floristika tadqiqotlar

DOCX 4 pages 20.0 KB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1 / 4
кириш диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. дунёда инсон фаолияти кўламининг кескин ортиши биологик турлар ва экотизимлар ҳилма-хиллигининг ўзгариши ҳамда улар сонининг қисқаришига сабаб бўлмоқда. охирги 400 йил ичида антропоген омиллар таъсирида ер шари флорасидаги 654 ўсимлик турларини бутунлай йўқолиб кетганлиги локал флораларни инвентаризациялаш ва замонавий ҳолатини баҳолаш тадқиқотларига янада катта эътибор беришни тақазо этади. бу нуқтаи-назардан, флора таркиби ва ундаги ўзгаришларни аниқлаш, камёб ва эндем турларни сақлаб қолиш чораларини ишлаб чиқиш табиатни муҳофаза қилишнинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. жаҳондаги замонавий флористик тадқиқотлар флорогенетик ёндошувлар асосида ҳудудларни ботаник ва экологик районлаштиришга катта эътибор қаратмоқда. шу билан боғлиқ ҳолда ўсимликлар хилма-хиллигини кенг кўламли тадқиқ этиш, миллий ва маҳаллий флора конспектларини тузиш, камёб ва эндем турларнинг ҳозирги холатини аниқлаш замонавий ботаника фанининг долзарб муаммолари ҳисобланади. бу ўринда, помир олой тоғлар тизимида молгузар тизмаси алоҳида ўринга эга бўлиб, ундаги арчазор ва шибляк флороценотипидаги экотопологик хилма-хилликлар тизма флорасининг ўзига хослигини таъминлайди. шунга кўра, молгузар тизмаси …
2 / 4
фойдаланиш борасида муҳим натижаларга эришилди. шу билан бирга, камёб ва йўқолиб кетаётган ўсимлик турлари таркибини аниқлаш, хўжалик аҳамиятига эга турларни ажратиш ва ресурсларини баҳолаш учун, жумладан, молгузар тизмаси флорасини инвентаризациялаш, муҳофазага муҳтож турларини замонавий ҳолатини баҳолаш, иқтисодий тармоқларда барқарор фойдаланиш бўйича илмий асосланган натижалар талаб этилмоқда. ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида[footnoteref:1], жумладан «атроф-муҳит ҳолатига зарар етказадиган муаммоларнинг олдини олиш» вазифалари белгиланган. мазкур вазифаларни амалга ошириш, жумладан, молгузар тизмаси флоранинг таксономик таркибини аниқлаш, конспектини тузиш, камёб, йўқолиб бораётган ва эндем турларининг таркибини аниқлаш, уларнинг тарқалиш хариталарини тузиш ва муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш муҳим масалардан бири ҳисобланади. [1: ўзбекистон республикаси президентининг 2017 йил 7 февралдаги пф-4947-сон «ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони.] ўзбекистон республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон «ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» ги қонуни, вазирлар маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сон «2013-2017 йилларда ўзбекистон республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги …
3 / 4
анилганлик даражаси. турли йирик сиёсий-маъмурий ва биогеографик ҳудудлари флорасининг комплекс таҳлили ва флористик конспектларини тузишга бағишланган тадқиқотлар хорижлик олимлар f. conti et al (2005), d. podlech (2012), c.-s. chang et al. (2014); эндем турларнинг тарқалиши бўйича тадқиқотлар l. peruzzi & al. (2014), f. memariani et al. (2016). мдҳ мамлакатларида батафсил флористик рўйхатлар а.л. тахтахажян (2003-2012), н.н. портениер (2012) томонидан тузилган, ўрта осиёда бундай тадқиқотларга мисол сифатида р.в. камелин (1990), г.а. лазьков, б.а. султанова (2014), н.м.сафаров (2017) ва бошқаларнинг илмий асарларини келтириш мумкин. ўзбекистонда бу каби тадқиқотлар к.ш. тожибаев (2010), ф.о. хасанов, а.с. эсонқулов, м.б. тиркашева (2013), а.р. батошов (2016), о.т. тургинов (2017) ва бошқалар томонидан олиб борилган. молгузар тизмаси флорасининг таркиби ҳақидаги илмий маълумотлар жуда кам. ҳозирга қадар мамалакатимизда олиб борилган флористик тадқиқотлар таҳлили молгузар флораси туркистон тизмаси “сояси”да қолиб кетганлигини кўрсатмоқда. тадқиқот ҳудуди флораси таркиби м.г. попов, н.в. андросов (1926), е.м. демурина (1972, 1975), м.б. тиркашева (2011), л.а. ботирова …
4 / 4
лларни амалга ошириш, ушбу ҳудуднинг ботаник-географик ўрнини аниқлаш, камёб ва эндем турлар популяцияларининг замонавий ҳолатини баҳолаш долзарб илмий ва амалий аҳамият касб этади. тадқиқотнинг мақсади молгузар тизмаси флорасини тўлиқ инвентаризация қилиш ва унинг тоғлиўртаосиё провинцияси кўҳистон округи флораси таркибида мустақил ботаник-географик ўрнини асослашдан иборат. тадқиқотнинг вазифалари: флоранинг таксономик таркибини аниқлаш, конспектини тузиш ва комплекс таҳлилини амалга ошириш; молгузар тизмаси флорасини ўрта осиёнинг тоғли қисмидаги бошқа маҳаллий флоралар билан қиёсий таҳлил қилиш ва унинг хусусиятларини аниқлаш; молгузар тизмаси флораси ботаник-географик ўрнини тоғлиўртаосиё провинцияси кўҳистон округи флораси таркибида мустақил ҳудуд сифатида асослаш; камёб, йўқолиб бораётган ва эндем турлар таркибини аниқлаш, турларнинг тарқалишини акс эттирувчи гат хариталарини тузиш. i боб. молгузар тизмаси флорасининг конспекти § 1.1. ботаник тадқиқотлар таҳлили молгузар тизмаси туркистон тизмасининг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, жануби-шарқдан шимоли-ғарбга 70–80 км масофага чўзилган. энг баланд жойи д.с. 2620 метрни ташкил этади (қизилчағат тепалиги). молгузар тизмаси нурота тизмасидан илонўтди тоғ йўлаги орқали ажралиб туради. …

Want to read more?

Download all 4 pages for free via Telegram.

Download full file

About "floristika tadqiqotlar"

кириш диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. дунёда инсон фаолияти кўламининг кескин ортиши биологик турлар ва экотизимлар ҳилма-хиллигининг ўзгариши ҳамда улар сонининг қисқаришига сабаб бўлмоқда. охирги 400 йил ичида антропоген омиллар таъсирида ер шари флорасидаги 654 ўсимлик турларини бутунлай йўқолиб кетганлиги локал флораларни инвентаризациялаш ва замонавий ҳолатини баҳолаш тадқиқотларига янада катта эътибор беришни тақазо этади. бу нуқтаи-назардан, флора таркиби ва ундаги ўзгаришларни аниқлаш, камёб ва эндем турларни сақлаб қолиш чораларини ишлаб чиқиш табиатни муҳофаза қилишнинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. жаҳондаги замонавий флористик тадқиқотлар флорогенетик ёндошувлар асосида ҳудудларни ботаник ва экологик районлаштиришга катта эътибор қаратмоқда. шу билан ...

This file contains 4 pages in DOCX format (20.0 KB). To download "floristika tadqiqotlar", click the Telegram button on the left.

Tags: floristika tadqiqotlar DOCX 4 pages Free download Telegram