korupsiyaga qarshi kurashning ijtimoiy, goyaviy asoslari

PPT 29 pages 2.6 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 29
[ powerpoint template ] ўзбекистонда коррупцияга қарши курашнинг ижтимоий, ғоявий асослари режа: 1. коррупция тушунчаси ва унинг ижтимоий илдизлари. 2. коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари: миллий қонунчилик ва хорижий тажриба. 3. ўзбекистон республикаси президенти коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳақида. 4.ўзбекистонда коррупция ва жиноятчиликнинг шаклланиши ҳамда унга қарши кураш борасида амалга оширилаётган тадбирлар. “коррупция” термини лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиққан бўлиб, этимологик маъноси “бузиш, сотиб олиш”дир. коррупция — бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. у демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради. (бмтнинг коррупцияга қарши конвенциясидан) «коррупция – шахсий мақсадда фойда олиш учун давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилишдир». (бмтнинг коррупцияга қарши курашга оид маълумотномасидан). «коррупция –шахсий манфаат учун давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилишдир». (жаҳон банкининг ҳозирги дунёда давлатнинг …
2 / 29
.ru сайти ўзбекистонда амалга оширилаётган аксилкоррупциявий чора-тадбирлар самарадорлиги динамикаси жамоатчилик фикри 2011йил 2016йил коррупцияга қарши чоралар самара беряпти, деб ҳисобловчилар 27,6 % 67,2 % ўзбекистонда коррупция кенг тарқалган деб ҳисобловчилар 53,1 % 33,9 % коррупция, тамагирлик ва порахўрлик кўринишларига шахсан дуч келмаганлар - 88,6 % ўз муаммоларини ечиш усули сифатида пора бериш усулига шахсан салбий муносабатда бўлганлар 48,4 % 76,4 % муаммони тезроқ ҳал қилиш учун пора бериш мумкин деб ҳисобловчилар - 33,3 % коррупция ва жиноятчиликнинг хавфсизликка соладиган таҳдидлари мажмуаси, ҳали конвенция қабул қилингандан олти йил аввал (1997) дунёнинг ўнлаб мамлакатларида чоп этилган ва дунё хавфсизлиги назарияси ва амалиётига улкан ҳисса қўшган биринчи президентимиз, буюк сиймо ислом каримовнинг фундаментал “ўзбекистон xxi аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва кафолатлари” асарида кўрсатиб берилган. ислом каримов коррупциянинг таҳдиди ҳақида: амалга оширилаётган ислоҳотларга қаршилик кўрсатиш; давлатнинг конституциявий асосларини емириш; жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириш; жамият аъзоларининг фуқаролик мавқеини йўққа чиқариш, ислоҳотлар ғоясини обрўсизлантириш; …
3 / 29
самарали ечиш устувор вази- фаларимиздан бири бўлиб қолади. ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев коррупциявий даромадҳаром даромад бўлиб, бу даромадлардаги тенгсизликни келтириб чиқаради ва кучайтиради. коррупциянинг миллий хавфсизликка хатари шундаки, у кишиларда норозилик уйғотиб, жамиятдаги интизомий мувозанатга таҳдид солади. шунингдек, коррупция даромадларнинг порахўрлар қўлида тўпланишига олиб келади. натижада, ўз соҳиби ишлаб топган даромаднинг порага айланган қисми яширин тарзда жамғарилади. порахўр қўлида жамғарилган пул инвестицияга ҳам хизмат қилмайди. энг ёмони бу аҳоли қўлидаги пул қолдиғини кўпайтиради ҳамда пул муомаласига ёхуд мамлакат монетар хавфсизлигига рахна солади. коррупцияга қарши кураш сиёсатининг мақсади – коррупция даражасини пасайтириш ҳамда фуқаролар, жамият ва давлат ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг коррупция билан боғлиқ таҳдидлардан ҳимояланишини таъминлашдан иборат. бу сиёсат давлатнинг коррупцияга қарши қаратилган, қабул қилинган турли қонунлари, қарорлари, дастурларида ўз ифодасини топади. коррупцияга қарши кураш сиёсати – бу давлатинг коррупциянинг олдини олиш, у пайдо бўлганда уни тугатиш ва чеклаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ва аниқ чора-тадбирлар мажмуидир. коррупцияни амал қилиш даражаларига …
