ҳужайралар пролиферацияси–митозвамейоз

PPTX 42 sahifa 9,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 42
презентация powerpoint «тиббий биология. умумий генетика» фанидан маъруза № 4 ҳужайралар пролиферацияси – митоз ва мейоз маърузачи: максумова мунира абдуганиевна тошкент “toshkent kimyo xalqaro universiteti” kimyo international university in tashkent маърузанинг мақсади ҳужайралар пролиферацияси, унинг мазмунини, биологик ва тиббий аҳамияти. митоз жараёнини, унинг босқичлари ҳамда аҳамиятини, митоз патологиясини, мейоз жараёни, ва унинг босқичлари, мейознинг эволюцион аҳамияти, жумладан, мейоз патологиясини тушунтириш. маърузанинг тарбиявий аҳамияти ва вазифалари: тириклик олами хоссаларини ҳужайра даражасида ўрганиш, ҳужайралар пролиферациясининг мазмунини, биологик ва тиббий аҳамиятини билиш. митоз ва мейоз жараёни, босқичлари, мейознинг эволюцион аҳамияти ва уларнинг патологиясини билиш ва тушуниш ҳар-бир шифокорнинг ўз фаолиятида муҳимдир: касалликнинг келиб чиқиш сабабларини, уларни аниқлаш услубларини,ташхис қилишни ҳамда касалликларнинг олдини олиш чораларини амалга ошириш учун назарий пойдевор ҳисобланади. маърузанинг режаси орган ва тўқималарнинг регенерацияси ҳақидаги қарашларнинг ривожланиши. регенерация умумбиологик тоифа сифатида тиббиёт учун аҳамияти. молекуляр, ҳужайравий ва регенератив тиббиёт ҳақида тушунча. ҳужайра цикли, фазалари (даврлари), ҳужайра циклининг назорат нуқталари. ҳужайра бўлинишининг …
2 / 42
инг бўлинишигача ёки нобуд бўлгунича (ўлими) бўлган давр. ҳаёт циклининг компоненти бу - митотик (пролифератив) цикл – йўналишли, бошқариладиган, ўзаро боғлиқ, тартибланган ҳодисалар комплексидир. i –митотик цикл; ii –ҳужайранинг дифференциялашган ҳолатга ўтиши; iii – ҳужайранинг нобуд бўлиши; g1 - интерфаанинг пресинтетик (постмитотик) даври; g2 – интерфазанинг постсинтетик (предмитотик) даври; s – интерфазанинг синтетик даври; r1 и r2 – тиним даври; м - митоз; 2с – днк нинг диплоид миқдори, 4с – днк нинг тетраплоид миқдори (иккиланган). кўп ҳужайрали организм ҳужайрасининг ҳаёт цикли ҳаёт циклининг тугаши ҳужайранинг ҳаёт циклида яна бир йўналиш бўлиши мумкин. бу ҳужайранинг бласттрансформацияси, яъни саратон ҳужайрасига айланиши. бундай ҳужайра тинимсиз кўпайиш хусусиятини намоён қилади, ва умри боқий бўлиб қолади (in vitro шароитида, организмдан ташқарида). in vivo шароитда бундай ҳужайра ҳаётини давомийлиги саратон эгасининг ўлими билан якунланади. некроз – ноқулай омиллар таъсирида ҳужайранинг ўлими. апоптоз – ҳужайрада ўзини ўзи йўқ қилиш генетик назорат механизми ишга тушади. пролиферация ҳайвон …
3 / 42
ини таъминлайди регенерация асосида пролиферация ётади ҳужайралар дифференциацияси билан амалга ошади организмни яхлитлиги таъминланади пролиферациянинг тиббиётда аҳамияти. мнс, миокард ҳужайралари пролиферация хусусиятига эга эмас, буларда функционал зўриқиш, патоген омиллар таъсирида репарация бўлиши сабабли, ҳужайранинг ички структуралари пролиферацияси содир бўлади, натижада гипертрофия кузатилади. органлар ва тўқималарнинг шикастланиши билан кечадиган патологик жараёнларда ҳосил бўлган нуқсон пролиферация ёрдамида бартараф этилади ва бузилган функция нормаллашади. хирургик операциялардан кейинги тикланиш асосида ҳужайралар пролиферацияси ётади агар пролиферация жараёнида дифференциация бўлмаса, ҳужайраларнинг бўлиниб кўпайиши ўсманинг (рак) ривожланишига олиб келади. пролиферация ҳужайралар фаол равишда кўпайишини англатади. одатда бу жараён нафас олиш тизими, овқат ҳазм қилиш йўли, бачадон шиллиқ пардаси тўқимасида бу норма ҳисобланади. жароҳатлар бўлса ва жарроҳлик аралашувидан сўнг, кўпайиш жараёни табиий бўлиб, тезда даволаниш ва тўқималарни тиклаш учун зарурдир. кўпинча ҳужайраларнинг интенсив кўпайиши яллиғланиш жараёнининг бошланишини ёки ўсмалар пайдо бўлишини кўрсатади. иккинчи ҳолда, кўпайиш жараёни тўхтовсиз бўлади: ҳужайралар доимий равишда бўлиниб, янги ҳосилаларнинг ўсишига олиб келади. бачадон …
4 / 42
инчи тури кимёрезистентдир. секин-аста бўлинадиган ҳужайралар даволанишдан кейин касалликнинг қайталанишига олиб келиши мумкин. ва тадқиқотлардан мақсад кимёрезистент саратон ҳужайралари қандай ҳосил бўлишини аниқлаш ва уларнинг бу сифатини бартараф этиш йўлларини топиш. ҳар бир алоҳида ҳужайра эрта ёки кеч нобуд бўлади, организм ҳаётини давом эттириш учун ҳужайралар қандай тезликда нобуд бўлаётган бўлса, шундай тезликда янги ҳужайралар ҳосил бўлиб туриши керак. шунинг учун ҳужайранинг бўлиниши барча организмлар учун ҳаётий муҳим ҳисобланади. янги бўлиниб ҳосил бўлган ҳужайранинг ҳаётида- дифференциация рўй беради, махсус фаолиятини бажаришга мослашади, функциясини ўтайди, қарийди ва ниҳоят ўлади. ҳамма ҳужайраларда ҳам юқоридаги ҳаёт жараёнининг барча босқичлари рўй бермайди. шундай ҳужайралар гуруҳи (популяциялари) мавжудки, у ҳужайралар мунтазам равишда бўлиниб туриш хусусиятига эга. ҳужайранинг ҳаёт цикли ва бўлиниши сут эмизувчилар ҳужайраларида олти хил циклинга боғлиқ протеинкиназалар мавжуд: cдк 1 - cдк 6 (уларнинг очилиш тартибида) регулятор оқсилларни фосфориллаш орқали (ҳужайра циклдан циклга ўтиши учун) ҳужайра циклини маълум бир даврларига жавобгар генлар фаолиятини …
5 / 42
рига киради. ҳужайра шу нуқтадан ўтмаса: интерфаза аутосинтетик - ҳужайрадаги биосинтетик жараёнлар ўзи учун қаратилган бўлади. интерфаза гетеросинтетик – ҳужайрадаги биосинтетик жараёнлар организм учун зарур моддалар ишлаб чиқаришга қаратилган бўлади. s даври. днк бир маротаба ярим консерватив репликацияланади. ҳужайра ички сигнали ишга тушиб, циклин ва циклинга боғлиқ киназалар транскрипцияси бошланади. циклин ва циклинга боғлиқ киназалар комплекси ҳосил бўлади. махсус митогенлар (ўсиш омиллари) cdk синтезини бошқаради. ўсиш омили g 1 даврининг актив оқсил комплекслари ҳосил бўлади (d cdk 4, 6 ). митогенактив протеинкиназалар активацияси одам ҳужайраларида циклинни 4 та асосий типи учрайди: циклин d –g0 ни g1 га ва g1 ни s даврига ўтиши циклин e – ҳужайрани s даврида репликация учун тайёрланишга мажбурлайди циклин a – s даврида днк репликациясини активлайди циклин b – бўлиниш дуки шаклланишини бошлайди (митозга тайёргарлик). протеинкиназалар транскрипция омилини фосфориллаб активлайди. циклин d cdk 4, 6 ген транскрипцияси мембрана юзасидаги рецептор ҳужайра циклининг чекпоинтлари (назорат нуқталари) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 42 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳужайралар пролиферацияси–митозвамейоз" haqida

презентация powerpoint «тиббий биология. умумий генетика» фанидан маъруза № 4 ҳужайралар пролиферацияси – митоз ва мейоз маърузачи: максумова мунира абдуганиевна тошкент “toshkent kimyo xalqaro universiteti” kimyo international university in tashkent маърузанинг мақсади ҳужайралар пролиферацияси, унинг мазмунини, биологик ва тиббий аҳамияти. митоз жараёнини, унинг босқичлари ҳамда аҳамиятини, митоз патологиясини, мейоз жараёни, ва унинг босқичлари, мейознинг эволюцион аҳамияти, жумладан, мейоз патологиясини тушунтириш. маърузанинг тарбиявий аҳамияти ва вазифалари: тириклик олами хоссаларини ҳужайра даражасида ўрганиш, ҳужайралар пролиферациясининг мазмунини, биологик ва тиббий аҳамиятини билиш. митоз ва мейоз жараёни, босқичлари, мейознинг эволюцион аҳамияти ва уларнинг патологиясини билиш...

Bu fayl PPTX formatida 42 sahifadan iborat (9,4 MB). "ҳужайралар пролиферацияси–митозвамейоз"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.