huquqshunoslikning shaxsiy rivojlanish rejasi

DOCX 12 sahifa 121,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 12
5-мавзу ҳуқуқшуноснинг шахсий ривожланиш режаси мавзунинг асосий масалалари 1. шахсий ривожланишни режалаштириш мақсади ва моҳияти. swot ва pest таҳлиллари. 2. юрист карьераси билан боғлиқ мақсадларни аниқлашгтириш. 3. шахсий ривожланиш режасини тузиш. 4. ҳуқуқшуноснинг ҳаракатлар тактикаси ва стратегияси. зарурий адабиётлар: mualliflar jamoasi. shaxsiy rivojlanish. darslik. –т.: тдюу, 2019. 42-65 b. сатторов ш. биз ғалаба қозонамиз. муваффақият ва муносиб ҳаёт сирлари, –т.: «билим ва интеллектуал салоҳият», 2018. 22-35 б. melcher m.f. (2007). the creative lawyer: a practical guide to authentic professional satisfaction. american bar association, usa. 221-249 p. 1. шахсий ривожланишни режалаштириш мақсади ва моҳияти. swot ва pest таҳлиллари. сиз ўз ҳаётингизни, келажагингизни, карьерангизни тўлиқ назорат қиласизми? келажакда нима қилишни хоҳлаётганингизни аниқ ва равшан биласизми? сиз орзуингиздаги карьера поғоналарини забт этиш учун фаол қадамлар қўймоқдамисиз? агар сизнинг жавобингиз “йўқ” бўлса, сизда келажак ҳаётингиздан мамнун бўлмаслик хавфи мавжуд. агар сиз карьерангизни ҳал қилишни бошқаларга (университетингизга, ишхонангизга, хўжайинингизга, ҳамкасбингизга ёки ҳатто ота-онангизга) топширсангиз, сиз …
2 / 12
из ва мазмунли мақсадлар қўясиз. · иккинчидан, ушбу мақсадларга эришиш учун зарур қадамларни ташлашни режалаштирасиз. · учинчидан, билим, малака, кўникма ва тажрибангиздаги камчиликларни аниқлайсиз ва уларни бартараф этиш учун ҳаракатлар режаси тузасиз. шахсий ривожланишни режалаштириш – карьерангиз учун узоқ муддатли мақсадлар қўйиш ва уларни қандай амалга ошириш ҳақида мушоҳада қилишингиздир. лекин узоқ муддатли истиқболда нима қилишни хоҳлашингизни билишдан олдин сиз ҳозирги ҳолатингиз тўғрисида фикрлашингиз зарур. сизнинг устунлигингиз нимада? қайси жиҳатларингизни ривожлантиришингиз зарур? сизда қандай имкониятлар бор? сизнинг мақсадларингизга таъсир қилувчи сизга боғлиқ бўлмаган омиллар ҳам борми? ушбу саволларга жавоб бериш учун бизнесда қўлланиладиган классик воситалар – swот ва pesт таҳлилларни сизнинг шахсий вазиятингизга мослаштирамиз. улардан фойдаланиб, сиз ҳозир қаерда ва қандай вазиятда эканлигингиз тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлишингиз ва қай томонга ҳаракатланиш тўғрисида қарор қабул қилишингиз мумкин. шахсий swот таҳлил бизнесда swот компаниянинг кучли ва заиф томонларини (strengths and weakness) очиб беради ҳамда мавжуд имконият ва хатарларни (opportunities and threats) …
3 / 12
из ва вазиятингиз тўғрисида ўзингизга қатор саволларни беришингиз ва тўрт катакдан ташкил топган қуйидаги жадвални тўлдиришингиз керак. ушбу катаклар тўғрисида кейинги саҳифаларда батафсил маълумот берилади. кучли томонлар (strengths) заиф томонлар (weaknesses) имкониятлар (opportunities) хавфлар (threats) кучли томонлар. бу ерда сизнинг вазифангиз – сизни бошқалардан ажратиб турадиган сифатларингизни аниқлашдан иборат. сизда бошқалар орзу қиладиган қандай хусусиятлар мавжуд? кучли томонларингиз ҳақида ўйлаётганингизда профессионал кўникмалар билан чекланиб қолманг. бутун тажрибангизни таҳлил қилинг: ўсиш ва ривожланиш учун сизда мавжуд имкониятларни кўздан қочирманг. масалан, сизнинг билим даражангиз, сиз олган таълим, истеъдод ва қобилаятларингиз, шахсиятингизга боғлиқ омиллар, қизиқишларингиз ва ҳоказо. ўзингиздан қуйидаги саволларни сўранг: · сиз қайси соҳаларда ростдан ҳам зўрсиз? · сизнинг қайси малака ва кўникмаларингизни бошқалар ҳам сезишади ва улар учун ҳақ тўлашлари мумкин? · ўзингиз бирга ишлайдиган ёки ўқийдиган одамларга қараганда нималарни яхшироқ бажарасиз? · энг кўп нимангиз билан фахрланасиз? · бошқаларда йўқ қайси тажриба, ресурс ёки алоқаларга эгасиз? дўстларингиз ва яқинларингиздан сизда …
4 / 12
т. шунингдек, ўзингизга нисбатан ўта даражада танқидий қарашингиз ҳам тўғри эмас. кўп ҳолатларда бошқа одамларнинг заиф жиҳатларига кўз юмганингиз каби ўз камчилиларингизни ҳам тўғри қабул қилиб, улар устида ишлашни ўрганинг. шахсий swот таҳлилнинг “заиф томонлар” қисмини тўлдиришда йўриқнома сифатида қуйидаги саволлардан фойдаланинг: · қайси малака ва кўникмаларга эга бўлиш учун ҳаракат қиласиз? · ишга жойлашишингиз учун нималар қилишингиз керак? · шахсиятингизда сизни орқага тортадиган қандайдир жиҳатлар мавжудми? · бошқа одамлар қайси жиҳатингизни кўпроқ танқид қилишади? · қай соҳаларда кўпроқ қайғурасиз? · бошқаларда бор қайси тажриба, ресурс ёки алоқа сизда етишмайди? “кучли томонлар”дан фарқли равишда барча салбий жиҳатларингизни санаб чиқишингиз шарт эмас. сизнинг бўлажак профессионал фаолиятингизга тўсиқ бўладиган салбий жиҳатларингизга кўпроқ эътибор беринг. имкониятлар. энди, ўз кучли ва заиф томонларингиз тўғрисида фикр юритганингиздан сўнг, сиз учун мавжуд бўлган ёки бўладиган имкониятларга урғу беришингиз зарур. ўзингиздан сўранг: · ўз кучли томонларингизни қаерда ва қай тарзда ишлатишингиз мумкин? · ушбу жиҳатлардан фойдаланаётган одамлар …
5 / 12
нгизда пайдо бўлишганда эсанкираб қолишингиз тайин. ёдингиздан чиқарманг, хатарларни бошқариш ва уларга тайёр бўлиш эҳтимолли зарарни камайтиради. мавжуд ёки бўлажак хатарларни аниқлаш учун қуйидаги саволларга жавоб беринг: · инобатга олиш зарур бўлган умумий хатарлар борми? · заиф томонларингизни бартараф этмасангиз, улар қайси муаммоларни келтириб чиқариши мумкин? · қайси омадсизликларга дуч келишингиз мумкин? · сиз хоҳлаган касбни эгаллаганлар қайси қийинчиликларга дуч келишмоқда? шахсий pesт таҳлил шахсий swот таҳлилда муваффақиятингизга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган сизга боғлиқ омиллар кўриб чиқилди. бундан фарқли равишда, pesт таҳлил карьерангизни қуришингизга ёрдам берадиган ёки тўсиқ бўладиган ташқи омилларни чуқурроқ мушоҳада этишга ёрдам беради. pesт сиз фаолият юритадиган сиёсий (political), итисодий (economic), ижтимоий-маданий (sociocultural) ва технологик (technological) муҳитларни таҳлил қилишни англатади. pesт таҳлилни амалга ошириш учун карьерангизга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ташқи омилларни аниқлаштириб олишингиз лозим. кейин уларнинг ҳар биридан келиши мумкин бўлган имконият ёки хатарларни аниқлайсиз. сиёсий омиллар. бу ерда ҳукумат ва сиёсатнинг сиз ҳисобга олган имкониятларга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 12 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"huquqshunoslikning shaxsiy rivojlanish rejasi" haqida

