bakteriyalar fiziyologiyasi

PPT 41 sahifa 10,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 41
лекция №4 маъруза № 3 бактериялар физиологияси. метаболизм процесси микроорганизмларда модда алмашиниш яъни метаболизм процесси 2-та бир-бирига боғланган процессда ўтади: 1)ассимиляция (анаболизм)-узлаштирилган озик моддалар хужайранинг уз тузилиши учун сарф булади; 2)диссимиляция (катаболизм)-озик моддалар парчаланади, оксидланади ва хужайранинг хаёти учун керак булган энергия ажратиб чикаради. озиқланиш типлари углеродни хазм қилишига қараб: аутотрофлар (литотрофлар)-бактериялар углерод манбаи килиб со2дан фойдаланади ва улар оддий моддалардан мураккаб бирикмалар синтезлай олади; гетеротрофлар (органотрофлар)- углерод манбаи килиб хар хил углерод тутувчи бирикмалар-гексозалар (глюкоза), куп атомли спиртлар, аминокислоталар, органик кислоталар куллайди; ауксотрофлар-узларини усиши учун керакли булган компонентларни узлари синтезлай олмайди; прототрофлар-маълум бир омилга мухтож булмаган бактериялар, улар узига керакли булган органик бирикмаларни (углевод, аминокислоталар ва бошк.) глюкоза ва аммон тузлардан синтезлай олади; гетеротрофлар 2 группага бўлинади: -сапрофитлар-(чиритиш бактериялари)-тайёр органик бирикмаларни улик организмдан олади; -паразитлар-(вируслар, риккетсиялар)-одам, хайвон ва усимлик тирик хужайрасининг органик моддалари хисобига яшайди ва купаяди. азот хазм қилишига қараб: - аминоаутотрофлар - хужайра оксилининг синтези учун хаводаги …
2 / 41
булган элементларга куйидагилар киради: c, h, o, n, p, s, k, ca, mg, fe озиқ моддалар транспорти озиқ моддалар хужайра ичига бир неча йўл билан киради: 1) пассив диффузия - бунда озиқ мухит билан микроб хужайраси ўртасидаги осмотик босим ва моддалар концентрацияси тенглашади ёки микроб хужайрасидаги модданинг концентрациясидан юқори бўлади ; 2) енгиллашган диффузия - асосан пермеаза ферменти ёрдамида бўлади, бу фермент хужайранинг цитоплазматик мембранасида жойлашган, специфик хусусиятга эга, энергия сарфланмайди; 3)актив транспорт- пермеазалар ёрдамида бўлади, лекин энергия сарфланади; 4)химиявий группалар транслокацияси-баъзи химиявий моддалар радикаллар ҳолида ўтади. озиқ моддалар бактерия хужайрасидан икки хил йўл билан чикади: пассив диффузия йўли билан енгиллашган диффузия йўли билан пермеаза ферменти иштирокида бўлади озиқ мухитлар озиқ мухитлар таркибида оддий ва мураккаб бирикмалар тутади,шу бирикмаларда бактериялар лаборатория шароитида кўпайтириб олинади озик мухитлар бактерия учун қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: бактерияларни кўпайиши учун зарур моддалар бўлиши керак ва енгил хазм бўлиши керак; озиқ мухитлар маълум рнга ва …
3 / 41
нинг ўсиши ўсиш – бу микроб хужайрасининг катталашиши ва етилишидир 4та ўсиш даврлари тафовут қилинади: 1) латент даври - адаптация; 2) логарифмик давр - микроорганизмлар тез ўсиб катталашиб, бўлинади; 3) стационар давр - пайдо бўлаётган бактериялар сони ўлган бактериялар сонига тенг бўлади ; 4) ўлиш даври - хужайралар сони ўлиши туфайли камайиб боради, охирида ўлганлар сони тиригидан ошиб кетади. ўсиш факторлари микроорганизмлар ўзининг ўсиши ва кўпайиши учун маълум бир моддаларни синтез қилмасдан тайёр қабул қилади ўсиш факторларига қуйидагилар киради: аминокислоталар пурин ва пиримидин асослари липидлар витаминлар ва бошкалар микроорганизмларнинг кўпайиши кўпайиши – бу микроорганизмлар сонининг ортиб боришидир бактериялар бир неча йўл билан кўпаяди: -кўндаланг бўлиниш йўли -спора хосил қилиш йўли (замбуруғлар, актиномицетлар) -майдаланиш йўли (риккетсиялар) -куртак чиқариш йўли (замбуруғлар) -ипчалар хосил қилиш йўллари билан кўпаяди (хламидиялар). қаттиқ озик мухитда бактериялар колония хосил қилиб ўсади. колониялар икки хил бўлади: r- колония s- колония r- колония четлари нотекис, юзалари ғадир-будур, ўлчами катта …
