референдум

DOC 66.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404194551_51759.doc референдум режа: 1. референдум ҳамда плебисцит тушунчаси ва унинг ижтимоий вазифаси 2. референдум предмети, уни ўтказиш тартиби 3. референдум натижаларини аниқлаш 1. референдум ҳамда плебисцит тушунчаси ва унинг ижтимоий вазифаси референдум демократиянинг асосий шаклларидан бири бўлиб, давлат ва жамият ҳаётининг муҳим муаммоларини умумхалқ муҳока-масида ўз ечимини топишидир. референдум атамаси лотин тилидаги «referendum” сўзидан олинган бўлиб “хабар берилиши лозим бўлган” деган маънони англ-атади. унинг ҳозирги моҳияти фуқароларни давлат ва жамият ҳаёти-да бевосита иштирок этишини билдиради. демократиянинг муҳим институтларидан бири ҳисобланган референдум ва сайловнинг бир-бирига ўхшаш ва фарқли жиҳатлари мавжуд. ўхшаш жиҳатлари ҳар иккиси ҳам халқ хоҳиш-иродасини ўзида ифодалайди, ҳар иккиси ҳам овоз бериш институти ҳисобланади. фарқли жиҳати эса сайловларда давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари шаклланса, референдумда давлат ва жамият аҳамиятига боғлиқ масалалар ҳал қилинади. сайловлардаги овоз беришнинг референдумдан фарқи шундаки, у бирон бир шахс мандатига юридик куч бермай балки, муайян масалани ҳал қилишга қаратилгандир. агар конституция ва қонунлар-да белгиланган қоидалар асосида …
2
даги давлат бош-лиғи ҳақидаги масалалар кўриладиган референдум расмий ёки норас-мий равишда плебисцит деб аталади. хорижий конституцияшунослик тажрибасига назар ташласак, референдум деганда, қонун чиқарувчи орган томонидан конституция, қонунлар қабул қилиш ёки бошқа ички ва ташқи сиёсий масалалар бўйича ҳал қилувчи, охирги қарор қабул қилиниши назарда тутилади. референдум ўтказиш шартлари ва тартиби конституциявий тузумга эга бўлган давлатларнинг конституцияси ва қонунлари билан тартиб-га солинади. конституциявий ҳуқуқда, умумхалқ овозига қўйиладиган маса-ланинг моҳиятига, уни ўтказиш усулига ва қўллаш доирасига қараб референдумнинг қуйидаги турлари ажратиб кўрсатилади: 1. конституциявий референдум. бунда ё конституция лойиҳаси, ёки конституцияга киритиладиган ўзгартириш (тузатиш, қўшимча) ҳақидаги лойиҳа умумхалқ овозига қўйилади. 2. қонун таъсис этувчи референдум. бунда конституциядан бошқа бирон бир муҳим қонун лойиҳаси умумхалқ овозига қўйилади ва қабул қилинади. ўзининг мажбурийлигига қараб, референдумларни мажбурий ва факультатив турларга ажратилади: 1. мажбурий референдум. бу умумхалқ овозига қўйилиши шарт бўлган масалалар бўйича ўтказилади. бундай референдум масалани ечишнинг бошқа йўли бўлмаган тақдирдагина қўлланилиши мумкин. унинг мутлақ …
3
дум ўтказиш ташаббуси билан сайлов корпуси (масалан, италияда), федератив тузилишига эга бўлган давлатларда, федерациянинг алоҳида субъект-лари (масалан, швецарияда) ёки марказий ҳокимият (масалан, фран-цияда) чиқиши мумкин. ҳуқуқий оқибатига кўра, референдумларни тавсиявий ва белгиловчи референдумларга ҳам ажратилади. тавсиявий (масалаҳат берувчи) референдум – бирорта қонун ёки ҳуқуқий акт юзасидан давлат органи томонидан (яъни халқ хоҳиши билан эмас) ўтказиладиган референдум. қадимги даврларда ҳам муҳим аҳамиятга молик масалаларни умумхалқ муҳокамасига қўйиш ҳоллари бўлган, лекин улар референ-дум деб аталмаган. қадимги дунё тарихига назар ташласак, баъзи давлатларда муҳим давлат ва жамият масалалари бевосита халқ томо-нидан муҳокама этилиб, ҳал қилинганлиги маълум. масалан, эрамиз-дан аввалги vii-vi асрларда вужудга келган қадимги афинада халқ мажлиси давлат ҳокимиятининг муҳим органи бўлган. унда афина-нинг 20 ёшга кирган эркак жинсига мансуб тўла ҳуқуқли фуқаролари иштирок этишлари мумкин эди. халқ мажлисининг вазифаларига қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш, мансабдор шахсларни сайлаш, улар фаолиятини муҳокама қилиш, мудофаа, озиқ-овқат масалала-рини ҳал этиш каби масалалар кирган. халқ мажлиси 4 ойда …
