oliy asab faoliyatining yoshga oid xususiyatlar

PPT 20 sahifa 1,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
powerpoint presentation maъруза мавзу: олий асаб фаолиятининг ёшга оид хусусиятлари * reja 1. олий асаб фаолияти хакида тушунча 2. биринчи ва иккинчи сигнал системаси 3. олий асаб фаолияти типлари * 1. олий асаб фаолияти хакида тушунча олий асаб фаолияти физиологияси - тирик организмда кечаётган физиологик жараёнлар ва уларни ўраб турган муҳитда ҳаёт кечиришга мослашишини таъминловчи жараёнларни ўрганадиган фан. олий асаб фаолияти физиологияси организмида ва бош мия ярим шарлари пўстлоғида бажарилаётган функсиялар бўйича қонуниятларни очиб беради. хулқ-атворнинг турли шаклларини, индивидуал ривожланиш жараёнида туғма ва орттирилган шаклларда бўлиб, индивид ва турни сақлашга қаратилган. эволюсиянинг маълум бир даврида, марказий асаб тизими орқали атроф-муҳит ёки ички муҳит таъсирларига жавоб сифатидаги рефлектор фаолият пайдо бўлган. наслий мустаҳкамланган рефлекслар, олдиндан ўргатилмаган кўринишдаги хулқ-атворлар асосида ётади * олий нерв тизими вазифаси олий асаб фаолияти физиологиясининг вазифаси – туғма хулқ-атвор механизмларини ва уни ўрганиш жараёнлари билан ўзаро ҳамкорлигини аниқлашдан иборат. ушбу йўналишдаги тадқиқотлар и.м.сеченовнинг руҳий фаолиятнинг рефлекторли асоси …
2 / 20
ino (980-1037) и.п.павлов олий асаб фаолияти фанининг асосчиси пўстлоқ фаолиятини ўрганишда и.м.сеченов ва и.п. павловнинг роли. бош мия фаолиятининг рефлектор тавсифга эга эканлигини дастлаб, и.м.сеченов ўзининг машҳур “бош мия рефлекслари” асарида таърифлаб берди ва шу билан олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимотга замин яратди. кейинчалик пўстлоқнинг фаолиятини ўрганиш и.п.павлов зиммасига тушди. и.п.павлов пўстлоқ фаолиятини атрофлича ўрганиб, олий нерв фаолияти ҳақида материалистик таълимот яратди. и.п.павлов асослаган шартли рефлекслар усули катта ярим шарлар пўстлоғининг фаолиятини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. ана шу усул туфайли катта ярим шарлар физиологиясиниҳар томонлама ўрганиш имконияти туғилди. и.п.павловнинг олий асаб фаолияти ҳақидаги таълимоти учта материалистик принсипдан: детерминизм принсипи; анализ ва синтез принсипи; тузилиш-структура принсипларидан ташкил топган. * 2. демак, олий асаб фаолияти физиологияси ҳаёт ҳодисаларини мазмунини тушунтиришда, тирик организмнинг физик ва кимёвий жараёнларни ўрганишда, ҳаётий жараёнларни бошқарилиш тадбирларини ишлаб чиқишда, айнан моддалар ва гормонлар алмашинуви, ирсият ва организмни мақсадли ўзгаришини таъминлашда иштирок этади. олий асаб фаолияти физиологияси қуйидаги …
3 / 20
нчи сигнал системаси, ҳайвонларда эса фақат биринчи сигнал системаси мавжуд. одамнинг олий нерв фаолияти ўзига хос англаш, абстракт фикрлаш; сўзлаш қобилиятига эга. одам олий нерв фаолия-тининг тараққиёти натижасида воқеликнинг иккинчи сигнал системаси вужудга келган. иккинчи сигнал системаси сўзлардан иборат бўлиб, предметларнинг айрим белгиларини фарқ қилиш ва уларни умумлаштириш, улар ўртасидаги боғланишларни вужудга келтириш ҳусусиятига эга.ташқи муҳитнинг кўриш, эшитиш, ҳид сезиш, овқат таъмини билиш каби сезги органлари орқали қабул қилинадиган таъсирлари биринчи сигнал систе-маси бўлиб, улар одам ва юксак ҳайвонларда деярли ўхшаш. бу сезги органлари орқали қабул қилинган ташқи ва ички муҳитнинг таъсири миянинг шунга тегишли марказларида рефлекс ҳосил қилади. 1-2 сигнал тизимлари одамда шартли рефлекс шартсиз таъссурот билан мустаҳкамланиб бориши асосидагина эмас, балки нутқ ёрдамида ҳам ҳосил бўлиши мумкин. масалан, бошланғич мактаб ўқувчиларида қўнғироқ овозига жавобан шартли рефлекс пайдо бўлгандан сўнг, шу овоз ўрнига оғзаки ёки ёзма шаклдаги «қўнғироқ» сўзи ишлатилса, бола қўнғироқ овозига қандай реаксия кўрсатган бўлса, кўнғироқ сўзининг …
4 / 20
лоғида жойлашган нерв ҳужайралари (нерв марказлари)нинг нормал функсиясига ёки улардаги кўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг кучига, тарқалиш тезлигига ҳамда уларнинг бир-бирига муносабатига боғлиқ. шартли рекфлектор фаолияти нерв системасининг индивидуал хосса-ларига боғлиқ, олий нерв фаолиятини белгилаб берувчи шу хоссалар йиғиндиси ҳар бир организмнинг ирсий ҳусусиятларига ва аввало ҳаёт тажрибасига боғлиқ бўлиб, нерв системасининг типи дейилади. и.п.павлов кўп йиллик илмий кузатишлари асосида миянинг нерв ҳужайраларидаги қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг кучига, тарқалиш тезлигига ва уларнинг бир-бирига муносабатига кўра одам олий нерв фаолияти-ни 4 типга бўлган эди. оаф типлари оаф типлари 1.кучли, кўзғалувчан, мувозанатлашмаган, тип холерик. бу типда қўзғалиш ва тормозланиш кучли, аммо мувозанатлашмаган, қўзғалиш тормозланишдан устун туради, бу типга кирувчи болаларда шартли рефлекслар секин пайдо бўлади, ўрта ўзлаштиради, бирор ишга тез киришиб, тез совийди, эмоционал реаксиялари кучли, билар-билмас жавоб бериб ўз фикрини мақуллайди, топшириқларни ўз вақтида бажариб келмайди, секин пайдо бўлган шартли рефлекслар тез сўнади, мактаб ҳаётига қийинчилик билан кўникади, нутқи тез ва қўпол, …
5 / 20
ар билан ўз фикрини ифода қилади ва бошқа ижобий характерлар билан ажралиб туради. оаф типлари 3. кучли, қўзғалувчан, мувозанатлашган, кам ҳаракат тип-флегматик. бу типда кўзғалиш ва тормозланиш кучли, аммо уларнинг ўрин алмашинуви суст. бу типга кирувчи болаларда шартли рефлекслар секин ҳосил бўлади, тез сўнади ва секин тикланади, улар ўқиш, ёзиш ва гапиришни тез ўрганадилар, уларнинг хулқлари яхши, одобли, нутқлари секин ва равон, ҳис туйғулари паст бўлади. бундай тоифали инсонларда секин харакатланиш ва ута йуввошлик кузатилади. оаф типлари 4. нимжон ёки суст тип-меланхолик. бу типда нерв просесслари сустлиги, кам қўз-ғалувчанлиги ва мувозанатлашмаганлиги, яъни тормозланиш жараёнининг юқорилиги билан характерланади. бу типга кирувчи болалар иш қобилияти паст, нутқи секин, яхши ривожланмаган, сўз бойлиги кам, қийинчиликлардан қўрқадиган, тез чарчайдиган, ўқиш, ёзишни секин ўрганадиган, мактаб ҳаётига қийинчилик билан кўникадиган, ўз ўртоғининг характерига ихтиёрсиз мосла-шадиган, ўзлаштириш паст, характери беқарор, мақсадсиз, диққати беқарорлиги билан характерланади. тарихда яшаб ижод қилган буюк сиймолар ҳам маълум типга хос бўлганлар. масалан: …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"oliy asab faoliyatining yoshga oid xususiyatlar" haqida

powerpoint presentation maъруза мавзу: олий асаб фаолиятининг ёшга оид хусусиятлари * reja 1. олий асаб фаолияти хакида тушунча 2. биринчи ва иккинчи сигнал системаси 3. олий асаб фаолияти типлари * 1. олий асаб фаолияти хакида тушунча олий асаб фаолияти физиологияси - тирик организмда кечаётган физиологик жараёнлар ва уларни ўраб турган муҳитда ҳаёт кечиришга мослашишини таъминловчи жараёнларни ўрганадиган фан. олий асаб фаолияти физиологияси организмида ва бош мия ярим шарлари пўстлоғида бажарилаётган функсиялар бўйича қонуниятларни очиб беради. хулқ-атворнинг турли шаклларини, индивидуал ривожланиш жараёнида туғма ва орттирилган шаклларда бўлиб, индивид ва турни сақлашга қаратилган. эволюсиянинг маълум бир даврида, марказий асаб тизими орқали атроф-муҳит ёки ички муҳит таъсирларига жаво...

Bu fayl PPT formatida 20 sahifadan iborat (1,0 MB). "oliy asab faoliyatining yoshga oid xususiyatlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: oliy asab faoliyatining yoshga … PPT 20 sahifa Bepul yuklash Telegram