бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш

DOC 101.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1491143323_67825.doc бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш режа: 1. шартли ҳукм қилинган шахслар хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби 2. шартли ҳукм қилинган шахсларнинг мажбуриятлари. 3. тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этиш бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чоралари тушунчаси ва турлари. бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш асослари. шартли ҳукм қилинганлар устидан назорат қилиш тартиби. шартли ҳукм қилинган шахсларнинг мажбуриятлари. шартли ҳукм қилинган шахсларнинг чекланишлари тўлиқ ёки қисман бекор қилиш ҳақида судга тақдимнома киритиш. шартли ҳукм қилинганларнинг синов муддатини ҳисоблаш. шартли ҳукм қилинганлар хулқ – атвори устидан назоратни тугатиш. тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этиш тушунчаси ва турлари. руҳий касалларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби. беморнинг яшаш жойидаги психоневрология муассасаларида уни жамиятдан батамом ажратилган ҳолда мажбурий даволаш. алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан маҳкумларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тушунчаси ва тартиби. суд-психиатрия экспертизасини тайинлаш асослари. касалларни руҳий касалликлар шифохонасига ўтказиш ёки бир касалхонадан иккинчисига кўчириш. руҳий касалликлар шифохоналарида беморларнинг …
2
и қўллаш тартиби ва турлари. жабрланувчидан узр сўраш шартлари ва тартиби. етказилган зарарни тўлаш ёки бартараф этиш тушунчаси ва тартиби. вояга етмаган шахсни махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш. ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодексининг ix-бўлими “бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш” ҳақида бўлиб, мазкур бўлимда 4 боб мавжуд: 31-боб: “бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларининг турлари ва уларни ижро этиш асослари”; 32-боб: “шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назорат”; 33-боб: “тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этиш”; 34-боб: “вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаш”. республикамиз жиноят-ижроия қонунчилигига мувофиқ, бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларининг қуйидаги турлари мавжуд: · шартли ҳукм қилиш; · тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари; · вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чоралари. бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларининг турлари ва уларни ижро этиш асоси – суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ёки ажрими. бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чоралари жиноят кодексининг 72, 87, 94-96-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда суд томонидан тайинланади. шартли ҳукм қилинган шахслар устидан ички ишлар органлари ёки ҳарбий қисм қўмондонлиги …
3
ди ва тугатилади, аммо суд даволаниш муддатини белгиламайди. шахснинг соғайганлиги ёки руҳий ҳолатида яхшиланиш сезилганда ёки шахс ижтимоий хавфлилиги йўқолганда, мажбурий даволаниш даволаш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига биноан қисқа муддат ичида бўлса ҳам бекор қилиниши мумкин. ижтимоий хавфли қилмишни содир этган ақли норасо шахсларга нисбатан қўлланиладиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг мақсади – бу уларни даволаш ҳамда бу шахслар томонидан янги жиноятларни содир этилишининг олдини олиш ҳисобланади. шундай экан, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг вазифаси руҳий касал томонидан содир этилиши мумкин бўлган янги ижтимоий хавфли қилмишларнинг олдини олиш бўлиб, унга бемор руҳий ҳолатидан келиб чиқиб, уни жамиятдан ажратилган ҳолда ёки руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштириш орқали амалга оширилади. вояга етмаганларга нисбатан қўлланиладиган мажбурлов чоралари ўзининг мазмунига кўра тарбиявий характерга суд жиноят кодекси 87-моддаси 2-қисмида назарда тутилган асослар мавжуд деб топса, вояга етмаган шахсни жиноий жазодан озод қилиб мажбурлов чораларини тайинлаши мумкин. бу билан вояга етмаган шахсни ахлоқан тузатиш ва жазонинг бошқа мақсадларини амалга оширишда …
