термин номинатив вазифани бажаради. терминнинг маъноси адабий тил меъёрлари доирасида тушунчага тенг бўлади. чунки бир терминологик тизимда термин бир маъноли (моносемантик) бўлгани учун унинг маъноси тушунчага тенг келиши шарт. яъни термин бир маънони ифодаловчи махсус расмий сўздир. термин аниқ, конкрет тушунчаларни билдирувчи, экспрессив-стилистик маъноларидан холи бўлган лексика бўлгани учун ҳам синонимлардан холи бўлади. тилда бир тушунчани англатадиган синонимлар эса турли маъно қирралари ёки услубий қўлланилиши билан бир-бирларидан фарқ қилади. шу боис бир тушунчани ифодаловчи терминни бошқа бир лексика билан алмаштириб бўлмайди. айнан соҳа тезауруси бир тармоқ терминлари тизимида синонимия ёки дублетнинг қўлланилишига йўл қўймайди. 4. терминологияда яна бир долзарб муаммо – бошқа тилдан термин ўзлаштириш, яъни таржима қилишдаги ноаниқликлардир. ҳанузгача айрим манбаларда хорижий тилдан кириб келган баъзи терминлар нотўғри таржима қилинган. масалан, противогаз – газли ниқоб, супруги –эр-хотин, қайлиқлар, управляющий делами – иш бошқарувчи, иш юритувчи, киднепинг …

Want to read more?

Download all 3 pages for free via Telegram.

Download full file

About "терминлар унификацияси – тезаурус талаби"

терминлар унификацияси – тезаурус талаби гулнорагулямова тдюу доценти ўзбек тилшунослиги, унинг тармоқлараро ривожи мустақиллигимиз шарофати билан янада ошди. тилимизга бўлган эътибор тубдан ўзгарди, яъни миллий тус олди, тилимиз мавқеини кўтариш, унинг имкониятларини кенг очиб бериш давлат сиёсатига оид масалалардан бири бўлиб қолди. тилшуносликнинг барча йўналишлари, жумладан, соҳалар терминологияси равнақи учун ҳам кенг имкониятлар яратилди. ўзбекистонимиз суверенитети она тилимизга бўлган эътиборни тубдан ўзгартирди. истиқлол ўзбек терминологияси фани учун ҳам янги даврни бошлаб берди. шундай экан, бунда давлат тили ва терминология масалалари ҳам алоҳида аҳамият касб этади. кейинги йилларда ўзбек тилшунослиги муаммоларига бағишланган қатор тадқиқотларда она тилимизнинг таркибий қисми б...

This file contains 3 pages in DOCX format (18.7 KB). To download "терминлар унификацияси – тезаурус талаби", click the Telegram button on the left.