ижтимоий тузумнинг конституциявий – хукукий асослари

DOC 49,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404186933_51701.doc ижтимоий тузумнинг конституциявий – ҳуқуқий асослари режа: 1. ижтимоий тузумнинг конституциявий – ҳуқуқий асослари 2. ижтимоий тузум ва давлат 3. ижтимоий тузум таркиби 4. ижтимоий тузум ва конституциявий ҳуқуқ 1. ижтимоий тузумнинг конституциявий – ҳуқуқий асослари ижтимоий тузум – бу ижтимоий муносабатларнинг тарихан вужудга келган ва ривожланаётган муайян тизимидир ёки бошқача қилиб айтганда, – жамиятнинг ишлаб чиқариш, маҳсулотларни тақсимлаш ва айирбошлашнинг муайян даражаси билан, ижтимоий онгнинг ўзига хос хусусиятлари ва инсонларнинг турли соҳалардаги ўзаро муносабатларидаги анъаналари билан боғлиқ бўлган, давлат ва ҳуқуқ билан муҳофаза этиладиган муносабатлар мажмуидир. ижти-моий тузумнинг юзага келишини тақозо этувчи юқорида айтилган омилларга келадиган бўлсак, у ҳолда шуни кўзда тутиш керакки, улар жамиятни ташкил этувчи муайян шакллар орасидаги боғлиқлик у ёки бу мамлакатда бир текис эмас. масалан, ишлаб чиқариш соҳасидаги ўзгаришлар ҳар доим ҳам тезда ижтимоий тузумнинг у ёки бу тизимида тегишли ўзгаришлар рўй беришига олиб келмайди. одатда, маълум бир вақт ўтади, ўзгаришлар йиғилиб қолади, мустаҳкам-ланади …
2
ёсати, яъни давлат органлари, муас-сасалари ва мансабдор шахсларининг уюшган ва муайян мақсадга йўналтирилган фаолияти билан ижтимоий тузумга ўз таъсирини ўтказади. бу фаолият ижтимоий эҳтиёжлардан келиб чиқади. шу тарзда ижтимоий тузумнинг шакли кўп ҳолларда давлат томонидан, биноба-рин, субъектив омил билан белгиланади. баъзида давлат таъсири фақат унинг шаклига эмас, мазмунига ҳам ўтказилганда, ижтимоий тузум валюнтаристик қайта қуриш қурбони бўлади. қатор мамла-катларда, жумладан, россияда ҳам коммунистик тажрибалар бунинг муайян бир халқ ва ҳатто бутун инсоният учун қанчалик хавфли экан-лиги яққол намойиш этди. турли мамлакатларда жамият ҳаётининг анча ўхшаш шароитларида биз бу мамлакатларнинг ижтимоий тузумида кўзга ташланарли тафовўтларни тез-тез кузатамиз ва бу ҳол субъектив омилнинг таъсири сифатида намоён бўлади. 3-§. ижтимоий тузум таркиби ижтимоий тузумнинг тузилиши тўртта ички тизимдан шакл-ланган бўлади, улар жамият ҳаётининг тегишли соҳаларидаги ижти-моий муносабатлар тизимини кўрсатиб туради. бу ички тизимлар қуйидагилардир: а) иқтисодий муносабатлар б) ижтимоий (социал) муносабатлар (тор маънода) в) маънавий-маданий муносабатлар г) сиёсий муносабатлар. бу синф (гуруҳ)лаштириш, бошқа …
3
р-бирига бўлган ўзаро таъсир, кўпинча, деярли ҳуқуқий тар-тибга солинади. унинг асосий тамойиллари эса конституциявий ҳуқуқ билан тартибга солинади. 4-§. ижтимоий тузум ва конституциявий ҳуқуқ давлат ижтимоий тузумга, энг аввало, ижтимоий муносабатлар-ни ҳуқуқий тартибга солиш – ҳуқуқий меъёрларни белгилаш ва тас-диқлаш ва уларнинг татбиқ этилишини таъминлаш воситасида таъсир кўрсатади. ҳозирги замон демократик равишда ташкил этилган жа-миятда, ҳуқуқий тартибга солиш конституция ва бошқа конституция аҳамиятига эга бўлган ҳуқуқий манбаларга таянади. демократия бўл-маса ёки етарли даражада тараққий этмаган бўлса, давлатнинг ижти-моий тузумга таъсири истисно қилинади ёки бу таъсир куч восита-сида амалга оширилади. бундай ҳолатда, у ҳуқуқий бўлиб кўриниши мумкин, яъни конституциялар, қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилади, эълон қилинади, бироқ уларнинг мазмуни кўпинча ҳуқуққа қарши бўлади, тор ҳукмрон гуруҳлар манфаатларини акс эттиради, холос. бу манфаат ташқаридан қараганда, ниқобланган бўлади, бироқ унинг амалга оширилиши жамият манфаатларига зарар келтиради. шу боис, албатта, зўравонлик, куч воситаларини қўлланишини талаб қилади. конституциявий-ҳуқуқий социаллаштириш тенденцияси, аввало шунда ўз …
