tıb dərsləri uğrunda kitob

PPT 23 sahifa 354,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
юрак касалликлари сабабли тўсатдан ўлим – бу зўравонсизлик юрак хасталиклари билан боғлиқ бўлган ўлим бўлиб, бунда тўсатдан ҳушдан кетиш касаллик ўткир белгилари пайдо бўлгандан кейин бир соат ичида кузатилади, беморда юрак касаллиги мавжудлиги аниқ ёки ноаниқ бўлиши мумкин, лекин ўлим ҳар доим кутилмаганда содир бўлади. «тиббиётни китоб мутоала қилмасдан ўрганиш кемани хариталарсиз бошқаришга ўхшайди; аммо врачларни беморларсиз тайёрлаш – бу денгизга умуман чиқмасдан кема бошқаришни эслатади.» уильям ослер «доно талабалар ва врачлар бемор ёнида бўлганларида улардан илгари китоб мутоала қилиб ўрганганларидан кўпроқ нарсани ўрганадилар; ўз навбатида бемор тўшаги ёнида ўқитиш адабиётлардан бирор-бир янгиликни ўрганиш имкониятини туғдиради. клиник маҳоратга фақатгина шахсий ва ўзгалар тажрибаси бирлаштиришгандагина эришилади.» шерман м. меллинкофф тўсатдан ўлим ва унинг сабаблари. проф. а.г.гадаев юрак касалликлари сабабли тўсатдан ўлим – бу зўравонликсиз юрак хасталиклари билан боғлиқ бўлган ўлим бўлиб, касалликнинг ўткир белгилари пайдо бўлгандан кейин бир соат ичида тўсатдан ҳушдан кетиш билан кечади. бунда беморда юрак касаллиги мавжудлиги аниқ …
2 / 23
ташкил этади. 2. катталарда (45-75 ёшларда). ўрта ва кекса ёшлар орасида 88% ҳолларда юрак касалликлари тўсатдан ўлимга олиб келади. тўсатдан юрак касалликларидан ўлим ўрта ва кекса ёшдаги эракаклар орасида аёлларга нисбатан 4, 45-64 ёшларда эса 7 марта кўпроқ қайд этилади ва фақат 65-74 ёшларда бу 2:1 нисбатга тенг бўлади. ёшлар орасида тўсатдан ўлим сабаблари: миокардитлар, кардиомиопатиялар, qт интервалининг узайиш синдроми, юрак ва қон томирларнинг туғма хамда ортирилган нуқсонлари, морфан синдроми, юрак ритми ва ўтказувчанлигининг бузилиши. бу касалликларда тўсатдан ўлимга олиб келувчи омиллар: -кучли жисмоний зўриқиш; -алкогол ва наркотик моддалар қабул қилиш; -айрим дори воситаларини қабул қилиш; -электролитлар мувозанатининг бузилиши; -алкоголли суррогатларини қабул қилиш. 40 ва ундан катта ёшдаги ахоли орасида тўсатдан ўлим сабаблари: - юрак ишемик касаллиги; - томирларнинг оғир стенозловчи атеросклерози; - артерия деворидаги тромбозлар; - миокарднинг жиддий гипертрофияси (кардиомиопатия). қуйидаги хавфли омиллар мавжуд бўлса кўпроқ тўсатдан ўлим ҳолатлари кузатилади: бемор ёши 45 ва ундан катта бўлганда; чекиш; етарли …
3 / 23
ностик ёмон омил ҳисобланади. юрак чап қоринчаси қисқарувчанлик фаолиятининг сусайиши, хусусан унинг қон отиб бериш кучининг 40% дан камайиши асосий хавфли омиллардан бири ҳисобланади. юрак етишмовчилиги белгилари бошланганидан сўнг ўлим хавфи ўсиб боради ва 5 йил ичида 35-40%ни ташкил этади. чап қоринча гипертрофиясини келтириб чиқарувчи барча ҳолатлар тўсатдан юрак ўлимига олиб келиши мумкин. юрак касалликларидан тўсатдан ўлим хафи лаун таснифига кўра 3-5 синфлардаги қоринчалар экстрасистолияси кузатилганда янада ошади. дори воситаларининг таъсирида тўсатдан ўлим. аксарият ҳолларда бу антиаритмик препаратларнинг 1а (хинидин) ва 1с (мексилетин, энкаинид, этмозин) гуруҳларига тегишлидир. 1992 йилда ўтказилган кўп марказли текширувлар натижасига кўра ушбу дори воситалари яққол проаритмоген таъсир кўрсатиши қайд этилган. улар қоринчалар тахикардияси ва экстрасистолиясини чақириб тўсатдан юрак ўлимига олиб келиши мумкин. дори воситалар таъсирида ривожланган гипокалемия тўсатдан ўлимга туртки бўлади. юрак вегитатив бошқарувининг бузилиши. юрак ишемик касаллигида, миокардитларда, қандли диабетда юракка вагус таъсир камайиб симпатик фаоллик кучайиши кузатилади. бунда юрак қисқариши сонини ошиши, ритм вариобеллигининг …
4 / 23
ушакларини бир марта тоник қисқариши; йирик артерияларда (уйқу, болдир) пульсни ва юрак тонларини аниқланмаслиги; нафас олишни тўхташи ёки тўсатдан агонал типдаги нафасни бошланиши; 40-45 секунддан кейин қорачиқни кенгайиши (максимал кенгайиш 1,5 минутдан сўнг кузатилади); - тери рангини ўзгариши (кулранг кўк аралаш); - шовқинли ва тез-тез нафасни камайиб клиник ўлимнинг 2 минутида тўхташи. - пульсни, қон босимини аниқлашга ҳамда экг тушириш ва юракни аускультация қилишга вақт кеткизмасдан 10-15 секундан кечиктирмай диагноз қўйиш лозим. тахминан 3 минутдан сўнг бош мия ҳужайраларида қайтмас ўзгаришлар бошланади. диагноз қуйидаги мезонларга асосланиб қўйилади: ҳушни бўлмаслиги (йўқлиги); нафасни бўлмаслиги ёки тўсатдан агонал нафас; уйқу артериясида пульсни йўқлиги; қорачиқнинг кенгайиши; тери рангини ўзгариши. клиник ўлим белгилари: • юрак уришдан тўхтайди; • бемор хушдан кетади ва нафас олишдан тўхтайди; • кўз қорачиғи ёруғликни сезмайди; • тери қоплами оқарган ва кўкиш рангда; хақиқий (биологик) ўлим белгилари: • шохсимон парданинг хиралашиши; • қорачиқлар кенгайиши ва ёруғликка таъсирланмаслиги; • мушакларнинг қотиб қолиши; …
5 / 23
ор атрофидан узоқлаштирилади. ∙ реаниматор ёрдамчилардан ҳеч бири беморга ва у ётган буюмга тегмаётганлигига амин бўлиши керак, шундан сўнг «разряд» сўзи айтилади. ∙ разряд энергияси: биринчиси 200 дж, иккинчиси – 200, 300 дж, учинчиси – 360 дж. у юракни бўшашини олдини олади. разряд вақтинча юрак асистолиясига (миокард ҳужайраларининг деполяризацияси), шу вақт оралиғида табиий ритм бошқарувчиси фаолияти тикланишига олиб келади. дефибрилляторлар metrax primedic-defi-b дефибриллятор. озиқланиш аккумулятора тизимидан, ташқи дефибрилляция, ишлаш тартиби: асинхрон. дефибриллятор philips heartstart xl defibrillator дефибриллятор кўп маротаба ишлатиладиган электродларга эга, ташқи (жуфт) конфигурациясини ўзгартирувчи (катталар/педиатрик) юрак касалликларидан тўсатдан ўлимнинг профилактикаси юрак касалликларининг турли босқичларида тўсатдан ўлим хавфини олдини олиш чора-тадбирлар: тўсатдан ўлим хавфи юқори бўлган шахсларни аниқлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида юрак касалликларига чалинган беморларда (айниқса қоринчалар аритмиялари бўлганларда) хавф даражасини стратификация қилиш; юрак касалликларидан тўсатдан ўлим ҳолатларида зудлик билан самарали реанимация ўтказиш; юрак касалликларидан тўсатдан ўлган ва самарали реанимация ўтказилиб тирилтирилган беморларни замонавий усуллар ёрдамида даволаш.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tıb dərsləri uğrunda kitob" haqida

