covid-19 инфекцияси профилактикаси ташкилоти

DOCX 13 pages 27.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 13
03.06.2021 йил бухоро шаҳар ғиждувон кўчаси 89 уйда жойлашган вилоят юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлими д а л о л а т н о м а. бизлар, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси врач-эпидемиологи а.ҳайитов, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари а.ражабов, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош ҳамшираси м.турсунова реанимация бўлим мудири н.холов билан биргаликда вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи ў.холов огоҳлигида, ўзбекистон республикасининг 30.03.2021 йилдаги 0010-21 “covid-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган тиббиёт ташкилотлари ичида инфекцияларни олдини олиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”, 10.01.2017 йилдаги 0342-17 “шифохона ичи инфекцияси профилактикаси” ҳамда 0317-15 сонли “санитарные правила и нормы гигиеческие нормативы республики ўзбекистан” санитария қоида ва меъёрлари қолаверса, ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 200, 336, 363 ва 542-сонли буйруғи талаблари ижроси ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди. жонлантириш бўлими: алоҳида икки қаватли бинонинг иккинчи қаватида жойлашган бўлиб, 12 шифо ўринга мўлжалланган, шундан назорат кунида бўлимда 12 нафар бемор даволанаётганлиги аниқланди. …
2 / 13
-боб 12 бандига асосан covid-19 инфекцияси билан касалланган беморлар ҳаракатини инобатга олган ҳолда ҳамда тиббий ходимлар орасида инфекциянинг тарқалишини олдини олиш мақсадида, бўлим 3 та зонага: қизил зона-беморлар зонаси, яшил зона-тиббий ходимлар зонаси ҳамда сариқ зона қизил ва яшил зоналар орасидаги буфер зонага ажратилган бўлсада, яшил ва қизил ҳудудлар орасида қатъий чеклов ўрнатилмаган, кийиниш ечиниш қоидаларига риоя қилинмайди. бўлимда шифо ўринларига мос равишда ўрин тўшаклар ва юмшоқ жиҳозлар етарли даражада таъмилланган. бўлимда фаолият юритаётган барча тиббий ходимлар ўзбекистон респубилкасининг соғлиқни сақлаш вазирлигининг 10.07.2012 йилдаги “дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўказиш тўғрисида”ги 200-сонли буйруғига асосан даврий тиббий кўрикдан ўтган. назорат кунида беморларнинг касаллик варақалари бирма-бир кўздан кечирилганда қабул бўлими томонидан аксарият ҳолларда беморлардан бирламчи эпид анамнез йиғилмаган бундан ташқари беморга бирламчи ташхис қўйилмаган. бўлим врачлари томонидан коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлардан эпидемиологик анамнез “хўжа кўрсинга” қисқа ва саёз йиғилган яъни барча беморларнинг эпид анамнезлари бир хилда қайд этилган. ўзбекистон республикасининг 30.03.2021 …
3 / 13
нг ушбу талаби бажарилмасдан келинмоқда. бундан ташқари бўлимда ўзбекистон республикасининг 30.03.2021 йилдаги 0010-21 сон сан қвам талабларининг 6-иловасига асосан жорий ва мукаммал тозалаш ишлари сифатсиз олиб борилган, яъни санитария қоида ва меъёр талабларига асосан бир кунда уч марта таркибида 3% ли хлор сақловчи препарат билан тозалаш ишлари ўтказилиши айтилган бўлсада, бўлим кичик ходимлари томонидан бир атиги маротаба дез модда ёрдамида зарарсизлантириш ишлари олиб борилганлиги ҳолатлари аниқланди. бўлимда ишлатиладиган бир марталик тиббий анжомларнинг ишлатилиши ва йўқотилиши танлаш йўли билан кўрилганда улар орасида фарқ борлиги аниқланмади. беморлар уйига жавоб берилгандан сўнг, беморлар фойдаланган чойшаблар кирхонага, ўрин кўрпалар эса дез. камерага бериб зарарсизлантириб олинаётган бўлсада, 0010-21 сан қвам талабларига зид равишда тоза ҳолатдаги юмшоқ инвентарлар қизил ҳудудда сақланиб келинаётганлиги аниқланди. бўлимда беморларга озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун алоҳида совутгич ташкил қилинган бўлиб, совутгичда сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларига беморларнинг исм шарифлари қайд этиб борилган. бўлимда даволанаётган беморларга 3 маҳал овқат тарқатилиб, барча бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари бир …