4
б ва бўлимларга бўлинган, фақат салмоқли бир қисми инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини тартибга солувчи боб ҳамда бўлимларда берилган. улар ушбу боб ва бўлимларда давлатнинг (умуман оммавий ҳокимият муассасалари-нинг) тегишли ҳуқуқ ва эркинликларнинг рўёбга чиқарилишини таъ-минловчи сиёсатни олиб бориш мажбурият (бурч)ларини белгилайди. масалан, 1947 йилдаги италия конституцияси ижтимоий тузумни “асосий тамойиллар” номли кириш қисмида ҳамда “ҳуқуқ ва мажбуриятлар” номли 1-қисмида тартибга солувчи меъёрлар билан мустаҳкамланган. бунга мувофиқ, боблар қуйидагича номланган: “фуқаролик муносабатлари”, “ижтимоий-ахлоқий муносабатлар”, “иқтисодий муносабатлар” ва “сиёсий муносабатлар”. бу бобларда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятлари билан бир қаторда, давлат сиёсатининг тегишли тамойиллари ҳам ёзиб қўйилган. масалан, 35-моддада шундай дейилади: “республика меҳнатнинг барча шакл ва кўринишларини муҳо-фаза қилади. у меҳнаткашларнинг касб маҳоратининг ошишига ва тайёргарлигига ғамхўрлик қилади. у меҳнат ҳуқуқларини белгилаш ва тартибга солишни мақсад қилиб қўйган халқаро шартномаларга қўшилади ва ташкилотларга ёрдам (кўмак) беради. у қонун билан умумий манфаатлар учун белгилаб қўйилган мажбуриятлар бажарилган тақдирда, эмиграция …
5
иятлари белгиланган “иқтисодиёт ва молиявий маблағ-лар” деб номланган vii қисм конституцияда ўз аксини топган. 1949 йилда қабул қилинган ҳиндистон конституциясида асосий ҳуқуқлар тўғрисидаги iii қисмдан кейин давлат сиёсатининг (раҳбар-лик) асосий тамойилларини таърифловчи iv қисм келади. 1988 йилги бразилия федератив республикаси конституцияси-нинг хусусияти шундаки, ижтимоий тузумнинг айрим тарафларини (баъзи томонларини) ва тузумга давлат сиёсати таъсирини асосий тамойиллар ҳамда асосий ҳуқуқ ва кафолатларга бағишланган i ва ii қисмларда тартибга солиш билан бир қаторда, у “иқтисодий ва молиявий тузум” деб номланган vii қисмни ва “ижтимоий тузум” деб номланган viii қисмни ўзида мужассамлаштирган. бу сўнгги (vii ва viii) қисмларда умуман ижтимоий тузумни ташкил этувчи барча тўртта соҳадаги ижтимоий муносабатлар тўла ва батафсил тартибга солинган. масалан, vii қисмда ижтимоий ҳимояланиш, таълим, мада-ният ва спорт, фан ва техника, ижтимоий коммуникация (алоқалар), экология (ташқи муҳит), никоҳ ва оила, ҳиндулар мақоми каби ижтимоий муносабатлар гуруҳлари тартибга солинган. ижтимоий тузумни ташкил этувчи муносабатлар қанчалик батафсил конституциявий-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмасин, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ижтимоий тузумнинг конституциявий – хукукий асослари" haqida

1404186933_51701.doc ижтимоий тузумнинг конституциявий – ҳуқуқий асослари режа: 1. ижтимоий тузумнинг конституциявий – ҳуқуқий асослари 2. ижтимоий тузум ва давлат 3. ижтимоий тузум таркиби 4. ижтимоий тузум ва конституциявий ҳуқуқ 1. ижтимоий тузумнинг конституциявий – ҳуқуқий асослари ижтимоий тузум – бу ижтимоий муносабатларнинг тарихан вужудга келган ва ривожланаётган муайян тизимидир ёки бошқача қилиб айтганда, – жамиятнинг ишлаб чиқариш, маҳсулотларни тақсимлаш ва айирбошлашнинг муайян даражаси билан, ижтимоий онгнинг ўзига хос хусусиятлари ва инсонларнинг турли соҳалардаги ўзаро муносабатларидаги анъаналари билан боғлиқ бўлган, давлат ва ҳуқуқ билан муҳофаза этиладиган муносабатлар мажмуидир. ижти-моий тузумнинг юзага келишини тақозо этувчи юқорида айтилган омилларга келадиган бўлса...

DOC format, 49,5 KB. "ижтимоий тузумнинг конституциявий – хукукий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.