ma'muriy huquqbuzarlik to'grisida ishlar

DOC 7 стр. 92,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг қарори 30.11.2018 й. n 35 судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришлар муносабати билан суд амалиётида вужудга келаётган масалалар ҳамда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, "судлар тўғрисида"ги ўзбекистон республикаси қонунининг 17-моддасига асосланиб ўзбекистон республикаси олий суди пленуми қарор қилади: 1. судларнинг эътибори ўзбекистон республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (бундан буён матнда мжтк деб юритилади) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи нормаларига қатъий риоя этиш зарурлигига қаратилсин. 2. маъмурий судга (бундан буён матнда суд деб юритилади) тааллуқли бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар рўйхати мжтк 245-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган. шуни назарда тутиш лозимки, мжтк 245-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига асосан судларга қуйидаги ишлар ҳам тааллуқли: ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этганда, ҳар қандай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги; ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги; ҳуқуқбузарга нисбатан мжтк махсус қисми …
2 / 7
иш ёки ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш жазоси назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги. 3. маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида судья мжтк 303-моддасига мувофиқ қуйидаги масалаларни ҳал этади: 1) мазкур ишни кўриб чиқиш суднинг ваколатига кириш-кирмаслиги; 2) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва бошқа материаллар тўғри тузилган-тузилмаганлиги; 3) ишни кўриб чиқишда иштирок этувчи шахслар уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган-қилинмаганлиги; 4) иш бўйича қўшимча материалларни талаб қилиш зарурияти мавжудлиги; 5) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ҳамда адвокатнинг иш бўйича илтимосномалари мавжудлиги. ишни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида судья ишни тўғри ҳал этилиши учун зарур бўлган бошқа масалаларни ҳам ҳал этиши мумкин. 4. маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тайёрлаш чоғида қуйидагилар аниқланса, судья маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс)га маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни қайтариш тўғрисида ажрим чиқаради, агар: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги …
3 / 7
ги ишлар суд томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар олинган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилади. бироқ алоҳида тоифадаги ишларни кўриб чиқиш учун қонунда қисқартирилган муддатлар назарда тутилган (мжтк 305-моддасининг иккинчи қисми). 7. судларга тушунтирилсинки, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарор мазмуни, шунингдек уларга илова қилинган ҳужжатлар мжтк 281, 282-моддалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим. суд маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарорни, агар баённома ёки қарор ваколати бўлмаган мансабдор шахс томонидан тузилган ёки чиқарилган, шунингдек, агар унда қуйидагилар кўрсатилмаган бўлса, уни тузган орган ёки мансабдор шахсга камчиликларни бартараф этиш учун қайтаради: баённома тузилган вақт ва жой, уни тузган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, мансаби; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жой ҳамда унинг моҳияти; ҳуқуқбузарнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар, мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат; шахс илгари маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳақида …
4 / 7
ни кўриб чиқишда маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг мжтк 294-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларини таъминлаш чораларини кўриши шарт. жумладан, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга: иш материаллари билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга; адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга; ишни кўриб чиқишда қатнашишга, ўз она тилида сўзлашга ёки таржимон хизматидан фойдаланишга; қарор устидан шикоят беришга. маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс ўзининг айбсизлигини исботлашга мажбур эмас. маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс ҳуқуқларининг бузилиши маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш учун асос бўлади. 9. тушунтирилсинки, қонунга кўра (мжтк 13-моддаси) маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтда ўн олти ёшга тўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортиладилар. маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан ўзбекистон республикаси президентининг 2017 йил 14 мартдаги пқ-2833-сонли қарори билан тасдиқланган вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги низомда кўрсатилган чоралар қўлланилади. вояга етмаган маъмурий ҳуқуқбузарга нисбатан материалларни вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга юбориш масаласини …
5 / 7
ганлиги; ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни. судларга тушунтирилсинки, далилларга, шу жумладан, ишда қатнашувчи шахслар томонидан тақдим этилган фото, аудио ва видео ёзувларга, шунингдек, интернет тармоғидан олинган маълумотларга баҳо бериш учун тегишли мутахассис жалб қилиниши мумкин. судлар далилларга баҳо беришда мжтк 276, 277-моддалари талабларига риоя этишлари лозим. 11. суд маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришда ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бўлган, мжтк 307-моддасида назарда тутилган барча ҳолатларни аниқлаши зарур. ҳуқуқбузарлик факти ҳақидаги ва уни содир этишда шахснинг айбдорлиги масаласини аниқлашда, суд нафақат тақдим этилган материалларни текшириши, балки, зарурат бўлганда, қўшимча далилларни талаб қилиши, хусусан, ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузган мансабдор шахсни, жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ қилиши, экспертиза тайинлаши ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириши шарт. 12. ишни объектив ва холисона ҳал этиш мақсадида у маъмурий ҳуқуқбузарликка тортилаётган шахснинг иштирокида кўриб чиқилиши лозим. иш мазкур шахснинг иштирокисиз фақат у суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида ўз вақтида хабар қилинганлиги тўғрисида маълумотлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ma'muriy huquqbuzarlik to'grisida ishlar"

ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг қарори 30.11.2018 й. n 35 судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришлар муносабати билан суд амалиётида вужудга келаётган масалалар ҳамда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, "судлар тўғрисида"ги ўзбекистон республикаси қонунининг 17-моддасига асосланиб ўзбекистон республикаси олий суди пленуми қарор қилади: 1. судларнинг эътибори ўзбекистон республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (бундан буён матнда мжтк деб юритилади) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи нормаларига қатъий риоя э...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOC (92,0 КБ). Чтобы скачать "ma'muriy huquqbuzarlik to'grisida ishlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ma'muriy huquqbuzarlik to'grisi… DOC 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram