картошка йиғишнинг технологияси

PPTX 32 pages 3.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 32
кўп тармоқли фермер хщжаликларида картошка ва мева-сабзавот ҳосилини йиғиб олиш машиналари мавзу. kартошка ва мева-сабзавот ҳосилини йиғиб олиш машиналари режа 1.картошка йиғишнинг ўзига хосхусусиятлари ва усуллари; 2.картошка йиғиш машиналарининг турлари, тузилиши ва ишжараёнлари. 3.сабзавотлар йиғишнинг ўзига хосхусусиятлари ва усуллари; 4.йиғиш машиналарининг турлари, тузилиши ва иш жараёни. 1. картошка йиғишнинг ўзига хос хусусиятлари ва усуллари картошка туганакларининг ўзига хос хусусиятларидан асосийси бир тупдаги туганаклар тупроқда бир жойга тўланган ҳолда бўлиши ҳисобланади. картошкани йиғиб олиш технологияси қуйидагича амалга оширилади. картошка туганаклари тупроқ билан биргаликда ковлаб олинади, сўнгра тупроқ майдаланиб, махсус саралагичлар ёрдамида туганаклар ажратиб олинади. корташка туганакларини тупроқда жойлашиш ўрни: а-диаметри; н-баландлиги. картошка ҳосилини машиналарда йиғиштириб олиш усуллари бир фазали икки фазали аралаш бу усул икки вариантда: биринчи вариантда комбайн картошка ва тупроқни ковлаб олади, илдиз ва туганакларни поясидан ажратади, тозалайди ва уларни алоҳида бункерга йиғади. иккинчи вариантда картошкани ковлаб олишдан олдин унинг поялари мехник ( кесиш, майдалаш) ва кимёвий усулда йиғиштириб …
2 / 32
лашган чуқурликда ковлайди, туганакли қатламни майдалайди, тупроқнинг майда заррачаларини элайди ва туганакларни дала юзасига қатор қилиб тўшаб кетади. уларнинг ишчи қисмлари туганакли тупроқ қатламини ағдарувчи, ирғитувчи, эловчи турларга бўлинади. картошка йиғгич комбайнлари картошкали қаторларни ковлайди, туганакларни тупроқ ва чиқиндилардан ажратади, кесакларни майдалайди, туганакларни поясидан, бегона ўт қолдиқлари, тошлардан ва кесаклардан ажратади, туганакларни бункерга йиғади ёки транспорт воситасига юклайди. агротехник талаблар: бункеридаги туганаклар миқдори 95% кам бўлмаслиги, туганаклар исрофгарчилиги кўпи билан 5%, йиғилган картошканинг тозалиги камида 80%, туганакларни захаланиши ер юзасидан теришда кўпи билан 5% ва ковлашда 10% ошмаслиги керак. картошка ковлагичлар картошка ковлагичларни ишчи қисмлари: а–ағдаргичли; б–ирғитгичли; 1-корпус; 2-тоғарасимон лемех; 3-ғалвирли ротор ирғитувчи ковлагичлар туганакли тупроқни тоғарасимон лемех 2 билан ковлайди ва уни айланувчан ғалвирли роторга 3 узатади. ротор 3 қатламни майдалайди, тупроқни элайди ва туганакларни ер юзаси томон ирғитади. элагичли ковлагичлар туганакли қатламни ковлайди, пояларни ажратади, тупроқни тебранувчи-силкитувчи ишчи қисмлар билан элайди. элагич ва силкитгичлар орқали туганаклар эланиб дала …
3 / 32
ханизмх; 3-ясси лемех; 4-элеватор; 5,10- эллипссимон силкитгичлар; 6-асосий элеватор; 7-юриш ғилдираги; 8-зинасимон элеватор; 9-қайтаргич. картошка ковлаш комбайнлари комбайнлар бир-тўрт қаторли, тиркама, ярим тирками ва ўзиюрар турларга бўлинган бўлиб, ярим тиркама тури кўп тарқалган.ярим тиркама комбайннинг иш жараёни қуйидагидан иборат. комбайн ишлаганда лемех 15, дисклар 2 ва шнеклар 3 туганакли қатламни ковлайди, юмшатади ва прутокли элеватор 4 га узатади, бу жараёнда тупроқ ва ўсимликларнинг майда чиқиндилари эланади. шнеклар 5 ва 6 саралаш жараёнини тезлаштиради, шу билан бирга улар аралашмани касак ажратгичли элеватор томон суради. туганакли аралашма элеватордан транспортер 7 тушади ва поя ва барглардан ажратилади. элеватор 8, транспортер 12ва 14 ларда туганаклар тош ва чиқиндилардан тозаланади ва чиқиндилар эса шнек 11 орқали далага сочиб кетилади. тозаланган туганаклар қошиқли 14 ва юкловчи 10 транспортерлар ёрдамида бункер 8 га узатилади. кпк-3 комбайннинг тузилиши ва иш жараёни: 1-таянч ғилдирак; 2-дисклар; 3,5,6,11-шнеклар; 4,8-элеваторлар; 7-прутокли транс-портер; 9- бункер; 10,12-юкловчи ва чанг транспортери; 13-йўналтиргич; 14-қошиқли транспортер; 15-лемехлар …
4 / 32
мборхоналарига, қолган қисми эса тўплаш майдончаларига вақтинчалик сақлаш учун жўнатилади. бунинг натижасида транспорт воситаларидан унумли фойдаланиш имконияти яратилади. диққат! ёзиб олинг ва эслаб қолинг! картошка ҳосилини йиғиштириш усули ва ташкил этиш тадбирларини амалда қўллашда фермер хўжалигининг тупроқ-иқлим шароити, ишлаб чиқариш ҳажми, ўзига хос хусусиятларини ҳамда маҳсулотнинг хоссаларини ҳисобга олиш керак бўлади. 3.5-мавзу. сабзавот йиғиштириш технологияси ва машиналари (2 соат) режа: 1. 1. сабзавот йиғишнинг ўзига хос хусусиятлари кўпчилик сабзавот экинларининг ҳосилини йиғиштириб олиш қисман механизациялаштирилган. бунинг асосий сабаби уларнинг ҳосилини бир вақтда пишиб етилмаганлиги ҳисобланади. эртапишар бодринг, помидор, карам ва бошқа сабзавотларнинг ҳосилини бир неча марта териб олишга тўғри келади. шунинг учун улар танлаб қўлда териб олинади. ҳосили бир вақтда пишадиган помидор, карам, сабзи, пиёз каби сабзавотлар эса махсус машиналарда йиғиштириб олинади. 19 сабзавотларни йиғиштириш усуллари ҳосилини бир неча марта териб олишга тўғри келадиган сабзавотларни (эртапишар бодринг, помидор, карам ва бошқа) йиғиштириш қўлда махсус платформалар ёрдамида бажарилади, сўнгра терилган сабзавотлар …
5 / 32
ракат қилади. теримчилар пишган сабзавотларни териб халталарга солади. халталар тўлгач йиғувчи бункер 2 га тўкилади, сўнгра бункердаги сабзавотлар кўндаланг транспортер 3 га ағдарилиб у билан кўтарувчи транспотер 4 га етказилади. кўтарувчи транспортер 4 ўз навбатида сабзавотларни яшик 5 ларга жойлайди. тўлган яшиклар тиркама кузовига жойлаштирилади ва даланинг охирида яшиклар ерга тушириб тахланади. карам йиғиштириш машинаси карам ҳосилини йиғиштириб олиш машинаси қирқувчи аппрат, узатувчи транспортер, шнекли барг ажратувчи 13, саралаш столи 12, юкловчи транспортер 10, юмшоқ узатувчи 11 дан иборат. машина бир вақтни ўзида йиғиштирилган карамни ёнида кетаётган транспорт воситасига юклаб кетади. карам йиғиш машинасини тузилиши ва иш жараёни: 1-дискли пичоқ; 2,4 - шнеклар; 3-редуктор; 5-конус; 6-ғилдирак; 7-транспортер; 8,11- шнеклар; 9,10-транспортер; 12-саралаш столи; 13-барг ажратгич. машина олдинга харакат қилганда айланувчи конуслар 5 ва қабул қилувчи шнеклар 4 карамнинг очиқ барглари тагига киради уни кўтаради ва текисловчи шнек 7 га узатади. бунда карам текисланиб, у пичоқ 1 ёрдамида кесилади ва йўналтирувчи транспортер …