юрак касалликлари сабабли тўсатдан ўлим – бу зўравонсизлик юрак хасталиклари билан боғлиқ бўлган ўлим бўлиб, бунда тўсатдан ҳушдан кетиш касаллик ўткир белгилари пайдо бўлгандан кейин бир соат ичида кузатилади, беморда юрак касаллиги мавжудлиги аниқ ёки ноаниқ бўлиши мумкин, лекин ўлим ҳар доим кутилмаганда содир бўлади. «тиббиётни китоб мутоала қилмасдан ўрганиш кемани хариталарсиз бошқаришга ўхшайди; аммо врачларни беморларсиз тайёрлаш – бу денгизга умуман чиқмасдан кема бошқаришни эслатади.» уильям ослер «доно талабалар ва врачлар бемор ёнида бўлганларида улардан илгари китоб мутоала қилиб ўрганганларидан кўпроқ нарсани ўрганадилар; ўз навбатида бемор тўшаги ёнида ўқитиш адабиётлардан бирор-бир янгиликни ўрганиш имкониятини туғдиради. клиник маҳоратга фақатгина шахсий ва ўзгалар тажриба...

Bu fayl PPT formatida 23 sahifadan iborat (354,5 KB). "tıb dərsləri uğrunda kitob"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tıb dərsləri uğrunda kitob PPT 23 sahifa Bepul yuklash Telegram