tashxis va shifokorlik

DOCX 25 pages 45.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 25
билет№1 сиз яқинда умумий амалиёт шифокори бўлиб оилавий поликлиникада фаолият кўрсатишни бошладингиз. сизнинг ҳудудингизда аҳоли сони 2200 ни ташкил этади. ҳар йилнинг оҳирида сиз аҳоли диспансеризацияси бўйича ҳисобот тайёрлашингиз лозим. ҳар кунги иш фаолиятингизда кўпинча бириктирилган аҳолини олиб бориш ва тўғри ташхис қўйишда қийинчиликлар кузатилади. саволлар: 1. ташхислашда хатоликларни олдини олиш мақсадида қандай стандартлар манбаларига асосланиш лозим? 2. қандай стандартлар асоси сизга тиббий ҳужжатларни тўғри юритишга ёрдам беради? . беморларни олиб боришда ташхислаш ва уларни олиб боришда хатоликларга йўл қўймаслик учун қандай манбаларга асосланиш лозим? билет№2 оилавий шифокорга 28 ёшли эркак мурожаат қилди. асосий шикоятлари: бел соҳаси ва тананинг орқа қисмидаги оғриқ, умумий ҳолсизлик ва тез чарчаш. кўздан кечирганда: умумий аҳволи қониқарли, тери ва кўринадиган шиллиқ қаватлари одатдаги рангда, пайпаслаганда бел соҳаси ва тананинг орқа қисмида оғриқлилик аниқланади. ички аъзолар томонидан ўзгаришлар аниқланмади. анамнездан: ўзини 2 йилдан бери хаста деб ҳисоблайди. ўз ҳолатини офисдаги ишлаш шароити билан боғлайди. оилали. аллергик …
2 / 25
4 қабулингизга 45 ёшли эркак мурожат қилиб келди. асосий шикоятлари: тананинг орқасида оғриқ, бел соҳасида оғриқ, зарда қайнаши, қуруқ йўтал. ўзини бир йилдан бери хаста деб ҳисоблайди. ўз ҳолатини касби билан боғлайди – қурилиш компаниясида менеджер бўлиб ишлайди. ёндош белгилар: оёқда оғриқ, кўкрак қафасида оғриқ ва жиззакилик. кунига 1 пачка сигарет чекади. алкогол истеъмол қилади. тез - тез тор доирадаги мутахассисларга мурожат қилади ва асоссиз лаборатор текширувлардан ўтади. доимо даволашдан қониқмайди. лекин даволаш бўйича тавсияларни тўлиқ бажармайди. қабул қилган дори воситалари – няқв, омепразол, антибиотиклар ва б. тез-тез узи, эгдфс, кт текширувларидан ҳам ўтади. 1. ушбу беморга ташхис қўйиш учун қандай саволлар берасиз? 2. кўздан кечиришда нималарга эътибор берасиз? 3. беморга маслаҳат бериш тамойиллари ўз ичига нималарни олади? билет №5 қабулингизга 5 ёшли ўғли билан аёл мурожат қилиб келди. асосий шикояти - қориндаги оғриқ. аёлнинг сўзидан болада оғриқ бир кун аввал бошланган. аёл жуда ҳам шошаяпман, боланинг отаси шифокорларга ишонмайди …
3 / 25
олайсиз? 3. 2 ёшгача бўлган боланинг вазни қандай ўлчанади? билет №7 қабулингизга 3 ёшли фарзанди билан аёл мурожат қилиб келди. болада қоринлаги оғриқ доимий бўлмаган характерга эга. бола жуда нотинч. онаси шошмоқда, чунки болани тинчлантира олмаяпти. оғриқни қолдириш учун қабул қилиниши лозим бўлган дори воситасини олмоқчи. саволлар: 1. бемор билан мулоқат қилишда шахслар аро мулоқатнинг қандай кўникмалари сизга ёрдам беради? 2. самарали маслаҳат ўтказиш учун қандай кўникмаларни қўллаш лозим? 3. муоммони ҳал қилишда қандай босқичларни биласиз? билет №8 сиз қишлоқ врачлик пунктида 8 йилдан бери фаолият юритмоқдасиз. ҳудудингизга бириктирилган аҳоли орасида ички касалликлар бўйича касаллкниш сезиларли даражада ошган. уаш сифатида бириктирилган аҳоли орасида сурункали касалликлар бўйича маърузалар режасини тузишингиз лозим. саволлар: 1. бир ой давомида нечта маъруза режалаштириш лозим? 2. учрашувга тайёрланиш ўз ичига нималарни олади? 3. маърузалар мазмунига нималарни киритиш лозим? сурункали касаллик бўйича асосий мақсад ва вазифаларни шакллантиринг. билет №9 умумий амалиёт шифокори қабулига 55 ёшли эркак бўғимларидаги …
4 / 25
илет №10 77 ёшли бемор уаш қабулига мурожат қилиб келди. асосий муаммоси простата бези раки ва кўп сонли метастазлар билан кечиши. кўрсатмага кўра симптоматик даво олади. бемор зерикиш ва ўлимдан қўрқиш ҳиссига шикоят қилади. анамнезидан 5 йилдан бери хасталанган. ўз касаллигини тез тез шамоллаш билан боғлайди. беморнинг фарзандлари етарли даражада кўмаклашиб қарашади. саволлар: 1. бундай беморларни даволашда кўпинча қандай ҳолатлар билан дуч келиш мумкин? 2. симптоматик даво тамойилларинималардан иборат? 3. улаётган беморларни олиб бориш бўйича тавсияларга нималар киради? билет №11 уаш қабулига 42 яшар аёл бўғимларидаги оғриқ билан мурожаат қилиб келди. шикоятлари: болдир-товон, кафт-билак, проксимал фалангалараро бўғимларда оғриқ ва шиш, эрталабки карахтликка шикоят қилади. тана хароратининг субфебрил кўтарилиш кузатилади. бир йил давомида ўзини касал деб хисоблайди. объектив: бемор озғин, болдир-товон, кафт-билак бўғимларида шиши, елка мушаклари гипотрофияланган. бўғим пальпациясида ва пассив харакатларда оғриқ кузатилади. юрак тонлари ритимк, бўғиқлашган. ақб 130/80. ps 92 та. ўпкада везикуляр нафас. қорни юмшоқ ва оғриқсиз. лаборатор-инструментал …
5 / 25
ўтгач ўнг тизза бўғимида оғриқлар бошланган, кейинчалик оғриқлар болдир-товон бўғимига ўтган. объектив: тизза ва болдир-товон бўғимлари бироз шишган, пальпацияда бироз оғриқли. юрак тонлари ритмик, пульс 80 та. чўққида систолик шовқин. жигар катталашмаган. лаборатор-инструментал текширув натижалари уқт: эр 3,8*10../л, нь 136 г/л, р/к 0,9, лейк 5,4*109/л, эчт-35 мм/с. экг: чап қоринча гипертрофия белгилари эхокг: митрал клапан олд табақасининг қалинлашуви, орқа табақасининг гипокинезияси, митральная регургитация. 1. кайси касалликлар куйидаги белгилар билан кечиши мумкин? 2. ташхисни аниқлаш учун қандай саволлар берасиз? кўрик ва текширув нималардан иборат бўлади? 3. сизнинг тахминий ташхисингиз? 4. текширув усулларини аниқланг 5. даво усулларини аникланг. касалликни профилактикаси ва диспансеризацияси билет №13 уаш қабулига 67 яшар аёл тизза бўғимидаги оғриқ билан мурожаат қилиб келди. шикоятлари: «дастлабки харакатда» оғриқлар характерли, актив харакатлар чегараланган. оғриқлар кечга бориб кучаяди, уйда ибупрофен қабул қилади. 4 йилдан буён ўзини касал деб хисоблайди. узоқ вақт давомида бухгалтер бўлиб ишлаган. хозир нафақада. бўйи 161 см, вазни 102 …