5-мавзу ҳуқуқшуноснинг шахсий ривожланиш режаси мавзунинг асосий масалалари 1. шахсий ривожланишни режалаштириш мақсади ва моҳияти. swot ва pest таҳлиллари. 2. юрист карьераси билан боғлиқ мақсадларни аниқлашгтириш. 3. шахсий ривожланиш режасини тузиш. 4. ҳуқуқшуноснинг ҳаракатлар тактикаси ва стратегияси. зарурий адабиётлар: mualliflar jamoasi. shaxsiy rivojlanish. darslik. –т.: тдюу, 2019. 42-65 b. сатторов ш. биз ғалаба қозонамиз. муваффақият ва муносиб ҳаёт сирлари, –т.: «билим ва интеллектуал салоҳият», 2018. 22-35 б. melcher m.f. (2007). the creative lawyer: a practical guide to authentic professional satisfaction. american bar association, usa. 221-249 p. 1. шахсий ривожланишни режалаштириш мақсади ва моҳияти. swot ва pest таҳлиллари. сиз ўз ҳаётингизни, келажагингизни, карьерангизн...

Bu fayl DOCX formatida 12 sahifadan iborat (121,4 KB). "huquqshunoslikning shaxsiy rivojlanish rejasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: huquqshunoslikning shaxsiy rivo… DOCX 12 sahifa Bepul yuklash Telegram