reklama

DOCX 4 sahifa 22,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
рекламалар матнига доир баъзи мулоҳазалар с. маҳмудова ўздсми доценти рекламаларнинг асосий вазифаси харидорларни ўзига жалб қилиш. ўзбекистон миллий энциклопедиясидаги таърифга кўра реклама “товарларнинг сифати, уларни сотиб олишдан кўриладиган наф ҳақидаги ахборот, бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар ёки маҳсулот тўғрисида тарқатилган махсус ахборот”.[1, 299-б]. у мулоқотнинг алоҳида тури: ҳам лисоний (матний), ҳам тасвирий хусусиятга эга бўлган ижтимоий мулоқот шакли. реклама матнининг турли вазифани бажарувчи учта асосий иштрокчидан ташкил топиши аён: 1) реклама берувчи, 2) реклама қилинувчи маҳсулот- товар, 3) харидор. уларга хос анъанавий, асосий тузилиш ҳам ўзаро мутаносиб: реклама қилинаётган маҳсулот хусусиятига таъриф, фойдаланиш учун кўрсатма ва реклама берувчи фирманинг номи. демак, реклама унсурлари: 1) сарлавҳа, 2) асосий қисм - асосий мақсад - мазмун, 3) хотима - реклама шиоридан иборат. ҳар қандай реклама матнининг яратилишида у ёки бу товуш, сўз, гап+тасвир ёрдамида харидор диққатини торта билиш, матннинг оригиналлиги, мантиқийлиги, сарлавҳанинг ифода тарзига, фикрнинг охорлилигига (оригиналлиги), …
2 / 4
устуворлиги аён кўриниб туриши керак.махсус адабиётларда тўғри таъкидланганидек, баъзан “...газета рекламаларида адабий меъёрлар унча мувофиқ бўлмаган, грамматик жиҳатдан номукаммал ифодалар, ёзувдаги ғайриодатийлик, намойишкороналик, тўлиқсиз гаплар, узуқ-юлуқ тузилмалар ёрдамида ҳам мақсад юзага чиқарилади. буни рекламанинг “жарчилик” вазифаси дейиш мумкин. оғзаки мулоқотда, бозорда “ кеп қолинг, сомсанинг додаси” қабилидаги чорловчи ифодалар...” реклама услубига хосдай. бироқ рекламанинг муҳим ижтимоий аҳамиятга моликлигини эътироф этиш билан бирга унинг адабий тил тизими софлиги ва барқарорлигига салбий таъсир этиши ҳам мумкинлигини эсда тутиш лозим. [2, 9-93- б] шу ўринда korzinka.uz супермаркети рекламасига берилган матн билан унинг визуал ифодасини эслаш ўринли: олтин куз тасвири, нархларнинг тушиши катта ва кичик ҳажмли иккита баргда акс эттирилган. мазкур тасвир рус тилидаги “падают листья - падают цены” гапидан нусха кўчириш ёрдамида ҳосил қилинган.”нархларимиз барглар каби тўкиляпти” жумласи воситасида ифодаланяптики, бу реклама матни билан унинг тасвири ўртасидаги уйғунликни яққол кўрсатиб турибди. бироқ “тўкилмоқ” феълининг “тушмоқ”қа матний синоним сифатида танлаб олинаётганлиги умумадабий луғавий меъёрдан …
3 / 4
