жигар, ўт йўллари, ўт пуфаги жарроҳлик анatомияси

PPT 41 pages 14.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 41
powerpoint presentation 8(3)-маъруза жигар, ўт йўллари, ўт пуфаги жарроҳлик анатомияси. жигар ва ўт йўлларида бажариладиган операциялар турон зармед университети клиник олди фанлар кафедраси клиник анатомия (охта) фани * жигар асосий лаборатория бўлиб, углевод ва оқсил алмашинувида қатнашади, гемодинамиканинг муҳим регулятори ва антитоксик фильтр вазифасини ўтайди. чақалоқларда жигар қорин бўшлиғининг ½ ини, яъни тана вазнининг 1/16 ини ташкил қилади (катталарда 1/40). жигарнинг гемодинамика ва модда алмашинувида ролини шундан билиш мумкинки, у 1 дақиқада 1500 мл қонни, яъни аортага чиқувчи дақиқалик қон ҳажмининг 1/3ини ўзи орқали ўтказади. жигарнинг катта қисми ўнг диафрагма ости бўшлиғида, кичикроқ қисми чапга ўтиб, ошқозон ва диафрагма гумбази орасида жойлашади. жигар мезоперитонеал жойлашиб, унинг орқа диафрагма юзаси қоринпарда билан қопланмаган. жигар олд қирғоғи скелетотопиясининг гавда тузилишига монанд фарқлари долихоморф жуссада жигар ретрокостал жойлашиб, қовурға равоғидан 4-5 см юқорироқда жойлашади; брахиморфда – қовурға равоғидан 2-3 см пастроқда пальпацияланади. тож бойлам қоринпарданинг жигардан диафрагмага фронтал текислик бўйлаб ўтиши натижасида ҳосил …
2 / 41
ама ёриқ орқали 2 та : ўнг ва чап бўлакларга ажратиш мумкин. ўнг бўлакда квадрат ва думли бўлаклар ҳам фарқланади бўлакнинг қон томир ва ўт йўллари секторал ва сегментар шохларга ажратилади. дарвоза венаси, жигар артерияси ва ўт йўлларининг (глиссон учлиги) аъзо ичида шохланиши ўзига хос қонуният асосида боради. бу триада инглиз анатоми глиссон (glisson) томонидан 1654 й да таърифланган. жигарда 8 сегмент бўлиб, уларнинг ўлчами жигарнинг шаклига қараб ўзгариб туради. сегмент оёқчаларининг жигар юзасидаги акс-тасвирига қараб сегментни унинг оёқчасини олдиндан бойлаб қўйиш йўли билан резекция қилиш мумкин, бу операцияларда қон йўқотилишини анча пасайтиради. жигар ва ўт қопининг қон томирлари. жигар дарвозаси ва ўт пуфагининг нерв чигаллари ўт қопи ва ўт йўллари. пуфак ва умумий ўт йўлларининг бирлашиш вариантлари. томир тўрининг тузилиши ва босимнинг пасайиб бориш чизмаси портал қон айланиши моҳияти шундаги, ундаги қон босими аста-секин пасайи бораверади. бу қоннинг секинлашуви ва жигарда катта миқдорда деполанишига олиб келиб, дарвоза венаси орқали …
3 / 41
енсация шаклланиб, порто - кавал анастомозларда қон оқими кўпаяди, бу уларнинг кенгайиб, киндик атрофида " медуза боши" пайдо бўлишига, ёки қизилўнгач-ошқозон анастомозларининг ривожланишига олиб келади. порто- кавал ва кава-кавал анастомозлар схемаси сенгстейкин-блекмор зонди. портал системада веноз қон айланиши бузилганда (жигар циррози ёки дарвоза венасининг ўсма томонидан қисилиши) – асцит, ошқозон ёки қизилўнгачдан қон кетиши (варикоз) кузатилади. қизилўнгач ва ошқозон кардиал қисмидаги варикоз кенгайган веналардан қон кетишида блекмор зонди ишлатилади. спленопортография. жигар ички томирлари бўйлаб қон ўтиши бузилганда дарвоза венасини (талоққа тери орқали пункция қилиб контраст модда юбориш – спленопортография ёки трансумбиликал йўл орқали) ва жигар артериясини контрастлаш (сон артерияси орқали сельдингер бўйича truncus coeliacus-ни катетерлаш) йўллари мавжуд. жигар циррозларини ташхислашда трансумбиликап портогепатография - дарвоза венасининг чап шохига қуйилувчи киндик венасининг облитерацияланмаган қисмига асбоб киритиб контрастлаш. бунда киндик билан ханжарсимон ўсиқ орасида тери ва тўғри мускул апонерврозини кесиб, киндик венасига уни дезоблитерацияловчи асбоб киритилади. портал гипертензияда операциялар портокавал анастомоз мезентерикокавал анастомоз …
4 / 41
абдоминал кесим (райфершайд); торакоабдоминал кесим (райфершайд); жигар ва ўт йўлларидаги операцияларнинг асосий тамойиллари жигар паренхимасининг ўзига хослиги ва фиброз капсуласининг мустаҳкам эмаслиги операциялар пайтида қонни кўп миқдорда йўқотишга сабабчи бўлиб, уни тикишни қийинлаштиради. жигар чоклари (м.м.кузнецов, ю.с. пенский, 1894) бунда қирғоқларни туташтирувчи чокларни тортиб, жигар паренхимаси орқали ўтувчи қон томирларни сиқиб қўйилади жигар чоки қўйилгач, геморрагия ва қорин бўшлиғига инфицирланган ўт суюқлиги тушишини бартараф этиш учун жароҳатни қўшимча герметизациялаш лозим: а) жароҳатни ўроқсимон бойлам билан ёпиш; б) жигар жароҳатини чарви билан тампонлаш; в) жароҳатни в.с. шапкин усулида бекитиш. жигар жароҳатини перитонизациялаш: чарви билан; жигар жарохати гепатизацияси глиссон капсуласи билан бекитиш америкалик жарроҳлар шаве-пеон (chaver-peon) ва гонзалес (gonzales, 1970) пастки кавак венага пуфланувчи манжеткали шунт киритиш (эндокавал шунтлаш) орқали жигарни қон айланишидан 20 мин четлатиш операция моделини ишлаб чиқишган. бунда жигар орқали ҳаво эмболияси хавфининг олди олинади. жигар резекцияси турлари: а) атипик резекция – аъзонинг бир қисми соғ тўқималар доирасида кесиб …
5 / 41
игар жароҳатини тўмтоқ (корнцанг билан) ажратиш. абсцесс бўшлиғини тампонадалаш ва дренажлаш. 1 2 3 ўт йўлларидаги операцияларни 2 гуруҳга ажратиш мумкин: 1) ўт тошларини ҳамда яллиғланиш манбаини бартараф этиш; 2) ўт йўллари обтурациясида ўт суюқлигининг ҳазм трактига айланма йўл билан чиқарилиши. ўт қопи катталашганда биринчи навбатда шприц билан пункция қилингач, таркибини сўриб олиб, кейин холецистэктомия бажарилади. ductus choledochus да ўт димланишида ва тошлар аниқланганда йўлни кесиб очиб уни дренажлаш керак. холецистостома. ўт пуфаги тубига тутиб турувчи чоклар қўйиш. пуфакни пункция қилиш. пункция жойида пуфакни кесиш 1 2 3 холецистостома. пуфак бўшлиғидан тошларни олиб ташлаш. дренаж найчани пуфак деворига халтачали чок билан фиксациялаш. дренаж атрофида пуфак деворини париетал қоринпардага тикиб қўйиш. 1 2 3 холецистогастростомия ўт пуфаги пункцияси. тугунли сероз-мускул чоклар қўйиш. ошқозон деворини кесиш. ретродуоденал холедохотомия. умумий ўт йўли деворини тикиш супрадуоденал холедохотомия. умумий ўт йўлидан тошни олиб ташлаш ретродуоденал холедохотомия. умумий ўт йўли деворини кесиш. ўт йўли чоки (choledohorraphia) …