4
к, референдумнинг предмети бўлиб федерал конституция тамойили бўлган ҳар қандай масала бўлиши мумкин. буни биз юқорида швейцария конституцияси мисолида кўрдик. лекин айрим давлатларда референдум предметига чекловлар ҳам белгилаб қўйилган бўлиши мумкин. масалан, италия конститу-циясининг 75-моддаси 2-қисмига кўра, референдумга қуйидаги қонунлар қўйилмаслигини белгилаб беради: солиқлар тўғрисидаги, бюджет тўғрисидаги, амнистия ва афв этиш тўғрисидаги, халқаро шартномаларни ратификация қилиш ваколати тўғрисидаги масалалар. дания конституциясининг кўра, референдумга молия-бюджет дастурлари, фуқаролик тақдим этиш, монархнинг статуси ва шунга ўхшаш масалалар қўйилмайди. давлат суверенитетига, демократик давлатларда, олий ҳокимият органлари ваколатларининг ўзгаришига ва шу кабиларга тааллуқли масалалар, албатта, референдум орқали ҳал этилади. мажбурий референдумда тегишли қонун лойиҳаси бутун сайловчилар корпуси томонидан ратификация қилиниши (расман тасдиқланиши) шарт. масалан, америка қўшма штатларида конституцияга ўзгартириш киритиш ҳақида лойиҳа тақдим қилинган бўлса, у барча, 50 та штатларда маъқулланган бўлиши лозим. баъзан эса референдум ҳокимиятнинг конституциявий орган-лари ўртасидаги келишмовчиликлар ёки ихтилофларни ечиш восита-си сифатида намоён бўлади. бунга бир мисол. швейцария консти-туциясининг 120-моддаси 1-қисмида …
5
ни тарқатиш ёки чақириш масаласи ҳисоблана-ди. бундай предмет эса кам учрайди. кўп ҳолларда маҳаллий референдумлар факультатив ҳисоблана-ди. мажбурий референдум предмети бўлиб, ҳудудий тузилиши, айрим ҳолатларда эса, молиявий масалалар ҳам бўлиши мумкиндир. масалан, 1999 йилги маҳаллий ўз-ўзини бошқарув тўғрисидаги венгрия қонунчилигига кўра, халқ қуйидаги масалалар бўйича овоз бериш мумкин: 1. жамоаларни бирлаштириш ва ажратиш тўғрисидаги масалалар; 2. янги жамоаларни ташкил этиш тўғрисидаги масалалар; 3. маҳаллий вакиллик органи ташкил этиш тўғрисидаги масалалар; 4. ўз-ўзини бошқариш органлари қарорлари билан белгилаб қўйилган масалалар; мазкур қонун бўйича референдумга қуйидаги масалалар қўйилмайди: 1) бюджет тўғрисида ; 2) маҳаллий солиқлар тўғрисида; 3) кадрлар масалалари тўғрисида; кўпинча, конституция ва қонунлар, агар референдумга қўйилган масала инкор қилинган бўлса, қайта референдум ўтказишни тақиқлайди. масалан, италияда айнан ўша рад этилган масала бўйича референдум 5 йил ўтмасдан олдинроқ ўтказилиши мумкин эмас. венгрияда эса бу муддат 2 йил қилиб белгиланган, агар конституция лойиҳаси бўлса, унда 1 йил ўтгандан сўнг қайта референдум ўтказилиши мумкин. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "референдум"

1404194551_51759.doc референдум режа: 1. референдум ҳамда плебисцит тушунчаси ва унинг ижтимоий вазифаси 2. референдум предмети, уни ўтказиш тартиби 3. референдум натижаларини аниқлаш 1. референдум ҳамда плебисцит тушунчаси ва унинг ижтимоий вазифаси референдум демократиянинг асосий шаклларидан бири бўлиб, давлат ва жамият ҳаётининг муҳим муаммоларини умумхалқ муҳока-масида ўз ечимини топишидир. референдум атамаси лотин тилидаги «referendum” сўзидан олинган бўлиб “хабар берилиши лозим бўлган” деган маънони англ-атади. унинг ҳозирги моҳияти фуқароларни давлат ва жамият ҳаёти-да бевосита иштирок этишини билдиради. демократиянинг муҳим институтларидан бири ҳисобланган референдум ва сайловнинг бир-бирига ўхшаш ва фарқли жиҳатлари мавжуд. ўхшаш жиҳатлари ҳар иккиси ҳам халқ хоҳиш-иродасини ўзид...

DOC format, 66.0 KB. To download "референдум", click the Telegram button on the left.

Tags: референдум DOC Free download Telegram