. “прохладительные напитки” ёзувини эса кўп жойларда “салқин ичимликлар” шаклида таржима қилиб қўлланмоқда. баъзи рекламаларда тасвир билан у орқали хариди тавсия қилинаётган маҳсулот ўртасидаги алоқадорлик, уйғунлик мутлақо сезилмайди. “зелёный чай” таърифини қандай тушуниш мумкин. нега “чай?” “зелёный” сўзининг ўзи ҳам кукуннинг таркибини англатиб турмаяптими?! агар бу сўз мазкур кир ювиш воситаси кукунининг таркибини кўрсатишга урғу бериш учун танланган бўлса, у ҳолда ҳам “чай” сўзининг ишлатилиши ортиқчадай. газета рекламаларида ҳам, телерекламаларда ҳам сўзларнинг ноўрин қўлланилиши, сўз маъноларини билмай ишлатиш билан боғлиқ хатоларни кўплаб учратамиз. қуйидаги мисолларни фикримизга далил сифатида келтирамиз: 1. миг замонавий оғриқ қолдирувчи препарат. бизнингча, “оғриқ қолдирувчи энг янги дори” дейилгани маъқулроқ, чунки “замонавий” сўзининг дорига нисбатан ишлатилиши сўз танлаш билан боғлиқ қўпол хато; қўлланиш ўрни ҳам ғализ: “оғриқ қолдирувчи замонавий препарат” бўлиши керак эди. 2. “биз очилдик” (“мы открылись” нинг тўғридан- тўғри таржимаси ). ўзбек тили табиатига мутлақо номувофиқ муқобил. бу мазмунни оддий, ўзбекона, халқона тарзда “биз иш …
4 / 4
н кальцийнинг соғлом баланси(?) темпалгин – “тақ-тақ”дан “хо-хо”гача (ўта қўпол ва даҳшатли тасвир! номиллий, жуда ғализ тақлидий ифода). fabien совунлари – сизга узоқ вақт озодалик қилиш ҳуқуқи берилади (?) 4. телемаркет маслаҳатларидан: “керакли ўлчам”, “гўшт майдалагични амалга оширинг”, “фусункор кафеллар”, “обойлар”, “ҳар бир дўкондаги товарлар”, “препарат қўлланиши учун қарши кўрсатмалар”, “совуқдан пулларингизни қайтариб олинг” сингари ҳам имловий, ҳам услубий хато қўлланган сўз ва ифодалар анчагина бўлиб, унинг ҳар куни эфир орқали таралаётгани ўта ташвишли. ҳатто дастур номининг ўзи “теле-маркет” тарзида нотўғри ёзилган. ахир бу сўз жуфт сўз эмас, қўшма сўз-ку! ҳатто баъзи телерекламалардан кўзда тутилган мақсад долзарб бўлса ҳам, унинг визуал тасвири оддий, содда телетомошабинлар турмуш тарзига салбий таъсир етказиб қўйиши мумкиндай кўринади. маиший хизматлар мавзусига дахлдор баъзи телерекламалар матни бунинг мисоли. “келинпошша!” дея такрорланувчи реклама билан, ишлатилган электр энергияси қарзини ўз вақтида тўламаган оила аъзоларининг кечки овқат пайтидаги ҳолати акс эттирилган реклама бунга мисол бўла олади. шу каби рекламалардан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"reklama" haqida

рекламалар матнига доир баъзи мулоҳазалар с. маҳмудова ўздсми доценти рекламаларнинг асосий вазифаси харидорларни ўзига жалб қилиш. ўзбекистон миллий энциклопедиясидаги таърифга кўра реклама “товарларнинг сифати, уларни сотиб олишдан кўриладиган наф ҳақидаги ахборот, бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар ёки маҳсулот тўғрисида тарқатилган махсус ахборот”.[1, 299-б]. у мулоқотнинг алоҳида тури: ҳам лисоний (матний), ҳам тасвирий хусусиятга эга бўлган ижтимоий мулоқот шакли. реклама матнининг турли вазифани бажарувчи учта асосий иштрокчидан ташкил топиши аён: 1) реклама берувчи, 2) реклама қилинувчи маҳсулот- товар, 3) харидор. уларга хос анъанавий, асосий тузилиш ҳам ўзаро мутаносиб: реклама қилинаётган маҳсулот хусусиятига таъриф, фойдаланиш учун ...

Bu fayl DOCX formatida 4 sahifadan iborat (22,0 KB). "reklama"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: reklama DOCX 4 sahifa Bepul yuklash Telegram