4
би инспекцияси шартли ҳукм қилинган шахсларни рўйхатга олади ва суд белгилаган синов муддати мобайнида уларнинг зиммасига юкланган мажбуриятлар бажарилишини текшириб боради. шартли ҳукм қилинган шахслар хулқ-атвори устидан назорат олиб боришда қуйидаги вазифаларни амалга оширишда қуйидаги вазифаларни амалга оширади: а) маҳбус шахсини, унинг турмуш шароити, атрофидаги муҳитни ўрганиш; б) муайян шахс иш ёки ўқиш жойи ва яшаш жойидан унинг хулқ-атвори тиклангани ҳақидаги маълумотларни йиғиб шартли ҳукмни муддатдан илгари бекор қилиш; маҳбусдан судланганликни олиб ташлаш; синов муддатини қисқартириш ёки узайтириш ёки узайтириш масалаларини ҳал этиш; в) ҳукмда белгиланган синов муддати давомида маҳбус томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳамда суд томонидан юклатилган мажбуриятларни бажармаганлик актлари ҳақида ваколатли органларни хабардор қилиб туриш; г) шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан суд белгилаган мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш, ёки қўшимча мажбуриятлар юклаш ҳақида; синов муддатини узайтириш ҳақида судга тақдимнома тайёрлаш каби вазифаларни амалга оширилади. шартли ҳукм қилинган шахс ҳарбий хизматга чақирилган тақдирда жазоларни ижро этиш инспекцияси суд …
5
м қилинган шахслар устидан назорат ўрнатилишида қуйидаги вазифаларни амалга оширади: а) синов муддати давомида маҳбуснинг шахсий ҳисоб рўйхатини олиб бориш; б) маҳбусни тартиб-интизмога риоя этишини кузатиш; в) суд томонидан маҳбусга юклатилган мажбуриятларни бажарилаётганлигини назорат қилиш; г) маҳбусга тайинланган қўшимча жазолар ижросини таъминлаш; д) маҳкум устидан назорат қилувчи бошқа органлар, масалан, ҳарбий қисм қўмондонлиги билан доимий мулоқотда бўлиш; е) шартли ҳукм қилган суд билан муносабатда бўлиш ва бошқалар. шартли ҳукм қилинган шахсларнинг мажбуриятлари. шартли ҳукм қилинган шахслар суд томонидан зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажариши, шунингдек, чақирувга биноан жазоларни ижро этиш инспекциясида ҳозир бўлиши шарт. узрли сабабсиз ҳозир бўлмаган маҳкум белгиланган тартибда мажбуран келтирилиши мумкин. шу билан бирга шартли ҳукм қилинган шахслар мажбуриятларига яна қуйидагилар ҳам тааллуқлидир: а) синов муддати давомида тузалганлигини исботловчи хулқ-атворда бўлиш; б) юкланган мажбуриятларни (масалан, ижро этиш инспекциясини хабардор қилмасдан ўқиш, иш, яшаш жойини ўзгартирмаслик, алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик ёки таносил касаллигини даволатиш, оиласини моддий жиҳатдан қувватлаш) виждонан бажариш. юқорида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш"

1491143323_67825.doc бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш режа: 1. шартли ҳукм қилинган шахслар хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби 2. шартли ҳукм қилинган шахсларнинг мажбуриятлари. 3. тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этиш бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чоралари тушунчаси ва турлари. бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш асослари. шартли ҳукм қилинганлар устидан назорат қилиш тартиби. шартли ҳукм қилинган шахсларнинг мажбуриятлари. шартли ҳукм қилинган шахсларнинг чекланишлари тўлиқ ёки қисман бекор қилиш ҳақида судга тақдимнома киритиш. шартли ҳукм қилинганларнинг синов муддатини ҳисоблаш. шартли ҳукм қилинганлар хулқ – атвори устидан назоратни тугатиш. тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этиш тушунчаси ва турлари. руҳий касалларга нис...

DOC format, 101.5 KB. To download "бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш", click the Telegram button on the left.