4 / 13
, жонлантириш бўлимида бу жараёнларнинг бирорта босқичи ҳам амалга оширилмаган. бўлимда ивл аппарати трубкаларининг сақланиш ҳолати ўрганилганда, барча трубкалар бир қути ичига зарарсизлантирилмасдан тартибсиз ҳолатда турганлиги аниқланди. бу ҳолат 0342-17 сан қвам талабларини қўпол равишда бузиб, бўлимда шифохона ичи инфекцияси тарқалишига айнан сабаб бўлишидан далолат беради. ушбу ҳолатга бўлим мутасаддиларидан изоҳ сўралганда, биз томонимиздан қўйилаётган барча айбловлар ўринсиз эканлиги, улар томонидан ивл аппарати қисмларининг зарарсизлантириш ишлари талаб даражасида олиб борилаётганлиги айтилди. ҳолатга янада ойдинлик киритиш мақсадида, ивл аппарати қисмларида ишқор қолдиғини аниқлаш мақсадида, фойдаланиладиган фенофталин синамаси билан ишлов берилиши кераклиги ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилганда фенофталин синамаси жорий ҳисобидан бирор марта ишлатилмаганлиги, қолаверса, синаманинг яроқлилик муддати 2020 йилда тугаганлиги аниқланди. ўрганиш гуруҳи томонидан жонлантириш бўлимида ўрганиш ишлари давом эттирилиши натижасида янада бир қатор қўпол хато ва камчиликлар аниқланди. масалан бўлим қизил ҳудудида пост ҳамшираларининг иш столи тумбочкалари кўрилганда бир қанча ҳолатда беморларга фойдаланилган назалний ёки кислород шлангалар ҳамда системалар мавжудлиги аниқланди. …
5 / 13
лар юзасидан тегишлилиги бўйича масъулларга тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда аксарият камчиликлар ўз ўрнида бартараф этилди. бундай камчиликлар бошқа такрорланмаслиги кераклиги таъкидланиб, огоҳлантирилди ҳамда қуйида келтирилган чора-тадбирлар ижроси бажарилиши талаб қилинади: 1. ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги 200, 336, 363 ва 542-сонли буйруқлари ҳамда сан қвам 0317-15, 0342-17 ва 0010-21 сон талаблари моҳиятини тўғри англаш мақсадида, бўлим ходимлари ўртасида қайта тушинтириш ишларини олиб бориш. муддати: зудлик билан, доимий 2. бўлимда жорий ва мукаммал тозалаш ишларини олиб бориш мақсадида, дезинфекцион моддаларнинг тайёрланиши ҳамда ишлатилишини алоҳида назоратга олиш. муддати: зудлик билан, доимий 3. касаллик тарихида эпидемиологик анамнез йиғиш 0342-17 сан қвам талаблари асосида тўлиқ ҳамда батафсил йиғиш. муддати: доимий 4. бўлимда фаолият юритаётган барча тиббий ходимларнинг ўз вақтида даврий тиббий кўрикдан ўтиб боришларини назорат қилиш. муддати: доимий 5. бўлимда ишлатиладиган бир марталик тиббий анжомларни ишлатилиши ва йўқотилишини назоратини кучайтириш. муддати: доимий 6. бўлимда даволаниб шифохонадан чиқиб кетган ҳар бир бемордан сўнг, …

Want to read more?

Download all 13 pages for free via Telegram.

Download full file

About "covid-19 инфекцияси профилактикаси ташкилоти"

03.06.2021 йил бухоро шаҳар ғиждувон кўчаси 89 уйда жойлашган вилоят юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлими д а л о л а т н о м а. бизлар, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси врач-эпидемиологи а.ҳайитов, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари а.ражабов, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош ҳамшираси м.турсунова реанимация бўлим мудири н.холов билан биргаликда вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи ў.холов огоҳлигида, ўзбекистон республикасининг 30.03.2021 йилдаги 0010-21 “covid-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган тиббиёт ташкилотлари ичида инфекцияларни олдини олиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”, 10.01.2017 йилдаги 0342-17 “шифохона ичи инфекцияси профилактикаси” ҳамда 0317-15 сонли “санитарн...

This file contains 13 pages in DOCX format (27.8 KB). To download "covid-19 инфекцияси профилактикаси ташкилоти", click the Telegram button on the left.

Tags: covid-19 инфекцияси профилактик… DOCX 13 pages Free download Telegram