4 / 41
лар – кислород кам бўлган мухитда ўсади (бруцеллёз, актиномицет, хеликобактериялар, лептоспиралар) 2. облигат аэроблар- кислородли шароитда ўсади (вабо вибриони, микобактерия, сибир яраси) 3. облигат анаэроблар – кислородсиз шароитда усади (бифидобактериялар, бактероидлар, клостридиялар) 4. факультатив анаэроблар – хам кислородли хам кислородсиз шароитда усади (ичак таекчаси, стафилоккок, стрептококк, сальмонеллалар) 5. аэротолерантлар – киска вакт ичида атмосфера кислородида яшайди, лекин усмайди кислородли шароитда моддаларнинг оксидланишида, яъни аэроб нафас олишида охирги махсулот: водород пероксиди ва супер оксид анион- каби токсик махсулот хосил бўлади. бундай холат аэроб ва аэротолерант бактерияларда вужудга келади. аэроб ва аэротолерант бактерияларда супер оксид дисмутаза ферменти бўлиб, бу фермент хосил бўлган супер оксид анионни водород пероксидга айлантиради. аэроб бактериялар каталаза ферменти ердамида водород пероксидни сув ва кислородга парчалаб юборади. лекин аэро толерант бактерияларда каталаза ферменти булмайди натижада киска вакт ичида водород пероксид таъсирида улиб кетади. анаэроб бактерияларда эса иккала фермент – супер оксид дисмутаза ва каталаза ферменти бўлмайди, шунинг учун анаэроб …
5 / 41
ентлар (доимий учрайдиган) адаптив (индуктив) ферментлар (яшаш шароитига боғлиқ, уларда шу ферментга талаб бўлганда ажралиб чиқади) конститутив ферментларга киради: гидролазалар трансферазалар оксидоредуктазалар изомеразалар лиазалар лигазалар индуктив ферментларга: гиалуронидаза плазмокоагулаза нейраминидаза лецитиназа рнказа днказа пенициллиназа фосфатаза бу ферментлар бактериянинг патогенлигини ошириб беради, шунинг учун агрессив ферментлар деб хам аталади бактерияларни ферментларини ўрганишдан мақсад: уларнинг тоза културасини ажратиб олишда бактерияларни фарқлашда бактерияларни идентификация қилишда ферментларни ўрганиш бактерияларни ферментатив ёки биохимик хусусиятини ўрганишга киради асосан микроорганизмларни биохимик хусусиятини аниқлашда икки хил ферментлар ўрганилади: сахаролитик ферментлар протеолитик ферментлар пигментлар бўёвчи моддалардир. эришига қараб 3 гурухга бўлинади: а) сувда эрийдиган–кўк яшил йирингли таёқча(псевдомонас) б) спиртда эрийдиган–(сариқ,қизил)стафилококк сарцина в) эфирда эрийдиган –(қора,жигар ранг) замбуруғлар вазифаси: нафас олишда бошқа бактерияларни ўсишини тўхтатишда уб нурлардан сақлашда дифференциал- диагностикада катта ахамиятга эга. захарли моддалар (токсинлар) экзотоксинлар улар оқсил термолабил маълум вақтдан сўнг таъсир килади танлаб таъсир қилади жуда захарли эндотоксинлар улар липолисахарид термостабил шу захоти таъсир қилади умумий таъсирга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 41 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"bakteriyalar fiziyologiyasi" haqida

лекция №4 маъруза № 3 бактериялар физиологияси. метаболизм процесси микроорганизмларда модда алмашиниш яъни метаболизм процесси 2-та бир-бирига боғланган процессда ўтади: 1)ассимиляция (анаболизм)-узлаштирилган озик моддалар хужайранинг уз тузилиши учун сарф булади; 2)диссимиляция (катаболизм)-озик моддалар парчаланади, оксидланади ва хужайранинг хаёти учун керак булган энергия ажратиб чикаради. озиқланиш типлари углеродни хазм қилишига қараб: аутотрофлар (литотрофлар)-бактериялар углерод манбаи килиб со2дан фойдаланади ва улар оддий моддалардан мураккаб бирикмалар синтезлай олади; гетеротрофлар (органотрофлар)- углерод манбаи килиб хар хил углерод тутувчи бирикмалар-гексозалар (глюкоза), куп атомли спиртлар, аминокислоталар, органик кислоталар куллайди; ауксотрофлар-узларини усиши учун ке...

Bu fayl PPT formatida 41 sahifadan iborat (10,5 MB). "bakteriyalar fiziyologiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: bakteriyalar fiziyologiyasi PPT 41 sahifa Bepul yuklash Telegram