4 / 29
авишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш бирлашган миллатлар ташкилотининг коррупцияга қарши кураш борасидаги ҳужжатлари: 1) “ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг хулқ-атвор кодекси” (бмт бош ассамблеясининг резолюцияси билан 1979 йил 17 декабрда қабул қилинган); 2) ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар¬нинг хулқ-атвор кодексини самарали амалга оширилиши учун раҳбарий принциплар (бмтнинг иқтисодий ва ижтимоий кенгаши резолюцияси билан 1989 йил 24 майда қабул қилинган); 3) давлат мансабдор шахсларининг халқаро хулқ-атвор кодекси (бмт бош ассамблеясининг резолюцияси билан 1996 йил 12 декабрда қабул қилинган); 4) бирлашган миллатлар ташкилотининг халқаро тижорат операцияларида коррупция ва порахўрликка қарши кураш тўғрисидаги декларацияси (бмт бош ассамблеясининг резолюцияси билан 1996 йил 16 декабрда тасдиқланган); 5) терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғриси¬даги халқаро конвенция (бмт бош ассамблеясининг резолю¬цияси билан 1999 йил 9 декабрда қабул қилинган); 6) бирлашган миллатлар ташкилотининг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (бмт бош ассамблеясининг резолюцияси билан 2000 йил 15 ноябрда қабул қилинган); …
5 / 29
г коррупцияга қарши кураш борасидаги ҳужжатлари: 1)европа кенгашининг коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги конвенцияси (страсбург, 1999 йил 27 январь); 2)европа кенгашининг коррупция учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик тўғрисидаги конвенцияси (страсбург, 1999 йил 9 сентябрь); 3)европа кенгашининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни тозалаш, аниқлаш, олиб қўйиш ва мусодара қилиш тўғрисидаги конвенцияси (страсбург, 1990 йил 8 ноябрь); 4)коррупцияга қарши курашнинг йигирмата принципи (европа кенгаши вазирлар маҳкамаси томонидан қабул қилинган 1997 йил 6 ноябрь); 5)давлат хизматчилари учун модель хулқ-атвор кодекси (европа кенгаши вазирлар маҳкамаси томонидан қабул қилинган 2000 йил 11 май); 6)сиёсий партияларни ва сайлов кампаниясини молиялаштиришда коррупцияга қарши ягона қоидалар (европа кенгаши вазирлар маҳкамаси томонидан қабул қилинган 2003 йил 8 апрель); 7)молиявий тизимдан пулни тозалаш мақсадларида фойдаланишга йўл қўймаслик тўғрисидаги еии директиваси (1991 йил 10 июнь); 8)пулни тозалашга қарши париж декларацияси (европа иттифоқининг пулни тозалашга қарши парламентар конференциясининг якуний декларацияси 2002 йил 8 февраль). мустақил давлатлар ҳамдўстлиги доирасида коррупцияга қарши кураш борасида қабул қилинган ҳужжатлар: …

Want to read more?

Download all 29 pages for free via Telegram.

Download full file

About "korupsiyaga qarshi kurashning ijtimoiy, goyaviy asoslari"

[ powerpoint template ] ўзбекистонда коррупцияга қарши курашнинг ижтимоий, ғоявий асослари режа: 1. коррупция тушунчаси ва унинг ижтимоий илдизлари. 2. коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари: миллий қонунчилик ва хорижий тажриба. 3. ўзбекистон республикаси президенти коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳақида. 4.ўзбекистонда коррупция ва жиноятчиликнинг шаклланиши ҳамда унга қарши кураш борасида амалга оширилаётган тадбирлар. “коррупция” термини лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиққан бўлиб, этимологик маъноси “бузиш, сотиб олиш”дир. коррупция — бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. у демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлашти...

This file contains 29 pages in PPT format (2.6 MB). To download "korupsiyaga qarshi kurashning ijtimoiy, goyaviy asoslari", click the Telegram button on the left.

Tags: korupsiyaga qarshi kurashning i… PPT 29 pages Free download Telegram