Want to read more?

Download all 32 pages for free via Telegram.

Download full file

About "картошка йиғишнинг технологияси"

кўп тармоқли фермер хщжаликларида картошка ва мева-сабзавот ҳосилини йиғиб олиш машиналари мавзу. kартошка ва мева-сабзавот ҳосилини йиғиб олиш машиналари режа 1.картошка йиғишнинг ўзига хосхусусиятлари ва усуллари; 2.картошка йиғиш машиналарининг турлари, тузилиши ва ишжараёнлари. 3.сабзавотлар йиғишнинг ўзига хосхусусиятлари ва усуллари; 4.йиғиш машиналарининг турлари, тузилиши ва иш жараёни. 1. картошка йиғишнинг ўзига хос хусусиятлари ва усуллари картошка туганакларининг ўзига хос хусусиятларидан асосийси бир тупдаги туганаклар тупроқда бир жойга тўланган ҳолда бўлиши ҳисобланади. картошкани йиғиб олиш технологияси қуйидагича амалга оширилади. картошка туганаклари тупроқ билан биргаликда ковлаб олинади, сўнгра тупроқ майдаланиб, махсус саралагичлар ёрдамида туганаклар ажратиб олинади. ...

This file contains 32 pages in PPTX format (3.5 MB). To download "картошка йиғишнинг технологияси", click the Telegram button on the left.