Want to read more?

Download all 41 pages for free via Telegram.

Download full file

About "жигар, ўт йўллари, ўт пуфаги жарроҳлик анatомияси"

powerpoint presentation 8(3)-маъруза жигар, ўт йўллари, ўт пуфаги жарроҳлик анатомияси. жигар ва ўт йўлларида бажариладиган операциялар турон зармед университети клиник олди фанлар кафедраси клиник анатомия (охта) фани * жигар асосий лаборатория бўлиб, углевод ва оқсил алмашинувида қатнашади, гемодинамиканинг муҳим регулятори ва антитоксик фильтр вазифасини ўтайди. чақалоқларда жигар қорин бўшлиғининг ½ ини, яъни тана вазнининг 1/16 ини ташкил қилади (катталарда 1/40). жигарнинг гемодинамика ва модда алмашинувида ролини шундан билиш мумкинки, у 1 дақиқада 1500 мл қонни, яъни аортага чиқувчи дақиқалик қон ҳажмининг 1/3ини ўзи орқали ўтказади. жигарнинг катта қисми ўнг диафрагма ости бўшлиғида, кичикроқ қисми чапга ўтиб, ошқозон ва диафрагма гумбази орасида жойлашади. жигар мезоперитонеал жо...

This file contains 41 pages in PPT format (14.7 MB). To download "жигар, ўт йўллари, ўт пуфаги жарроҳлик анatомияси", click the Telegram button on the left.

Tags: жигар, ўт йўллари, ўт пуфаги жа… PPT 41 pages Free download Telegram