гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда

DOCX 26,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1491145866_67855.docx гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар режа: 1. тақиқланган экинларни етиштириш жиноятининг юридик таҳлили. 2. гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш жиноятининг юридик таҳлили. 3. гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноятининг юридик таҳлили. 4. гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш жиноятининг юридик таҳлили. 5. гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқаришёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш жиноятининг юридик таҳлили. 6. гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар жиноятининг юридик таҳлили. 1. тақиқланган экинларни етиштириш жиноятининг юридик таҳлили. (жк 270-моддаси) жиноятнинг бевосита объекти сифатида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг асосий турларига ва аввало муомалада бўлиши ўзбекистон республикасида тақиқланган гиёҳвандлик воситалари рўйхати (i рўйхат)га киритилган …
2
бдор таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган экин ёки психотроп экинлар ёки ўсимликларни қонунга хилоф равишда етиштираётганлигини англайди ва мазкур ҳаракатларни амалга оширишни хоҳлайди. жиноятни содир этиш мақсади айбдорнинг ҳаракатларини квалификация қилиш учун аҳамиятга эга эмас. жиноятнинг мотивлари ҳам ҳар хил бўлиши мумкин ва қилмишни квалификация қилишга таъсир кўрсатмайди. ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо жисмоний шахс жк 270-моддасида назарда тутилган жиноят субъекти бўлиши мумкин. бу хусусий шахс бўлиши ҳам, мансабдор шахс бўлиши ҳам (масалан, қишлоқ хўжалик ташкилотлари, корхоналарнинг раҳбарлари) мумкин. жк 270-моддасининг 2-қисмида: а) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) ўртача катталикдаги экин майдонида содир этилган тақиқланган экинларни етиштириш учун жавобгарлик назарда тутилган. жк 270-моддасининг 3-қисмида: а) ўта хавфли рецидивист томонидан; б) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб; в) катта экин майдонида содир этилган тақиқланган экинларни етиштириш учун …
3
оф этилади. мазкур воситалар ва моддалар қонуний муомалада бўлиши ҳам (таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган дори препаратлари), қўлбола усулда тайёрланган ва нархи белгиланмаган бўлиши ҳам мумкин. кўрсатилган воситалар ва моддаларни фирибгарлик билан қонунга хилоф равишда эгаллаш айбдор алдов ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўз тасарруфига олган пайтдан эътиборан тугалланган жиноят ҳисобланади. субъектив томондан кўриб чиқилаётган жиноят тўғри қасд билан содир этилади. айбдор гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни эгаллашни қонунга хилоф равишда амалга ошираётганини англайди ва шу тарзда иш кўришни истайди. ўн тўрт ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахс жиноят субъекти бўлиши мумкин. жк 271-моддаси 2-қисмида: а) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан; г) талончилик йўли билан; д) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб; е) тамагирлик йўли билан; ж) кўп миқдорда …
4
мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан бу воситаларни (моддаларни) топширишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини бу воситаларни (моддаларни) беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш амалга оширилган пайтдан эътиборан тугалланган жиноят деб эътироф этилади. жк 271-моддаси 3-қисмида: а) ўта хавфли рецидивист томонидан; б) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб; в) босқинчилик йўли билан содир этилган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш учун жавобгарлик назарда тутилган. 3. гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноятининг юридик таҳлили. (жк 273-моддаси) жиноятнинг асосий бевосита объекти сифатида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги ижтимоий муносабатлар амал қилади. қўшимча объект – аҳолининг соғлиғи. гиёҳвандлик воситаларининг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши – халқаро-ҳуқуқий даражада ва давлат доирасида назорат остига олинган гиёҳвандлик …
5
си 1-қисми маъносида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни олиш деб сотиб олишни, бошқа нарса ва буюмларга алмаштиришни, қарзга ёки ҳадяга олишни, қарзи эвазига олишни, топиб олинган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўзлаштиришни, айбдор олган моддалари наркотик эканлигини билган бўлса, ёввойи ҳолда ўсаёгган наша ва кўкнор ўсимликларини ёки уларнинг бўлакларини, шунингдек таркибда наркотик бўлган ўсимлик экинларининг қўриқланмаётган қолдиқларини йиғиб-териб олишни ҳисобламоқ керак. гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар айбдорнинг ихтиёрига амалда ўтган пайтдан эътиборан олиш тугалланган жиноят деб ҳисобланиши лозим. жўнатиш гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ҳар қандай усулда бир жойдан иккинчи жойга юборилган пайтдан эътиборан тугалланган жиноят деб эътироф этилади. ўтказиш гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ўзга шахс ихтиёрига амалда ўтган пайтдан эътиборан тугалланган жиноят деб эътироф этилади. бунда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўзга шахсга топшириш шакли қилмишни квалификация қилишга таъсир этмайди. гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ниқоби остида айбдорга аён бўлган ҳолда бирон-бир ўзга моддалар ўтказилган бўлса, бундай ҳаракатлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда"

1491145866_67855.docx гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар режа: 1. тақиқланган экинларни етиштириш жиноятининг юридик таҳлили. 2. гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш жиноятининг юридик таҳлили. 3. гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноятининг юридик таҳлили. 4. гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш жиноятининг юридик таҳлили. 5. гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқаришёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш жиноятининг юридик таҳлили. 6. гиёҳвандлик воситалари ёки пс...

Формат DOCX, 26,3 КБ. Чтобы скачать "гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: гиёҳвандлик воситалари ёки псих… DOCX Бесплатная загрузка Telegram