Want to read more?

Download all 25 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tashxis va shifokorlik"

билет№1 сиз яқинда умумий амалиёт шифокори бўлиб оилавий поликлиникада фаолият кўрсатишни бошладингиз. сизнинг ҳудудингизда аҳоли сони 2200 ни ташкил этади. ҳар йилнинг оҳирида сиз аҳоли диспансеризацияси бўйича ҳисобот тайёрлашингиз лозим. ҳар кунги иш фаолиятингизда кўпинча бириктирилган аҳолини олиб бориш ва тўғри ташхис қўйишда қийинчиликлар кузатилади. саволлар: 1. ташхислашда хатоликларни олдини олиш мақсадида қандай стандартлар манбаларига асосланиш лозим? 2. қандай стандартлар асоси сизга тиббий ҳужжатларни тўғри юритишга ёрдам беради? . беморларни олиб боришда ташхислаш ва уларни олиб боришда хатоликларга йўл қўймаслик учун қандай манбаларга асосланиш лозим? билет№2 оилавий шифокорга 28 ёшли эркак мурожаат қилди. асосий шикоятлари: бел соҳаси ва тананинг орқа қисмидаги оғриқ, умум...

This file contains 25 pages in DOCX format (45.4 KB). To download "tashxis va shifokorlik", click the Telegram button on the left.

Tags: tashxis va shifokorlik DOCX 25 pages Free download Telegram