davlat kadastrlari tarbiyasi va geodeziyasi bo'yicha chor-tadbirlar

DOCX 6 pages 36.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
начало формы · пф-5065-сон 08.02.2018 × ўзбекистон республикаси президентининг фармони ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида кейинги йилларда республикамизда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, таъсирчан назоратни таъминлаш ва ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасида муносабатларни комплекс тартибга солишда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. ер ресурсларини тизимли ҳисобга олиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш, давлат кадастрларини тартибга солиш, ўзбекистон республикаси картография фондини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури доирасида ер қонунчилигига риоя этиш юзасидан доимий мониторинг қилиш тизими ишлаб чиқилди ва жорий қилинди, кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш ишлари ташкил этилди, 21 та давлат кадастрларини интеграциялашувини назарда тутувчи ўзбекистон республикаси миллий геоахборот тизимини ташкил этиш ишлари бошланди. шу билан бирга, ердан фойдаланиш ҳолатининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ерлардан фойдаланишда мунтазам давлат назоратини таъминлаш, замонавий технологияларни жорий этиш, шунингдек, ер ресурсларини тизимлаштирилган ҳолда ҳисобга олиш …
2 / 6
геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида: 1. ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг, қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар ва тошкент шаҳри ҳокимларининг ер ресурсларидан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш юзасидан давлат назоратини ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги ишлари қониқарсиз, деб ҳисоблансин. 2. қуйидагилар ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг асосий вазифалари ҳамда фаолият йўналишлари этиб белгилансин: ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, геодезия ва картография соҳаси фаолияти бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш; ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича тизимли давлат назоратини, давлат геодезия назоратини қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилиши юзасидан уни бузганлик учун айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш орқали амалга ошириш; ер …
3 / 6
йдаланган ҳолда сунъий йўлдош навигация тизими ишлашини таъминлаш; аэрокосмик суратга олиш, топография-геодезия, картография, тупроқшунослик, геоботаникага оид ва бошқа изланишлар ҳамда тадқиқотларни, ерларни масофадан зондлаш, геодинамик тадқиқотлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланган ҳолда, картографик мониторингни амалга ошириш; кўчмас мулк объектларининг электрон маълумотлар базасини, кўчмас мулк баҳосини бозор қийматида баҳолашга босқичма-босқич ўтиш учун давлат кадастрлари геоахборот тизимларини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш; соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шу жумладан, давлат хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида фуқароларга ҳамда тадбиркорлик субъектларига тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш; ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро грантларни жалб этиш; ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастрлари бўйича тизимли равишда кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини оширишни таъминлаш. 3. ўзбекистон республикаси иқтисодиёт вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, молия вазирлиги ҳамда ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг: давлат кадастрлари, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга масъул …
4 / 6
астри давлат қўмитаси тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. 4. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги, иқтисодиёт вазирлиги ва ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. 5. қуйидагилар жамғарма маблағларининг асосий манбалари этиб белгилансин: ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари томонидан ерлардан хўжасизларча фойдаланганлиги ёки уларни яроқсиз ҳолга туширганлиги, хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқилганлиги, давлат ер кадастрини юритиш қоидалари бузилганлиги, чегара ва чеклов белгиларининг йўқ қилинганлиги ёки шикастланганлиги учун ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ солинадиган жарималарнинг 100 фоизи; фуқароларнинг уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги учун ундириладиган жарималарнинг 10 фоизи; кадастр ҳужжатларини техник хатловдан ўтказиш ва расмийлаштириш бўйича давлат хизматларига белгиланган нархларни 25 фоиз ошириш ҳисобига тушадиган …
5 / 6
лади. 7. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси бир ҳафта муддатда ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширишни назарда тутувчи ўзбекистон республикаси президенти қарори лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин. 8. ўзбекистон республикаси президентининг 2004 йил 15 октябрдаги «ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида»ги пф-3502-сон фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб, ҳисоблансин. 9. мазкур фармоннинг ижросини назорат қилиш ўзбекистон республикасининг бош вазири а.н. арипов зиммасига юклансин. lexuz шарҳи ушбу фармон «халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 2 июндаги 109 (6803)-сонида эълон қилинган. ўзбекистон республикаси президенти ш. мирзиёев тошкент ш., 2017 йил 31 май, пф-5065-сон ўзбекистон республикаси президентининг «ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига шарҳ кейинги йилларда республикада ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, таъсирчан назоратни таъминлаш ҳамда …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "davlat kadastrlari tarbiyasi va geodeziyasi bo'yicha chor-tadbirlar"

начало формы · пф-5065-сон 08.02.2018 × ўзбекистон республикаси президентининг фармони ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида кейинги йилларда республикамизда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, таъсирчан назоратни таъминлаш ва ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасида муносабатларни комплекс тартибга солишда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. ер ресурсларини тизимли ҳисобга олиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш, давлат кадастрларини тартибга солиш, ўзбекистон республикаси картография фондини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури доирасида ер қонунчилигига риоя этиш юзаси...

This file contains 6 pages in DOCX format (36.1 KB). To download "davlat kadastrlari tarbiyasi va geodeziyasi bo'yicha chor-tadbirlar", click the Telegram button on the left.

Tags: davlat kadastrlari tarbiyasi va… DOCX 6 pages Free download Telegram